Газ жиҳозларини қандай танлаш керак? Газ жиҳозлари аслида қандай бўлиши керак? | Iste'molchi

Поділитися
Вставка
  • Опубліковано 21 жов 2024
  • "Истеъмолчи" кўрсатуви
    "Маҳалла" телеканали
    Газ жиҳозлари ким томонидан ва қандай тартибда техник кўрикдан ўтказилади?
    Мавжуд тартиб-қоидага асосан газ таъминоти ташкилотига тасдиқлаган жадвал ва тарифлар бўйича истеъмолчиларнинг ички газ тармоқлари ва газдан фойдаланиш ускуналарини қуйидаги муддатларда техник тафтишдан ўтказиш ва уларга профилактик хизмат кўрсатиш мажбурияти юкланган:
    кўп қаватли турар жойлардаги газ плиталар, бошқа газ приборлари мавжуд бўлмаганда - икки йилда бир марта;
    турар жойлардаги газ плиталари, иситиш, сув иситиш приборлари - йилда бир марта, профилактик хизмат кўрсатиш - ҳар бир иситиш мавсуми бошланишидан аввал.
    Маиший истеъмолчилар ўз тасарруфидаги газ тармоқлари, приборлар, ускуналар, шунингдек, фойдаланилаётган ертўлалар, техник йўлаклар ва бошқаларни соз ҳолатда сақлаш, электр ёритиш ва вентиляция тизимининг доимий ишлашини таъминлашлари зарур;
    Фойдаланилган табиий газ ва газдан фойдаланиш ускунаси ҳамда уй ичи газ тармоқларига хизмат кўрсатиш юзасидан бажарилган ишлар учун газ таъминоти ташкилоти билан ўз вақтида ҳисоб-китоб қилишлари шарт.
    Бу қоидалар табиий газ ишлаб чиқарувчилар, газ транспорти ва газ таъминоти ташкилотлари, истеъмолчилар, қурилиш-монтаж, лойиҳалаш, ишга тушириш-созлаш ташкилотлари томонидан бажариш учун мажбурий ҳисобланади.

КОМЕНТАРІ • 4

  • @alishera4768
    @alishera4768 3 роки тому +1

    Артельга гап йук хамен боп яхши зур.

  • @alishera4768
    @alishera4768 3 роки тому +1

    Мен Артель махсулотларини ишлатаман чет элдан ортик булса бору кам эмас зур менга екади 100 фоиз кафолат.

  • @karikari6757
    @karikari6757 2 місяці тому

    Eshigini tozalashni urgating

  • @dilmurodbakiyev1869
    @dilmurodbakiyev1869 3 роки тому

    Бу дегани факат хаммага бир фирмани газ плитасини ишлатинглар дегани