Шайх содик самаркандий. Сиз Аллоҳни кимга алиштирябсиз

Поділитися
Вставка
  • Опубліковано 5 вер 2024
  • Чақимчиликнинг ҳаромлиги ва ундан огоҳлантиришлар.....
    __________________
    Ҳузайфа розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг: «Чақимчи жаннатга кирмайди», деганларини эшитганман.
    (Имом Муслим ривояти).
    «Саҳиҳайн»да Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: ««Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам Макка ёки Мадина (қўрғонлари) деворларидан бир девор ёнидан ўтаётиб қабрларида азобланаётган икки кишининг овозини эшитдилар. Шунда Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Бу иккиси азобланаяпти ва (лекин бу) гуноҳ (кўринишидан) катта эмас» дедилар. Кейин: «Бироқ, (у катта гуноҳдир) улардан бири бавлидан (сийдигидан) сақланмас эди, иккинчиси чақимчилик қилиб юрарди» дедилар. (Муттафақун алайҳ).
    Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Сизларга бўҳтон нималигини айтиб берайми? У чақимчилик қилиб, одамлар орасида гап ташишдир»
    (Имом Муслим ривояти).
    Шарҳ:
    Чақимчилик - яъни одамлар орасида бузғунчилик мақсадида бўлсин, роҳатланиб вақт ўтказиш учун бўлсин, гап ташиб юриш гуноҳи кабиралардан бўлиб, у сабабли кишилар ўртасида адоват ва юзкўрмасликлар вужудга келади. Шунинг учун Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ундан огоҳлантирганлар ва бундай жирканч иш билан шуғулланишнинг азоби қаттиқ эканидан хабар берганлар.
    ====////====////====////====////====////====////===
    Тавбадан чалғитувчи гуноҳлар
    1. Гуноҳни кичик санаш:
    Билол ибн Саъд айтади: Хатонинг кичиклигига қарамагин, кимга осий бўлишинга қарагин. (Байҳақий, Шуъаб, 5/430).
    2. Орзуни кўпайтириб тавбани ортга суриш:
    Яҳё ибн Муоз айтади: Одамларни узун-узун орзулари тавбадан тўсиб қўйди. (Заммул ҳаво, 1/216).
    3. Тавбасиз Аллоҳнинг кечиришига қуруқ умид қилиш:
    Абу Али Рузборий айтади: Ғурурнинг турларидан бири: сен ёмонлик қилсанг ҳам, сенга яхшилик келиб турса, ғурурланиб гуноҳларни ҳам кечириб ташлайди-да, деб қуруқ умид қилиш билан тавбани писанд қилмаслигинг. (Заммул ҳаво, 1/187).
    4. Гуноҳларга беэтибор бўлиб ғафлатда қолиш:
    Муҳаммад ибн Юнус айтади: Зуҳайр Болийнинг олдида эдик, эй Абу Абдураҳмон, бирор васиятингиз борми? - дедик. У: Ҳа, ғафлатда қолиб Аллоҳга тутилишдан эҳтиёт бўл, деди. (Байҳақий, Шуъаб, 5/338).
    5. Яхши амаллар билан ғурурланиш:
    Ибн Аъвн айтади: Амалларга кўп ҳам ишонмагин. Ахир сен - уларни Аллоҳ қабул қилдими ёки йўқ, билмайсан-ку! Гуноҳларингдан ҳам хотиржам бўлмагин. Уларни ҳам амалларинг сендан ювганини ё улар ҳали ҳануз турганини билмайсан! Амалларинг ғойибда энди. Аллоҳ уларни қаерга ёзганини ҳам билмайсан сижжийилгами ёки иллиюнга?!
    (Байҳақий, Шуъаб, 5/467).

КОМЕНТАРІ • 37

  • @user-gf4ww1hy6n
    @user-gf4ww1hy6n 4 роки тому +20

    АЛЛОХУ АКБАР. РОББИМ устозимга икки дунё бахтини БЕРГИН У'ЗИНГ АЛ-МУЖИБ бу'лган ЗОТСАН Амиин.

  • @begzodbekov7162
    @begzodbekov7162 4 роки тому +9

    Alloxim maniyam qanchadan qancha gunoxlarimni yashirgansan xamdlar bulsin senga uzig bilgan yaratgan maxluqlarig adadicha xamdlar bulsin senga robbim Alloxim sen menga bergan nemarlarig uchun yaxshi kuraman.Alloxu Akbar

    • @ddddddd2349
      @ddddddd2349 4 роки тому +6

      "Я Роб" - Я Роб" -Я Роб" -Я Архамар -Рохимийн -Я Архамар Рохимийн -Я Архамар Рохимийн .Эй Рахимлиларни Рахимлиси узингсан сендан бошқа илох йуқ бунга чин дилдан ишонишимиз керак.Бу дунёда хар бир нарса муъжиза шуларни ёзятганим хам мужиза ақлдек неъматни берибдики Аллохим ёзяпман .Барча нарсаларни ёлғиз Роббим беради Қалбимизга чуқур урнашган иймонни чин ишончни сураймиз.Шайх сизга янаям мустахкам иймонни сураймиз .ИншаАллох .

