Театр ва кино актёри Шукур Бурҳоновни ёд этиб | Yodnoma

Поділитися
Вставка
  • Опубліковано 9 чер 2022
  • "Ёднома" кўрсатуви
    "Ўзбекистон тарихи" телеканали
    Таниқли театр ва кино актёри Ш.Бурҳонов 1910 йилда Тошкентда таваллуд топди. У Тошкент қишлоқ хўжалик техникумида ўқиб юрган давридаёқ драма тўгарагига қатнашиб, актёрлик касбига меҳр қўйди. Шукур Бурҳонов актёрлик фаолиятини 1928 йилдан Ўзбек Давлат драма театрида бошлайди. Комил Яшиннинг "Тор-мор" пьесасидаги Баҳодир, Умаржон Исмоиловнинг "Рустам" асаридаги бош қаҳрамон,"Ёндирамиз"даги Азамат, "Номус ва муҳаббат"даги Ғулом роллари актёр ижодининг дастлабки намуналаридан бўлди. Шукур Бурҳонов уруш ва урушдан кейинги йилларда ҳарбий саркардалар образларини яратишга алоҳида эътибор берди. И.Султоннинг "Бургутнинг парвози" пьесасидаги Фрунзе, К.Яшиннинг "Генерал Раҳимов" асаридаги Собир Раҳимов каби образлар шулар жумласидандир. У ижобий қаҳрамонлар образларини яратиш билан бир қаторда фожиавий ролларни ҳам катта маҳорат билан ижро этди. 50-60 йилларда Ҳамза номли Ўзбек Давлат Академик драма театрида жаҳон, рус ва ўзбек классик драматургиясининг бир қанча ноёб асарлари катга муваффақият билан саҳналаштирилди. Уларнинг кўпчилигидаги бош ролларни ижро этиш Шукур Бурҳоновга насиб этди. Унинг ижросидаги В.Шекспирнинг "Ҳамлет" ва"Юлий Цезарь" трагедияларидаги Ҳамлет,Брут ваМ.Шайхзоданинг "Мирзо Улуғбек" трагедиясидаги Мирзо Улуғбек образлари фақат санъаткор ижодидагина эмас, балки ўзбек театри тарихида ҳам улкан воқеа бўлди. Шукур Бурҳонов Мирзо Улуғбек образи устида ишлаганда тарихий Улуғбек қиёфасидаги бир-бири билан узвий равишда чамбарчас боғланган уч томон - инсон, олим ва давлат арбоби каби хусусиятларни ҳаққоний акс эттиришга алоҳида эътибор берди ва бу борада катта муваффақиятга эригцци. Улуғбек образи актёрнинг ўзбек саҳнасида ўйнаган кўп ажойиб образларининг бири бўлиб, у томонидан яратилган Ҳамлет образи даражасида туради.1964 йилда Ҳамза номли отахон театр Москвага гастролга бориб М.Горький номидаги МХАТ театрида "Мирзо Улуғбек","Имон" ва "Қонли сароб" спектаклларини намойиш этди. Бу саҳна асарлари томошабинларга манзур бўлди, таниқли театршунос, санъатшунос олимлар томонидан ижобий баҳоланди. Бу спектаклларнинг муҳокамасида Шукур Бурҳонов ижро этган Мирзо Улуғбек образига юксак баҳо берилган эди. Ҳамза театри ижодий жамоаси В.