Каримов ГКЧПни қўллаб-қувватлаганми?

Поділитися
Вставка
  • Опубліковано 17 сер 2016
  • 1-чи қисм
    Бундан роппа-роса 25 йил муқаддам, 1991 йилнинг 18 август куни СССРда ҳокимият Фавқулодда Ҳолат Давлат Қўмитаси - ГКЧП қўлига ўтди. Иттифоқнинг алоҳида ҳудудларида фавқулодда ҳолат жорий қилинди, митинг ва намойишлар тақиқланди.
    Аммо Москвада демократик кучлар хунтага қаршилик кўрсатишди. Армия ва намойишчилар ўртасидаги тўқнашувлар ортидан 22 август куни ГКЧП муваффақиятсизликка учради, унинг ташкилотчилари ҳибсга олинди. Ўша кунларда Ҳиндистонга сафар қилган Ўзбекистон раҳбари Ислом Каримов ГКЧПни очиқ қўлламаган, аммо унга очиқчасига қарши ҳам чиқмаганди. Ҳодисалардан бир ҳафта ўтиб, у Ўзбекистон мустақиллигини эълон қилган. Би-би-си ГКЧП кунлари Тошкент ва Москвада жараён қилган воқеалар шоҳидлари-Ўзбекистоннинг собиқ раҳбари Рафиқ Нишонов ва собиқ адлия вазири Муҳаммадбобур Маликов, собиқ депутатлар Муҳаммад Солиҳ ва Жаҳонгир Маматов, шунингдек, собиқ дипломат Тошпўлат Йўлдошевлар билан суҳбатлашган.
    Би-би-си Ўзбек хизматининг видеоларини www.bbcuzbek.com да ҳам кўришингиз мумкин.

КОМЕНТАРІ • 5

  • @72uzb
    @72uzb 7 років тому +14

    Эсимда ўша кун,Наро-Фоминскда армия хизматида,Москвада командировкада эдик,бизни йиғиб,командировка тугамасдан,нима бўлганини ҳам айтмасдан харбий қисмимизга олиб кетишган эди.Миш-мишлар тарқалганди "уруш бошланипти" деган.

  • @Hayrullahodja
    @Hayrullahodja 6 років тому +42

    SIZLARNI KURIB ESHITIB UZBEK HALKINI OLLOH ASRAGAN EKAN KARIMOV PRIZEDENT BULGANIDAN SHUKIR KILDIM.

    • @user-cx8sx5uv8q
      @user-cx8sx5uv8q 6 років тому +28

      Huja Ismail каримовинга сени ахмок тушинмас экансан каримов халкни конини ичдикууу