"Собиқ хотиним болаларимни менга кўрсатмаяпти..." | Odil sudlov

Поділитися
Вставка
  • Опубліковано 27 сер 2024
  • "Одил судлов" кўрсатуви
    "Ўзбекистон" телеканали
    Фуқаролик ишлари бўйича Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек туманлараро суди ўз биносида очиқ суд мажлисида раислик этувчи судя Нуралиева Зулфия Алишеровна даъвогар Алимов Санжар Анварович жавобгар Алимова Саида Ғофур қизига нисбатан фарзанлар билан учрашиш тартибини белгилаб бериш бўйича даъво аризаси юзасидан фуқаролик ишини кўриб чиқади. Бугунги суд мажлисига барча иштирокчилар қатнашмоқда, жумладан даъвогар Алимов Санжар Анварович, даъвогар Алимова Саида Ғофур қизи, Юнусобод тумани васийлик ва ҳомийлик органи иснпекторлари қатнашмоқдалар.
    Даъвогар Алимов Санжар Анварович, 1991 йилда Тошкент шаҳрида туғилган, миллати ўзбек, маълумоти ўрта махсус, ишлайди, жавобгар билан 2016 йил никоҳдан ўтган ва ва ушбу никоҳдан икки нафар фарзанди бор, яшаш жойи Юнунсобод тумани 16-квартал, 15 уй 14 хонадон.
    Жавобгар Алимова Саида Ғофур қизи, 1995 йилда Тошкент шаҳрида туғилган, миллати ўзбек, маълумоти ўрта, вақтинча ишламайди, яшаш жойи Юнусобод тумани Ҳасанбой кўчаси 8 уй.
    Агар каналимиздаги видео Сизга ёққан бўлса ЛАЙК босинг ва каналимизга аъзо бўлиш учун "ПОДПИСАТЬСЯ" тугмасини босишни унутманг!
    Манба: Ўзбекистон Миллий Телерадио Компанияси.
    www.mtrk.uz

КОМЕНТАРІ • 283