Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳ | Шайх Абдуллоҳ Зуфар Ҳафизуҳуллоҳ | Abu Haniyfa rahimahulloh |

Поділитися
Вставка
  • Опубліковано 5 вер 2024
  • #КЎПРОҚ_КАММЕНТ_ЁЗИБ_ЛАЙК_БОСИНГ
    Ассаламу алайкум!
    Азизлар #БУ_ҲАМ_БИР_ДАЪВАТ_АЛБАТТА_АЖР_САВОБ_ОЛАСИЗЛАР Каналимизга аъзо бўлиш учун ушбу ссылкани босинг!
    ⬇️⬇️⬇️
    • 1 дан 100 гача бўлган ...
    Бизнинг расмий каналларимизга аъзо бўлинг!
    Шайҳ Абдували қори раҳимаҳуллоҳ номидаги каналимиз!
    ⬇️⬇️⬇️
    goo.gl/6g6rAV
    Асосий савол-жавоблар, канали!
    ⬇️⬇️⬇️
    / @davattube1523
    Охиратга заҳара канали!
    ⬇️⬇️⬇️
    goo.gl/838sBi
    Захира каналимиз, СОҒЛОМ ЭЪТИҚОДГА ЙЎЛЛАНМА!
    / @user-jx9xm6il3e
    #ибратли #маърузалар #тафаккур #қилинг #тарихни #ўрганинг #келажакни #ва #воқеликни #кўрасиз
    #Zapal #ushlandi #qoshmachi #xiyonatkor #xiyonatkorona #xiyonatchi #ayol #klip #ozodbek #shohruhhon #asal #25_soat #zor #tv #hafa #bolish #yoq #prank #kino #yangi #uzbek #serial #kocha #sariq #bola #Abdulloh #domla #shukurullo #solihon #Sodiq #Samarqandiy #Zufar #jinsiy #hayot #qondirish

КОМЕНТАРІ • 81

  • @Allohdan_Rohmatini_sorang
    @Allohdan_Rohmatini_sorang  3 роки тому +11

    *Тўлиқ дарсликни бошидан охиригача тинглашингларни тавсия қиламиз* ua-cam.com/video/P6_V8f_bIdU/v-deo.html

  • @abuumar7525
    @abuumar7525 3 роки тому +3

    Борлиқ ва ундаги ажойиботлар ҳақида фикрлаш
    Бисмиллаҳир роҳманир роҳим
    Оламлар Робби Аллоҳга беадад ҳамдлар бўлсин. Пайғамбар ва элчиларнинг афзали Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, у зотнинг оилалари ва асҳобларига салоту саломлар бўлсин.
    Албатта, инсон борлиқ ва ундаги ажойиботлар ҳақида фикр юритар экан, дарҳол унинг кўз ўнгида коинотдаги буюк мавжудотлар намоён бўлади. Дарҳақиқат, фазодаги улкан сайёралардан тортиб ердаги микроскоп орқали кўринадиган зарралар ҳам ўта маҳорат ва нозик дид билан яратилганига гувоҳ бўламиз. Осмондаги сайёраларнинг доимий ҳаракати, ердаги фасллар алмашинувидаги мутаносиблик ва ҳоказолар тўғрисида фикр юритадиган бўлсак, борлиқдаги мавжудотлар ва ҳодисалар ўз-ўзидан пайдо бўлиб қолмаганига амин бўламиз. Коинотдаги қуёш, ой ва бошқа сайёраларга назар солайлик: Уларнинг барчаси аввалдан тузиб қўйилган дастурга мувофиқ ҳаракат қилади. Булардан кўра анчайин кичик бўлган Ер ва ундаги мавжудот ва ҳодисалар-чи? Агар уларни ўрганишга умримизнинг кўп қисмини сарфласак ҳам, озгина маълумотга эга бўламиз, холос. Ҳали инсон ақли англаб етмаган сир-синоатлар қанча.
    Шу ўринда ҳақли бир савол туғилади:
    Бу борлиқ ва ундаги мавжудотлар ўз-ўзидан пайдо бўлиб қолдими, ёки унинг яратувчиси борми. Бор бўлса, У ким!
    Осмонлар ва Ердаги ажойиб мутаносиблик бутун дунё тортишиш қонуни ила шундай бўлиб турганини илм-фан айтади. Лекин ўша қонунни ким ижод қилди.
    Осмонлар ва Ердаги ҳамма нарсалар азалий эмас, балки пайдо бўлганлигини ақл идрок қилади. Демак, уларни пайдо қилувчи зот бор. У Аллоҳ таолодир.
    Кечаю кундузнинг алмашиб туриши Ернинг қуёш ва ўз ўқи атрофида айланиб туришидандир. Лекин уни яратган ва қуёш ҳамда ўз ўқи атрофида айланадиган қилиб қўйган Аллоҳ таоло эмасми?!
    «Осмонлар ва Ернинг яралишида ҳамда кеча ва кундузнинг алмашиниб туришида ақл эгалари учун (бир яратувчи ва бошқариб турувчи зот мавжуд эканлигига) оят-аломатлар борлиги шубҳасиздир». (Оли Имрон: 190)
    Қуйида Аллоҳнинг яратувчи ва неъмат берувчи зот эканига далолат этадиган нарсаларни санаб ўтамиз:
    «У осмондан сизлар учун ичимлик бўлган сувни ёғдирган зотдир. Сизлар (ҳайвонларингизни) боқадиган дов-дарахтлар (ўт-ўланлар) ҳам ўша сувдан (ичар)». (Наҳл:10)
    Аллоҳ борлиқда жорий қилиб қўйган маълум табиий қонун-қоидалар асосида осмондан қор-ёмғир ёғади. Осмондан тушадиган сувни шунинг учун, Аллоҳ туширди, деб асл эгасига нисбат берилади. Бу ҳам Аллоҳнинг бизга берган неъматидир. Зеро сувсиз ҳаёт йўқ.
    «Сизлар (ҳайвонларингизни) боқадиган дов-дарахтлар (ўт-ўланлар) ҳам ўша сувдан (ичар)».
    Яъни, инсон ичадиган сувлар асосан, осмондан ёққан қор-ёмғир сувидан иборатдир. Қор-ёмғирлар тоғлар, ер ости денгизлари, булоқ ва қудуқлар орқали инсонларга етади. Уларни осмондан тушириб, тоғларда ва ер ости сув омборларида сақлаб, инсон ичиши учун чучук ва яроқли қилиб берган зот - Аллоҳ таолодир. Бошқа ҳеч ким бунга қодир эмас.

  • @abuumar7525
    @abuumar7525 3 роки тому +6

    Биринчи: Йўлнинг табиати
    Аллоҳ йўлидаги дўстларим!
    Аллоҳга даъват қилиш йўли узоқ ва машаққатли йўлдир... У тўсиқлар, тиканлар ва балолар билан ўралган йўлдир.. У қонлар билан алвон рангга кирган йўлдир.. У озорлар, меҳнат-машаққатлар, синов ва имтиҳонлар билан тўла йўлдир.. Унинг икки четида энг янги турдаги тарғибот-ташвиқот карнайлари билан қуролланган мунофиқ кимсалар ўз шовқин-суронлари билан даъват соҳибларининг овозларини босиб кетишга жон-жаҳдлари билан уринишади..
    Агар бу йўл енгил, осон ва қулай, гуллар ва райҳонлар тўшалган йўл бўлганида, ҳар қандай одам даъват соҳибига айланиши осон бўлар ва у ҳолда ҳақиқий даъватчилар билан сохта даъвогарлар аралашиб, кимнинг кимлиги билинмай, ҳақ даъват билан сохта даъволар ажралмай қоларди.
    Даъват йўли пайғамбарлар йўлидир.. У Нуҳ, Иброҳим, Мусо, Ийсо, Муҳаммад саловотуллоҳи алайҳим ажмаъийн йўлларидир, улардан бошқа пайғамбарлар ва набийлар йўлларидир.
    Даъват йўлидаги бу меҳнат ва машаққатлар, бало ва имтиҳонлар бежиз эмас... Улар ҳақиқат аҳли бўлмиш пайғамбарлар, набийлар, раббоний уламолар ва содиқ даъватчилар учун Аллоҳнинг азоби ҳам эмас. Йўқ, йўқ, ундай эмас.. Аксинча, бу машаққат ва имтиҳонлар ҳаққа даъват қилувчи ҳақиқий даъватчилар билан ботилга чақирувчи сохта даъвогарлар орасини ажратиб берувчи бир мезондир... Ушбу меҳнат-машаққат ва бало-ю имтиҳонлар оламлар Парвардигорига даъват қилиш йўлида юрувчиларни ғалвирдан ўтказувчи, сохтакор ва даъватни тирикчилик манбаига айлантириб олган даъвогарларни аниқлаб берувчи, даъватчиларнинг сарагини саракка, пучагини пучакка айириб берувчи бир ғалвир ва элакдир... Токи, Аллоҳга даъват қилиш йўлида қалбларини ёлғиз Парвардигор азза ва жаллага холис қилган ихлосли зотлар ва даъват дарахтини ўзининг қони, жони, тери билан суғорувчи, йўл ҳар қанча узоқ ва машаққатли бўлмасин, фитналар ва имтиҳонлар нақадар қаттиқ бўлмасин, бутун вужудларини шу йўлга бахш этувчи кишиларгина собитқадамлик билан давом этсинлар. «Бу Ер шак-шубҳасиз Аллоҳникидир. Уни Ўзи хоҳлаган бандаларига мерос қилиб берур. Оқибат-натижа эса тақводорларники» эканини яхши билган зотларгина бу йўлда давом этсинлар.
    Мусулмон биродарлар! Тарихга боқинг, балоларга дучор бўлмаган, озорланмаган, қавми тарафидан азоб ва қувғинларга йўлиқмаган биронта бўлса ҳам пайғамбар ё набий бўлганми ўзи?!!
    «Саҳиҳайн»да келган, шафоат ҳақидаги узун ҳадис далолатига кўра, Аллоҳнинг ердаги биринчи пайғамбари Нуҳ алайҳиссалом бўлиб, у киши қавмига пайғамбар қилиб юборилгач, «У улар орасида эллик йили кам минг йил турди» (Анкабут: 14). Тасаввур қилинг, қанча узоқ муддат!! Бироқ, шунча вақт ичида Нуҳ пайғамбар Аллоҳга даъват қилишни бир зум бўлсин, ташламади: «(Нуҳнинг бу даъватлари уларга кор қилмагач), у деди: «Парвардигорим, албатта мен қавмимни кечаю кундуз (иймон-эътиқодга) даъват этдим. (Аммо) менинг даъватим уларга фақат (иймондан) қочишни зиёда қилди, холос. Дарвоқе, ҳар қачон мен уларни Сенинг мағфиратингга (сабаб бўладиган дин йўлига) даъват қилсам улар (менинг сўзларимни эшитмаслик учун) бармоқларини қулоқларига тиқиб, (мени кўрмаслик учун юзу кўзларига) кийимларини ўрашиб, оёқ тираб турдилар ҳамда (менга итоат этишдан бош тортиб) кибр-ҳаво қилдилар. Сўнгра, мен уларни ошкора (яъни, одамлар тўпланган жойларда баланд овозда) даъват этдим. Сўнгра мен уларга (ўз даъватимни) очиқ эълон ҳам қилдим, пинҳона сир қилиб ҳам айтдим. Мен дедимки: «Парвардигорингиз (Аллоҳ)дан мағфират сўранглар, албатта У ўта мағфиратли бўлган зотдир. (Шунда) У зот устларингизга осмондан ёмғир қуйдирур. Сизларга мол-дунё, бола-чақа билан мадад берур ҳамда сизларга боғу бўстонлар (ато) қилур ва сизларга оқар дарёлар (ато) қилур. Нега сизлар Аллоҳни улуғлашни (яъни Унга ибодат қилишни) ўйламайсизлар?!» (Нуҳ: 5-13).

