Шайх содик самаркандий. Аллоҳ нақадар аниқ яратган бу оламларни.

Поділитися
Вставка
  • Опубліковано 30 лип 2024
  • ЖАМИЯТДАГИ АЛОҚАЛАР
    ____________________
    ____________________
    Жамиятдаги алоқалар
    Ғарб маданиятига тақлид
    بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم
    Мусулмонлар тубанлашганининг яққол кўриниши улар яшаётган жамиятдаги яшаш тарзида намоён бўлади. Ҳа… Бугунги мусулмонларнинг яшаш тарзига эътибор берсак, исломий яшаш тарзидан жуда-жуда йироқ. Чунки мусулмонлар исломий ҳаёт қандайлигини унутдилар. Ғарб маданиятига тақлид қилиш оқибатида уларнинг кийиниши, юриш-туришидан эркакми ё аёлми ажратиб бўлмайдиган даражага келди, аёллар кийган кийимлари авратларини ёпиш тугул жинсий аъзоларини зўрға беркитадиган, зийнатларини бўрттириб кўрсатадиган бўлиб қолди.
    Мусулмонларнинг тушунчалари шу даражада тубанлашдики, Ғарбда оммалашган ҳар қандай маданий шаклни ҳаётларига татбиқ қилишга интиладиган бўлиб қолдилар. Ҳар қандай маросим ғарбона шаклда ўтказиладиган бўлгани етмаганидек, ўзлари учун ёт ва ҳаром бўлган Янги йил, наврўз, севишганлар куни каби тутуриқсиз байрамларни дабдаба билан нишонлашни урфга айлантирдилар. Тўй маросимларини ғарбона андозага мос тарзда ўтказиш фахрга айланди.
    Эркак ва аёллар ўртасидаги муносабатлар шу даражада “эркин”лашдики таърифга тил ожиз. Мусулмон ота-оналар қизининг севган йигити борлигини, у билан тун ярмигача бирга бўлишини, истаган вақтда қизини уйдан олиб кетишини “тўғри тушунадиган” “маданият”ли инсонларга айландилар. Улар қизлари севган йигити билан тун ярмигача ҳар хил кўнгилочар ерларда, турли маросимларда ярим яланғоч ҳолда юришини, турли алкаголли ичимликлар истеъмол қилишини замон талаби, дея ўзларини овутадиган бўлдилар ва ёшларнинг ўйин-кулгиларига тўсқинлик қилишни ўзларига уят санайдиган бўлиб қолдилар.
    Телевидение, ОАВ ва ижтимоий тармоқлар орқали тинимсиз Ғарб маданиятини тарғиб қилиниши ва инсонларнинг ўзлари тушунмаган ҳолда унга кўр-кўрона тақлид қилиши оқибатида эркаклар ор-номусни, аёллар эса, ибо-ҳаёни унутдилар, жамиятда фоҳишалик, яширин тарздаги бесоқолбозлик, яқин қариндошлар ўртасидаги жинсий муносабатлар, гиёҳвандлик, ўз жонига қасд қилиш томир отди. Ёшларнинг тарбияси бузилди. Буларнинг барчаси мусулмонлар яшаётган жамиятдаги воқеликлар.
    Мусулмонлар бу иллатлардан фақатгина Исломни ҳаётларига қайтарсаларгина қутуладилар. Бошқа йўл йўқ. Ислом мусулмонларни Ғарбнинг ботил ақидасига асосланган дунёқарашидан келиб чиқувчи маданиятига тақлид қилишдан қайтарган. Пайғамбар с.а.в:
    مَنْ تَشَبَّهَ بِقَوْمٍ فَهُوَ مِنْهُمْ أخرجه أبو داود
    “Ким ўзини бирор қавмга ўхшатса, бас у ўшалардандир!” дедилар. Абу Довуд ривояти.
    Бу мусулмонлар учун очиқ далиллардир. Шунинг учун мусулмонлар ўз ҳаётларидан Ғарбнинг ботил тушунчаларини қувиб чиқариб, яшаш тарзини Ислом белгилаб берганидек шакллантирмас эканлар, тубанлик гирдобидан қутулмайдилар. Зеро, Умар р.а. айтганларидек: “Биз Ислом азиз қилган кишилармиз, агар азизликни Исломдан бошқасидан изласак, Аллоҳ бизни хор қилади!”.
    Аллоҳ айтади:
    وَلَا تَمُدَّنَّ عَيْنَيْكَ إِلَى مَا مَتَّعْنَا بِهِ أَزْوَاجاً مِّنْهُمْ زَهْرَةَ الْحَيَاةِ الدُّنيَا لِنَفْتِنَهُمْ فِيهِ وَرِزْقُ رَبِّكَ خَيْرٌ وَأَبْقَى
    - “Ва кўзларингизни биз (кофирлардан айрим) тоифаларни фитнага солиш учун баҳраманд қилган - ҳаёти дунё гўзалликларидан иборат нарсаларга тикманг! Парвардигорингизнинг ризқи яхшироқ ва давомлироқдир”. (Тоҳа:131)

КОМЕНТАРІ • 10

  • @muhiddinkaraev8886
    @muhiddinkaraev8886 4 роки тому +1

    Аллоху акбар

  • @user-dg7un9ez3f
    @user-dg7un9ez3f Рік тому

    Субхоналлох

  • @user-zl7wr1ci5l
    @user-zl7wr1ci5l 3 роки тому

    Аллох рози булсин

  • @abdullohzubayr5910
    @abdullohzubayr5910 5 років тому +4

    3-Layk

  • @abdullohabdulloh2124
    @abdullohabdulloh2124 5 років тому +1

    Машааллох домлани илми янада зийода босин

  • @Sport_game107
    @Sport_game107 5 років тому +3

    1 лайк😞😞😞😞😪😪😪😪

  • @user-yj5ff3hx4m
    @user-yj5ff3hx4m 5 років тому +3

    Адам давай босинг Факат олдига янаям куп дарислар чикараверинг

  • @nurliolam7555
    @nurliolam7555  5 років тому +1

    Бисмиллах. Биродарларим. Тавхид неча турга бӯлинади?

    • @user-yj5ff3hx4m
      @user-yj5ff3hx4m 5 років тому +2

      Nurli olam тавхид уч кисимга булинади тавхид рубия ва улихя ва асма сифат

    • @user-dg7un9ez3f
      @user-dg7un9ez3f Рік тому

      Тавхид 3 (уч)турга булинади