Boborahim Mashrab. "Mumtoz adabiyot bo'stoni" turkumidan. Temurmalik Yunusov o'qigan

Поділитися
Вставка
  • Опубліковано 23 вер 2024
  • Бобораҳим Машраб. "Мумтоз адабиёт бўстони" туркумидан. Темурмалик Юнусов ўқиган / Boborahim Mashrab. "Mumtoz adabiyot bo'stoni" turkumidan. Temurmalik Yunusov o'qigan
    Машраб (тахаллуси; асл исм-шарифи Бобораҳим Мулла Вали ўғли) (1640, Наманган - 1711, Балх) - шоир ва мутафаккир. Машраб номи 18-19-асрларда тузилган тазкира ва тасаввуфий йўналишдаги асарларда (масалан, Баде Самарқандийнинг «Музокир ул-асҳоб» ва бошқа) зикр этилади. Аммо уларда шоир ҳаёти ва ижодий фаолияти ҳақида келтирилган маълумотлар ниҳоятда кам. Машрабнинг қолдирган адабий мероси хусусида ҳам аниқ маълумот берувчи манба йўқ.
    Унинг ўз асарларини тўплаб, девон ёки бирор мажмуа тузганлиги маълум эмас. Фақат «Девони Машраб», «Девонаи Машраб», «Эшони Машраб», «Ҳазрати шоҳ Машраб» номлари остида халқ орасида қўлёзма ва тошбосма шаклида тарқалган қиссалардагина (уларнинг ким томонидан ва қачон тузилганлиги номаълум) шоирнинг ҳаёт йўли ва ижодий фаолияти маълум тартиб ва изчилликда баён этилади, шу жараёнда асарларидан намуналар ҳам келтирилади.
    Машраб отадан ёш етим қолади, оиланинг моддий қийинчиликлари янада ортади. Онаси ип йигириб тирикчилик ўтказади. Машраб дин асослари ва фалсафадан яхши хабардор бўлган Сўфи Эшон Мулла Бозор Охунд (Хўжа Убайдулло) қўлида диний таълим олади, сўфий тариқатлар бўйича билимини оширади, форсий тилни ўрганади.
    Машраб тахминан 1672-73 йилларда Офоқ Хожа даргоҳини тарк этади. Қиссаларда қайд этилишича, бунга Машрабнинг пири даргоҳидаги канизакларнинг бирига кўнгил қўйгани, севиб-севилгани сабаб бўлган. Aммo Машрабнинг оғир жисмоний жазоланиб қувилиши заминида пир билан мурид ўртасида жиддий ғоявий зиддиятлар бўлган дейилса, ҳақиқатга мувофиқ бўлади.
    Машраб баъзи руҳонийларнинг кирдикорлари ва ҳийлагарликларини фош этади, текинхўр мулкдорлар ва жоҳил амалдорларнинг зўравонлик фаолиятларини танқид қилади. Машрабнинг бу тур асарлари қўлдан қўлга, оғиздан оғизга ўтиб, тез тарқалган. Худди шунинг учун ҳам Машрабнинг бирор қишлоқ ёки шаҳарга келиши изсиз қолмаган, одил камбағал халқ уни қувонч-хурсандчилик ва қизиқиш билан қарши олган. Шоир қўнимсиз ҳаётининг сўнгги манзили Балхда ҳам ҳоким табақа ва мутаассиб шайх-муллалар Машрабни жисман йўқотиш пайига тушадилар. Шу тескаричи гуруҳларнинг расмий фатвоси ва Маҳмудбий Қатағоннинг ҳукми билан дорга осилади.
    Машраб қолдирган бадиий мерос ҳажм ва жанрлар жиҳатидан ҳанузгача аниқланган эмас. Аммо бизга ҳозирча маълум асарларининг ўзи ҳам Машрабнинг фавқулодда ноёб истеъдод эгаси эканлигидан далолат беради. Машраб ижоди шеъриятнинг янада кенгроқ ижтимоий мазмун ва жанговар руҳ касб этишида, адабиётдаги халқчиллик ва дунёвийликнинг чуқурлашувида, лирик турларнинг такомиллашуви ҳамда бадиий санъатнинг камолотга эришувида янги бир юқори босқични ташкил этади.
    Машрабнинг моҳиятан инсон қадри-шарафи ва маънавий камолотини улуғлашга, эзгулик ва гўзалликни мадҳ этишга бағишланган шеърий меросида ғазал, мустазод, мурабба, мухаммас, мусаддас, мусабба, маснавий, рубоий, таърих каби жанр турларида битилган етук намуналарни учратамиз. Аммо Машраб аввало моҳир ғазалнавис ҳамда кўплаб шўх ва жарангдор мустазодлар, ўйноқи ва жозибадор мурабба ҳамда халқ ғаму ҳасратига ҳамдардлик ҳисси билан йўғрилган мухаммаслар ижодкори сифатида кенг довруғ чиқарган. Машрабнинг жуда кўп ғазаллари халқ қўшикларидек содда ва жарангдор, жўшқин ва таъсирчандир.
    Машраб ўзбек адабиёти тарихида энг кўп мустазод ёзган ижодкорлардан бири. Шоир мустазодлари ҳам, худди ғазаллари каби, шўх ва жарангдор, нафис ва завқбахшдир. Мумтоз шеъриятда мурабба турининг узил-кесил мустаҳкамланиши ва такомилида Машраб ижодининг ўрни катта.
    Давоми: ziyouz.uz/ozbe...