  • @abuumar7525
    @abuumar7525 3 роки тому +6

    Даъват аҳлига инсоф билан ёндошайлик
    دعاة لا أدعياء
    Шайх Муҳаммад Ҳассон
    Ислом Нури таржимаси
    Барча ҳамду санолар Аллоҳга хосдир. Биз Унга ҳамд ва истиғфор айтамиз, Ундан ёрдам ва ҳидоят сўраймиз, нафсимизнинг шумлигидан ва амалларимизнинг ёмонлигидан Унинг Ўзидан паноҳ сўраймиз. Аллоҳ ҳидоят қилган кимсани адаштирувчи, адаштирган кимсани ҳидоят қилувчи йўқдир. Мен ягона, шериксиз Аллоҳдан ўзга ҳақ илоҳ йўқ ва Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам Унинг бандаси ва элчисидир деб гувоҳлик бераман.
    «Эй мўминлар, Аллоҳдан ҳақ-рост қўрқиш билан қўрқинглар ва фақат мусулмон бўлган ҳолларингда дунёдан ўтинглар!» (Оли Имрон: 102).
    «Эй инсонлар! Сизларни бир жондан яратган ва ундан жуфтини вужудга келтирган ҳамда у икковидан кўп эркак ва аёлларни тарқатган Роббингиздан қўрқингиз! Яна ораларингиздаги савол-жавобларда ўртага номи солинадиган Аллоҳдан қўрқингиз ва қариндош-уруғларингиз (билан ажралиб кетишдан қўрқингиз)! Албатта Аллоҳ устингизда кузатувчи бўлган зотдир» (Нисо: 1).
    «Эй мўминлар, Аллоҳдан қўрқинглар, тўғри сўзни сўзланглар! (Шунда Аллоҳ) ишларингизни ўнглар ва гуноҳларингизни мағфират қилур. Ким Аллоҳга ва Унинг пайғамбарига итоат этса, бас у улуғ бахтга эришибди» (Аҳзоб: 70, 71).
    Сўзларнинг рости Аллоҳнинг Китоби, йўлларнинг яхшиси Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг йўллари, ишларнинг ёмони (динда) янги пайдо қилинганлари, (динда) янги пайдо қилинган барча нарса бидъат, барча бидъат залолат, барча залолат эса жаҳаннамга элтгувчидир.
    Аммо баъд...
    Азиз биродарлар, фозила опа-сингиллар, даврамизга хуш келибсиз, қадамларингизга ҳасанотлар бўлсин. Бизларни Ўзининг муборак уйида тоати устида жамлаган Аллоҳ таоло охиратда ҳам Ўзининг жаннатида даъватчилар саййиди бўлган Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи ва саллам билан бирга жамласин.
    Аллоҳ учун севган дўстларим! Бугунги суҳбатимиз номи «Давъат аҳлига инсоф билан ёндошайлик» деб аталади. Одатимизга кўра суҳбатимизни бир неча бўлимга бўлиб олиб борамиз.
    Биринчи: Йўлнинг табиати.
    Иккинчи: Даъватчилар икки турлидир.
    Учинчи: Адолат ва инсоф билан ёндошиш.
    Тўртинчи: Умидсиз бўлмангиз.. Тонг зулматлар бағрини ёриб чиқажак.
    Диққат-эътибор билан қулоқ солишингизни умид қиламан. Аллоҳ таолодан бизларни сўзга қулоқ тутиб, унинг яхшисига эргашадиган кишилардан қилишини сўрайман. Зеро, ўшалар Аллоҳ ҳидоят қилган кишилардир ва ўшалар ақл эгаларидир.

  • @abuumar7525
    @abuumar7525 3 роки тому +7

    Имом Аҳмад «Муснад»дида ва Ҳоким «Мустадрак»да Тамим ад-Дорий розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ва Албоний саҳиҳ санаган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтганлар: «Албатта бу дин кеча ва кундуз етган жойгача етиб боради, Аллоҳ жундан ё тош-кесакдан қилинган биронта ҳам уйни қолдирмасдан, азизни азизлаб ва хорни хорлаб, ушбу динни унга албатта киритади. Азизликки, у билан Аллоҳ Исломни азиз қилади, хорликки, у билан Аллоҳ куфрни хор қилади».
    Башоратлар кўп. Мен ҳузурларингизда бир нарсани аниқ ишонч билан таъкидламоқчиманки, раббоний даъват соҳибларига қаратилган бу қадар қаттиқ ҳужумларнинг сабаби ҳозирда ер юзида ривожланиб келаётган муборак Исломий уйғонишдир!!
    Ҳар бир мўминни бахтиёр этадиган ва ҳар бир мунофиқнинг юрагини ёндирадиган манзарага боқинг.. Айни гуллаб-яшнаган ёшлик даврида бўлган йигит-қизлардаги муборак уйғониш.. Йиртқичларча қилинаётган ҳужумларнинг сабаби айни шу уйғонишдир! Чунки, мафкурачилар ва адибларнинг катта бир авлоди узоқ йиллардан бери эълон қилиб келаётган мақола ва китоблари, филмлар ва театр асарлари, сериаллар ва кўнгилочар кўрсатувлари... ва... ва... орқали Исломдан ҳеч нарсани билмайдиган, Муҳаммад ибн Абдуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг кимлигини ҳам танимайдиган бир авлодни тарбиялаб чиқармоқдамиз, деб ўйлаган эдилар. Бироқ, айни ўйин-кулгига бериладиган ёшдаги ёш йигит-қизлардаги муборак уйғониш тўлқини уларни қаттиқ силикитиб, ларзага тушириб қўйди. Улар ёшларнинг Вашингтон, Бангкок, Мадрид, Париж, Тел Авивдан юз ўгирганларини ва юзларини Аллоҳ таоло Ўзининг севикли пайғамбари учун танлаган қиблага қаратишганини кўрдилар, кўзларида ёш билан аввалги улуғ зотлар айтганларидек: «Эшитдик ва итоат этдик. Парвардигоро, гуноҳларимизни мағфират қилишингни сўраймиз. Ва фақат Ўзингга қайтажакмиз» (Бақара: 285) дейишаётганига гувоҳ бўлдилар.
    Мафкурачиларнинг мазкур авлоди ўлим рақсига туша бошлади.. Улар нафақат даъват соҳибларига қарши, балки очиқ Қуръон ва Суннат ҳужжатларига қарши, бутун оламлар Парвардигорига қарши уруш эълон қилдилар!! Боиси, ушбу уйғониш уларнинг ич-ичларидаги адоват ва нафратларини тошириб юборди.
    Улар ҳам, бошқалар ҳам яхши билиб қўйсинларки, келажак Исломникидир!!
    Франциядаги биографик маълумотлар инсититути эълон қилган ҳисоб-китобларга кўра, 2050 йилга бориб Ислом ер юзида энг кўп тарқалган динга айланади.
    Ислом ўз манҳажига кўра, тоза ва тўғри табиатларга мувофиқ келувчи диндир.
    Ушбу қақшатқич уруш охир-оқибат Мустафо соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг дини фойдасига якун топажак!!
    Эй Парвардигоримиз, Сен бизнинг мададкоримизсан, Ўзингдан мадад сўраймиз, Сен бизнинг паногоҳимизсан, Ўзингдан паноҳ сўраймиз ва Сенга илтижо қиламиз.
    Эй ғарқ бўлаётганларни қутқарувчи ва ҳалок бўлаётганларга нажот берувчи! Эй ҳар қандай махфий овозларни эшитувчи!
    Эй Парвардигор, Ўзинг даъват соҳиби бўлган биродарларимизни асрагин!
    Эй Парвардигор, раббоний даъват эгалари ва содиқ уламолардан иборат машойихларимизни Ўзинг асрагин!
    Эй Парвардигор, юртимизни ошкору махфий фитналардан Ўзинг асра, мўминларнинг қалб ташналигини Исломнинг ғалабаси ва муваҳҳидларнинг азизлиги билан қондиргин!
    Эй Парвардигор, бизнинг ушбу йиғилишимизни раҳматингга мушарраф бўлган йиғилиш, ундан тарқалишимизни гуноҳлардан сақланган тарқалиш қилгайсан, орамиздан бирон кишини ҳам бахтсиз ва маҳрум қилмагайсан!
    Эй Парвардигор, бизни ҳидоят қилгин ва биз сабабли ҳидоят қилгин, бизни бошқаларнинг ҳидоятланишларига сабабчи қилгин!
    Эй Парвардигор, тавбаларимизни қабул этгин, дуоларимизни мақбул айлагин. Сен тавбаларни қабул қилувчи ва раҳмли Зотсан.
    Бугун сизларга айтмоқчи бўлганларим шулардан иборат эди. Қай бир сўзимда тўғриликка муваффақ этилган бўлсам, у Аллоҳдандир. Қай бир сўзим хато бўлса, у менинг ўзимдан ва шайтондандир, Аллоҳ ва Расули ундан покдир. Сизларни огоҳлантириб, ўзимни унутувчи бўлишдан Аллоҳдан паноҳ тилайман.

