11 йилдан буён аравачада михланган бола: «Мен Ватанни онам каби севаман!»

Поділитися
Вставка
  • Опубліковано 5 жов 2024
  • Нозимжоннинг синглиси лой билчиган, ўнқир-чўнқир ҳовлидан акаси ўтирган аравачани айвон тагигача зўрға судраб борди. Совуқдан қўлчалари музлаган, юзлари қип-қизарган. Шунга қарамасдан, шоша-пиша акасининг эгнидан тушиб кетаётган тўшак билан унинг очиқ қолган қўл ва бўйинларини эҳтиёткорлик билан ўраб қўйди.
    Совқотибсан-а, сингилжон?!
    Йўғ-е, акажон, мен совқотмадим.
    Сени ҳам қийнаб қўйдим...
    Ҳечам қийналмадим. Сизга шеър айтиб, рақсга тушиб берайми?-изиллаб қолаётганини акасига сездирмаслик учун сўзлади Наргиза.
    Акасидан жавоб кутмай, Наргиза қўшиқ хиргойи қилиб, рақсга туша кетди. Нозимжон синглисининг ҳаракатларини кўриб қувонса-да, қарсак чалолмасди. Билинар-билинмас кўзлари намланди. Шу топда эндигина тандирдан узган нонларини қўйнига тўлдирганча, уларнинг олдига онаси келиб қолди. Бир қўлда нон, бир қўлда ўғли ўтирган аравачани судраб уйга олиб кириш учун қизига ёрдамлашган бўлди. Кутилмаганда аравачанинг бир оёғи «қарсиллаб» синди. Нозимжон «воҳ»лаб юборди. Ўғлининг бу «воҳ»идан онасининг жони қирқ бўлак бўлди. Аксига олиб, отаси ҳам ишда. Бу совуқда ҳамма уй-уйида. Она куймаланди. Сингил йиғлаб-сиқтади. Нозимжоннинг бутун танаси қақшаса-да, иродасини тетик туди. «Мен яхшиман, она!»
    Онаизор 16 ёшли боласини даст кўтариб, уйга олиб кирди. Кўчадаги совуқ шамол қўлбола печ карнайидан чиқадиган тутунни ичкарига қайтаргани боис, уй бурқсиб кетганди...
    Нилуфар ўғлини тўшакда ўраб чирмаб, печ ёнига оҳиста қўйди. Қизига эҳтиёт бўлиб туришни тайинлади. Сўнг телевизор мурувватини буради-да, яна мол-ҳолига қараш учун чиқиб кетди. Шу пайт телевизор экранида «Нуқта»деган ёзув гавдаланди. Унда бир неча дақиқа шифт тасвири намоён бўлиб турди. Бу орада Нозимжоннинг синглиси «бошқа каналга олайлик»лаб, акасига эркалик қилди. Аммо, Нозимжон уни сабр билан томоша қилар, синглисига: «Жим, кут. Жим, кут»,-дея такрорлади. У худди бир нимани сезди, шекилли, лавҳага «кириб кетгудек» бўлиб термулди, кўзларидан беихтиёр ёш сизиб чиқди. Бир неча дақиқалардан сўнг кадрда тўшакда михланиб ётган бола тасвири намоён бўлди: кадрдаги бола кўзларини шифтга боққанча, маъюс ётарди... Кадр ортидан бир қизнинг: «Ушбу фильм дунёни титратган ва Нобель мукофотига сазовор бўлган» деган овози эшитилди. Наргиза акасининг «Жим, кут. Жим, кут» дегани сабабини тушунди ва йиғлаб юборди. Печка ёнида тўшакда ўраб қўйилган акаси фильмнинг охири қандай якунланишини сезганини ҳис қилди, уни келиб оҳиста қучди: «Менинг акам, ўзимнинг акажоним!»...
    Нозимжон электрон аравачали бўлди
