#Chust

Поділитися
Вставка
  • Опубліковано 15 вер 2024
  • Таълим-тарбия келажак учун заминдир. Бугун ўғил-қизларнинг илм ўзлаштиришига ҳар томонлама кенг имконият яратиб бериш устувор вазифалардан саналади. "Адолат" социал-демократик партияси ташаббуси билан "Фарзандлари соғлом юрт-қудратли бўлур!" лойиҳаси доирасида Чуст туманида ўтказилган семинар ҳам ана шу мақсадда ташкил этилди.
    882 нафар ўқувчи таҳсил олаётган Чуст туманидаги 74-сонли умумий ўрта таълим мактаби рус тилига ихтисослаштирилган. Таълим масканида 60 нафар педагоглар фаолият кўрсатишмоқда. Бу ерда 11та куни узайтирилган гуруҳлар ташкил этилган бўлиб, унда асосан бошланғич синф ўқувчиларининг дасрдан бўш пайтини мазмунли ўтказиш ҳамда овқатланиш рационига эътибор қаратилади. "Адолат" социал демократик партиясининг вилоят Кенгаши масъуллари ҳамда семинар иштирокчилари томонидан айни шу жиҳатлар таҳлил этилди.

КОМЕНТАРІ • 4