Хива хонларининг ёзги қароргоҳи-қабулхонаси тарихи | Moziyga sayohat

Поділитися
Вставка
  • Опубліковано 4 жов 2021
  • "Мозийга саёҳат" кўрсатуви
    "Ўзбекистон тарихи" телеканали
    ХИВА ХОНЛИГИ - ўзбек давлатчилиги тарихи боскичларидаги учта хонликдан бири (1512-1920 й.). Пойтахти - Вазир, Кўҳна Урганч, 16-а. нинг 70-й. ларидан - Хива ш.
    Темурийлар тасарруфида бўлган Хоразм ҳудудини Шайбонийхон 1505 й. да босиб олган. Шайбонийхон вафоти (1510) дан кейин Хоразм Эрон сафавийлари қўл остига ўтди. Уларга қарши халқ қўзғолони бўлиб, унга Вазир қалъаси қозиси Умар ва Бақирғон қишлоғидан мулла Сайд Ҳисомиддин бошчилик қилди. Икки йил давом этган курашлар натижасида эронийлар мамлакатдан қувиб чиқарилган ва хоразмликлар таклифи билан 1511 й. Вазир ш. ни эгаллаган шайбонийлардан Элбарсхон Хоразм ҳукмдори деб тан олинган.
    Элбарсхон (1511 -16) билан бирга Дашти Қипчоқдан Хоразмга келган халкдар ўтроклашганлар. Унинг даврида хоразмликлар Туркманистоннинг жан. қисми, Эрон шим. даги Сарахс, Орол ва Манғишлоқни эгаллашган. Янги ерларни Элбарсхон ўғиллари ва укаси, қариндошларига бўлиб бериши натижасида майда ҳокимликлар пайдо бўлган. Элбарсхон вафотидан кейин узлуксиз ўзаро низолар сабабли хонлар тезтез алмашиб турган. 16-а. да Хива хонлигини Султон Ҳожихон (1516), Ҳусайнқулихон (1516), Сўфиёнхон (1516-22), Бужақахон (152226), Аванешхон (152638), Алихон (153847), Акатойхон (154756), Юнусхон (155657), Дўстхон (1557-58), Ҳожи Муҳаммадхон (1559-1602) лар бошқарганлар. Бу даврда халқ, Элбарсхон авлодлари ўртасидаги ўзаро қирғинларидан ташқари Бухоро ва Хива хонлиги ўртасида урушлар азобини ҳам тортишга мажбур бўлган. Бухороликлар Убайдуллахон ва Абдуллахон II ҳукмронлик даврларида (153738; 1593; 159598) Хоразмга ҳужумлар қилиб, қисқа вақт Х. х. ни Бухорога бўйсундирганлар. Бу урушлар ва 16-а. нинг 70-й. ларида Амударё ўзанининг ўзгариб, Каспий денгизига оқмай қўйганлиги ҳам Хоразм иқтисодиётига салбий таъсир кўрсатган.
    17-а. бошларига келиб, Хоразм тахти учун бўлган сулолавий курашлардан сўнг, тахтга ўтирган Араб Муҳаммадхон даврида Хива хонлигида давлат парокандалиги ўзининг юқори чўққисига етган. Рус казаклари, қозоқлар ва қалмиқларнинг талончилик юришлари, Араб Муҳаммадхоннинг ўғиллари Ҳабаш ва Элбарсларнинг оталарига қарши чиқишлари парокандаликни авж олдирган. Бу курашда уларнинг қўли баланд келиб, оталарини қатл эттиришга эришадилар. Падаркуш Элбарс ва Ҳабаш султонлар (1621-23) акалари Асфандиёр (Исфандиёр, 1623-43) томонидан тахтдан туширилиб, қатл қилинган. Эрон шоҳи Аббос I ҳомийлигида тахтга чиққан Асфандиёрхон даврида мамлакат сиёсий ҳаётидаги кескинлик сақланиб қолди. Орол бўйидаги ўзбек қўнғиротлари Асфандиёрга бўйсунмай қўйишган. Мамлакатда тарқоқлик ва зулм кучайган. Бундан фойдаланган йирик мулкдорлар Абулғозий Баҳодирхонпп 1643 й. да хон қилиб кўтаришган. Абулғозий Баҳодирхон акаси вафотидан кейин 1644 й. да Хива хонлиги тахтига ўтирган. У марказий ҳокимиятни мустаҳкамлаб, Бухоро хонлигининг Чоржўй, Варданза, Қоракўл, Кармана атрофларига бир неча марта ҳарбий юришлар қилди.

КОМЕНТАРІ • 1

  • @universalmavzu
    @universalmavzu 2 роки тому +1

    Rasmim ustiga bosib sahifamga kiring podpisatsiyani bosing. Eng zoʻr videoglar koʻrib dam olasiz 37