НЕГА ШИМОЛИЙ КОРЕЯ ҚАШШОҚ, ЖАНУБИЙ КОРЕЯ ЭСА БОЙ?

Поділитися
Вставка
  • Опубліковано 6 чер 2024
  • Кўплаб инсонлар давлат тараққиёти учун географик жойлашув муҳим аҳамият касб этади деб ҳисоблайди. Ҳақиқатдан ҳам глобал тенгсизлик сабабларига оид қарашлар орасида кўпчилик томонидан қабул қилинган гипотеза(асос, тахмин)лардан бири «географик омил назарияси». Унга кўра, давлатнинг бой ва камбағал бўлишига асосий сабаб географик жойлашув ҳисобланади. Аслида ҳам давлатларнинг қашшоқлиги ва фаровонлиги ортида жўғрофий жойлашув ётадими? Бу назария давлатларнинг қашшоқ ва фаровон бўлишида қанчалик муҳим рол ўйнайдими?
    Бугунги мақоламизда, Шимолий Корея ва Жанубий Корея давлатларини бир-бири билан солиштириб, «географик омил назарияси» қанчалик тўғри эканлигини аниқлашга ҳаракат қиламиз.
    Бир бутун Кореянинг иккига бўлиниши
    Иккинчи жаҳон уруши даврида (1939-1945) Корея ярим ороли Япония томонидан босиб олинган эди. Жаҳон уруши охирлаб борар экан, Кореядаги Япониянинг мустамлакачилиги заифлашиб борди. 15 август куни Япония оқ байроқ кўтариб, таслим бўлди. Шундан бир ой ўтиб, Кореянинг шимолини СССР, жанубини эса АҚШ армияси эгаллаб олди. Шундан сўнг 38-параллель бўйича ягона Корея давлати иккига бўлинди. Шимолий Кореяда коммунистик, жанубий Кореяда эса капиталистик тузум ўрнатилди.
    «Совуқ уруш» энг қизиган паллада, аниқроғи 1950 йил 25 июнь куни Шимолий Корея армияси чегарани бузиб, Жанубий Кореяга ҳужум қилди. Дастлаб, Шимолий кореяликлар устунликка эришган ва пойтахт Сеулни эгаллаб олган бўлса-да, кузга бориб улар бутунлай ортга чекинди. 1953 йилда яраш битими имзоланди. Бироқ тили, маданияти, тарихи бир бўлган ягона давлат икки қисмга ажралганча қолди.
    Шимолий Кореянинг қолоқлашишига сабаб нима?
    1947 йилда Шимолий Кореяда давлат бошқарувига коммунистик партия раҳбари Ким Ир Сен келди. У Иккинчи жаҳон уруши даврида Япония босқинчиларига қарши коммунист партизанлар ҳаракатига бош бўлган эди. Ким Ир Сен Шимолий Кореяда диктатура ўрнатди. Мамлакатда ягона “Чучхе” мафкураси тарғиб қилинди. Шимолий Кореяда иқтисодий қаттиққўл тартиб - маъмурий буйруқбозликка асосланган тизим жорий қилинди.
    “Чучхе” - бу ҳам дин, ҳам мафкура, ҳам сиёсат, ҳам тарих ҳисобланади. Бу мафкурага кўра, энг зўр математик, энг зўр жангчи, энг зўр иқтисодчи давлат раҳбари ҳисобланади. Ҳатто, Ким Ир Сен ўзини худо даражасига кўтарди.
    Шимолий Кореяда хусусий мулк тақиқланиб, бозорлар ёпилди. Мамлакатда сўз эркинлиги таг-томири билан қуритилди, одамлар устидан тотал назорат ўрнатилди ва репрессиялар авж олди. Бундан ташқари, Шимолий Кореяда ҳокимиятни мерос орқали ўтказиш тенденцияси вужудга келди. Ким Ир Сен кейинчалик унинг ўғли ва вориси Ким Чен Ирнинг атрофида тўпланган бир ҳовуч элита вакилларини истисно қилганда, эркинлик нафақат бозорда, балки оддий фуқаролар ҳаётининг ҳар бир жабҳасида чекланди. Ҳатто, Шимолий Кореяда валютани эркин айирбошлаш мумкин эмасди.
    Кўп ўтмай Ким Ир Сен танлаган маъмурий буйруқбозликка асосланган иқтисодий тизими ва “Чучхе” тартиби фалокатли бўлиб чиқди. Мамлакатда тез-тез очарчилик юз бера бошлади. Бу шуни кўрсатдики, Шимолий Корея нафақат саноат ишлаб чиқаришда оёққа тура олмаган, балки қишлоқ хўжалигида буткул таназзулга юз тутган.
    Аҳолиси қашшоқликда кун кечираётган бир паллада Шимолий Корея ҳарбий саноатга урғу берди. 2010 йилда ҳокимиятга Ким Чен Ин келгач, мамлакат ядро қуролини ишлаб чиқаришга катта эътибор қаратди. Маълумотларга кўра, Шимолий Кореяда одамлар ойига ўртача 100 АҚШ доллари миқдорида маош олади.
    Ким Ир Сен, Ким Чен Ир ва Ким Чен Ин даврида ҳам тизимни ислоҳ қилишга ёки хусусий мулкчилик, бозорлар ва хусусий шартномаларга рухсат беришга ёхуд иқтисодий ва сиёсий институтларни ўзгартиришга хоҳиш бўлмади. Диктатура, сиёсий биқиқлик, репрессив тузум инновацион ва технологик янгиликлар йўлига катта тўсиқ бўлиб келмоқда. Шу боис, бугунги кунда Шимолий Корея аҳолиси жанубдаги қариндошларига қараганда анча фақир ҳаёт кечиришмоқда. Мамлакатда эса ҳали ҳам турғунлик давом этиб келмоқда.
    Жанубий Корея қандай қилиб фаровонликка эришди?
    Жанубий Корея давлат бошқарувига Гарвард ва Принстон университетида таълим олган, коммунизмни хушламайдиган Ли Синг Ман келди. У 1948 йилда президент этиб сайланди. Унинг раҳбарлик даврида (1948-1965) АҚШнинг қўллаб-қувватлаши билан мамлакатда иқтисодий ва сиёсий институтлар шакллантирилди. 1950 йилда Корея урушидан сўнг коммунизм жанубга ҳам илдиз ота бошлади. Бу вақтда жанубда ҳали демократия йўқ эди. Ли Синг Ман автократик бошқарув орқали коммунизмга қарши курашди. Ундан кейинги иқтидорга келган генерал Пак Чон Ҳи ҳам тарихда авторитар раҳбар сифатида ном қолдирди. Бу икки автократ раҳбар хусусий мулкни ҳимоя қиладиган бозор иқтисодиёти тамойилларига таянди. 1961 йилдан бошлаб генерал Пак Чон Ҳи давлатнинг қудратини жадал суратда ошириш мақсадида, кредит ва субсидияларни муваффақиятли бизнес юритган фирмаларга йўналтирди.
    Xabar.uz 2024
    Telegram: t.me/xabaruzofficial
    Twitter: / xabaruzofficial
    Facebook: / xabar.uz
    Instagram: / xabar.uz