    • @user-ld5te6yo6p
      @user-ld5te6yo6p Рік тому

      Абу Умар биродарим Аллох сиздан рози булсин

  • @lataxzan8437
    @lataxzan8437 3 роки тому +5

    Жазакаллохум хайрон

  • @kavsartv6479
    @kavsartv6479 3 роки тому +9

    Жазаколлху хойрон устоз Аллох давомий килсин дарсларингизни Аллохумма Амийн Амийн Амийн.

  • @abuumar7525
    @abuumar7525 3 роки тому +6

    Учинчи: Аллоҳ ва Расулига аҳд беражак иш режамиз

    · Аввало, ҳамма нарсадан илгари Исломнинг ҳақиқатини чуқур ўрганишингиз, қалб ва туйғуда қандай мусулмон бўлсангиз, билим ва мафкурада ҳам худди шундай мусулмон бўлишингиз, ҳаёт ишларини Ислом ҳукмлари ва қоидаларига мувофиқ юргизиш ва уларни амалий воқеъликка айлантириш учун етарли куч-қудрат, малака ва қобилиятга эга бўлишингиз зарур бўлади.
    · Бузилган ахлоқларни тузатиш ва эгриларини тўғрилашга шошилишингиз лозим, зеро шу билан тилингизда гувоҳлик берган Исломингизга амалий жиҳатдан гувоҳлик берган бўласиз. Зотан, сўз билан иш бир бўлмаслиги дилларда нифоқ уруғини кўкартиради. «Эй мўминлар, сизлар нега ўзларингиз қилмайдиган нарсани (қиламиз деб) айтурсизлар?! Сизларнинг ўзларингиз қилмайдиган ишни (қиламиз, деб) айтишларингиз Аллоҳ наздида ўта манфур(ишдир)» (Саф: 2, 3).
    · Қўлингиздан келганича оддий одамлар орасида даъватни ёйишга аҳамият беришингиз, шу билан улардаги билимсизлик зулматини парчалаб ташлашингиз ва уларни динлари ҳақида маълумотга эга қилишингиз, покни нопокдан ажратиб олишларига ёрдам беришингиз лозим.
    · Ҳар бир мусулмон эркак ва аёл Аллоҳнинг шариати ҳоким бўлиши учун қаттиқ курашмоғи, ўзининг Аллоҳнинг Китоби ва Пайғамбарининг Суннатларини маҳкам ушлашини эълон қилмоғи, бунда одамлар ичидаги обрў-эътиборидан, ишхонасида тутган мавқеидан фойдаланиши, имкони борича ушбу шарафдан улушдор бўлиб қолиши зарур. Агар ҳамма қалблар бир кишининг қалбидек бўлиб ва ҳамма овозлар бир кишининг овозига айланиб: «Бизга Аллоҳнинг шариатини ҳоким қилинг, бизга Аллоҳнинг дини билан ҳукм қилинг!» деб талаб қилса, албатта Аллоҳнинг Китоби ва Расулининг Суннатлари жорий қилинажак.
    · Барча соҳаларда мусулмон мутахассис кадрларни тайёрлаш.
    Ҳар бир мусулмон ҳозирдан бошлаб, касби ва мутахассислиги қандай бўлишидан қатъий назар, қандай қилиб Исломга хизмат қилиши мумкинлиги ҳақида жиддий бош қотириши лозим.
    Мисол учун, иқтисодчи шу бугундан бошлаб, исломий иқтисодни кўтариш, судхўрликка асосланган иқтисоддан воз кечиш ва шу орқали қарамликдан қутулиб, етакчилика эришиш йўлларини қидириши, ўрганиши ва бунинг учун режалар тақдим қилиши лозим.
    Биз мусулмон иқтисодчилар, мусулмон дипломатлар, мусулмон муҳандислар, мусулмон шифокорлар, мусулмон муаллимлар бўлишини истаймиз, бир қўли билан бешик тебратиб, иккинчи қўли билан куфрнинг тахтларини ларзага келтирадиган мусулмон аёллар бўлишини истаймиз.
    · Бой-бадавлат мусулмонлар - ундайлар кўпчиликни ташкил этади, алҳамдулиллаҳ - ўз қўлларидаги пул-моллар хусусида Аллоҳдан тақво қилсинлар. Билсинларки, Аллоҳ таоло уларга бу мол-дунёларни имтиҳон қилиш мақсадида берган. Шундай экан, улар бирикиб, бу молларни хоҳ деҳқончилик соҳасида, хоҳ саноат соҳасида, хоҳ иқтисод, хоҳ таълим-тарбия, хоҳ ахборот-коммуникация соҳаларида бўлсин, Ислом ва мусулмонлар манфаати учун, етакчилик ва раҳбарлик мусулмонларники бўлиши учун ишлатиш режаларини тузсинлар.
    · Бу эса ушбу амалий дастур бандлари ичида энг муҳимидир.
    Бу ҳамма жойлардаги ва ҳамма йўналишдаги исломийларга нидодирки, ислом тузумини носоғлом асослар ва заиф пойдеворлар устига бино қилишга ҳаракат қилмасинлар. Чунки, биз рўёбга чиқаришни истаётган ғоялар одамларни улар узоқ замонлар Ислом доирасидан чиқиб кетганларидан кейин яна қайта унинг ичига қайтаришни мақсад қиладиган жуда улкан ва юксак ғоялардир. Бу эса кундек равшан ва очиқ-ошкор суратда олиб бориладиган ҳаракатлар билан амалга ошади. Шундай экан, сизлар ўз даъватингизни очиқ суратда ёйишингиз, жуда кенг доирада, гўзал хулқ, ширин сўз, юксак одоб, чиройли панд-насиҳат ва етук ҳикмат билан одамларнинг қалбларини ва ақлларини ислоҳ қилишга уринишингиз, ўзингиз йўлиқадиган ҳар қандай синов-имтиҳонлар ва меҳнат-машақатларни баҳодирларча сабр-матонат билан қарши олишингиз лозим бўлади.
    Зотан, жонларнинг ҳам, ризқларнинг ҳам эгаси Аллоҳдир, мазлумлар ўлиб, золимлар ўлмай қолиши мумкин эмас.

  • @abdulazizabdullayev2384
    @abdulazizabdullayev2384 2 роки тому +1

    Узга юртларда бизларни уйлаб бизларни жаннат ахлидан булишимизни истайдиган бизларни яхшиликка буюриб емонликдан кайтарадиган бу Узбек Швйхлардан фойдаланиб колийлик.Бизларни хам уларни хам умримиз кискадир.Бизларни асл маконимиз Жаннатдур .Жаннатга эришиш хак ахлига эргашиш ва улар олиб келган хакни тасдиклаш билан эришилади.Шайхларимиздан фойдаланиб колийлик Узбек ака укаларим.Барчамиз Оллохнинг жаннатига асл маконимизга шошилийлик.Барчамизни хато ва камчилигимиз Оллох кечирсин.Шайхларимздан Оллох рози булсин.

