Қўқонлик шоира Анбар Отин ҳаёти ва ижоди | Nafosatnoma

Поділитися
Вставка
  • Опубліковано 12 кві 2021
  • "Нафосатнома" кўрсатуви
    "Ўзбекистон тарихи" телеканали
    АНБАР ОТИН Фармонқул қизи (1870 - Қўқон - 1906) - ўзбек шоираси. Отаси Увайсийнинг жияни. Онаси Ашурбиби оддий косиб қизи. Анбар Отин Дилшод отин мактабида таҳсил олган. Анбар Отин шеърлар ижод қилиш билан бирга маҳал-ласидаги ёш қизларга таълим ва тарбия бергани туфайли Отин номига эга бўлади. Анбар Отин ўзбек ва тожик тилларида ижод қилган. Ижодда кўпроқ Увайсийга эргашган. Навоийни биринчи устоз ҳисоблаган. Замондошлари Муқимий, Фурқат, Завқийлар билан таниш бўлган. Шеърларида уларга мурожаат қилган, улар билан баҳслашган. Ўзбекча шеърлари (48 та)дан девон тузган. Ундан 41 ғазал, 4 мухаммас, 1 қитъа, 1 масна-вий, 1 мустазод ўрин олган (1905). 70-й. ларнинг бошида шоиранинг 40 га яқин шеърдан иборат яна бир қўлёзма девони, «Қаролар фалсафаси» рисоласи, 160 мисралик «якка байт»лари топилди, тожикча ғазалларидан девон тузиш нияти бўлган, аммо бор-йўқлиги ҳоз. номаълум. АО. шеърлари аксарият ижтимоий мавзуда. Замона адолатсизлигидан, меҳнатчи халқоғир аҳволидан сўз очади, маърифатни улуғлайди. «Қаролар фалсафаси» асарида аёлларнинг оғир қисмати ҳақида ҳикоя қилинади. Анбар Отин асарлари қўлёзмаси Ўзбекистон ФА Шарқшунослик ин-ти фондида сақланади.

КОМЕНТАРІ • 4