КОМЕНТАРІ • 24

  • @BehruzBahodirov-hf5lw
    @BehruzBahodirov-hf5lw Місяць тому +3

    Zor chiqibdi yaxshi koʻraman davlatlar tarixi profesonal vidyo tayorlabsiz

  • @user-wk8nt2hf6v
    @user-wk8nt2hf6v Місяць тому +4

    Nega Ōzbekiston 30 yildan sōng ham qashshoq, Singapur esa 30 yilda eng rivojlangan davlatlar qatorida qōshildi😂😂😂😂

  • @user-ym2ft8zb3o
    @user-ym2ft8zb3o Місяць тому +1

    o'zbek yoshlari xaqida xam vidyo ishlang

  • @gafur.m.a8397
    @gafur.m.a8397 Місяць тому +1

    Ruslar kirib borgan xech kaysi davlat rivojlanmagan, xalki farovon bolmagan.

  • @Killora.
    @Killora. Місяць тому

    _😔_

  • @SALIM12488
    @SALIM12488 Місяць тому +1

    Сталин даврини кўргин келса ш.кореяга бор деп бекорга айтмаган

  • @bozordostqobilov7050
    @bozordostqobilov7050 Місяць тому +1

    Буни хамма билади
    Шимолий карея дектатура 😅
    Дектатура давлат хеч качон
    Ривожланмайди буни хамма билади 😅

  • @DilnozaXolboyeva-zq9dh
    @DilnozaXolboyeva-zq9dh Місяць тому +2

    Урис чучкалар билан кайси давлат дуст булса замондан оркада колиб кетган

  • @user-ss4uj1bh1u
    @user-ss4uj1bh1u Місяць тому +2

    Америка кушиклари Булар
    Акти - кара
    Карани - ак килиб айтатин !!!

  • @davudnazarin8515
    @davudnazarin8515 Місяць тому +2

    Ж.Корея Япония яққол мисол.Ким билан бўлиш ,ва системага боқлиқ.

  • @GayratovBekzod-uu9yo
    @GayratovBekzod-uu9yo Місяць тому +3

    Буладган нарсани куйинглар Шимолий Кория аслинда 1991 йилгача бой булган сссрни хохлаган худудида савдо сотик килшарди илгари 1991 йилдан сунг шимоли Кория га кийин даврлар бошланди АКШ бошлик паразит тузум Ш Корияни кисшни бошлади ва натижада Ш Корея рахбарлари хаклни кийгашни бошлади.

    • @user-gi3rq6xx2h
      @user-gi3rq6xx2h Місяць тому +2

      Бизниям акш кисдими? Урис бн бирга булган давлат кашшокка айланади😂

    • @user-zd8gu3fh2s
      @user-zd8gu3fh2s Місяць тому

      Овсар

  • @jekvarabey486
    @jekvarabey486 Місяць тому

    Biz ham Karimov davrida juda qashshoq edik.

  • @Ma_chcho
    @Ma_chcho Місяць тому

    Узбекистонни хам уйлап кур ахмох бировнинустидан кулгунша

  • @user-jz6bs3tn9j
    @user-jz6bs3tn9j Місяць тому +3

    Нега шунча кареяни бойлигини биласану ирок,Фаластин Афгонни Юугалавия ва хакозаларни айтмайсан шуларни хам батпфсил тушинтириб бер ёлгончи гарп амерка фараштлар