  • @Shtukaturka16
    @Shtukaturka16 4 роки тому +16

    Устоз илмингизни Аллох зиёда килсин

  • @user-od4nd4rc7x
    @user-od4nd4rc7x 4 роки тому +5

    Ма ша Аллах устоз Аллах илмингизди янада зиёда килсун ☝️👍🦁🌿🍃🌱💪

  • @malumirzahmetova6800
    @malumirzahmetova6800 3 роки тому +1

    АЛЛОХ рози булсин устоз сизни сохобаларимизга ухшатаман мазза килиб тинглайман АЛЛОХГА шукур сизни танимай туриб 1чи марта эшитканимда МА ША АЛЛОХ кимбу деганман чунки халимликни ва гузал хулкликни сизда курдим АЛЛОХ сизларни барокатли килсин

  • @abdullohumar9999
    @abdullohumar9999 4 роки тому +2

    Раббоний уламоларимизни Роббимиз уз хифзу химоясида сакласин Аллохумма аамиин аамиин аамиин

  • @hpcomputer3245
    @hpcomputer3245 4 роки тому +7

    Domla OLLOH sizdan rozi bolsin.

  • @user-do9mo7bz2y
    @user-do9mo7bz2y 4 роки тому +2

    Кандай чиройли ухшатиш, Аллох хохлаган кишисини тилига хикматни беради

  • @user-wu1to9gd1i
    @user-wu1to9gd1i 4 роки тому +4

    Раҳмат домла Аллоҳ сиздан рози булсин

  • @user-jj3vm6io1g
    @user-jj3vm6io1g 4 роки тому +6

    Маша аллох, оллохуакбар

  • @user-ti2kx9bm5r
    @user-ti2kx9bm5r 2 роки тому +1

    Ассалому алейкум ва рахматуллохи ва баракатух. Аллох. Рози булсин. Хаккни гапирганиз учун рахмат

  • @ibrahimhaliloglu378
    @ibrahimhaliloglu378 4 роки тому +3

    Assalamu alaykum va rohmatullohi va barokatuh, Jazakumullohu xoyron,Alloh õzi rozi bõlgan hidoyatidan adashtirmasin,ustozlarni va ularga ergashayotganlarni, Alloh muvaffaq qilsin. Allohumma amiyn

  • @user-gf4ww1hy6n
    @user-gf4ww1hy6n 2 роки тому +2

    АЛЛОХУ АКБАР☝️

  • @user-lb4ch7bz3h
    @user-lb4ch7bz3h 3 місяці тому +1

    Ма шаа Аллоҳ ☝️🇺🇿

  • @saidabint3577
    @saidabint3577 4 роки тому +18

    Ассалому алекум ва рохматуллохи ва барокатух!.. Админ маърузаларни зор жойларини топасиз лекин домламни созлари узи жудаям таъсирлик оркасидаги музика тушунарсиз илтимос шуни куймасез боларкан.Рахмат сизга .

  • @abdullohibnabbos572
    @abdullohibnabbos572 4 роки тому +4

    Ollohu akbar hukum faqtat ollohniki☝️☝️☝️

  • @Rinat-eo6yz
    @Rinat-eo6yz Місяць тому

    Аллох рози булсин сизлардан Аллохумма амин

  • @uneversalariginal6216
    @uneversalariginal6216 3 роки тому

    Аллох рози булсин. илмингиз бундан хам зиёда булсин.

  • @shaxx7529
    @shaxx7529 4 роки тому +6

    ROBBimizi kimga almashtiryabmiz. ROBBimiziya?

  • @izzatrustamov3397
    @izzatrustamov3397 4 роки тому +1

    Аллах рози болсин

  • @Muhammadziyoqori
    @Muhammadziyoqori 2 роки тому

    Alloh rozi bolsin

  • @shaxx7529
    @shaxx7529 4 роки тому +4

    😢😢😢

  • @laatahzaninnallahamana8604
    @laatahzaninnallahamana8604 2 роки тому

    Устозди йолани берсин бизагайям☝️

  • @aslanbey1348
    @aslanbey1348 4 роки тому +1

    Allohni hifzu himoyasida böling!

  • @aminjonaminov7005
    @aminjonaminov7005 4 роки тому +2

    Nurli olam nega bo’lib bo’lib tashlagansiz shunday chiroylu ma’ruzani

  • @user-jj3vm6io1g
    @user-jj3vm6io1g 4 роки тому +5

    музакани учир админ шеф

  • @user-od4ys4wt4y
    @user-od4ys4wt4y 4 роки тому +3

    Бу гап лар энг аввал ахли илим ларга тигишли икиинчи юрт типпасидаги халкти конини ичиб ётган вампирларга аени муддао

  • @shahruhansahruk5245
    @shahruhansahruk5245 4 роки тому +1

    Музыка куймайлар онтатип

  • @user-od4ys4wt4y
    @user-od4ys4wt4y 4 роки тому +3

    🤣🤣🤣🤣🤣🤣🤣🤣💘

  • @abudardo538
    @abudardo538 4 роки тому

    Бродар Нашида Коймасдан Марузани Озини Койсангиз Йахши Болади

  • @AbdullahAbdullah-zg1ud
    @AbdullahAbdullah-zg1ud 4 роки тому +2

    Мусиқани нега қўясизлар👎

  • @user-jh6yq3xz6t
    @user-jh6yq3xz6t 4 роки тому

    САНГА КИМКУДИ ДАВАТ КИЛИШНИ ВАТАН ХОЙИНИ
    ХАНГРАМА ЭШАК.

    • @user-jh6yq3xz6t
      @user-jh6yq3xz6t 3 роки тому

      @@LIDER0LHH сан узинг хулк нималигни биласанми бефаросат нима ёзганингни узинг тушинмайсану.
      Сани укитган домланихам укитибюбориш керак.АХМОК.

    • @user-ff6yl4ez3v
      @user-ff6yl4ez3v 2 роки тому

      Астагфируллох денг