ҲОЖАТХОНАГА КИРИШДА АЙТИЛАДИГАН ДУО

Поділитися
Вставка
  • Опубліковано 7 вер 2024
  • ​☝️Азизлар, орамизда билмаганлар бӯлса ушбу кундалик дуоларни албатта ёдлаб олинглар.
    ҲОЖАТХОНАГА КИРИШДА АЙТИЛАДИГАН ДУО
    Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
    «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам қачонки, хало (ҳожатхона)га кирсалар:
    اللهم إني أَعُوذُ بك مِن الخُبْثِ والخبائثِ
    «Аллоҳумма инний аъуузу бика минал хубси
    вал хобааис» -
    дер эдилар».
    (Бухорий ва Муслим ривояти)
    (Маъноси: «Аллоҳим, сендан эркак ва урғочи ифлос (шайтонлар)дан паноҳ тилайман».)
    ҲОЖАТХОНАДАН ЧИҚИШДА АЙТИЛАДИГАН ДУО
    «Ғуфронака!»
    (Аҳли сунан ривояти)
    (Маъноси: «Мағфират қилгин». )
    Изоҳ: Азизлар, биласизларми, нега биз ҳожатхонадан чиқишда Аллоҳдан мағфират, яъни Унинг кечиришини сӯраймиз?
    Бунинг ҳикмати шуки, биз, ҳожатхонанинг ичида Аллоҳни зикр қилишдан тӯхтаймиз. Шунингдек, еяётган таомларимиз ва ичаётган ичимликларимиз ӯз вақтида ҳазм бӯлиб туриши неъматининг шукрини адо қила олмаётганлигимиз учун Аллоҳ таолодан мағфират сӯраймиз.
    Валлоҳу аълам
    Эслатма: Ҳожатхонада Аллоҳни зикр қилиш ёки баъзи бирларга ӯхшаб телефонда гаплашиб ӯтириш манъ қилинади. Шунингдек, у ерда акса урилса, "Алҳамдулиллаҳ" дейилмайди. Мабодо, биров ташқаридан чақириб қолса, унга жавоб берилмайди. Балки зарурият юзасидан ичкаридан эшикни тақиллатиб қӯйилса, бас. Ҳожатхонага чап оёқ билан кириб, ӯнг оёқ билан чиқилади.
    Дониёр Файз
    @doniyorqori Аудиоёзув👇

КОМЕНТАРІ • 1

  • @malohatrahmonova4059
    @malohatrahmonova4059 4 роки тому

    Домла камнтга йозиб куйинг Аллох Рози булсин сиздан