Ўзбекистон халқ ёзувчиси Тоҳир Малик билан учрашув
Вставка
- Опубліковано 9 січ 2025
- 2016 йил 17 январ куни «Китоб олами» савдо мажмуасида Ўзбекистон халқ ёзувчиси Тоҳир Маликнинг «Ҳилол Нашр» нашриёти томонидан чоп этилган этилган “Меҳмон туйғулар”, “Фалак”, “Зулмат салтанати” китоблари тақдимоти ҳамда ҳурматли ёзувчи ва мухлислар учрашуви бўлиб ўтди.
Учрашувда Тоҳир Малик мухлисларнинг «Ёзувчининг асар ёзишдан мақсади, нияти қандай бўлиши керак?», «Тарихни адабиёт орқали ўрганиш керакми? Нима учун ҳозирги кунда тарихий романлар деярли ёзилмаяпти?», «Асарларингизни ёзишда Ислом динининг таъсири, ўрни қай даражада?», «Ҳозирги кунда ҳам худди «Шайтанат» каби оммабоп бўлган бирон асар ёзишни режалаштирганмисиз?», «Ахборот технологиялари китоб ўрнини боса оладими?» каби саволларга самимий ва арофлича жавоб бердилар ва бугунги кунда ёшларимизнинг вақтга бўлган эътибори қандай бўлиши, вақтнинг қадри ҳақида гўзал насиҳатлар қилдилар.
Суҳбат сўнггида энг яхши савол эгасига совға тариқасида муаллифнинг китоблари тақдим этилди.