Шайх содик самаркандий. Акида нима

Поділитися
Вставка
  • Опубліковано 26 чер 2019
  • Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
    Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
    Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.
    .
    Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
    .
    «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
    «Мўминларнинг иймони комилроғи хулқи яхшироғидир. Сизларнинг яхшиларингиз хотинларига яхшилик қиладиганларингиздир», дедилар».
    Абу Довуд ва Термизий ривоят қилишган.
    Шарҳ:
    Бу ҳадиснинг ровийcи Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу билан аввал танишганмиз. Бу ҳадиси шарифда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам чиройли хулқнинг комил иймонга сабаб бўлишини баён қилиш билан бирга, биз мусулмонларни яхши хулқли бўлишга тарғиб қилмоқдалар.
    Ислом ҳусни хулққа катта эътибор беради. Бу ҳақда Қуръони карим оятлари ва ҳадиси шарифлар жуда кўп. Буни ўз навбатида келадиган бобларда кўриб чиқамиз. Аммо, бу ҳадиси шарифнинг комил иймон бобида келтирилишига сабаб - ҳусни хулқнинг иймон комил бўлишида ҳам муҳим омил эканлигини таъкидлашдир.
    Яхши хулқ очиқ чеҳралик, кишиларга озор бермаслик, уларга яхшилик қилишдир. Яхши хулқли инсон икки дунё саодатига эгадир. Шунинг учун ҳам, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам иймоннинг камолини хулқнинг яхшилигига боғлиқ қилиб қўймоқдалар.
    «Мўминларнинг иймони комилроғи хулқи яхшироғидир», яъни, мўминнинг хулқи қанчалик яхши бўлиб бораверса, иймони шунча мукаммал бўлиб бораверади. Яхши хулққа бундан ҳам ортиқ тарғиб қилиш мумкинми? Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадисларини ўрганиш давомидаги хулосалардан бири шуки, бирор аҳамиятли мавзу омматан баён қилинганидан сўнг ортидан ўша мавзуга тегишли энг муҳим нарса алоҳида таъкидлаб қўйилади. Ушбу ҳадиси шарифда:
    «Сизларнинг яхшиларингиз хотинларингизга яхшилик қиладиганларингиздир», деб таъкидланмоқда.
    Нима учун? Ҳаётий тажриба шуни кўрсатадики, кўпчилик бошқалар билан яхши муомалада бўладилар-у, хотинлари билан муносабатда бадхулқ бўладилар. Бундайларни халқимиз «кўча хандон, уй зиндон» дейди. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ана ўша ҳолатни эътиборга олиб, яхши хулқ иймон камолоти сабаби эканлигини айтганларидан сўнг, бунда фақат бегоналар билан муносабатгина эмас, балки, энг аввало ўз хотинига нисбатан яхши хулқли бўлиш зарурлигини таъкидлаб қўйдилар.
    Ҳусни хулқни иймон мукаммаллиги учун шарт қилиб қўйиш Ислом учун, мусулмонлар учун ҳар қанча фахр қилса арзийдиган ишдир.
    Хотинларига яхши муомалада бўлганлар мусулмонларнинг энг яхшилари, деб алоҳида таъкидлангани эса Исломда аёлларнинг ҳақлари қанчалик устун қўйилишини кўрсатади.
    Ушбу ҳадисдан оладиган фойдамиз икки улкан фойдадан иборатдир:
    1. Ҳусни хулқли бўлиш.
    2. Хотинга яхшилик қилишни йўлга қўйиш.
    Ҳадиси шарифнинг ҳикматига инсоният қанчалар муҳтож эканлигини ҳар онда, ҳар қадамда кўриб-билиб турибмиз. Чунки ушбу ҳадисда зикр этилган нарсалар орқали ҳар бир инсоннинг ижтимоий ва оилавий ҳаёти қоим бўлади. Бунга инсоннинг ҳар лаҳзада иши тушади. Шу боис гўзал ахлоқли бўлишга ҳаракат қилайлик, мўминлар ичида энг мукаммал иймонлиси бўламиз. Хотинларимизга яхшилик қилишга уринайлик, мусулмонларнинг энг яхшиларидан бўламиз.
    «Ҳадис ва ҳаёт»