КОМЕНТАРІ • 12

  • @OoDd-os5do
    @OoDd-os5do 2 місяці тому +2

    Худони Ошикларига саломлар булсин!

  • @NosirjonMoysinov-sc4xu
    @NosirjonMoysinov-sc4xu Місяць тому +1

    АЛЛОХ, РОЗИ БУЛ АМИН

  • @GulnoraAkramovna
    @GulnoraAkramovna 8 місяців тому +1

    👍👍👍👍👍

  • @Махамадтохир
    @Махамадтохир 8 місяців тому +1

    Камолдин Рахимов жуда кўп Боборахим Машраб ғазалини қўшиқ қилган. 👍🙏🇰🇬

  • @GulnoraAkramovna
    @GulnoraAkramovna 8 місяців тому +1

    РАХМАТ 🙏 СОГ САЛОМАТ 🙏 ОМОН БУЛИНГЛАР АЗИЗЛАР АМИЙН 🤲🤲🤲🤲🤲

  • @FaridaMirtojiyeva
    @FaridaMirtojiyeva Місяць тому +1

    ❤❤❤Vaaleykum Assalom❤❤❤

  • @OoDd-os5do
    @OoDd-os5do 2 місяці тому +1

    Тасаввуф бежиз Исломни жони рухи дейилмайди! Тасаввуф - ишк йули, англаш йули, инсон аслида Узини кимлигини, аслида хеч еканлигини, йук еканлигини, факат Унинг бор еканлиги англаб етадиган муборак йул! Факат бу йулда мардонавор юрадиган йулчи керак!

  • @fahriddinroziy4154
    @fahriddinroziy4154 3 місяці тому +1

    Эх эссиз ёшлик утди кетдилар, хозирги ёшлар мол сифат булиб кетаяпти афсуски китоб укимайди...

  • @Hoqon_7778
    @Hoqon_7778 8 місяців тому

    Assalomu Alekum hurmatli Hurshid Davron men sizdan Turkiylar tarihi va davlatchiligimizni negizi deb hisoblanadigan Xorazim shoxlar davlatini oxirgi Sultoni Jaloliddin Manguberdi haqida she'r yozishingizni iltimos qilgandim sizdan iltimos shu ikki mavzuda chiroyli teran manoli qilib she'r yozing Bobur haqidagi she'ringizni qayta qayta o'qib hursand bo'laman juda chiroyli so'zlar ishlatgansiz shu she'ringizga o'xshash She'r yozib bering iltimos har o'qiganda odamni ruhlantirib o'ziga bo'lgan ichonchni tarixga bo'lgan faxrni uyg'otadigan she'r yozishingizni so'rab qolaman!
    ( Turkiylar Tarihi )
    ( Jaloliddin Manguberdi )
    Oldindan raxmat!

  • @OoDd-os5do
    @OoDd-os5do 2 місяці тому

    Шундай йулчики узидан кечсин, Ундан бошка нарса йуклигини билсин, китобда йозилган жонсиз илмлардан ташкари рух билан англайдиган жонли илмлар хам борлигини билсин, бахт узокда емас ёнида балки узи билан бирга еканлигини англасин! Кидираётгани Узида еканлигини курсин! Бу осон. Чунки инсон учун енг зарур нарсалар осонлаштириб куйилган. Масалан "хаво", бепул, машаккатсиз топамиз, ундан нафас оламиз, нафас олиб чарчамаймиз. Худди шундай зарур нарсалар бизга шундай кулайлаштирилган.

    • @FaridaMirtojiyeva
      @FaridaMirtojiyeva Місяць тому

      Assalamu aleykum
      Hol axlidan habardormisiz

    • @OoDd-os5do
      @OoDd-os5do Місяць тому

      @@FaridaMirtojiyeva Ва алайкум ассалом хаварим йук