1516 йилда Хива тахтига ўтирган Суфиёнхоннинг қисмати | Qismat

Поділитися
Вставка
  • Опубліковано 14 січ 2023
  • "Қисмат" кўрсатуви
    "Ўзбекистон тарихи" телеканали
    Ўзбекистон - қуёшли, буюк тарихий инсонлар яшаган, Буюк Ипак Йўли ўтган ажойиб, бетакрор, минг асрлик анъаналар ва маданиятига эга ўлка.
    Бетакрор, сўлим гўшаларга эга Ўзбекистонимиз, кўнгли очиқ халқимиз, ўтиб кетган бобо-калонларимиз, ҳозирда мустақилликка эришгандан кейинги ютуқларимиз ҳақида қанча гапирсак ҳам оздир.
    Бугунги кунда бизнинг қуёшли ўлкамизга дунё халқларининг қизиқиши тобара ошиб келмоқда. Юртимиздаги тарихий обидалар, анъаналаримизга, маданиятимизга, матоларимизга, архитектурамизга, ҳунармандлар томонидан қилинган ишларига, сайёҳлар эътибори кун сайин ортиб бормоқда.
    Мутахассисларнинг фикрича, дунё тарихида илк Шарқ Уйғониш даври - Мусулмон Ренессанси, деб ном олган ўрта асрлар ва ундан кейинги замонларда бугунги Ўзбекистон заминидан етишиб чиққан аллома ва мутафаккирларнинг жаҳон илм-фани ва маданияти, муқаддас ислом дини ривожига қўшган ҳиссаси дунё илмий жамоатчилиги томонидан ҳақли равишда тан олинган. Бу мерос яна шуниси билан қадрлики, у тарихнинг ўта мураккаб, зиддиятларга, синовларга тўлиб тошган оғир даврларида алломаларимизнинг минг заҳмати, маънавий жасорати, фидойилиги, беназир ақлий заковати билан бунёд этилган.
    Шу билан бирга, жаҳон тарихида «Амир Темур ва темурийлар ренессанси», деган ном билан алоҳида ўрин эгаллайдиган даврда яратилган илм-фан, маданият ва меъморлик дурдоналарини ислом маданиятининг наинки юртимиздаги, балки бутун мусулмон оламидаги юксалиш даври сифатида кўрсатиш муҳимлигини давлатимиз раҳбари кўп бора айтмоқда. Буларнинг бари табаррук заминимиз Ислом маърифати, илм-фан, нурли тараққиётнинг ростмана, ҳақиқий маркази бўлганини англатмоқда, деб минг бор айтиш, фахрланиш, бу меросга муносиб бўлиш қанчалар шукуҳли, ҳам масъулиятли.

КОМЕНТАРІ • 4

  • @samarkanes.
    @samarkanes. Рік тому

    Rusparastlar xulosa qilishsin

  • @user-wp4he1lz7h
    @user-wp4he1lz7h Рік тому +1

    😂😂😂😂😂😂😂😂😂😂😂

  • @user-jc2px5js1b
    @user-jc2px5js1b Рік тому

    Туркман кабилалари ким лар узи?

  • @user-jc2px5js1b
    @user-jc2px5js1b Рік тому

    Ай тарихчилар хоразмда икки турк группаси яшайди огузлар ва кипчоклар кипчоклар булар узбеклар яни мангит гурлан.мангитлар булар нугойлар. Шундай экан хоразмда огузлар кимлар? Шуни хам айтиб утмокчиманки огузларнинг хаммасиги туркманлар деганлар жалобы кутаман