Бухородаги Абдулазизхон масжиди тарихи| Ko'hna manzillar
Вставка
- Опубліковано 2 тра 2021
- "Кўҳна манзиллар" кўрсатуви
"Ўзбекистон тарихи" телеканали
Бухородаги меъморий ёдгорликлардан бири бўлган Абдулазизхон мадрасаси аштархонийларнинг бешинчи вакили Абдулазизхоннинг буйруғи билан меъмор Мимхоқон ибн Хўжа Муҳаммадамин томонидан 1652-йилда қурилган.
У ўрта асрларнинг сонгги босқичига мансуб бўлиб, Бухородаги Улуғбек мадрасаси қаршисида қурилган.
Унинг қурилишига ҳомийлик қилган Бухоро хони Абдулазизхон (1614-йил Балх - 1681-йил Макка) Нодир Муҳаммадхоннинг катта ўғли бўлган. 1626-йилдан Хутталон ҳокими, 1630-йилдан эса Балхнинг ғарбий туманлари ҳокими фазифасида фаолият юритган. 1645-йилдаги фитна натижасида Бухоро хонлиги тахтини эгаллаган. Абдулазизхон марказий ҳокимиятни мустаҳкамлашга ҳаракат қилган, мам-лакат ободончилигига бирмунча ҳисса қўшган. Бухорода кўпгина муҳташам бинолар қурдирган (Абдулазизхон мадрасаси ва б.).
Мадраса тузилиши оддий ва ҳужралари икки ошёнли. Катта пештоқ нафис ва нодир кошинкори нақшлар билан зийнатланган. Ислимий нақшлар қаторида афсонавий жониворлар тасвири ҳам берилган. Мадраса ҳужралари, айниқса, жанубий айвон пештоқи турли-туман нақшлар билан безатилган. Гумбаз шипининг ганчли муқарнаслари орасида ислимий нақшлар ва зарҳал безаги бор. Нақшлар, асосан, мовий ранг бўёқлар билан чизилган. Асосий ўлчами: атроф айланаси 50×67 м., ҳовли - 28×35 метр бўган. Мадраса XVII асрда Бухоро маҳобатли меъморчилигининг етук намунасидир.
Бугунги кунда мадраса ҳовлисида сайёҳлар учун миллий мусиқа ва фолклор томошалари кўрсатилади. Шимолий-шарқий бурчагидаги миёнсаройда Бухоро ёғоч ўймакорлиги намуналаридан иборат кўргазма ташкил этилган.
Ўзбекистон ҳукумати томонидан берилаётган эътиборга тўхталадиган бўлсак, 1997-йил Бухоро шаҳрининг 2500 йиллиги муносабати билан Бухородаги барча меъморий иншоотлар қаторида Абдулазизхон мадрасаси ҳам қайта таъмирдан чиқди. ЮНEСКО ташкилотининг Бутун Жаҳон ёдгорликлари рўйхатига киритилди.
Mapumotlar uchun rahmat foydali buldi ! Omad yor bulsin
Maʼlumotlar uchun katta rahmat
Ислом динининг маркази -Бухоро!
Бу бефаросатни масжидга киритиш катта гунох
Абдулазизхон мадрасаси 1652 йилда курилган
Биринчидан опа мадрасага киришдан олдин мусулмон булсангиз мусулмончилик акида, коидаларига риоя килиб, тахорат олиб, у ек бу екни ёпиб, иштон кийиб кириш керак.
Бутун дунёдан тушунадиган одамлар куради бу нарсани. Уларни хурмати Бухорога чексиз, уларни хурматини сундирманг.
Бухоро тарихчилари нега фикрларизни билдирмадингиз.
Опа узиз билмаган нарсани ёритибсиз. Яна илмий канал ходимисиз.
Мадраса 1561 йилда курилмаган. Бу давр Шайбонийлар даври хукмдорлиги даври, Абдуллахон даврига тугри келади. Хали Абдулазизхон тугилмагандир хам. манимча 90 йилга адашдиз.
Узизча айтдиз 1561 йил курилган деб. Лекин математикадан хабариз йукми. 350 йил булган курилганига деб айтяпсиз. Ёки бу видеоролик 200 йил олдин олинганми.
Абдулазизхон мадрасаси деб ёзиш керак
Румол епиб кирсангиз буларди тарихий обидаларга
Для кого вы рассказываете ?
Для себя . Узбеки и так это знают , а для туристов
Ваша болтовня не понятна.