  • @abuumar7525
    @abuumar7525 3 роки тому +3

    Борлиқ ва ундаги ажойиботлар ҳақида фикрлаш (3)
    Шунингдек, Аллоҳ таоло инсонга қуёш, ой ҳамда юлдузларни хизматкор қилиб қўйди.
    Юлдузларни инсонга беминнат хизматкор этиб қўйган ким? Инсоннинг ўзи ёки бошқа бирор куч ёҳуд шахс бу ишни қила оладими? Йўқ! Фақат Аллоҳгина қудратли зотдир.
    «Албатта, бу нарсада ақл юргизадиган қавм учун оят-ибратлар бордир».
    Ҳа, бу белгиларни фақат ақл юритувчиларгина англаб етадилар. Улар ўша оят-белгилар туфайли яккаю ягона, Мунъиму Қодир Аллоҳни танийдилар. Унга иймон келтириб, ибодат қиладилар, шукр қиладилар ва ҳамду сано айтадилар.
    Ақл юритмайдиганлар эса, дунёдан ношукр, кофир ва осий ҳолларида ўтиб кетадилар.
    «Яна У зот сизлар учун ерда яратиб қўйган ранго-ранг нарсаларни (яъни, ҳайвонот ва наботот оламини, ер ости ва ер усти бойликларини ҳам сизларга бўйсундирди). Албатта, бу нарсада ибрат-эслатма оладиган қавм учун оят-ибрат бордир». (Наҳл: 13)
    Аллоҳ таоло ер ости бойликларини ҳам инсонга улуғ неъмат қилиб берди. Ранглари хилма-хил бўлган бу неъматларнинг ҳаммаси инсон учун беминнат хизмат қилади. Ўша неъматларни ер остидан топиб олган инсонларгина бир-бирларига миннат қиладилар, холос. Бу неъматларнинг қадрини билиш учун уларнинг барчаси ёки маълум қисми йўқ бўлишини тасаввур қилиб кўринг. Хўш, инсонга бу неъматларни беминнат берган ким? Албатта, Аллоҳ таолонинг Ўзи, ундан бошқа ҳеч ким бунга қодир эмас.
    «Албатта, бу нарсада ибрат-эслатма оладиган қавм учун оят-ибрат бордир».
    «У сизлар янги гўшт (яъни балиқ гўшти) ейишларингиз ва тақадиган тақинчоқлар чиқариб олишларингиз учун (сизларга) денгизни ҳам бўйсундириб қўйган зотдир. Сиз унда (сувни) ёриб кетаётган кемаларни кўрурсиз. У зотнинг фазлу марҳаматидан (ризқу рўз) исташларингиз учун (сизларга денгизларни бўйсундириб қўйди). Шояд, (берган неъматларига) шукр қилсангизлар». (Наҳл:14)
    Аллоҳ таолонинг сувдаги неъматлари ҳам жуда кўпдир. Ушбу оятда улардан баъзилари зикр қилиниб: «сизлар янги гўшт ейишларингиз учун», дейилмоқда.
    Сув ҳайвонларининг, хусусан, балиқ гўштининг нақадар ажойиб неъмат эканини ҳамма яхши билади. Оятда «янги гўшт», яъни, эскириб қолмаган, тоза гўшт, деб аталмоқда.
    «Тақадиган тақинчоқлар чиқариб олишларингиз учун».
    Денгиздан гавҳар, маржон, садаф ва шунга ўхшаш зеб-зийнат учун ишлатиладиган қимматбаҳо тошлар олинади.
    «Унда (сувни) ёриб кетаётган кемаларни кўрурсиз».
    Бу ҳам Аллоҳнинг улуғ неъмати. Қуруқликда улов, нақлиёт (ташувчи) маъносида ҳайвонлар зикр қилинган бўлса, сувда кемалар эсга олинмоқда. Кема маркаб - юк ташиш воситаси сифатида катта хизматларни бажаради. Шу билан бирга, уларнинг сувни ёриб кетиб бориши ўзига яраша чирой ва гўзаллик касб этади. Улар инсонга алоҳида завқ-шавқ ва сурур бағишлайди. Бу эса, моддиятдан фарқли ўлароқ, маънавий неъмат ҳамдир.
    «У зотнинг фазлу марҳаматидан (ризқу-рўз) исташларингиз учун (сизларга денгизларни бўйсундириб қўйди)».
    Яъни, сиз денгиздан Аллоҳнинг фазлини талаб қилиб, ўзга манфаатлар ҳам ахтарасиз, деган мақсадда уни сизга хизматкор қилиб қўйди.
    «Шояд, (берган неъматларига) шукр қилсангизлар».
    Шунча неъматлардан фойдаланиб, шояд уларни берган зотга шукр этсангиз. Унга иймон келтириб, ибодат қилсангиз.
    «У зот Ер сизларни тебратмаслиги учун унда тоғларни барпо қилди, (ўзларингиз учун ичимлик бўлиши ҳамда экин-тикинларингизни суғоришингиз учун) дарёларни (оқизиб қўйди) ва (кўзлаган манзилларингизга боришда адашмасликларингиз учун) йўлларни пайдо қилди. Шоядки, тўғри йўл топсангизлар». (Наҳл:15)
    Бу оятда ер юзидаги тоғларнинг вазифаси баён қилинмоқда.
    «У зот Ер сизларни тебратмаслиги учун унда тоғларни барпо қилди».
    Демак, баланд тоғлар ернинг мувозанатини сақлаб турар экан. Агар ўша тоғларни Аллоҳ таоло ер юзида «барпо» қилмаса, у тебраниб турадиган бўлади ва одамлар унда яшай олмас эканлар. Тоғларнинг улкан фойдалари орасидан фақатгина ер мувозанатини ушлаб туришининг фойдаси фикр этилсаёқ, уларнинг нақадар улкан неъмат эканлиги билинади. Бу неъматни Аллоҳдан ўзга ким ҳам бера олади. Шунингдек, ер юзидаги анҳорлар ва йўллар ҳам Аллоҳ таолонинг инсонга берган улуғ неъматларидандир. Бу неъматларга шукр қилиш керак. Уларни берган зотга ҳамду сано айтиш лозим.

  • @abuumar7525
    @abuumar7525 3 роки тому +3

    Биз одамларни ўша фозил даъватчиларга боришга мажбурламоқчи эмасмиз. Аллоҳ таолонинг ер юзида ўрнатган раббоний суннати-қонунияти шуки, ҳақ аҳли бўлган бир тоифа то қиёмат мавжуд бўлиб қолаверади. Аллоҳга қасамки, биз ҳақиқий даъватчи деганда фақат норасмий бўлган даъватчи дўстларимизни кўзда тутмаяпмиз. Йўқ, асло ундай эмас. Мен Азҳар, Авқоф (диний идора), Ансорус-сунна ва бошқа кўплаб расмий ташкилотлар аъзолари ва шу билан бир қаторда норасмий бўлса-да, ер юзида ҳаққа мададкор бўлиш ва суннатга чорлаш истагида бўлган мўътабар ва муҳтарам даъват соҳибларининг барини назарда тутмоқдаман. Биз ҳақ даъватчилари орасини улар қаердан бўлмасинлар, мутахассисликлари қандай бўлмасин, ажратмаймиз. Аллоҳ таоло борлиқда бир раббоний қонуниятни ўрнатиб қўйган, яъни ҳаққа нусрат берувчилар ва суннатга чорловчилар сақланиб қолаверади, улар Аллоҳ таолонинг ҳужжатини ер юзида барпо қилишда давом этаверадилар. «Саҳиҳайн»да келган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Умматимдан бир тоифаси Аллоҳнинг амрини қоим қилишда давом этаверади, уларни ёрдамсиз қўйганлар ё уларга хилоф қилганлар уларга зарар етказа олмайди, ҳатто Аллоҳнинг амри (қиёмат ё ўлим) улар одамлар устида ғолиб бўлган ҳолларида келади», деганлар (Бухорий (№3641), Муслим (№1923) ривоятлари).
    Ушбу тоифа аҳли то қиёматгача қолаверади, иккинчи турдаги даъватчилар бўлмиш ҳақ даъватчилари, холис тавҳидга чорловчилар, суннатга чақирувчилар, улуғ ахлоқларга даъват этувчилар, Исломга умумий ва батафсил суратда даъват қилувчилар ана шулардир. Улар умматнинг ҳур фикридир.. Улар умматнинг мунаввар онгидир.. Улар умматнинг уриб турган юрагидир.. Улар умматга пайғамбарининг йўлини ёритиб бериш учун куйиб-ёнувчи шамчироқлардир.. Улар раббоний даъватчилардир, на миллатчиликка ва на ирқчиликка чақирувчи, на бирор гуруҳ ва фирқага даъват қилувчи, на бирон жамоатга ё бирон шайхнинг шахсига кўр-кўрона таассуб қилувчи даъват соҳибларидир улар.. Уларнинг жамоатлари мусулмонлар жамоатидир.. Уларнинг имоми ҳидоят имоми ва зулматларни ёритувчи нурли чироқ бўлмиш Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи ва салламдирлар.. Уларнинг манҳажи умматнинг энг яхши зотлари бўлмиш салафлар тушунчасидаги Қуръон ва Суннатдир.. Улар ўткир фаҳм ва чуқур онг билан Азиз ва Ғаффорнинг даъвати учун ҳаракат қиладилар.. Аллоҳ таолонинг қуйидаги сўзларига амал қиладилар: «Айтинг: Менинг йўлим шудир. Мен Аллоҳга даъват қиламан. Мен ва менга эргашган кишилар аниқ ҳужжатга - ишончга эгамиз. (Ҳар қандай шерикдан) Аллоҳни поклайман. (Зеро) мен мушриклардан эмасман» (Юсуф: 108).
    Улар улкан фитналар довули ичра даҳшатли тўлқинлар бағрида сузиб бораётган бу кеманинг қутқарувчи дарғаларидир.. Улар ақидани тузатишга, ибодатда ихлосли бўлишга, ахлоқни тозалаш ва ислоҳ қилишга чорловчилардир.. Улар ҳақиқатан бу умматнинг йўлбошчиларидир.. Улар анбиёларнинг ворисларидир.. Улар уламолардир, содиқ даъватчилардир.. Бу тоифа то қиёмат сақланиб қолиши зарур. Шу боисдан ҳам уларга қарши бу қадар шафқатсизларча ва йиртқичларча ҳужумлар қилинмоқда, уларни усулийлар (фундаменталистлар), вусулийлар (ортда қолганлар), фузулийлар (чиқиндилар), қолоқлар деб туҳматламоқдалар, уларни умматнинг танг ва бахтсиз ҳолатга тушиши сабаби деб кўрмоқдалар ва .. ва.. ҳоказо оғизларига келган айблар билан айбламоқдалар.
    Сизлардан Аллоҳ ҳаққи сўрайман, ўша даъват соҳибларидан лоақал биргинасини бўлса ҳам тиббиёт оламида жарроҳлик амалиётлари ўтказилишини ҳаром қилганини ва эски услубда қон олдиришни вожиб деб фатво берганини эшитганмисиз?!!
    Ўша даъват соҳибларидан лоақал биргинасини бўлса ҳам лазер нурларидан фойдаланишни ҳаром санаганини ва қадимий услубда куйдириш воситасида даволаш вожиблиги ҳақида фатво берганини эшитганмисиз?!!
    Ўша даъват соҳибларидан лоақал биргинасини бўлса ҳам кўпқаватли, осмонўпар биноларда яшашни ҳаром санаганини ва саҳроларда чодир тикиб яшаш вожиб деб фатво берганини эшитганмисиз?!!