    «Шу бу йил қиш изғиринли, совуқ келди-да. Совуқдан омон-эсон чиқиш учун кўп жонҳалак бўлдик. Аксига, Нозимжонимнинг ногиронлик аравачаси синган, йиртиқ-ямоғини «ямаб-суяб», зўрға судрардик. Ўғлим ўн йилдан ортиқроқ вақт таъмирга муҳтож аравачада «кун кўрди». Мен оддий ўқитувчиман. Турмуш ўртоғим ҳарбий хизматчи. 4 нафар фарзандимиз бор. Аммо, топган даромадимизнинг кўп қисми Нозимжоннинг саломатлигини тиклаш учун сарфлаб келяпмиз. Шу боис, ўз кучимиз билан сотиб ололмаганмиз-да»,-деди Низомжоннинг онаси биз билан суҳбатда.
    Нозимжон Рўзимаматов - Ромитан туманининг Қоқиштувон маҳалласида туғилган. Оилада 4 нафар фарзанднинг тўнғичи. Болалигида чалинган дард туфайли ногиронлиги бор. Шундай бўлса-да, у тенгдошларига ўрнак бўла оладиган даражада ақлли, фаол, интилувчан, энг муҳими, жуда иродали.
    Робототехника, бино макетлари ясаш билан шуғулланадиган Нозимжоннинг бу йўналишда буюртмалари ҳам анчагина. Унга ён-атрофдаги мактаблар, ҳаттоки, олий таълим муассасаларидан ҳам фанга, қурилишга оид макетлар ясаш учун буюртмалар келиб тушади. Шунингдек, у ҳозир компьютерда дастурлашни ўрганмоқда. Қолаверса, уяли алоқа телефонларини тузатиш, турли базмлар, туғилган кунлар учун видеолавҳалар тайёрлашга ҳам қизиқади.
    Нозимжон узоқ йиллар оддий ногиронлар аравачадан фойдаланиб келишга мажбур бўлган. Яқинда унга туман «Инсон» ижтимоий хизматлари маркази томонидан электрон аравача берилган. Шундан сўнг, у мустақил равишда ўзи кўчага чиқиш, ука-сингиллари билан айланиш, ўртоқлари билан кўришиб туриш имкониятига эга бўлган.
    «Ўн йилдан ортиқроқ вақт давомида оиламдагиларга ҳалалим тегмай, мустақил «юриш»ни орзу қилиб яшадим. Бошқа тенгдошларим қатори ўз оёқларимда истаган жойимга бориб келолмасман, аммо, бу электрон аравача менга дўстдек қадрдон бўлди. Мен энди ташқарида, кўчаларда ўзим ҳам бемалол ҳаракатланиш имкониятига эга бўлдим. Хурсанд бўлганим, мени ўйлайдиганлар бор экан. Бунга жавобан энди мақсадларим учун ҳаракатдан тўхтамайман. Менга Агар Аллоҳ тақдиримга ёзган бўлса, архитектор бўлишни мақсад қилганман»,-дейди Нозимжон.
    Онасининг айтишича, Нозимжон болалигида ҳамма тенгдошлари қатори соғлом ва тетик бола бўлган. Тумандаги 19-умумий ўрта таълим мактабига 1-синфга борган. Бироқ, унда мактаб борганининг илк йилидаёқ оёғини ўзига буйсиндиролмай, йиқилиб тушиш одати пайдо бўла бошлаган.
    Xabar.uz 2024
    Telegram: t.me/xabaruzof...
    Twitter: / xabaruzofficial
    Facebook: / xabar.uz
    Instagram: / xabar.uz

КОМЕНТАРІ • 2

  • @Reportaj_uz
    @Reportaj_uz 3 місяці тому

    Болажоним, Аллох умрингни Узун килсин! Орзуларингга етгин! 🤲

  • @БердиеваМарғуба
    @БердиеваМарғуба 3 місяці тому

    Мехрибон Аллохим Нозимжоннинг дардига узинг шифо бер .Барча орзуларинг ушалсин укажон.