"Гўрўғли" халқ достони тарихи | Maxzan

Поділитися
Вставка
  • Опубліковано 4 бер 2021
  • "Махзан" кўрсатуви
    "Ўзбекистон тарихи" телеканали
    «ГЎРЎҒЛИ» - халқ оғзаки поэтик ижоди ёдгорлиги. Яқин ва Ўрта Шарқ, Марказий Осиё ва Жан. Кавказ халқлари орасида кенг тарқалган қаҳрамонлик эпоси, достонлар туркуми. Туркумга бирлашган достонлар турли даврларда яратилган. Улардан айримларининг илдизлари бир ярим-икки минг йил илгариги даврларга бориб тақалади. Бу достонлар тахм. 17-а. дан бошлаб бир туркумга бирлаша бошлаган. «Гўрўғли» туркум ига кирувчи барча достонлар муайян мустақилликка эга. Улар оғзаки эпик анъанада якка-якка ижро этилади ҳамда эшитувчи ва китобхон уларнинг ҳар бирини алоҳида асар сифатида қабул қилади. Аммо бу силсила достонлар Гўрўғли образи, унинг доимий йўлдоши Ғирот, эпик озодлик ўлкаси Чамбил юрти, анъанавий образлар Соқибулбул, Ҳасан Кўлбар, Аҳмад Сардор кабилар орқали бир-бирлари билан ўзаро бирлашади. «Гўрўғли» достонларини шартли равишда 2 катта гуруҳга бўлиш мумкин: Жан. Кавказ ва Яқин Шарқ версиялари (озарбайжонлар «Кўрўғли»си асосида яратилган арман, грузин, турк, курд ва б.) ва Марказий Осиё версиялари (ўзбек, қорақалпоқ, қозоқ, туркман, тожик ва б.). Барча версиялар мавзуи асосини озодлик, адолат ва халқ бахт-саодати йўлида курашувчи баҳодир Гўрўғли (Марказий Осиё версиясида) ёки Кўрўғли (ғарбий версиясида)нинг жасоратлари ташкил этади.
    Жан. Кавказ ва Яқин Шарқ версияларига хос бўлган умумий хусусиятлар «Гўрўғли»нинг озарбайжон вариантларида ўз ифодасини топган. Унда тасвирланишича, Кўрўғли 40 йигитга бош бўлиб, адолатсиз тузумга қарши чиқади. Душман савдогарлари карвонига кутилмаганда ҳужум қилади, нодўст подшоликлар билан бўлган жангларда ажойиб жасорат ва қаҳрамонликлар кўрсатади. Чўпон, отбоқар, дарбадар бахши, дуохон, фолбин қиёфаларида душман ичига кириб, асир тушган йигитларига тадбиркорлик билан ёрдам беради, ўзига ва йигитларига маъқул бўлган гўзал париларни олиб қочади. Кўрўғлининг жасорати ва мардликлари ҳақидаги ҳикоялар ярим тарихий, ярим афсонавий характерга эга бўлиб, мустақил подшоликлардаги турли найрангбозликлар, ҳукмдорлар ҳаёти, катта карвон йўлларидаги жанглар озарбайжон вариантларинингтарихий мавзуи ҳисобланади. Бу версияга кўра, Кўрўғли, Эрон шоҳи Аббос I нинг (1585-1628) замондоши қилиб кўрсатилади. Чиндан ҳам, арман тарихчиси Аракел Тавризий (1670 й. вафот этган)нинг кўрсатишича, Эрон шоҳи Аббос I ва Туркия султонига қарши қўзғолон кўтарганларнинг бошлиқлари орасида Кўрўғли деган шахс бўлган. Озарбайжон вариантида аниқ шахс ва давр билан боғлиқ воқеалар тенгсиз куч-қудрат ва шижоат тасвири билан уйғун ҳолда баён этилади. Аммо бунда умумлаштириш ва рамзийлаштириш муайян давр ва тарихий воқеаларни инкор этиш даражасида эмас.
    Марказий Осиё версиялари, хусусан, ўзбек версияларида умумлаштириш ва рамзийлаштириш юқори даражага кўтарилган. Бунда қаҳрамонона ўтмиш аниқ тарихий воқеалар кўламида эмас, балки орзу даражасида, халқнинг юксак мақсади кўламида тасвирланган. Ўзбек достонларида Гўрўғли туркман ва ўзбекларнинг беги, қонуний ҳукмдор, ўз халқи, ватани учун қайғурувчи ва уни душманлардан қимоя қилувчи енгилмас баҳодир, кўплаб халқ ботирларини тарбиялаб етиштирган мураббий сифатида тасвирланган.

КОМЕНТАРІ • 16

  • @user-si1xy4nj6n
    @user-si1xy4nj6n 10 місяців тому +3

    Туркман халкига тегишли достонлар гур угли

    • @tafakkurqil9784
      @tafakkurqil9784 5 місяців тому

      Hamma turkiylarda bor Go'ro'g'li dostoni

  • @Erkatoy_0616
    @Erkatoy_0616 9 місяців тому +1

    Qiziqarli va mantiqiy dostn ekan 😊😊😮

  • @user-qo2uf1hl2m
    @user-qo2uf1hl2m Рік тому +4

    Éшлигимизда анам айтиб барар адила шу éдима тушди у города дугилгани ун Горугли даб одини куйганла дар адила.

  • @zilolachorieca5510
    @zilolachorieca5510 11 місяців тому +1

    Rahmat

  • @Axtamovjasur2007
    @Axtamovjasur2007 Рік тому +2

    Zur ekan

  • @fantomas1987
    @fantomas1987 9 місяців тому

    Ассалому алайкум. Гўрўғли ҳақидаги китобларни қаердан топса бўлади

  • @madinanurullayeva4550
    @madinanurullayeva4550 3 роки тому +3

    Рахмат , айтмадингиз чанбил юрт хоззирги кайси областга тугри келади

  • @fantomas1987
    @fantomas1987 9 місяців тому

    Ассалому алайкум. Менга Гўрўғли ҳақидаги китоб керак эди. Қаердан топса бўлади?

    • @xadijaalimdjanova3864
      @xadijaalimdjanova3864 9 місяців тому

      Chorsu kitob dokonlarida bolishi kere ota yo bosa kutibxonaladan qaren

  • @OkOk-eg5sc
    @OkOk-eg5sc 6 місяців тому

    Гор оглини эгесинглисини АТИ ойсултон