Кўплаб Қўқон хонлари дафн этилган Даҳмаи Шоҳон тарихи | Moziyga sayohat
Вставка
- Опубліковано 6 жов 2024
- "Мозийга саёҳат" кўрсатуви
"Ўзбекистон тарихи" телеканали
Даҳмаи Шоҳон, Қўқон Хонларининг хазираси (хазира - оилавий даҳма)дир.
Даҳмаи Шоҳон ҳижрий 1238-1240, мелодий 1822- 24 йиллари Моҳлар ойим. (Нодирабегим) томонидан умр йўлдоши, улкан доруссалтананинг ҳукмдори, замонасининг пешқадам шоиру фузалоси, карами кенг устози Амир Умархон жаннати маконнинг ёруғ руҳларини шод айламак ниятида барпо килдирилган.
Даҳмаи Шоҳон минг йиллик маъюс қабрлар ичинда, олти қиррали улуғвор кошинли гулдасталари билан, ислими услубидаги нақшли, қўш тавакали дарвозаси билан, шамолдан сўнг кўринадиган Қўқоннинг тиниқ фируза осмони сингари гумбази билан, Саҳройи Кабир ўртасида ногаҳон пайдо бўлиб колган Фирдавс боғига ўхшаб мардумлар қалбидан айрилиқ зангини ювиб кетгулик эди.
Даҳмаи Шоҳоннинг меъморлари Қўқонлик усталар бўлиб, ғишт ва кошин ишларини уста Муҳаммад Кўзи, ёғоч-ўймакорлик ишларини эса уста Муҳаммад Исо Нажжор бажарганлар. Даҳма янги қурилган пайтида унинг муҳташам равоки ҳам бўлган. Даҳма ичкарисидаги пасткам эшик орқали худди салом бергандек эгилиб, мураббаъ шаклидаги ҳовли саҳнига чикилади. Ҳовлида Кўкон хонларидан Норбўтабийнинг тахт насиб этмаган севимли фарзанди, ҳаётдан бевакт кўз юмган Муҳаммад Аминхоннинг сағанаси бор.
Даҳмаи Шоҳоннинг асосий кисмида - хилхонада Норбўтабий, унинг катта ўғли Муҳаммад Олимхон, ўртанча ўғли Амир Умархон ва уларнинг авлодлари дорул бақода муқимдурлар.
Даҳмаи Шоҳоннинг ўймакор ва чизма нақшлари билан уйғунлашиб кетган китобалар ҳикматларга тўла. Даҳмаи Шоҳонга кира беришдаги меҳробсимон қўш тавақали дарвозанинг пештоқига жалий хати билан қуйидаги ҳадиси шариф битилган:
«Азза ман канаъ, залла ман тамаъ. Кулли фажжин амик».
Яъни:
«Каноат кишини иззатга, тама хорликка олиб боради.
Ҳар қандай пастлик пастликка тортади».
Дарвозанинг ҳар икки тавақасига Умархон вафотига бағишланган форсча марсия-таърихлар ўйиб ёзилган. Шулардан бирининг мазмунини эътиборингизга ҳавола этамиз:
Адолатни ўзига қоида килган дин шоҳи
бу заиф оламдан ҳак сари кетди.
У нуткда Исонафас!
Кўк кўз фалакнинг дастидан дод,
Ҳатто шундай шоҳга ҳам заҳмат етказади!
Дарвоза тавакаларининг ҳошияларига настаълиқнинг райҳонийсида битилган Умархоннинг туркийдаги ғазалларидан намуналар оройиш бериб турибди:
Зиҳи сонийки, андин бор ўлуб олам аро ашё,
Зебони лолаву савсан эрур ҳамди учун гўё.
Баҳори лутф ила тошдин чикарди лолаи аҳмар,
Ясатти ядди қудрат бирла етти гумбази ҳазро...
Даҳмаи Шоҳондаги мўътабар китобалардан бирн Амир Умархоннинг кабрига кўйилган мармар тошга ёзилган лавҳадир. Унда номаълум шоир томонидан ёзилган ғазалда Умархоннинг вафоти тарихи берилган.
шархловчи кизгаям Рахмат куконимизни шунчалик тарихини ёритиб беришяптилар ,куконимизни куз тегмасин, Утган авлодлари из охиратлари обод булсин , авлодлари хаки хурматидан куконимиз янада гуллаб яшнасин.
Шахловчи киз нутки чиройли узлари хам чиройли киз экан
Жуда чиройли лавха булибди,кабристон хам файзли килиб курилибди.Бази бирлар форча атамаларга этироз билдиришибди.Чунки уша пайтда форс тожик тили давлат тили булган,колаверса Мадрасаларда туркий,араб тиллар билан бир каторда форсий тили хам мажбуран укитилган,лекин уша пайт мухитида туркий тилимиз бироз камситилганини хам айтиб утиш керак.Ман каердадир укигандим,Урта Осиедаги учта хонликларнинг факат Хива хонлигида давлат тили узбек тили булган,Кукон хонлиги ва Бухоро амирлигида эса давлат тили форс тожик тили булганлиги тугрисида (агар укиганим тугри булса).Бизни Бухорода бунака марказлашган шох ва хонлар кабристони йук,тугри хазрати Баховуддин мажмуасида Бухоронинг бази бир хонларининг дахмалари бор,улар обод,тамирланган.Бухоронинг охирги амири Саид Олимхон Афгонистонда,отаси Кармана шахрида дафн этилган,лавхада тариф берилган Нодирабегим,унинг эри ва боласини катл килган конхур амир Насрулло каерда дафн килинганини деярли хеч ким билмайди.Айтмокчиманки,гап номланишда эмас,балки уша жойни обод килиб келажак авлодга колдиришда,бу борада куконлик муттасадиларга респект.
Биз мактабда ук,иб юрган пайтимизда 3 - мактабда( к,абристонга як,ин жойда) Нодирабегим к,абристоннинг умумий сах,нига кучирилган . Баьзи манбаларда суяклари кучириб олиб утилган дейилса, баьзиларида эса кучирилмаган , кейинги к,абри рамзий к,абр дейилади. Шунга хам аник,лик киритинглар. Исломий темада видео олганда ГИд румол ураб олишни унутибди. Тарихни ноаник,лик билан е"ритиб булмайди, келажак авлод ноаник, тушунчага эга булади.
Узбек тарихи жуда буюк кокон хонлиги бу узбек хонлигини энг улугу
Исломий кийиниб зиёрат қилинг,бошингизда рўмол бўлсин ҳеч бўлмаганда,марҳум улуғларга нисбатан ҳурматсизлик бўлади,сўнгра тилингиз яхши лекин мусур...мас мусулмон денг
Таништирувчи киз, бир сузни кайта такрорлаб мазмунни бузмокда.
Мадраса -дарс ўтиладиган маскан
Асли теги Хукант булган руслашиб Қоқан булиб қолган чунки кохна китоб ва ёзувларда Хукант деб ейтилгандур
Шахрук бий Абдикарим бий Абдурахим бий Эрденебий, ушул адамдардын кабыры кайсы жерде экен,
Али кори кундузий бу хакикий исмлари Мулла Кундуз Охунд тахаллуси
Хонлар.кабирларини.аник.курсатмадинглар
Мадраса мударриси Мулло Кундуз Охунд Шайхи Ислом Муфтий хазаратли тугрисида маьлумот борми мени отам рахматликни оналарини оталари булади кукон тарихи китобларида езилганку гапирмадингизлар
Куркокчила кани🤣🤣🤣