Президент Шавкат Мирзиёев “NANO Medical Clinic” кўп тармоқли шифохона фаолияти билан танишди

Поділитися
Вставка
  • Опубліковано 26 вер 2024
  • Президент Шавкат Мирзиёев Олмазор туманидаги “NANO Medical Clinic” кўп тармоқли шифохона фаолияти билан танишди.
    Бу замонавий клиника мамлакатимизда хусусий тиббиётни ривожлантириш бўйича яратилган тизим натижаларидан бири. Ўтган йили декабрда ишга туширилган терапевтик бинода маслаҳат поликлиникаси, 35 ўринли стационар, ядро тиббиёти, гемодиализ ва терапия бўлимлари, лаборатория жойлашган. Ушбу комплекс чет эл лойиҳаси асосида барпо этилган.
    Давлатимиз раҳбари бу қурилиш лойиҳасига алоҳида эътибор қаратди. Ҳар бир метр ердан оқилона фойдаланиб, ҳамма жиҳатлар ҳисобга олингани, бошқа объектларни лойиҳалаштиришда буни ўрганиш кераклигини таъкидлади.
    Клиникада эндокринология, неврология, кардиология, офтальмология, урология, оториноларингология, ультратовуш ташхиси, терапия, физиотерапия бўйича консерватив даволаш йўлга қўйилган. Шифо маскани рақамли рентген, компьютер томографияси, суяк денситометри, юрак дефибриллятори каби илғор диагностика ускуналари билан жиҳозланган. Бу ерда 15 нафар олий тоифали шифокор фаолият олиб бормоқда.
    Муҳим жиҳати, клиникада радионуклид текширувига асосланган ядро тиббиёти ва интервенцион радиология жорий қилинган. Бу турли эндокрин ва онкологик касалликларни аниқлаш ва даволашда катта самара беради. Ушбу йўналишлар Атом энергетикаси бўйича халқаро агентлик (МАГАТЭ) назоратида ташкил этилган. Бундан ташқари, Германия, Туркия, Россиядаги етакчи тиббий марказлар билан ҳамкорлик йўлга қўйилган.
    Клиникада суяк тўқимасининг минерал зичлигини аниқлашнинг диагностик усули ҳам муваффақиятли қўлланилмоқда.
    Бугунги кунда лойиҳанинг иккинчи босқичи доирасида уч қаватли жарроҳлик биноси қурилмоқда. Бу аҳолига жаҳон стандартлари даражасида тиббий хизмат кўрсатиш ва яна 60 та янги иш ўрни ташкил этиш имконини беради.
    Шу ерда давлатимиз раҳбарига хусусий тиббиёт тизимида амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот берилди.

КОМЕНТАРІ • 5

  • @denizyildiz9589
    @denizyildiz9589 4 роки тому +3

    Президентимизга рахмат умурлари узун булсин илохим

  • @ДилбарМираахмедова

    Олмазор туманига куз тегмасин. Олдингидан анча ривожланди туманимиз.

  • @denizyildiz9589
    @denizyildiz9589 4 роки тому +1

    Узбегистонни дунё танимокда

    • @shavkatqarshiyev8582
      @shavkatqarshiyev8582 4 роки тому

      Узбекистонни буладида ватан исмлар номи тугри ёзилиши керакда кечирасиз лекин.

  • @nodiranegmatova7529
    @nodiranegmatova7529 3 роки тому

    Nomeri yuqmi klinikani