  • @abuumar7525
    @abuumar7525 3 роки тому +5

    Абу Дужона розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни ҳимоя қилиб, келаётган ўқларга орқасини тутиб турар, ўқлар эса ёмғирдек ёғилар, у Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга бирон зиён-заҳмат етмаслиги учун худди тошдек қимир этмай турарди.
    · Зайд ибн Собит розияллоҳу анҳу айтади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Уҳуд куни мени Саъд ибн Рабиъни қидириб топиш учун юбордилар ва: «Уни кўрсанг, мендан салом айтгин ҳамда: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам аҳволингиз қандай, деб сўраяптилар», дегин», дедилар. Мен ўликлар ичида айланиб юриб, уни сўнгги нафасларини олаётган ҳолда топдим. Унинг баданида найза, қилич ва камон ўқларидан қолган етмишдан ортиқ жароҳат бор эди. Мен унга: «Эй Саъд, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам сизга салом йўлладилар ва аҳволингиз қандайлиги билан қизиқдилар», дедим. У: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга салом айтинг ва у зотга етказингки, мен жаннатнинг ҳидини топаяпман. Қавмдошларим ансорларга шу сўзларимни етказингки, агар сизлар ҳаёт бўла туриб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга душман қўли етгудек бўлса, Аллоҳ ҳузурида сизлар учун бирон узр йўқдир», деди, сўнг шу оннинг ўзида жон таслим қилди» (Ибн Ҳишом «Сийра»да (2/94, 95), Молик «Муваттоъ»да (2/465, 466) келтирганлар).
    · Сиз билан бизга Ислом ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга нисбатан фидокорлик дарсларидан зўр бир дарс бериб қўйган яна бир баҳодир ва мислсиз қаҳрамон Хубайб ибн Адий розияллоҳу анҳу эди.
    Мушриклар Хубайбни анча вақт қамаб қўйишди, сўнг қатл қилишга қарор қилишиб, Ҳарамдан Танъимга олиб чиқишди. Осиб ўлдирмоқчи бўлиб турганларида Хубайб: «Менга имкон беринглар, икки ракъат намоз ўқиб олай», деди. Улар уни бўшатишди. У икки ракъат намоз ўқиди. Салом бергач: «Аллоҳга қасамки, агар ўлимдан қўрққанидан қилди, дейишларингиз бўлмаса эди, яна ҳам кўпроқ ўқиган бўлардим», деди. Сўнг: «Эй Аллоҳим, буларни бирма-бир ҳисобини олгин ва тирқиратиб ҳалок қилгин, улардан бирортасини ҳам қолдирмагин» деб дуо қилди, кейин қуйидаги шеърни ўқиди:

    Атрофимда ғанимлар йиғилишиб яйрашди,
    Қавму қабилаларни менга қарши қайрашди.

    Мени баланд бир дарахт танасига боғлашди,
    Хотин, бола-чақани яқинимга чорлашди.

    Аллоҳга арз этаман ғурбату аламлардан,
    Ўлим олдидан кўрган озору ситамлардан.

    Арш соҳибининг Ўзи сабрли қилди жоним,
    Шундан этим тилка-ю, бус-бутундир иймоним.

    Менга: «Танла, ё куфр, ёки ўлим» дейилди,
    Кўзларимдан ўша дам севинч ёши қуйилди.

    Муслим бўлиб ўлсам бас, шунинг ўзи кифоя,
    Фарқсиз умрим қай йўсин топишлиги ниҳоя.

    Зеро, менинг ўлимим Аллоҳ йўлида бўлар,
    Гар истаса жасадим Ўзи муборак қилар.

    • @user-nr8ou9rc3c
      @user-nr8ou9rc3c 3 роки тому +2

      Жазакомуллоҳу хойрон! Чарчаманг биродар ҳақ динимиз даьватини тарқатишдан! Аллоҳ ажризни берсин! Комментларда жуда кўп фойдали илм йозибсиз, Ҳаммасини ўқиб тугата олмадим. Шу бир канал очсез бўларкан, шу даьватларни битта битта пост қилсез кўпроқ одам ўқирди, битта видеони тагида шунча йозилган нарсани ўқишга, уқишга энг аввало сабр ва вақт ҳам керак бўларкан. Каналда битта битта давомий бўлса кўпчилик манфаат олади иншаАллоҳ, Барибир рахмат айтиб қоламиз, мусулмонларга йетказаман деб қилайотган ҳаракатларизни Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло файзли барокатли, хайрли қилсин!

    • @user-ld5te6yo6p
      @user-ld5te6yo6p Рік тому

      Жуда гузал сузларни йозипсиз биродар Аллох рози булсин

  • @user-vx5ms2gw7d
    @user-vx5ms2gw7d 3 роки тому +4

    АЛЛОХУ АКБАР КАБИЙРО

  • @kamoldinaripov4747
    @kamoldinaripov4747 3 роки тому +3

    Allahu akbar ☝🏼

  • @abuumar7525
    @abuumar7525 3 роки тому +6

    Иккинчи: Даъватчилар икки турлидир
    «Саҳиҳайн»да Ҳузайфа ибн ал-Ямон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Одамлар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан яхшиликлар ҳақида сўрашар, мен эса ўзимга ёмонликлар етишидан қўрққанимдан ёмонликлар ҳақида сўрардим. «Ё Расулуллоҳ, биз жоҳилият ва ёмонлик ичида эдик, Аллоҳ бизга бу яхшиликни (яъни, иймон ва исломни) берди. Энди шу яхшиликдан кейин бирон ёмонлик бўладими?», деб сўрадим. «Ҳа», дедилар. «У ёмонликдан кейин яна яхшилик бўладими?», дедим. «Ҳа, бироқ унда тутун (хиралик) бўлади», дедилар. Тутуни (хиралиги) нима?» дедим. Менинг йўлимдан бошқасига йўллайдиган қавм (бўлади), уларнинг яхши ишларини ҳам, ёмон ишларини ҳам кўрасиз», дедилар. «Бу яхшиликдан кейин яна ёмонлик бўладими?», дедим. «Ҳа, жаҳаннам дарвозаларига чорловчилар (бўлади), ким уларнинг чақириғини қабул қилса, унга улоқтирадилар», дедилар. «Ё Расулуллоҳ, бизга уларнинг белгиларини айтиб беринг», дедим. «Уларнинг кўриниши бизникидек, бизнинг тилларимизда гапиришади», дедилар...» (Муттафақун алайҳ, Бухорий (№3606), Муслим (№1847) ривоятлари).
    Имом Муслим ривоятида: «Улар ичида кўринишлари инсон шаклида, қалблари шайтонларнинг қалби бўлган кишилар туради».
    Ҳа, улар сўзамол, ғоят гапга уста кишилардир.. Жозибадор сўзлар сўзлашади.. Тиллари ширин, диллари хабис-нопок кимсалардир улар..
    Аллоҳ таоло айтади: «(Эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам,) одамлар орасида шундай кимсалар борки, унинг гапирган гапи, ҳаёти дунёда Сизга қизиқ туюлади. Ва ўзи (исломга) ашаддий хусуматчи бўлган ҳолида дилидаги «иймонига» Аллоҳни гувоҳ келтиради. (Олдингиздан) кетганида эса ерда бузғунчилик, экин ва наслларни ҳалок қилиш учун югуриб-елиб юради. Аллоҳ эса бузғунчилик-фасодни севмайди. Қачон унга: «Аллоҳдан қўрққин», дейилса, уни кибру ҳавоси гуноҳга тортади. Унга жаҳаннам бас келар. Нақадар ёмон жой-а!» (Бақара: 204-206).
    Аллоҳ таоло айтади: «Қачон сиз уларга боқсангиз, уларнинг жисмлари (кўринишлари, кийган кийимлари) сизни ҳайратга солур, сўзлаганларида эса сўзларига (оҳангдор, фасоҳатли бўлгани учун берилиб) қулоқ солурсиз. (Лекин уларнинг диллари иймон ва яхшиликдан холи бўлгани учун) улар гўё (деворга) йўлаб қўйилган (чирик) ёғочларга ўхшайдилар» (Мунофиқун: 4).
    Улардан бирови телестудия саҳнасидаги курсига ястаниб олиб, айтмоқда: «Тасаввур қилинг, улар эркак-аёларнинг аралашиб юришларини ҳаром қиладилар!! Шу қадар зулм, бунчалар оғир террор бўладими?!! Улар ҳеч қандай шартларсиз ва чекловларсиз эркин аралашиб юришни ҳаром санайдилар!!».
    Яна бири чиқиб олиб, шундай демоқда: «Тасаввур қилинг, улар эркаклар билан аёллар қўл бериб кўришишларини ҳаром санайдилар!! Ахир пок ният ҳақидаги гаплар қаерда қолди?!! Пайғамбарнинг: «Амаллар фақат ниятларга кўрадир», деган сўзлари қаерда қолди?!!».
    Бошқа бирови айтмоқда: «Тасаввур қилинг, улар қизларнинг университетларда жинси шим кийиб юришларини ҳаром санайдилар!!».