Шекспирнинг "Отелло" трагедиясини қайтадан саҳналаштирмоқчи бўлиб, Отелло ролини Шукур Бурҳоновга беришни мўлжалланганда, у киши рози бўлмай, шундай деган экан : "Аброр аканинг Отеллоси халқ қалбига сингиб кетган. Ҳозир Отеллони ўйнаганимдан кўра янги бир образ яратганим минг марта афзал. У Аброр аканики эмас, меники бўлади". Сўнгра у Софоклнинг "Шоҳ Эдип"асаридаги Эдип образини яратишга киришади, ўзининг бой ижодий тажрибаси, барча имкониятларини ишга солиб, бу ролни, айтиш мумкинки, бемисл маҳорат,чексиз куч-қудрат билан гавдалантирди. Бу образи билан Шукур Бурҳонов бетакрор санъаткор, олмос истеъдод эгаси эканлигини яна бир бора амалда кўрсатди ва у жаҳон театрининг йирик намояндалари қаторидан ўрин олди. У меҳнатсевар, масъулиятли, ўзига ҳам, ҳамкасблари ва шогирдларига ҳам ниҳоятда талабчан эди. Шукур Бурҳоновнинг ижоди фалсафий жиҳатдан бой ва кўп қирралидир. У романтик, лирик характерли ва сатирик роллар ижросида ҳам баравар маҳорат кўрсатган. Бу ўринда у яратган Н.В.Гоголнинг "Ревизор" комедиясидаги шаҳар ҳокими ролини эслаш кифоя. Актёр психологик ва ўткир драматик ролларни катта маҳорат билан ижро этишга жуда уста эди. Чеховнинг "Ваня тоға"асаридаги Войницкий, Штейннинг "Шахсий иш"пьесасидаги Хлебников образлари шундай образлардандир. Шукур Бурҳонов кино санъатида ҳам самарали ижод этди. У кинода биринчи марта 1940 йилда суратга олинган "Асал" бадиий фильмида Рустам ролини ижро этди. 1945 йилда кинорежиссёр Наби Ғаниевнинг "Тоҳир ва Зуҳра" фильмини суратга олади. Жаҳон экранида кенг шуҳрат қозонган, ярим асрдан бери қадрқимматини йўқотмаган бу бадиий фильмдаги Қора Ботир роли актёрга катта шуҳрат келтирди. Уни кенг жамоатчиликка иқгидорли санъаткор сифатида танитди. Сўнгра актёр 1946 йилда "Уйқусиз йўл" фильмида Рустам, 1950 йилда "Бой ила хизматчи"да Ғофур, 1957 йилда "Бахт йўли"да Каримов, "Илья Муромец"да Қалиншоҳ, 1962 йилда "Синчалак"да Қаландаров каби образларни яратди. 1964 йилда кинорежиссёр Латиф Файзиев "Улуғбек юлдузи" фильмини суратга олади.Фильмда Шукур Бурҳонов яратган Мирзо Улуғбек образи актёрнинг кинодаги энг катта ютуғи бўлди. Кейинчалик, у 1965 йилда Комил Ёрматовнинг "Осиё устида бўрон" фильмида Ялангтўш, 1966 йилда "Виждон амри билан" фильмида профессор Маҳмудов, 1968 йилда "Инқилоб чавандозлари"да Азнаур,"Ватан фарзандлари"да ҳайкалтарош каби бир неча йирик ва мураккаб ролларни ижро этди. Шукур Бурҳонов санъатда ҳалол меҳнат қилди. Халққа сидқидилдан хизмат қилишдан чарчамади. Умрининг охиригача саҳна ва экранни тарк этмади. "Илья Муромец" бадиий фильмида Шукур Бурҳонов билан бирга ўйнаган машҳур киноактёр Борис Андреев билан Москвада бўлган суҳбатда, Борис Андреев: Шукур, сен Иброҳим ўғри, Қора Ботир, мана Қалиншоҳни ўйнадинг. Энди биласанми, Чингизхонни ўйнашинг керак!..

