Шоира Фарида Афрўзнинг тундаликлари | Tundaliklar

Поділитися
Вставка
  • Опубліковано 9 бер 2022
  • "Тундаликлар" кўрсатуви.
    "Маданият ва маърифат" телеканали
    Фарида Афрўз (Бўтаева Фарида) - 1956 йил 5 мартда Қўқон шаҳрида туғилган. 1994 йилдан буён Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси. Унинг «Қирқкокиллигим», «Изтироб кўйлаги», «Тунлар исёни», «Кўзим маним…», «Қурбонжон додхоҳ» тарихий драмаси, «Ўзимдан ўзимгача», «Пока есть на земле разлука…», «От Фариды Афруз» (Москва), «Гун айдин» (Истамбул), «Ушшоқ», «Тасбиҳ», “Ўша кун - бугундир” сингари шеърий тўпламлари чоп этилган. Шеърлари рус, турк, инглиз, немис, француз, форс, уйғур, озор, гагоуз, хитой, корейс тилларига таржима қилинган.
    Ўз навбатида шоира жаҳон адабиётидан япон ҳайкуларини, турк шеъриятидан Мустафо Отатурк, Зиё Кўкалп, Ҳусайн Отсиз, Доғларжа, Исмат Ўзал шеърларини, форс шеъриятидан Меҳри Ҳиротий ҳамда замонавий форс шеъриятидан Заҳро Абул Ҳусайний, Судоба, Соя Кабирий ғазалларини, замонавий қозоқ ва қорақалпоқ шеъриятидан ва америкалик руҳшунос Дейл Карнеги асарларини ўзбек тилига таржима қилган.
    Фарида Афрўз ҳозир «Афрўз рекордс» овоз ёзиш студиясининг бош директори лавозимида ишламоқда.

КОМЕНТАРІ • 4

  • @Redmi-oq7st
    @Redmi-oq7st 2 роки тому +2

    Фарида Афруз шеьрларини мазза килиб у́киймиз,Зебони студентлигимдан биламан.Омад.

  • @gozalandshaxloachilovalar1189
    @gozalandshaxloachilovalar1189 2 роки тому +1

    Яхши кураман 🥰🥰🥰яхши шоир яхши аёл 👏👏👏👏👏

  • @akbarabduraximov2996
    @akbarabduraximov2996 Рік тому +1

    Ajoyib, manfaatli suhbat bo'libdi.

  • @sanjarbektoshqulov8755
    @sanjarbektoshqulov8755 5 місяців тому

    Фарида опажоним ширин жонингиз омон булсин!