Сўфи Оллоёр - Ҳақ ва халқ суюклиси
Вставка
- Опубліковано 15 січ 2025
- Сўфи Оллоёр (1644, Каттақўрғон беклиги Минглар қишлоғи - 1724, Денов) - тариқат арбоби ва мутасаввуф шоир. Шайхлар мактаби ва Бухородаги жўйбор шайхлари даргоҳида таълим олган. Ўз даврининг барча асосий илмларини эгаллаган, араб ва форс тилларини ўрганган. Бухоро хони Абдулазизхон томонидан бож маҳкамасига тўра этиб тайинланган. Дарвешона феъл, шоирона кўнгил соҳиби бўлган Сўфи Оллоёр бу лавозимдан тезда истеъфо бериб, ўз даврининг машҳур шайхи Наврўзга шогирд тушган, тарикат талабларини бажариб, шайхлик мартабасига кўтарилган, валиуллоҳ (каромат соҳиби) бўлиб етишган.
Туркий ва форсий тилларида ижод қилган Сўфи Оллоёр ижодининг асосий йўналиши ислом маърифатини кенг халқ орасига ёйиш ва тасаввуфнинг инсоний камолот билан боғлиқ ғояларини тарғибташвиқ қилишдан иборат. У «Маслак ул-муттақин» («Тақводорлар маслаги»), «Мурод ул-орифин» («Орифлар муроди»), «Маҳзан ул-мутеъин» («Итоаткорлар хазинаси») асарларини форсий, «Сабот ул-ожизин» («Ожизлар саботи»), «Фавз ун-нажот» («Нажот тантанаси») маснавийларини туркий тилда яратган. Форсий ва туркийда битилган бошқа шеърлари ҳам мавжуд. «Мевалар мунозараси» номли манзума хам унга нисбат берилади.
Сўфи Оллоёрнинг шоҳ асари «Маслак ул-муттақин» бўлиб, 12 минг байт, 135 та катта-кичик бобдан иборат. Илоҳий маърифатнинг бадиий талқинига бағишланган бу асар эл орасида шуҳрат тутганидан сўнг дўсту яқинлари ундан туркий тилда ҳам шундай бир китоб ёзишни илтимос қиладилар. Бунга жавобан у «Маслак ул-муттақин»ни бирмунча қисқартириб, ўзбек тилида назмда битган ва унга «Сабот ул-ожизин» деб ном берган. Ўзбек фалсафий дидактик адабиётининг етук намунаси бўлмиш ушбу асарда тасаввуф таълимотининг маънавий-ахлоқий масалаларини кенг ёритиш билан у туркий тасаввуф адабиёти ривожига катга ҳисса қўшган.
Асарларида ислом аҳкомлари, тариқат талаблари, инсоний комиллик шартларини бирма-бир таърифлаб берган. Ахлоқий-таълимий аҳамияти жиҳатидан, хусусан, «Маслак ул-муттақин» ва «Сабот ул-ожизин» асарлари мактаб ва мадрасаларда асосий дарсликлар қаторида ўқитилиб келган. Унинг диний-тасаввуфий руҳдаги панду ҳикматга йўғрилган асарлари нафақат Туркистон, балки Қашқардан тортиб Этел (Волга), Ёйиқ (Урал) дарёлари воҳалари, Ҳожитархон (Астрахан), Булғор, Оренбург ва бошқа минтақаларда яшовчи халқлар орасида ҳам кенг тарқалган. Улар кўп нусхаларда кўчирилган. 19-асрнинг охирларига келиб эса Тошкент, Қозон, Боку, Истанбул ва бошқа шаҳарларда тошбосма йўли билан бир неча марта босилиб чиққан.
Сўфи Оллоёр асарлари кўплаб хорижий тилларга таржима қилинган, уларга бағишлаб шарҳлар ёзилган, луғатлар тузилиб, у қўллаган тасаввуфий истилоҳ-тимсоллар кенг шарҳланган.
Бизларга шундай авлие зот танишимизга хизмат килаетганлардан Админимиздан Аллох рози булсин илохим амийн
Ассалому алайкум ва рахматиллоху ва барокатуху.Аллох Суфи Аллохер ни рахматига олсин бизларни хам зурриедларимиздан шундай Раббимга севимли олим улома Кори зотлар берсин илохим амийн
Салоллоху алайка Расулуллох,Салоллоху алайка Набийуллох,Салоллоху алайка Расуллох🤲
Я Раббил Аьламийн мени хам угилларимни ушбу зотдек илмларга кон муминлар га урнак умматга хос олимлардан, закийлардан килгин Мехрибоним
Қолибсан танга деб аҳволи тангга,
Машаққатлар бошинга ранга ранга...
