Миллатнинг мард шоири Шавкат Раҳмонни хотиралаб | Yodimizda, yonimizda
Вставка
- Опубліковано 5 жов 2021
- "Ёдимизда, ёнимизда" кўрсатуви
"Маданият ва маърифат" телеканали
Шавкат Раҳмон (асл исм-шарифи Раҳмонов Шавкат) 1950 йилнинг 12 сентябрида Ўш вилоятининг Қорасув туманига қарашли Помир маҳалласида хизматчи оиласида туғилган. 1966 йилда ўрта мактабни тугатгач, қурилишларда, вилоят босмахонаси ва газетасида ишлайди. 1973 йилда Москвадаги М. Горький номидаги Адабиёт институтини битиргач, Тошкентга келиб, Ғафур Ғулом номли адабиёт ва санъат нашриётида муҳаррир ва бўлим бошлиғи (1975-82; 1985-90), Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасида масъул ходим бўлиб ишлайди (1982-84).
Шоирнинг дастлабки шеърлари Ўш вилоят газеталарида чиқа бошлайди. Биринчи шеърий тўплами «Рангин лаҳзалар» (1978) номи билан босилади. Шундан кейин шоирнинг «Юрак қирралари» (1981), «Очиқ кунлар» (1983), «Гуллаётган тош» (1984), «Уйғоқ тоғлар» (1986), «Ҳулво» (1988) каби бир қатор шеърий тўпламлари босилиб чиқади. Шоирнинг ўз қўли билан тайёрлаган «Сайланма» тўплами вафотидан сўнг 1997 йили нашр этилган.
Шавкат Раҳмон сўзнинг бадиий имкониятларини кенгайтириш, фикр ва туйғунинг ботиний ҳаракатини ифодалаш усул ва воситаларини топиш мақсадида кутилмаган мажозий образлардан, қиёслардан самарали фойдаланган, бармоқ вазнининг анъанавий ўлчовларини бузиб, ритм ва оҳангга эркин муносабатда бўлган, шеърият билан тасвирий санъат, шеърият билан фалсафа ўртасидаги алоқани янада мустаҳкамлаган. Унинг асарларида тарихга, кечмишга саёҳат, ҳозирги кунларга танқидий баҳо етакчилик қилади. Шавкат Раҳмон шеърияти 80-йилларда ўзбек адабиётида кучли оқимни ташкил этган лирик-фалсафий, исёнкорлик руҳидаги асарлар сирасига киради.
Шавкат Раҳмон ўзбек шеъриятини 20-аср испан шоирларининг бадиий тажрибаси билан бойитган. Ф. Г. Лорка («Сайланма», 1979), Х. Р. Хименас, Р. Альберти шеърларини ўзбек тилига таржима қилган.
У узоқ давом этган оғир хасталик туфайли 1996 йил 2 октябрда Тошкент шаҳрида вафот этган.
Узбегимнинг машхур шоири....Узбегимнинг буюк шоири Чулпон каби Ватани , халкини чинданда севган , кайгурган...Шеьрларида юртига , миллатига булган мухаббати яркираб турарди... Аллохимнинг олдига эртарок кетди...Охиратлари обод булсин...🙏🙏🙏🙏🙏🙏🙏
Нега шундай инсонни асрай олмаймиз? .Биз к,адрига этмаймиз.Эй она туркистон,к,ачон бирлаласан? Ха лутти боз манк,уртлар миллатни емиради.
Илохим жойлари жаннатда булсин Рухи поклари шод бусин Кабрлари нурларга тулсин охрати обод бусин Амин 🤲 АЛЛОХУ АКБАР....
Барча шоирлар, хусусан Иқбол мирзо таъсирли, юракдан гапирибди. Хурсанд бўлдим.
Ш. Раҳмон ўлган эмас. Буюк шоир у. Ўлмас шоир.
УЗБЕКНИНГ МАРД УГЛИ,ОЛЛОХ РОЗИ БУЛСИН СИЗДАН!!!
ЖОЙЛАРИЗ ЖАННАТДА БУЛСИН! АМИН!!!💐💐💐
ЖОЙЛАРИ ЖАННАТДА , ОХИРОТЛАРИ ОБОД , ИККИ ОЛАМ САОДАТИГА ЭРИШГАН БУЛСИНЛАР АМИЙН 🤲🤲🤲🤲🤲🙏🤲🤲🙏🙏
Зур рахмат.Охиратлари обод булсин.
Мехрибон Аллох Шавкат рахмонни охиратларини обод килсин иймонли худодан корккан инсон эди Куронни озбек тилига таржимасида хам жуда катта хисса кошган инсон эди
,Ёвга терс қарамай" ўтган шоир...
Унинг"дўст"лари....эн
ди ҳорманг,Энди баттар бўлинг.
Миллат анталогиясида Шавкат Раҳмон абадий қолади....Ин га Аллоҳ !
Охирати обод бўлсин!
Эхх,Шавкат Рахмон,Шавкат Рахмон!
Шавкат Рахмон эсиз аввал танимаган эканман кузларимга ёш келди
Охиратлари обод булсин. Узбек халки бор экан у мангу яшайди .
Шавкат
Рахмон
Буюк шоир,буюк шахс.
Millatning uyg'oq shoiri
ШАВКАТ РАХМОН ХАКИКИЙ ШОИР ЭДИ ХАЛК ДАРДИ БИЛАН ЕНГАН ВАТАНИНИ СЕВГАН ШОИР ЭДИ
БЕТАКРОР ИНСОН ,,, ,ИЙМОН ЖИСМУ ЖОНИГА СИНГИБ КЕТГАН ОЛЛОХНИ СУЙГАН БАНДАСИ ЭДИЛАР😔😔😔🤔🤔🤔🤭🤭🤭🤲🤲🤲🤲🤲🙏🙏🙏🙏🙏🥱🥱🥱💐💐💐🥀🥀🥀🌹🌹🌹🕋🕋🕋🕋
Шавкат рахмон март эркак шоир
Millatparvar shoir edi.Afsus...afsus...Ming afsus...
Кашкирлар галасида судраламан турмокка деп бежиз ëзмаган эканда.
Соткинлар, сизлар хар ерда борсизлар, хар ерга борасизлар.