КОМЕНТАРІ • 50

  • @alialiyev3633
    @alialiyev3633 4 роки тому +8

    Assalamu alaykum Hammalarizga Allohni salomi Ey uzini musulmonman degan togri aqida egalari Hammamizni hidoyatda barqoror qilsin

  • @tursunoytillaboyeva6754
    @tursunoytillaboyeva6754 4 роки тому +4

    Е рахмат жаззакаллохайран
    Ақида ЯРАТУВЧИНИ ТАНИШ рукнлари:
    Тавхид ,
    этиқод ,
    ташдид ,
    таддабур қилиш
    таккасур бу диний гўзал номли неьматлар тўғрисида яхшилаб тушуниб олсак ИНШААЛЛОХ Амин

  • @akbarshaxidov8056
    @akbarshaxidov8056 4 роки тому +14

    Ассалляму аллаекум домла
    Алхамдулилляхий Раббил Аламин
    Аллохнинг розилигин олинг
    амин жуда чиройли тушунтириб бердиз Рахмат

  • @RedMi-eu4qo
    @RedMi-eu4qo 4 роки тому +4

    Аллохим хаммамиздан рози бўлсин амийн

  • @muhammadsaid3677
    @muhammadsaid3677 3 роки тому +2

    mashaalloh 🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿

  • @user-lx9yg4mg6u
    @user-lx9yg4mg6u 4 роки тому +3

    Аллох Рози булсин сиздан

  • @user-ii1yl2ev7w
    @user-ii1yl2ev7w 4 роки тому +3

    Оллох рози булсин сиздан устоз Амин☝️

  • @masturamoydinova8364
    @masturamoydinova8364 4 роки тому +8

    Оллох рози булсин

  • @user-yk6ge4pp1h
    @user-yk6ge4pp1h 4 роки тому +7

    рахмат устоз оллох рози булсин🇹🇯🇹🇯🇹🇯

  • @faxriddinasadov6543
    @faxriddinasadov6543 4 роки тому +4

    Калб Оллохда Кул мехнатда булсин.

  • @user-mg8sg7hd6m
    @user-mg8sg7hd6m 3 роки тому +2

    Allohu akbar boshini eshtibo musiqani haromligi esimga tushib yozsam.birodarlarimiziam shu fikrdekan.Alloh rozi bolsin. Admin musiqa qoymen iltimos

  • @abufatimahuzbekiy5461
    @abufatimahuzbekiy5461 4 роки тому +5

    Allah rozi bolsin

  • @kyonkidosuvon3454
    @kyonkidosuvon3454 4 роки тому +17

    Iltimos muzika qoymang

  • @shakhnozakakhramonova8115
    @shakhnozakakhramonova8115 4 роки тому +10

    Ming marta iltimos qilamiz muzikani quymang deb

  • @sashachorniy1087
    @sashachorniy1087 4 роки тому +4

    Маша Аллох

  • @user-px5bn7xg5z
    @user-px5bn7xg5z 2 роки тому +2

    Илингизни Аллох зиёда килсин 🤲.

  • @Sport_game107
    @Sport_game107 5 років тому +9

    2 лайк😔

  • @dinimislom4688
    @dinimislom4688 4 роки тому +4

    Assalomu alaykum va rohmatullohi va barokatuhu

  • @user-ic7mt8ie7k
    @user-ic7mt8ie7k 4 роки тому +2

    Маша оллоз 🤲

  • @sabaaksaray1510
    @sabaaksaray1510 4 роки тому +9

    Зачем музыка присутствует!

  • @iskandarbek6110
    @iskandarbek6110 5 років тому +9

    Assalomu alaykum admin birodar ustozni qisqa qisqa darslaridan kuproq chiqaring salomat qalb darslaridan

  • @user-tg3ct1vh5l
    @user-tg3ct1vh5l 4 роки тому +10

    Ассалому алекум Биродар. Музикани куймелар илтимос. Хайолни чалгитвотти.