  • @user-he1yg3us8p
    @user-he1yg3us8p Рік тому

    Аллох рози булсин шайх абдуллох зуфар хафизахуллохдан амин 🤲

  • @Zelimzelim-ze8mx
    @Zelimzelim-ze8mx 2 роки тому +1

    Shayx abdullox zufar hafizaxullox Ollox rozi bolsin ustoz amin

  • @user-te3sm3gd9m
    @user-te3sm3gd9m 2 роки тому +1

    Аллох рози булсин Устоз сиздан

  • @user-te3sm3gd9m
    @user-te3sm3gd9m 2 роки тому +1

    Аллоху Акбар ☝ 👍 ☝ 👍 ☝

  • @lailahaillallah557
    @lailahaillallah557 3 роки тому +4

    Alloh rozi bo'lsin

  • @abuumar7525
    @abuumar7525 3 роки тому +5

    Шотибий раҳимаҳуллоҳ айтадилар: «Илм таҳсил қилишнинг энг фойдали йўли иккита:
    Биринчиси: Юзма-юз ўтириб ўқиш, яъни толиби илм устози ва шайхи олдида ўтириб, унинг дарсига қулоқ солади. Аллоҳ таоло унга устози олдида бошқа пайт очилмайдиган нарсалар мағзини очиб беради.
    Иккинчиси: Аҳли илм бўлган мусаннифларнинг китобларини мутолаа қилиш. Шарти шуки, толиби илм аҳли илмларнинг истилоҳларини яхши тушунадиган бўлиши керак.
    Илм аввалда кишиларнинг қалбларида эди, сўнг китоблар бағрига кўчиб ўтди, энди уларнинг калити кишилар - яъни уламолар - қўлларидадир, уни аҳли илмлардан олмоқ зарурдир».
    Замонамиз аҳли сунна имомларининг энг буюкларидан бири бўлмиш шайх, аллома, Саудия Арабистони мамлакатининг собиқ расмий бош муфтийси Абдулазиз ибн Боз раҳимаҳуллоҳнинг гувоҳликларига кўра, замонамизнинг ҳадис илмида энг олим кишиси шайх Албоний раҳимаҳуллоҳ эдилар. Ибн Боз раҳимаҳуллоҳ шайх Албоний ҳақларида: «Ҳозирги даврда ер юзида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳадисларини шайх Абу Абдурраҳмон ал-Албонийдан кўра билувчироқ бирон кишини билмаймиз», деганлар.
    Қани, ким айтади, шайх Албоний қандай мансаб эгаси бўлганлар?! Албоний қандай шаҳодат (диплом)ларга эга бўлганлар?! У кишининг вазифалари соатбай эди! Шайх Албоний биронта ҳам расмий шаҳодатга эга эмасдилар! Лекин, илм Аллоҳнинг фазли экан, уни Ўзи истаган кишисига берар экан!
    Ким айтади, Имом Абу Ҳанифа қандай шаҳодатга эга бўлган?! Имом Молик қандай шаҳодатга эга бўлган?! Имом Шофиий қандай шаҳодатга эга бўлган?! Имом Аҳмад қандай шаҳодатга эга бўлган?! Уларнинг шаҳодатлари шу эдики, улар илмни буюк уламолар қўлларида ўқидилар, еру осмонлар Парвардигорига ихлосли бўлдилар, шу боис Аллоҳ таоло уларга илмни фатҳ қилди! Парвардигоримиз: «Аллоҳдан қўрқингиз! Аллоҳ сизларга (дунё ва охиратларингизни ислоҳ қиладиган илмни) билдиради. Аллоҳ ҳамма нарсани билувчидир» (Бақара: 282), демаганми, ахир?!!.
    Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу: «Мен ўйлайманки, киши ўқиган илмини қилган гуноҳи сабабли унутади», деб айтмаганларми, ахир?!!
    Имом Молик Имом Шофиийга: «Эй Шофиий, мен Аллоҳ сизнинг қалбингизга бир нурни солганини кўрмоқдаман, сиз энди уни маъсият зулмати билан ўчириб қўйманг», деб айтмаганмидилар?!!
    «Бу Аллоҳнинг фазлу марҳамати бўлиб, уни Ўзи хоҳлаган кишиларга ато этур. Аллоҳ улуғ фазлу марҳамат соҳибидир» (Ҳадид: 21).
    Уммат ҳозирда жуда катта синовдан ўтмоқда, оқил кишилар бунга огоҳ бўлишлари зарур!
    Нима учун бизни айбламоқдалар, турли йиғин ва муносабатларда бизга туҳмат тошларини отмоқдалар?!!
    Айбимиз - биз одамларга фақат ўлим ҳақида гапирар эканмиз, одамларга фақат дўзах ҳақида гапирар эканмиз!! Хўш, бунинг нимаси айб экан?!!
    Ахир, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Лаззатларни кесувчи (ўлим)ни кўп эсга олинглар!», демаганмилар?!! (Термизий (№2308), Насоий (4/4) ривоятлари, Албоний «Ирвоул-ғалил»да (№682) саҳиҳ санаган).

  • @solihmuhtor5647
    @solihmuhtor5647 3 роки тому +3

    Машааллох

  • @cocacola1929
    @cocacola1929 3 роки тому +1

    Рамат Оллох розибулсин

  • @abuumar7525
    @abuumar7525 3 роки тому +5

    2) Исломнинг ғалабаси ҳақида пайғамбарлик башоратлари:

    Биринчи башорат:
    Имом Аҳмад, Табароний ривоят қилган, (Табароний): «(Ривоят қилувчи) кишилари саҳиҳ кишилари» деган, шунингдек Ҳоким ривоят қилиб: «Муслим шартига кўра саҳиҳ» деган, Тамим ад-Дорий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтганлар: «Албатта бу дин кеча ва кундуз етган жойгача етиб боради, Аллоҳ жундан ё тош-кесакдан қилинган биронта ҳам уйни қолдирмасдан, азизни азизлаб ва хорни хорлаб, ушбу динни унга албатта киритади. Азизликки, у билан Аллоҳ Исломни азиз қилади, хорликки, у билан Аллоҳ куфрни хор қилади» (Аҳмад (4/103), Табароний «Ал-кабир»да (12802), Ибн Ҳиббон (1631, 1632), (Ҳоким (4/430, 431) ривоятлари, Ҳайсамий «Мажмаъ»да (6/14) Аҳмаднинг ровийлари саҳиҳ эканини айтган).

    Иккинчи башорат:
    Имом Аҳмад ривоят қилган, Ал-ироқий саҳиҳ санаган, Ҳайсамий «Мажмаъуз-завоид»да ровийлари саҳиҳ эканини айтган, Ҳузайфа ибн Ямон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтганлар: «Орангизда Аллоҳ истаганича муддат пайғамбарлик бўлади. Кейин қачон Аллоҳ хоҳласа, уни (орангиздан) кўтаради. Кейин пайғамбарлик минҳожи (йўли) асосида халифалик бўлиб, у Аллоҳ истаганича муддат ораларингизда бўлади. Кейин қачон Аллоҳ хоҳласа, уни (орангиздан) кўтаради. Кейин бир-бирига мерос тариқасида қолдириладиган подшоҳлик бўлади. У ҳам Аллоҳ қанча туришини истаса, шунча вақт туради. Кейин қачон Аллоҳ хоҳласа, уни (орангиздан) кўтаради. Сўнг зулмкор ҳокимлик (замони) келади. Кейин Аллоҳ таоло хоҳлаган пайтда бу подшоҳликни ҳам устингиздан кўтаради. Сўнг пайғамбарлик минҳожи асосида халифалик бўлади» (Саҳиҳ, Ас-саҳиҳа: №5, Аҳмад: 4/273).

    Учинчи башорат: Имом Аҳмад, Ибн Ҳиббон, Ҳоким ривоят қилиб, исноди саҳиҳ деган ва Заҳабий ва Ҳофиз Мунзирий унинг фикрига мувофиқ келган, Убай ибн Каъб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтганлар: «Ушбу умматга обрў-эътибор, дин, юксаклик, ғалаба ва (ерда) мустаҳкам ўрнашиш билан хушхабар беринг. Улардан қай бир киши охират амалини дунё учун қилса, унга охиратда насиба бўлмайди» (Саҳиҳул-жомиъ: №2825, Аҳмад: 5/134, Ибн Ҳиббон «Саҳиҳ»да, Ҳоким: 4/311).

    Тўртинчи башорат: Бу Содиқ Амин соллаллоҳу алайҳи ва саллам хушхабар берган энг катта башоратлардан биридир.
    Бухорий ва Муслим Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтганлар: «То мусулмонлар яҳудларга қарши урушмагунларича қиёмат қоим бўлмайди. Шунда мусулмонлар уларни ўлдирадилар. Яҳудлар ҳатто тош ва дарахт ортига яшириниб олишади. Шунда тош ва дарахт: «Эй мусулмон, эй Аллоҳнинг бандаси, ортимда яҳудий бор, кел, уни ўлдир», дейди. Фақат ғарқад (ундай демайди), чунки у яҳудларнинг дарахтларидан» (Бухорий: 6/75, Муслим: №2922).
    Шунинг учун ҳам яҳудийлар ушбу дарахтни жуда кўп экишади, чунки улар Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг сўзлари ростлигига ва ўша куннинг келишига аниқ ишонишади.
    Хусусан, ҳозирги пайтда, инсонлар тарафидан қурилган тузумларнинг таназзулга юз тутишига гувоҳ бўлинаётган, яратган барча ихтиролари бутун инсониятни бир неча лаҳзалар ичида қириб битирувчи қуролга айланган бу вайроналик келтирувчи моддий маданият соясидаги башариятга ёмон оқибатдан дарак берилаётган бир пайтда ушбу диннинг ғалабасига бўлган умидимиз яна ҳам ортиб бормоқда.
    Шу билан бирга, бутун дунё бўйлаб муборак исломий уйғонишнинг ортиб бораётганини кўриб турибмиз.
    Келинг эй мусулмонлар.. Эй ёшлар.. Эй покиза инсонлар.. Келинг, байроқни баланд кўтарувчи ва Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам Аллоҳнинг динини ўз зиммаларига олган пайтларида бошлаган нуқтадан бошловчи иймонли жамоани кутиб турган Аллоҳнинг ваъдасига шошилинг!
    Шу ўринда жону молларини Аллоҳнинг дини учун сарфлаш истагида бўлган ихлос эгалари сўрайдиган бир савол бор: «Хўш, нима қилмоқ керак? Бизнинг вазифамиз нималардан иборат бўлиши керак?».
    Мавзумизнинг охирги моддаси ана шу саволнинг жавобига бағишланади.

