Нотариуслар ўртасида шахмат-шашка турнири

Поділитися
Вставка
  • Опубліковано 27 сер 2024
  • Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 октябрдаги “Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонида оммавий спортни ривожлантириш, меҳнат жамоалари ва ҳудудлар ўртасида спорт мусобақаларини мунтазам равишда ўтказиш белгиланган.
    Фармон ижросини таъминлаш ҳамда спортни янада кенгроқ тарғиб қилиш мақсадида Ўзбекистон нотариуслари ўртасида спорт мусобақалари мунтазам ўтказилиб келинмоқда. Шу йил февраль ойида нотариуслар ўртасида мини-футбол турнири юксак савияда ўтказилган эди.
    Бухоро шаҳридаги Ёшлар марказида Ўзбекистон Нотариал палатаси кубоги учун шахмат-шашка турниридан лавҳа "Спорт" телеканалида эфирга узатилди.

КОМЕНТАРІ •