АҚШ Марказий қўмондонлиги қўмондони Бишкекка келди Хабар: Ташқи ишлар вазири Жээнбек Кулубаев халқаро сафари доирасида Қирғизистонга ишчи ташриф билан келган АҚШ Қуролли кучлари Марказий қўмондонлиги қўмондони генерал Майкл Куриллани қабул қилди. Кулубаев қабул давомида минтақавий хавфсизликни яхшилаш бўйича минтақавий саъй-ҳаракатларни мувофиқлаштириш муҳимлигини таъкидлади. Учрашувда Афғонистондаги вазият шароитида чегарани мустаҳкамлаш ва трансмиллий таҳдидларга қарши курашиш юзасидан фикр алмашилди. Гуманитар ҳамкорлик имкониятлари алоҳида кўриб кўриб чиқилади. Изоҳ: Россиянинг Украина ботқоғига ботиб бораётганидан фойдаланиб қолишни кўзлаган АҚШ минтақа давлатлари бўйлаб ўз расмийларини бирин-кетин жўнатиб, минтақа давлатлари билан алоқаларини янада мустаҳкамлашга, имкони борича минтақада Россия нуфузини заифлаштиришга ҳаракат қилмоқда. Россия Украинада босқинчилик урушини бошлаганидан кўп ўтмай, 28-феврал АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен Қирғизистон, Қозоғистон, Тожикистон ва Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлари билан учрашиб Украинадаги урушнинг Марказий Осиёга таъсирини муҳокама қилган эди. АҚШ Давлат котибининг Жанубий ва Марказий Осиё бўйича ёрдамчиси Доналд Лу эса 23-27 май кунлари минтақа давлатларини айланиб чиқди. Ушбу учрашувларда АҚШ расмийлари кўтарган асосий масала -Афғонистон таҳдиди ва чегара масалалари бўлди. АҚШ Афғонистон таҳдидини бўрттириб кўрсатиш ва чегараларни мустаҳкамлаш баҳонаси билан ҳарбий ёрдам кўрсатиш орқали минтақадаги ҳарбий таъсирини кучайтиришни кўзлаган. Учрашувларда ҳарбий база масаласи кўтарилган бўлиши ҳам эҳтимолдан узоқ эмас. Аслида АҚШ аввалдан Марказий Осиё респубикалари борасида Россия билан зимдан кураш олиб бораётган эди. Бироқ, минтақа давлатларини иқтисодий ва сиёсий жиҳатдан Россияга қаттиқ қарамлиги ва рус ҳарбий қувватидан чўчиган минтақа давлат раҳбарлари Россия билан ўйлаб муносабатда бўлишар эди. Аммо Россиянинг ҳозирги ҳолати ортидан АҚШнинг минтақа давлатларига турли сиёсий, иқтисодий, молиявий ёрдамлар ваъда қилиши ортиб бормоқда. Бу орқали Америка минтақа давлатларини ўзига боғлаб олишга бўлган уринишлари ортади. Демак, минтақа давлатлари устидан рус ва америка нуфуз талаши қизиб боради. Абдураҳмон Одилов
АҚШ Марказий қўмондонлиги қўмондони Бишкекка келди
Хабар: Ташқи ишлар вазири Жээнбек Кулубаев халқаро сафари доирасида Қирғизистонга ишчи ташриф билан келган АҚШ Қуролли кучлари Марказий қўмондонлиги қўмондони генерал Майкл Куриллани қабул қилди.
Кулубаев қабул давомида минтақавий хавфсизликни яхшилаш бўйича минтақавий саъй-ҳаракатларни мувофиқлаштириш муҳимлигини таъкидлади.
Учрашувда Афғонистондаги вазият шароитида чегарани мустаҳкамлаш ва трансмиллий таҳдидларга қарши курашиш юзасидан фикр алмашилди. Гуманитар ҳамкорлик имкониятлари алоҳида кўриб кўриб чиқилади.
Изоҳ: Россиянинг Украина ботқоғига ботиб бораётганидан фойдаланиб қолишни кўзлаган АҚШ минтақа давлатлари бўйлаб ўз расмийларини бирин-кетин жўнатиб, минтақа давлатлари билан алоқаларини янада мустаҳкамлашга, имкони борича минтақада Россия нуфузини заифлаштиришга ҳаракат қилмоқда. Россия Украинада босқинчилик урушини бошлаганидан кўп ўтмай, 28-феврал АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен Қирғизистон, Қозоғистон, Тожикистон ва Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлари билан учрашиб Украинадаги урушнинг Марказий Осиёга таъсирини муҳокама қилган эди. АҚШ Давлат котибининг Жанубий ва Марказий Осиё бўйича ёрдамчиси Доналд Лу эса 23-27 май кунлари минтақа давлатларини айланиб чиқди. Ушбу учрашувларда АҚШ расмийлари кўтарган асосий масала -Афғонистон таҳдиди ва чегара масалалари бўлди. АҚШ Афғонистон таҳдидини бўрттириб кўрсатиш ва чегараларни мустаҳкамлаш баҳонаси билан ҳарбий ёрдам кўрсатиш орқали минтақадаги ҳарбий таъсирини кучайтиришни кўзлаган. Учрашувларда ҳарбий база масаласи кўтарилган бўлиши ҳам эҳтимолдан узоқ эмас.
Аслида АҚШ аввалдан Марказий Осиё респубикалари борасида Россия билан зимдан кураш олиб бораётган эди. Бироқ, минтақа давлатларини иқтисодий ва сиёсий жиҳатдан Россияга қаттиқ қарамлиги ва рус ҳарбий қувватидан чўчиган минтақа давлат раҳбарлари Россия билан ўйлаб муносабатда бўлишар эди. Аммо Россиянинг ҳозирги ҳолати ортидан АҚШнинг минтақа давлатларига турли сиёсий, иқтисодий, молиявий ёрдамлар ваъда қилиши ортиб бормоқда. Бу орқали Америка минтақа давлатларини ўзига боғлаб олишга бўлган уринишлари ортади. Демак, минтақа давлатлари устидан рус ва америка нуфуз талаши қизиб боради.
Абдураҳмон Одилов