Қўқонлик шоира Дилшоди Барно | Nafosatnoma

Поділитися
Вставка
  • Опубліковано 2 жов 2024
  • "Нафосатнома" кўрсатуви
    "Ўзбекистон тарихи" телеканали
    Кўҳна мозийдан хабар берувчи тарих зарварақларини варақ- лар эканмиз, ижтимоий ҳаётнинг барча соҳаларида эркаклар би- лан бир қаторда буюк жасорат соҳибаларининг номлари ҳам там этиб келингани гувоҳи бўламиз.
    Aёллар орасидан шавкатли ҳукмдорлар, оқила маслаҳатгўй- лар, етук донишмандлар, забардаст олималар, сухандон шоиралар ва зукко санъатшунослар етишчб чиққан. Чунончи, массагетлар ҳукмдори Тўмарис, қадимий Пальмиранинг ҳукмрони Зиновия, испан қироличаси Изабелла, арман маликаси Тамаралар ўз даври- нинг етук сиёсатдон ҳукмдорлари бўлганлар. Гарчи бундай ҳукм- дор, олима, шоира ва донишманд аёллар Ғарбда бармоқ билан саналса-да, Шарқ мамлакатларида уларни кўплаб учратиш мум- кин. Биргина Темур ва темурийлар сулоласига мансуб хотин-қиз- лардан айримларини санаб ўтайлик: буюк соҳибқирон Амир Те- мурнинг (1336-1405) рафиқаси - Сарой Мулк хоним (1341-1408, Бибихоним), Ҳиротда Шоҳруҳ Мирзонинг (1377- 1447) рафи- қаси - Гавҳар Шод бегим (1379-1457), Халил Султон Мирзо- нинг (1384-1411) суюкли' хотини - Шод Мулк Хотун (1387-1411), Султон Ҳусайн Бойқаронинг (1438-1506) хотини - Хадича бе- гим (1451-1511), Умар Шайх Мирзонинг (1456-1404) тўнғич қизи - Хонзода бегим (1477-1544), Заҳириддин Муҳаммад Бо- буршоҳнинг (1483-1530) қизи - Гулбадан бегим (1523-1603),
    Бадахшон ҳукмдори Сулаймон Мирзонинг хотини - Ҳарам Бегим (1514-1589), Жаҳонгир Шоҳнинг (1569-1627) суюкли хотини - Нуржаҳон бегим (Меҳринисо, 1577-1645), Шоҳ Жаҳоннинг (1592-1666) севикли хотини - Мумтоз Маҳал 1631), Шоҳ Жаҳоннинг қизи - Жаҳон Аврангзйб Оламгирнинг (1618-1707)(Аржуманд бону, 1594- Оро бегим (1614-1681), қизи - Зебуннисо бегимлар (1639-1702) ана шулар жумласидандир.

КОМЕНТАРІ • 3

  • @Tojikona331
    @Tojikona331 Рік тому +1

    Дилшод Барно аз Истаравшан (Уротеппа )

  • @ogabekbarbarov5136
    @ogabekbarbarov5136 Рік тому +2

    Умумий гаплар опа

  • @Istaravshan1007
    @Istaravshan1007 7 місяців тому

    Дилшоди Барно Уротеппадан эмасми?