Ҳарбий ошпазлар бизнинг ҳарбийлар учун қандай таомлар тайёрлашади? | Demak-emak

Поділитися
Вставка
  • Опубліковано 14 жов 2024
  • "Демак-емак" кўрсатуви
    "Маҳалла" телеканали
    Бугунги кўрсатувимизда ҳарбий ошпазлар сизлар учун янгича бир овқат тайёрланишини кўрсатишади, биз эса мана шу овқатнинг тайёрланишини яхшилаб ўрганиб оламиз. Ҳозир биз ижодий гуруҳимиз билан биргаликда Тошкент вилояти Зангиота туманида жойлашган 71186-ҳарбий қисмдамиз. Ҳарбий қисм командири томонидан тасдиқланган таомномага асосан бугунги тушлик дастурхонимизга миллий таомларимиздан биттаси ва ловиядан шўрва тайёрланади. Бу ошпазларимизнинг ичида Армия-2020 халқаро армия ўйинларида қатнашиб фахрли учинчи ўринни олган ҳарбий ошпазларимиз ҳам бор. Бугунги таомимиз ҳам мана шу профессионал ҳарбий ошпазлар иштирокида тайёрланади. Мана ҳозир ловия шўрвамизнинг гўштини қовуряпмиз, иккита қозонда тайёрлаймиз, ҳаммаси бўлиб 420 одамга таом тайёрлаймиз, бугунги таомимиз мол гўштидан тайёрланади, ҳозир тўғралган пиёзни қўшиб гўшт билан бирга қовурамиз. Ҳар ҳафта учун алохида таомнома тузилади ва ловия шўрва ҳафтада бир марта ловия шўрва берилади ҳарбийларга.
    Агар каналимиздаги видео Сизга ёққан бўлса ЛАЙК босинг ва каналимизга аъзо бўлиш учун "ПОДПИСАТЬСЯ" тугмасини босишни унутманг!
    Манба: Ўзбекистон Миллий Телерадио Компанияси.
    www.mtrk.uz

КОМЕНТАРІ • 4