Бола ҳуқуқларининг конституциявий кафолатлари
Вставка
- Опубліковано 3 лис 2024
- Кейинги йилларда юртимизда болаларни ижтимоий, иқтисодий ва маънавий жиҳатдан ҳимоя қилиш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, Оила кодекси, Фуқаролик кодекси, Меҳнат ва Жиноят кодекси ҳамда бошқа бир қатор қонун ҳужжатларида болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилишга оид нормалар ўз ифодасини топган.
Болаларнинг ҳуқуқий манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида Конституциянинг 65-моддасига ўзгартишлар киритилди.
Ота-оналарга фарзандларни боқиш ва тарбиялаш мажбуриятидан ташқари, уларнинг таълим олишини, соғлом бўлишини таъминлаши сингари мажбуриятлар ҳам юклатилган. Давлат эса фарзандларимизнинг соғлом ўсиши, рақобатбардош касбларни эгаллаши учун молиявий жиҳатдан ёрдам бериш борасида мажбуриятларни олди.
Aйтиш керакки, Конституцияга киритилаётган нормалар Ўзбекистонда оила ва фарзандларга нисбатан ота-оналарнинг дахлдорлик ҳиссини кучайтиради. Боланинг таълим ва тарбия олиши, соғлиғини сақлаш ва уйғун камол топишини кафолатлайди. Бу ҳақида батафсил Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати маълумот беради.