Сўфий Аллоҳёр ҳазратлари
Ассолому алайкум домла Рахмат оллох Рози булсин сиздан Хазрати Суфи Оллохйор к,абрлари Сурхандарйо тумани карта вохшибар тепасида жойлашган жуда бахова жойда осуда жойда жойлашган 7йил олдим боргандим йонида болалар оромгохи бор эди Ул зотнинг тарихини бунчалик билмасдим Рахмат адмен
Вой ёзганизни қарен Аллох исмини кичкина харифларда ёзиб қўйибсиз ўзгартириб қўйинг азиз инсон
Рахмат домулло илохим умрингиз зиёда булсин
Илохий бандаман бечооорадурман балои нафс илаа овооорадурман, булибмен барча нуксонима икрор мусулмон углиии килмас ишлариммм бор....
😢😢😢
Иншаллох охратта шафотига насиб этсин 🤲
Суфи Оллаёр зиёратгоҳи Сурхондарё вилояти Олтинсой тумани Катта Вахшивор маҳалласида жойлашган
Raxmat do‘tim😊😊😊😊
Салом менинг бобом момам манашу зиёратгохда дафн етилган охирратлари обод бусин
Киши то шар қилур савдоси тошар,
Наъувзу биллаҳ, улким ҳадидин ошар.
Башар бўлсанг, қўи афъоли ба шарни,
Абас ўткармагил исна ашарни.
Ёшинг еткон сари феълинг сани ёш,
Кўзинг ёши қани, эй мағзи йўқ бош?!
Қаноат маъданиға оч кўзинг, оч
Тамаъ бўйи кўрунмай, бўйидин қоч.
Сочилмасдин бурун сочғил ўзингни,
Сўралмасдин бурун сўрғил ўзингни.
Қозилмай ер санга, қайт озғанингдин,
Ёзилмай уқдалар, ён ёзғонингдин.
Бақодур дема, айши бебақони,
Ёқони тут, ажал тутмай ёқони.
Макон эткон ерингдур мухталит лой,
Насиҳат гўша олсанг, гўша қил жой.
Ёниб айшу тарабдин, иста Рабдин,
Ўзин билган қачон қолғай талабдин.
Эшон Сўфий Аллоҳёр ҳазратлари
Рахмат дустим
🤲🤲🤲
Мен хам куп зийорат килган бу жойларни..
1988 yıl Vaxshıvordagı oromgohda praktıkada bo’lganman bu zıyoratgohga ham borısh NASIB QILGAN ALHAMDULILLAH
Амеркага булсанг хам она юртингди эсдан чикарма.москвадан салом азизлар
Салом нимага бу яхши курсатувга одамлар камент язмайди суфи Оллохярни танимайди
Ушани айтинг
@@Milyana-p3k рахмат сизга сиз тушинасиз экансиз чунки сиз Муслима экансиз
@@АкбарНорматов-ы7и хечкиси йук хар калай сурхондарёликман куп бор эшитганман аммо зиёратга бормаганман борганлардан эшитганман ва боришга зиёратга ният килганман
@@Milyana-p3k землияк экансизку сиз рассиядами опа яки узбекистонда
🎉🎉🎉🎉🎉🎉🎉
Тупланишиб бир неча буйни йугони , уртага солишур Кизи жувони деган бу зот
Бул инсон Иштихон тумани Минглар кишлогида́н
Кулоги борлар эштиб олинглар. Акида билмаган шайтони элдир
Агар минг йил амал деб килса
Елдир.
(Дар баени Тавхиди Вожиби Таоло. Дар баени Сифати Вожиби Таоло боблалари. Сабот ул ожизийн китобидан). Качонгача шайтона эл булиб юрасизлар одамлар. Кабрга кирганда нима деб жавоб берасизлар. Киематда нима деб жавоб бервсиз эй одамлар.
Админни(афсона)деган жумласи нотугри ривоят деса яхширок буларди
Банда буди вале зи номарди,
Бандагиро бачо на оварди.
Мусулмонени юз чуп урди бир дун ушал озодадин хеч чикмади ун
Асалому алейкум мен самарканд влояти ургут туманидан вагашти кишлокиданман суфи оллоёр бизларни бобомиз негадеганда рахматли дадам айтганедилар ки суфиоллоёр бобомиз шу бизни кишлокимиздан утётганда узларини одамлари булган 3 таакаукаларни шуерга ташлабкетганлар чорволарибилан ургут кутубхонасида суфиоллоёр деган китобча борекан ушанга ёзганекан ажабемаски вагашти вахшивар дан олинган деб Яна бир малумот бизларни кишлогимизга 4 мазор бор 4 таласиям бизларни киемас келиб тортибми, ё ажтарибберилганми козилар томонидан бизлар шу кабристондаф фойдаланамиз бугапимдан махсад бизлар келиб колганмиз бу йерларда вахозирда егасимиз 99 217 10 11 бегёр гаффоров вагаштидан
Кел эй толиб кузинг ибрат ила оч,
Мухаббатсиз кишидин куш булиб коч.