Президент IT мутахассислар билан мулоқот қилди

Поділитися
Вставка
  • Опубліковано 16 лис 2024
  • Президент Шавкат Мирзиёев 29 июль куни Юқори Чирчиқ туманидаги “Astrum” IT aкадемиясига ташриф буюриб, ахборот технологиялари соҳаси мутахассислари ва ёшлар билан учрашди.
    Дунёда ахборот технологиялари шиддат билан ривожланмоқда. Жаҳонда унинг ўсиш суръатлари йилига 10 фоизни ташкил этиб, бу йил жами 4 триллион 300 миллиард долларга етиши кутилмоқда.
    Ушбу бозорда мустаҳкам ўрин эгаллаш учун мамлакатимизда катта ишлар бошланган. Сўнгги беш йилда соҳага 2 миллиард доллар, шу жумладан 700 миллион доллар тўғридан-тўғри инвестициялар йўналтирилган.
    Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан барча ҳудудларда IT-парклар очилиб, улар учун алоҳида солиқ режими жорий этилди. Бу орқали 14 минг нафар ёшлар юқори даромадли иш билан таъминланди. Бундан ташқари, ўзини ўзи банд қилган IT мутахассислар сони йил бошидан 2,5 баробарга ўсиб, 43 минг нафарга етди.

КОМЕНТАРІ •