“Маданияти ва санъати бир халқни ажратиб бўлмайди...”

Поділитися
Вставка
  • Опубліковано 7 вер 2024
  • Президент Каримов ўлимидан кейин Ўзбекистон минтақа давлатлари билан нисбатан очиқ сиёсат юритишни бошлади.
    Қўшни давлат Тожикистон билан йигирма йилдан ортиқ давом этган совуқ ва айрим ҳолатларда душманона муносабатлар мисли кўрилмаган тарзда илий бошлади.
    Тошкент ва Душанбе ўртасида 1992 йилдан бери тўхтаб қолган учоқлар парвози 10 февралда яна қайта йўлга қўйилиши кутилмоқда.
    Икки ўртада иқтисодий алоқалар ва ҳамкорликка доир бир неча шартномалар имзоланди.
    Маданий алоқалар аҳволи
    Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги расмий маданий алоқалар ҳам узилиб қолган эди.
    Аммо икки халқ орасида санъат соҳасида ҳеч қачон узилиш бўлгани йўқ.
    “Фақат аввалгидай борди-келди қилмай қўйдик”, дейди Тожикистонда хизмат артист Аҳмаджон Очилбоев.
    Аҳмаджон Очилбоев Би-би-си Ўзбек хизмати билан ўтган йил ёзида суҳбатлашган ва унда ҳали икки давлат ўртасида муносабатлар яхшиланишига доир ишоралар умуман йўқ эди.
    “Биз доим умид билан яшаймиз...Тожигу ўзбек халқини бирлаштирмайдиган миллий анъанани топиш мумкин эмас. Бир кун келиб яна борди-келдилар қайталанишига умид қиламан”, деган эди тожикистонлик санъаткор.

КОМЕНТАРІ •