КОМЕНТАРІ • 12

  • @user-ms7ic6ln9w
    @user-ms7ic6ln9w Рік тому +8

    ОЛЛОХ РАХМАТ КИЛСИН. ШУКУР БУРХОНОВ ТЕАТР КИРОЛИ ЭДИЛАР. УЙНАГАН ОБРАЗЛАРИ ИНСОН КАЛБИГА СИНГИБ КЕТАРДИ. БИЗ ШУКУР БУРХОНОВНИ ФИЛЬМ СПЕКТАКЛЛАРИНИ ТОМОША КИЛИБ УЛГАЙДИК. КИЕМАТ КАРЗНИ НЕЧА МАРТА КУРДИМ. ХАКИКИЙ ИНСОНИЙЛИК САДОКАТ ОМОНАТГА ХИЕНАТ КИЛМАСЛИК ВА КАХРАМОНЛАРЧА УРУШДА ХАЛОК БУЛГАН АВЛОД ХОТИРАСИ БН ЯШАШ. ШУНДОК РОЛДА ЯШАР ЭДИЛАР. БИЗ ХАМИША ЕДГА ОЛАМИЗ. ЯНА БИР БОР ОХИРАТЛАРИ ОБОД БУЛСИН. ЖОЙЛАРИ ЖАННАТДАН БУЛСИН. БУНДАЙ УЛУГ ИНСОНЛАР ЯНА ТУГИЛИШИГА УМИД КИЛАМАН. 1987 ЙИЛЛАР ТОШКЕНТДА АБИТУРИЕНТ ЭДИМ ШУКУР БУРХОНОВНИ СУНГГИ ЙУЛГА КУЗАТИШ УН ТЕАТРГА ИНСОНЛАР КАТОР ТУРИШГАН ЭДИ. МАНА 35ЙИЛ БУЛДИ. КЕЧАГИДЕК ЕДИМДА. ЮСУФ ЯЛАНГТУШ

  • @zulayhonazarova9124
    @zulayhonazarova9124 Рік тому +4

    Ассалому алейкум азизлар. Шукур Бурхонов актерларни кироли. Оллохим рахматига олган булсин охратлари обод булсин илохим. Буюк истедод эгаси булмиш бу инсони яратган образлари жуда мукаммал урганилиб яратилган.Уларни уйнаган ролларини хаммамиз марок билан томоша киламиз.Хозирда хам телевиденияларда берилса мазза килиб курамиз. Бундай инсонлар хамиша дилимизда.

  • @rovshanrovshan8557
    @rovshanrovshan8557 Рік тому +4

    Улар Бир келди Бир кетди!
    Оллох рахматига олсин!
    Хозирги клоун юлдузларга солиштирса булар мегапланета ва мегаюлдуз!
    СССР Халк артисти!

  • @shakhnozakarimova4492
    @shakhnozakarimova4492 3 місяці тому

    Оллохим утганларни уз рахматига олган булсин.

  • @fillyjonkfillyjonk5682
    @fillyjonkfillyjonk5682 2 місяці тому

    Человек - глыба, монументальная личность! Да упокоит Аллах его душу!

  • @user-be2od7pb1p
    @user-be2od7pb1p Рік тому +3

    ШУКУР БУРХОНОВНИ ЖОЙЛАРИ ЖАНАТ БУЛСИН

  • @GulnoraAkramovna
    @GulnoraAkramovna 3 місяці тому

    УТГАНЛАРНИ ОХИРОТЛАРИ ОБОД 🤲 ЖОЙЛАРИ ЖАННАТДА 🤲 ИККИ ОЛАМ САОДАТИГА ЭРИШГАН БУЛСИНЛАР АМИЙН 🤲🤲🤲🤲🤲

  • @muhiddintoraxojayev2282
    @muhiddintoraxojayev2282 8 місяців тому +1

    Buyuk aktyor

  • @azemfyz5041
    @azemfyz5041 4 місяці тому +1

    Улуг озбек актёри

  • @user-kf2qq4kk3e
    @user-kf2qq4kk3e 4 місяці тому +1

    У́ЗЬЕК ТЕАТР ВА КИНО САНЪАТИ ДАРГАЛАРИДАН БИРИ.ИЛОХИМ ЁТГАН ЕРИНГИЗ НУРГА ТУ́ЛСИН .