  • @user-tn1sy3pf2c
    @user-tn1sy3pf2c 3 роки тому +3

    Жазаакаллооху хойрон

  • @tomraider4762
    @tomraider4762 3 роки тому +1

    اَلسَّلَامُ عَلَيْكُمْ وَرَحْمَةُ ٱللَّهِ وَبَرَكاتُهُ

  • @abuumar7525
    @abuumar7525 3 роки тому +3

    Абу Бакр розияллоҳу анҳу Абу Убайда ибн Жарроҳ розияллоҳу анҳуни Шом диёридаги лашкар қўмондонлигидан бўшатиб, унинг ўрнига Холид ибн Валид розияллоҳу анҳуни қўмондон этиб тайинлаганларида Абу Убайдага қуйидагича мактуб юбордилар: «Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм. Абу Бакрдан Абу Убайда ибн Жарроҳга. Сизга Аллоҳнинг саломи бўлсин, ва баъд... Мен Холид ибн Валидни Шом ўлкаси лашкарига қўмондон қилиб тайинладим. Сиз унга қулоқ солинг ва итоат қилинг. Аллоҳга қасамки, мен уни фақат ҳарбий маҳоратда сиздан устун деб ўйлаганим учунгина амир қилиб тайинладим. Сиз менинг наздимда эй Абу Убайда, ундан яхшироқсиз. Аллоҳ сизу бизга яхшилик ирода қилсин, вассалом».
    Абу Убайда четлатилиб, Холид бошлиқликка тайинлансин.. Адолат шу эди.. Инсоф шу эди.. Сиддиқ розияллоҳу анҳу фармонни юбордилар. Холиднинг инсоф ва адолатини кўринг.. Шундан сўнг Абу Убайдага Холид ибн Валид томонидан ҳам мактуб етиб келади. Унда шундай дейилганди: «Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм. Холид ибн Валиддан умматнинг амини Абу Убайда ибн Жарроҳга. Сизга Аллоҳнинг саломи бўлсин, ва баъд... Менга Расулуллоҳ халифасининг Шом ўлкасига қараб йўлга чиқишим ва ундаги лашкар қўмондонлигини адо этишим ҳақидаги фармони етиб келди. Аллоҳга қасамки, мен буни талаб қилмадим ва истамадим. Сиз ўз тутган ўрнингизга кўра, эй Абу Убайда, биз сизнинг машваратингиз ва фикрларингиздан беҳожат эмасмиз. Сиз бизнинг саййидимиз ва мусулмонларнинг саййидисиз. Аллоҳ сизу бизга яхшилик ирода қилсин, вассалом».
    Абу Убайданинг буюклигига қаранг.. У лашкарнинг қўмондони эди... Бирдан, ҳе йўқ, бе йўқ, уни мансабдан бўшатдилар.. Хўш, Абу Убайда Абу Бакрга ва Мадина аҳлига қарши ҳарбий тўнтариш қилиш фикрига тушдими?!! Ахир унинг қўли остида минглаб лашкар бор эди.. Йўқ, йўқ!!.. Улар на йўқ бўлиб кетувчи курсилар ва фоний мансаблар учун ва на сиёсий шаллақилик учун ва на жар солиб, оламни ўзига қаратиш учун амал қилардилар. Ҳаргиз ундай эмасди!! Кеча лашкарнинг бош қўмондони бўлиб турган Абу Убайда бугун қош қоқмай, оддий аскар мақомига тушиб қолаверди. Ана адолат, ана инсоф!!
    Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган саҳиҳ ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтганлар: «... Аллоҳ йўлида отининг тизгинидан тутган, сочи тўзғиган, оёқлари чангга беланган, қўриқчиликка қўйилса қўриқчиликда бўладиган, оддий аскарлар сафига қўйилса оддий аскарлар сафида бўладиган, изн сўраса изн берилмайдиган, воситачилик қилса воситачилиги қабул қилинмайдиган бандага жаннат бўлсин!» (Имом Бухорий (№2887) ривояти).
    У банда Аллоҳ учун амал қилади, олдинда, бошлиқлар сафида бўладими ё орқа қаторда оддий аскарлар сафида бўладими, модомики, Аллоҳ таборака ва таолонинг ризоси учунгина амал қиларкан, у учун қизиғи йўқдир!..
    Севикли дўстларим! Уммат бугунгидек танглик ва қийинчилик вазиятида қалблари адолат ва инсофга тўлган ана шундай зотларга нақадар муҳтож!!

  • @lailahaillallah557
    @lailahaillallah557 3 роки тому +3

    SubhanAlloh

  • @tomraider4762
    @tomraider4762 3 роки тому +1

    Allohumma barik!

  • @abuumar7525
    @abuumar7525 3 роки тому +3

    1) Қуръон башоратлари:

    Биринчи башорат: Аллоҳ таолонинг Ўз динини ғолиб қилиш ваъдаси.
    Аллоҳ жалла ва ало «Саф» сурасида айтади: «Улар Аллоҳнинг нурини (яъни Исломни) оғизлари (яъни беҳуда гаплари) билан ўчирмоқчи бўлурлар. Аллоҳ эса, гарчи кофирлар истамасалар-да, Ўз нурини (яъни динини) тўла (яъни ҳар тарафга) ёйувчидир. У (Аллоҳ) Ўз пайғамбарини ҳидоят ва ҳақ дин билан -гарчи мушриклар истамасалар-да - барча динларга ғолиб қилиш учун юборган зотдир» (Саф: 8, 9).
    Аллоҳнинг нурини ҳамма оғизлар бирлашиб бўлса-да, ўчиришга қодир бўлмайди.
    Воқеий тарафдан ҳам, ҳақиқатан Аллоҳ таолонинг ваъдаси рост бўлди, Аллоҳ Ўз нурини пайғамбари ҳаётлик давридаёқ комил суратда ёйди, бу динни мукаммал қилди, неъматини тўла-тўкис қилди, саҳобалар бу дин йўлида ўлишга биз ҳаётни қанчалар севсак, шунчалар ҳарис бўлдилар, натижада Аллоҳ уларни азиз қилди, бир асрга етиб-етмай бутун ер юзи уларга бўйин эгди.

    Иккинчи башорат: Аллоҳ жалла ва алонинг «Анфол» сурасидаги қавли:
    «Албатта, кофир бўлган кимсалар мол-дунёларини Аллоҳнинг йўлидан тўсиш учун ишлатурлар. Бас, уни сарфлайдилар-у, сўнгра ўша (моллари)ўзларига ҳасрат бўлур, сўнгра мағлуб бўлурлар. Кофир бўлган кимсалар Аллоҳ нопокни покдан (кофирни мўминдан) ажратиши ва нопок кимсаларнинг ҳаммаларини устма-уст тахлаб, жаҳаннамга солиши учун тўпланурлар» (Анфол: 36).
    Ҳақ таоло томонидан бўлган, қалбга роҳат, кўнгилларга осойиш бахш этувчи нақадар ҳақ башорат!
    Аллоҳнинг душманлари Исломга қарши курашиш учун қўлларидан келган ҳамма воситаларни ишга солмоқдалар, Аллоҳнинг йўлидан тўсиш ва Исломни суриб ташлаш мақсадида ҳисобсиз пулларни сарфламоқдалар.
    Лекин, улар бу молларни охир-оқибат ўзларининг мағлубиятига айланиши учун, Аллоҳнинг дини Унинг изни билан албатта ғолиб бўлиши учун, қиёмат куни ҳасратлари энг чўққисига чиқиб, жаҳаннамга равона бўлишлари учун сарфлайдилар.
    · Мусулмонларни насронийга айлантириш учун қанча-қанча мол сарфламоқдалар?!
    · Шаҳвоний филмлар ва ахлоқсиз сериаллар орқали фаҳшу-разолат ёйиш мақсадида қанча-қанча моллар сарфланмоқда?!
    · Исломий иқтисод оёққа туришига йўл бермаслик мақсадида судхўрликка асосланган иқтисодни кучлантириш учун қанча-қанча моллар сарфланмоқда?!
    · Масонларнинг клублари учун қанча-қанча моллар сарфланмоқда?!
    · Ер юзининг ҳамма жойида исломий уйғониш руҳини синдириш мақсадида қанча-қанча моллар сарфланмоқда?!
    Лекин, шуларнинг ҳаммасига қарамай, натижа нима бўлмоқда?!
    Натижа Аллоҳнинг фазлу марҳамати билан улар кутганидан бутунлай бошқача бўлмоқда. «Нью Йорк таймс интернешнл» газетаси ўзининг 1991 йил январ ойида чиққан 23-сонида ўзи қўлга киритган муҳим бир ҳужжат ҳақида ёзди.
    Черковнинг миссионерлик фаолиятига доир 150 саҳифадан ортиқ бу ҳужжат беш йил олиб борилган чуқур таҳлиллар натижаси ўлароқ ҳозирланган.
    Унда Рим папаси Иоан Павел II жаҳондаги барча насронийларни дунёнинг ҳар тарафларига тезлик билан ёйилиб ва кенгайиб бораётган исломий кенгайишга қарши чора сифатида зудлик билан насронийликни зўр бериб ёйишга чақиради. Сўнгра черковларда хизмат қилувчи руҳоний ва миссионерларни қаттиқ танқид қилади.
    Ушбу ҳужжатда Папанинг ёрдамчилари ҳам Ислом уларнинг биринчи рақамли рақиби эканини ва ўзларининг Ислом олам узра тезлик билан тарқалиб бораётганидан қаттиқ хавотирда эканларини эътироф қилганлар.
    Аллоҳ таолонинг сўзлари нақадар ҳақ:
    «Албатта, кофир бўлган кимсалар мол-дунёларини Аллоҳнинг йўлидан тўсиш учун ишлатурлар. Бас, уни сарфлайдилар-у, сўнгра ўша (моллари)ўзларига ҳасрат бўлур, сўнгра мағлуб бўлурлар. Кофир бўлган кимсалар Аллоҳ нопокни покдан (кофирни мўминдан) ажратиши ва нопок кимсаларнинг ҳаммаларини устма-уст тахлаб, жаҳаннамга солиши учун тўпланурлар» (Анфол: 36).

