BIROVNI АYBINI QIDIRIB OMMАGА TАRQАTАYOTGАNLАRNING HUKMI!

Поділитися
Вставка
  • Опубліковано 26 лип 2021
  • БИРОВНИ АЙБИНИ ҚИДИРИБ ОММАГА ТАРҚАТАЁТГАНЛАРНИНГ ҲУКМИ!
    ➖➖➖➖➖➖➖
    Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий.
    БИРОДАРИНГИЗ ГЎШТИНИ ЕМАНГ!
    ⏳Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло Ўзининг китобида ғийбатнинг ёмон иш эканини далиллаб, ғийбатчини ўлимтик гўштини ейувчига ўхшатди: «...айримларингиз айримларни ғийбат қилмасин! Сизлардан бирон киши ўзининг ўлган биродарининг гўштини ейишни яхши кўрурми?!».
    (Ҳужурот, 12)
    ⏳ Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу дейди: «Кимки бу дунёда биродарининг гўштини еса, охиратда егани унга яқин келтирилиб: «Тиригида қандай еган бўлсанг, ол, энди ўлигида ҳам е!» - дейилади унга...».
    ⏳ Қиёда дейди: «Айтилишича, қабр азоби уч қисм: бири ғийбат, бири чақимчилик, бири сийдикдан эҳтиёт бўлмаслик туфайлидир».
    ⏳ Ҳасан Басрий дейди: «Аллоҳга қасамки, ғийбат мўмин кишининг динига таом жасадга етганидан ҳам тезроқ таъсир қилади».
    ⏳ Ҳасан Басрий дерди: «Эй Одам фарзанди! Токи ўзингда бор айб билан одамларни ғийбат қилмагунингча ва шу йўл билан ўзингни ислоҳ қилмагунингча иймон ҳақиқатига етолмайсан. Қачонки шундай йўл тутсанг, ўзинг билан ўзинг жиддий банд бўласан. Бандаларнинг Аллоҳга энг суюклиси мана шу кишидир».
    ⏳ Оиша розияллоҳу анҳо дедилар: «Бир-бирингизни ғийбат қилмангиз. Бир гал мен Пайғамбар алайҳиссалом ҳузурларида битта аёлга ишора қилиб: «Анави пакана» - деган эдим, сарвари олам менга: «Туфлаб ташла, туфлаб ташла!» - дедилар. Шунда мен бир парча гўшт туфлаб ташлаган эдим». (Ибн Абу Дунё ривояти).
    ⏳ Ҳасан Басрий дейди: «Бировни ёмонлаш уч хил бўлади: ғийбат, бўҳтон, ифк (ёлғон). Буларнинг барчаси Ҳақида улуғ ва қудратли Зотнинг Китобида айтилган. Ғийбат - биродарингда бор сифатни, бўҳтон - унда йўқ сифатни, ифк-эшитган нарсангни айтишингдир».
    ⏳ Умар розияллоҳу анҳу деди: «Аллоҳ таолонинг зикрини маҳкам тутинг, чунки у шифодир. Одамларни гапиришдан сақланинг, чунки у дарддир».
    Абу Ҳомид Ғаззолий "ИҲЁУ УЛУМИД-ДИН"
    ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!
    MEHROB.UZ Ижтимоий саҳифалари:👇👇👇
    Telegram (t.me/mehrob_uz) | Facebook ( / mehrob.uz2 ) | Instagram ( / mehrob.uz ) | UA-cam ( / @mehrobuz ) | tiktok (vm.tiktok.com/ZSJfowaY3/)

КОМЕНТАРІ • 21

  • @user-ds4qh6mc3s
    @user-ds4qh6mc3s 10 місяців тому

    СубханАллох

  • @borzv8496
    @borzv8496 7 місяців тому

    Жуда тогри гап .

  • @user-rg1qt4lz2t
    @user-rg1qt4lz2t 3 роки тому +2

    Жудаям маьноли маьруза рахмат домла Аллох рози булсин

  • @Luboba.vvccvbjgxcvnj
    @Luboba.vvccvbjgxcvnj 10 місяців тому

    Rahmat ustoz

  • @jamolasqarov4885
    @jamolasqarov4885 2 роки тому +1

    Менам шунақа куналар бошимда тушди хаммага олдида шарманда қилдилар

  • @arabbekkurbanaliev5248
    @arabbekkurbanaliev5248 3 роки тому

    👍👍👍👍👍

  • @user-dw4ng7np7m
    @user-dw4ng7np7m 3 роки тому +1

    OLLOX sizdan rozi bo'lsin!!! Shu kunlarda blogerlarga mana shu maruza judaxam kerak edi, zora yetib borsa...

  • @ranoqorayeva-en2mn
    @ranoqorayeva-en2mn Рік тому +1

    Rahmat Alloh rozi boʻlsin sizdan

  • @jamolasqarov4885
    @jamolasqarov4885 2 роки тому

    8ой булди

  • @user-br6jq3sv4w
    @user-br6jq3sv4w 3 роки тому +1

    Оллох рози булсин устоз жуда маьноли маруза

  • @jamolasqarov4885
    @jamolasqarov4885 2 роки тому

    Нама қилай жуда жуда қайн экан

  • @maqbulahondadahonova6514
    @maqbulahondadahonova6514 3 роки тому

    ALLOH AZZA VA JALLA SIZDAN ROZI BO'LSIN INSHAALLOH BU SUHBATDAN MAN'FAAT TOPDIM .

  • @arabbekkurbanaliev5248
    @arabbekkurbanaliev5248 3 роки тому +1

    🤲🤲🤲🤲🤲

  • @aburaikhankurbankulov3756
    @aburaikhankurbankulov3756 Рік тому

    Ассалаумағалейкүм рахматуллахи уа баракатуһ

  • @jamolasqarov4885
    @jamolasqarov4885 2 роки тому

    Интернетда ташлади хамма мани курди

  • @jamolasqarov4885
    @jamolasqarov4885 2 роки тому

    Ман айлман

    • @sdz_uluğbek
      @sdz_uluğbek 8 місяців тому

      Нима қилгандингиз уяладиган

  • @jamolasqarov4885
    @jamolasqarov4885 2 роки тому

    Манга маслихат беринглар

  • @sdz_uluğbek
    @sdz_uluğbek 8 місяців тому

    Кўчада ёинки тўйларда фахшга ундовчи қилиқлар ярим ялонғоч юрганларни яшириш керакми танбех бериш жазолаш мумкин эмасми кўриб кўрмасликка олиш керакми аниқлик киритмабсиз инсон бузуқлик қилса кўз юмиб кетайвериш керакми нима қили керак

  • @jamolasqarov4885
    @jamolasqarov4885 2 роки тому

    Кимлигини билмиман

  • @nodirbektoshboyev
    @nodirbektoshboyev 3 роки тому +1

    Albatta g’iybat yomon. Ammo tanqid kelajakni mevasi emasmi, video tarqatayotgan odamni niyyati uni badnom qilish emas balki qilgan xatosidan xulosa chiqartirish bo’lsachi? Masalan ushbu videoni gai lar xaqidagi videodan keyin ko’rdim. O’sha video chiqarilmasa o’sha gai xodimi qilayotgan xatosini yana qilib begunox odamlarni qayta va qayta noxaq jazoga tortadiku. Videoni raxbarga ko’rsatishni esa uncha foydasi yo’q, sababi ijtimoiy tarmoqqa chiqmagunicha raxbar chora ko’rmaydi.