УНУТИЛАЁТГАН МУНОСАБАТЛАР: СИЛАИ РАҲМ | ДОНИЁР ҚОРИ канали

Поділитися
Вставка
  • Опубліковано 7 вер 2024
  • УНУТИЛАЁТГАН МУНОСАБАТЛАР: СИЛАИ РАҲМ
    Ҳаётда шундай одамлар ҳам учрайдики, қариндошлари билан кўришишни кўнгилларига тугиб қўядилар-у, лекин камхаржликлари туфайли уларникига қуруқ қўл билан боришни ўзларига эп кўрмайдилар. Ва бу савобли ниятларини амалга оширишни орқага сураверадилар. Натижада бу нотўғри ўйлари билан улардан узоқлашиб бораверадилар. Яна шундай одамлар ҳам борки, қариндошлари билан фақат муроса учунгина борди-келди қиладилар. Яъни, улар силаи раҳмни фақат маломатга қолишдан ёки қарздор бўлишдан қўрққанлари учунгина ўзларига яхшилик қилган одамга “бу яхшилигини қайтармасам бўлмайди”, деб ўйлайдилар ва буни ўзлари учун мажбурият деб ҳисоблайдилар. Ваҳоланки, бу фикрнинг нотўғрилигини қуйидаги ҳадиси шарифдан ҳам англаб олсак бўлади. Расуллулоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай марҳамат қиладилар: «Қариндошлар билан муроса учун алоқа қилиш ҳақиқий силаи раҳм эмас, ҳақиқий силаи раҳм улар алоқани узишган тақдирда ҳам, уни боғлаган кишидир»
    (Бухорий ривояти).
    Шундай экан, қариндош-уруғчилик бир-биридан тама қилиш ёки манфаат кутиш билангина эмас, балки дийдорлашиб туриш орқали мустаҳкамланади. Уламоларнинг айтишича, қариндош-уруғларнинг бир-бирларини йўқлаб боришлари учун муайян вақт тайинламаган. Яъни улар ўзларининг вақт ва имкониятларидан келиб чиқиб дийдорлашиб туришлари ўринлидир. Бунинг иложи бўлмаса, телефон орқали ҳам салом-алик қилиб, хабарлашиб туриш мақбул бўлади.
    Дониёр Файз

КОМЕНТАРІ •