  • @alimuminov9445
    @alimuminov9445 4 роки тому +19

    Админ агар максадиз шайхни маьрузаларини йеказмокчи босез музика коймен

    • @muslimrahmoniy5831
      @muslimrahmoniy5831 4 роки тому +1

      бу музыка эмаску

    • @user-mh9wq6wp1v
      @user-mh9wq6wp1v 4 роки тому +1

      Мезика сенга нима киля

    • @bhfgffuu5588
      @bhfgffuu5588 3 роки тому +1

      @@user-mh9wq6wp1v яхши эшиттирмаяпти

  • @user-ne4gu4wp4r
    @user-ne4gu4wp4r 4 роки тому +1

    👍🏻👍🏻👍🏻👍🏻👍🏻👍🏻👍🏻

  • @---zf5px
    @---zf5px 4 роки тому +18

    Музыкани нима кереги бор

  • @user-tv8hv8zu8g
    @user-tv8hv8zu8g 5 років тому +19

    Илтимос сиздан музика коеман.

  • @user-ck7mf9uu4l
    @user-ck7mf9uu4l 4 роки тому +3

    admin Assalom aleykum shayhni mavizalariga musiqa qoying tasirlilaridan shidatlilaridan maviza ewityotgan insonga tasir ko'rsatadi

  • @projectone8614
    @projectone8614 2 роки тому

    .
    .
    ..

  • @projectone8614
    @projectone8614 2 роки тому

    ...
    ...

  • @avonxadijauz8382
    @avonxadijauz8382 4 роки тому +1

    Ассалому алайкум варохматуллоху вабарокатух. Илтимос ахли илмлар устозлар дан жавоб олиберишга ёрдам берингизлар, савол бизни ён атрофимиздаги Коми кариндошларимиз кудаларимиз хаммалари кредит олиб уй олишган уй олмаганлари хам шу фоизга пул олиб ишлари ни битиришга органиболишган, оша хонадонлардан таом ейишга, борди келади килишликга шарият бу нарсага кандай жавоб беради?

  • @user-mg8sg7hd6m
    @user-mg8sg7hd6m 3 роки тому

    Ustoz musiqa qoymela

  • @user-rm5cz3th6n
    @user-rm5cz3th6n 3 роки тому

    Музикага нима керак

  • @user-dx8mm5ep5z
    @user-dx8mm5ep5z 4 роки тому +4

    Шу одамниям анов мутаккабир ахмок аброр ёмонладия😢

    • @asia4678
      @asia4678 4 роки тому +7

      Birodar bahoni faqat Alloh beradi, mahzun bolmang

    • @sobirorinboev6008
      @sobirorinboev6008 4 роки тому +1

      Домла жук знахар деб кунгизни ичишяпти шу халолми илтимос маруза чикар нг

  • @muslimmuslim2531
    @muslimmuslim2531 3 роки тому

    Қурон оятларида еру осмонга қара қандай яратилди ( ва яна бир қанча нарсаларни номма ном айтиб) буларга қараб тафаккур қилган инсонга Оллохни борлигига хужжат бор деб очиқ айтилган.13 йил маккий оятлар Оллохни борлигини исботлаб келган.илимли одам хужжатга асосланиб гапиради.ақилга суяниб олиб хужжатсиз гапиришлик адашишликга олиб келади.хамма нарсани фақат мен биламан демай сал инсоф қилиб.мандан бошқа хақийқатни биладигонлар хам бор дейишлик. инсоф қилишлик булади

  • @AbdulHamid-sg1kf
    @AbdulHamid-sg1kf 4 роки тому

    Кориата амру маъруф фарз лекин музикангиз яъни ашулачиларни итгага увулаши нима маъниси бор

  • @user-qu5ph9dg3h
    @user-qu5ph9dg3h 3 роки тому +1

    Жон блогер анаву ириллаган мусикангни йукотгин илтимос

  • @iskandershamsudinov5029
    @iskandershamsudinov5029 4 роки тому

    Қўтақ бош мусиқани нимага қўясан .

  • @projectone8614
    @projectone8614 2 роки тому

    ....

  • @projectone8614
    @projectone8614 2 роки тому

    .....

  • @projectone8614
    @projectone8614 2 роки тому

    ....