"Таваккал Қодиров" ҳужжатли филм | "Tavakkal Qodirov" hujjatli film

Поділитися
Вставка
  • Опубліковано 5 лют 2025
  • "Таваккал Қодиров" ҳужжатли филми
    "Маҳалла" телеканали
    Юртимиз қуёшли, буюк тарихий инсонлар яшаган, Буюк Ипак Йўли ўтган ажойиб, бетакрор, минг асрлик анъаналар ва маданиятига эга ўлка.
    Бетакрор, сўлим гўшаларга эга Ўзбекистонимиз, кўнгли очиқ халқимиз, ўтиб кетган бобо-калонларимиз, ҳозирда мустақилликка эришгандан кейинги ютуқларимиз ҳақида қанча гапирсак ҳам оздир.
    Бугунги кунда бизнинг қуёшли ўлкамизга дунё халқларининг қизиқиши тобара ошиб келмоқда. Юртимиздаги тарихий обидалар, анъаналаримизга, маданиятимизга, матоларимизга, архитектурамизга, ҳунармандлар томонидан қилинган ишларига, сайёҳлар эътибори кун сайин ортиб бормоқда.
    Мутахассисларнинг фикрича, дунё тарихида илк Шарқ Уйғониш даври - Мусулмон Ренессанси, деб ном олган ўрта асрлар ва ундан кейинги замонларда бугунги Ўзбекистон заминидан етишиб чиққан аллома ва мутафаккирларнинг жаҳон илм-фани ва маданияти, муқаддас ислом дини ривожига қўшган ҳиссаси дунё илмий жамоатчилиги томонидан ҳақли равишда тан олинган. Бу мерос яна шуниси билан қадрлики, у тарихнинг ўта мураккаб, зиддиятларга, синовларга тўлиб тошган оғир даврларида алломаларимизнинг минг заҳмати, маънавий жасорати, фидойилиги, беназир ақлий заковати билан бунёд этилган.
    Шу билан бирга, жаҳон тарихида «Амир Темур ва темурийлар ренессанси», деган ном билан алоҳида ўрин эгаллайдиган даврда яратилган илм-фан, маданият ва меъморлик дурдоналарини ислом маданиятининг наинки юртимиздаги, балки бутун мусулмон оламидаги юксалиш даври сифатида кўрсатиш муҳимлигини давлатимиз раҳбари кўп бора айтмоқда. Буларнинг бари табаррук заминимиз Ислом маърифати, илм-фан, нурли тараққиётнинг ростмана, ҳақиқий маркази бўлганини англатмоқда, деб минг бор айтиш, фахрланиш, бу меросга муносиб бўлиш қанчалар шукуҳли, ҳам масъулиятли.

КОМЕНТАРІ • 4

  • @IbrohimjonToshboyev-p4d
    @IbrohimjonToshboyev-p4d 3 місяці тому +4

    Таваккал ака жуда содда самимий инсон эдилар. Ишхонасига қўнғироқ қилиб Таваккал акага фалончи тўй қиляпди дейилса албатта келиб тўйни ўтказиб кетар эдилар. Пулга ахамият қилмас эдилар. Бир куни ўзини Тошкентга чақириб қолишган экан, тўйга Ўзб халқ артисти Султонали Манноповни юборган эканлар. Шахсан мен у кишини 20 дан ортиқ тўйда хизмат қилганига гувохман. Андижондан Иброхимжон.

  • @EtsonArantesDunasimentu
    @EtsonArantesDunasimentu 2 місяці тому

    👍💖

  • @Bek7719
    @Bek7719 Місяць тому

    Орифжон Корабоевни талими кучли болган ашуллачи болишига сабабчи у инсонди уйида катта болип улгайган деп биламиз биз бундан фахрланамиз

  • @BekSultan-ip7wx
    @BekSultan-ip7wx 3 місяці тому

    👍