    Учинчи башорат: Аллоҳ таолонинг «Нур» сурасидаги қуйидаги қавли:
    «Аллоҳ сизлардан иймон келтирган ва яхши амаллар қилган зотларга худди илгари ўтган (иймон-эътиқодли) зотларни (ер юзига) халифа-ҳукмрон қилганидек, уларни ҳам ер юзида халифа қилишни ва улар учун Ўзи рози бўлган (Ислом) динини ғолиб-мустаҳкам қилишни ҳамда уларнинг (аҳволини Маккада кўрган) хавфу-хатарларидан сўнг (Мадинада) тинчлик-хотиржамликка айлантириб қўйишни ваъда қилди. Улар Менга ибодат қилурлар ва Менга бирон нарсани шерик қилмаслар. Ким мана шу (ваъда)дан кейин куфрони (неъмат) қилса, бас улар итоатсиз кимсалардир» (Нур: 55).
    Дарҳақиқат, Аллоҳ таолонинг ваъдаси Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳаётларида ва биринчи авлоднинг ҳаётида рўёбга чиқди, ҳатто исломий давлат ҳудуди машриқу мағрибнинг энг чеккаларигача етиб борди, Форс Кисроси ва Рум Қайсари маҳв этилди, Аллоҳ таоло Ўз динини азиз ва ғолиб қилди. Аллоҳнинг ваъдаси бу умматдан то қиёмат Аллоҳнинг манҳажи устида ҳаракат қиладиган кишилар учун ҳақдир.
    Қуръон башоратларидан шу миқдорини келтириш билан кифояланаман, аслида улар Аллоҳнинг фазлу марҳамати билан анча кўпдир.

  • @journalist8770
    @journalist8770 Рік тому

    Ma sha Alloh Jazakumullohu hoyr Brodarlarim Abdulloh Zufar va Admin Allohu Akbar☝

  • @abuumar7525
    @abuumar7525 3 роки тому +8

    Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу: «Мен ўйлайманки, киши ўқиган илмини қилган гуноҳи сабабли унутади», деб айтмаганларми, ахир?!!
    Имом Молик Имом Шофиийга: «Эй Шофиий, мен Аллоҳ сизнинг қалбингизга бир нурни солганини кўрмоқдаман, сиз энди уни маъсият зулмати билан ўчириб қўйманг», деб айтмаганмидилар?!!
    «Бу Аллоҳнинг фазлу марҳамати бўлиб, уни Ўзи хоҳлаган кишиларга ато этур. Аллоҳ улуғ фазлу марҳамат соҳибидир» (Ҳадид: 21).
    Уммат ҳозирда жуда катта синовдан ўтмоқда, оқил кишилар бунга огоҳ бўлишлари зарур!
    Нима учун бизни айбламоқдалар, турли йиғин ва муносабатларда бизга туҳмат тошларини отмоқдалар?!!
    Айбимиз - биз одамларга фақат ўлим ҳақида гапирар эканмиз, одамларга фақат дўзах ҳақида гапирар эканмиз!! Хўш, бунинг нимаси айб экан?!!
    Ахир, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Лаззатларни кесувчи (ўлим)ни кўп эсга олинглар!», демаганмилар?!! (Термизий (№2308), Насоий (4/4) ривоятлари, Албоний «Ирвоул-ғалил»да (№682) саҳиҳ санаган).
    Бу Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг буйруқлари эмасми, ахир?!!
    Қуръонни бошидан охиригача варақлаб чиқинг, ҳамма буйруқлар ва ҳамма қайтариқлар охир-оқибат жаннатга тарғиб қилиш ва дўзахдан огоҳлантириш ҳақида эканини кўрасиз!
    Аллоҳ таоло айтади:
    «Ҳо, Мим. (Ушбу Қуръон) қудратли ва билувчи, гуноҳни мағфират қилувчи, тавба-тазарруъни қабул қилувчи, азоби қаттиқ ва инъом-эҳсон эгаси бўлмиш Аллоҳ томонидан нозил қилинган Китобдир. Ҳеч қандай барҳақ илоҳ йўқ, магар Унинг Ўзигина ҳақдир. Фақат Унинг Ўзига қайтилур» (Ғофир: 1-3).
    «(Эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам), бандаларимга ёлғиз Менинг Ўзимгина мағфиратли, меҳрибон эканлигимни ва Менинг азобим энг аламли азоб эканлигини хабар қилинг!» (Ҳижр: 49, 50).
    Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам тазарру билан дуо қилаётган бир кишига: «Нима деб дуо қилаяпсиз?», деганларида у: «Ё Расулуллоҳ, мен сизнинг ҳам, Муознинг ҳам пичир-пичир қилиб қиладиган дуоларингизни эплай олмайман. Мен фақат икки нарсани дуо қилиб сўрайман», деди. «Нима экан у икки нарса?», деб сўраганларида: ««Эй Аллоҳ, мен Сендан жаннатни сўрайман ва дўзахдан паноҳ тилайман», деб айтаман», деди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Мен ҳам, Муоз ҳам шу иккиси атрофида пичир-пичир қиламиз», дедилар (Абу Довуд (№792), Ибн Можа (№910), Аҳмад (3/447) ривоятлари, Саҳиҳул-жомиъ: №3163).
    Моддийчилик ва шаҳватлар ғолиб бўлиб кетган бу замонда одамларга ўлимни эслатиш айбми?!! Қолаверса, биз фақат дўзахдан огоҳлантирамиз-у, жаннатдан хушхабар бермаймизми?!!
    Ёки бўлмаса, эркак-аёллар ҳеч қандай шартларсиз ва чекловларсиз аралашиб юриши ҳаром деб фатво берган бўлсак, бунинг нимаси айб экан?!!
    Аёлларни очиқ-сочиқ юришдан қайтарган бўлсак, бунинг нимаси айб экан?!! Қолаверса, биз фақат шу мавзудагина гапирар эканмизми?!!
    Ишонтириб айтаманки, умматга тааллуқли бўлган катта-катта муаммолардан -хорижда бўлсин, ичкарида бўлсин - биронтасини қолдирмай, у ҳақда гапирганмиз, дардига ташхис қўйиб, давосини Роббимизнинг Китоби ва Пайғамбарининг суннатларидан белгилаб берганмиз! Ақийда хусусида сўзладик, умматнинг дардига ташхис қўйиб, давосини тавсия қилдик. Ахлоқ хусусида сўзладик, хулъ масаласида гапирдик, турмуш қуришдаги урф-одатлар ҳақида гапирдик, иқтисодий тангликлар ҳақида сўзладик, бангивор моддалар (наркотиклар) муаммосини ечишга уриндик, Қуддус ва Босния ҳақида, исломий озчиликлар масаласида, шайтонга сиғинувчилар ҳақида, борингки, қандай бир муаммо ўртага чиққан бўлмасин, у ҳақда ўз фикрларимизни айтдик.
    Ўша фозил даъватчилар томонидан гапирилмаган бирон бир масала бормикан ўзи?!! Бироз инсоф билан ёндошайлик!! Мен суҳбатимизнинг ушбу бўлимини инсоф дарсларидан амалий бир дарс билан якунламоқчиман. Уммат ана шундай инсофга нақадар муҳтож!!
    Абу Бакр розияллоҳу анҳу Абу Убайда ибн Жарроҳ розияллоҳу анҳуни Шом диёридаги лашкар қўмондонлигидан бўшатиб, унинг ўрнига Холид ибн Валид розияллоҳу анҳуни қўмондон этиб тайинлаганларида Абу Убайдага қуйидагича мактуб юбордилар: «Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм. Абу Бакрдан Абу Убайда ибн Жарроҳга. Сизга Аллоҳнинг саломи бўлсин, ва баъд... Мен Холид ибн Валидни Шом ўлкаси лашкарига қўмондон қилиб тайинладим. Сиз унга қулоқ солинг ва итоат қилинг. Аллоҳга қасамки, мен уни фақат ҳарбий маҳоратда сиздан устун деб ўйлаганим учунгина амир қилиб тайинладим. Сиз менинг наздимда эй Абу Убайда, ундан яхшироқсиз. Аллоҳ сизу бизга яхшилик ирода қилсин, вассалом».

    • @user-ld5te6yo6p
      @user-ld5te6yo6p Рік тому

      Сиздан Аллох рози булсин Абу Умар биродар

  • @tomraider4762
    @tomraider4762 3 роки тому +1

    Alloh taolo rozi boʻlsin Sizlardan!!!

  • @Allohdan_Rohmatini_sorang
    @Allohdan_Rohmatini_sorang  3 роки тому +5

    𝗦𝗵𝗮𝘆𝘅 𝗔𝗯𝗱𝘂𝗹𝗹𝗼𝗵 𝗭𝘂𝗳𝗮𝗿𝗻𝗶𝗻𝗴 𝗯𝗮𝗿𝗰𝗵𝗮 𝘀𝗮𝘃𝗼𝗹 𝗷𝗮𝘃𝗼𝗯𝗹𝗮𝗿 𝗯𝗼'𝗹𝗶𝗺𝗶.
    001-100 gacha boʻlgan savol javoblar boʻlimi "Al-Fatx tv"
    ua-cam.com/play/PL0Bfr0n96veRMfpY6aU5HmEyS7OW3WfAL.html
    ➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖
    101-200 gacha boʻlgan savol javoblar boʻlimi. "Al-Fatx tv"
    ua-cam.com/play/PL0Bfr0n96veTnSYmRC5XTQE4SYT5a1ccG.html
    ➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖
    201-300 gacha boʻlgan savol javoblar boʻlimi "Al-Fatx tv"
    ua-cam.com/play/PL0Bfr0n96veQIM-5GZlAnPEZxaCQUzl8u.html
    ➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖
    301-400 gacha boʻlgan savol javoblar boʻlimi
    ua-cam.com/play/PLffbT3xQTmDf1MbH2VjLnRVl9ttvoDNrr.html
    ➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖
    401-500 gacha boʻlgan savol javoblar boʻlimi
    ua-cam.com/play/PLffbT3xQTmDfZKXKlBvqiAfMobf3Jg5JQ.html
    ➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖
    501-600 gacha boʻlgan savol javoblar boʻlimi
    ua-cam.com/play/PLffbT3xQTmDfpCQIKg3U1FmrIz7t0q5HS.html
    ➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖
    601-700 gacha boʻlgan savol javoblar boʻlimi
    ua-cam.com/play/PLffbT3xQTmDfIUOdDzhpMqeToF4mkf5sq.html
    ➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖
    701-800 gacha boʻlgan savol javoblar boʻlimi
    ua-cam.com/play/PLffbT3xQTmDc23wIzvjkqhfuWt1T_b2uM.html
    ➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖
    801-900 gacha boʻlgan savol javoblar boʻlimi
    ua-cam.com/play/PLffbT3xQTmDdP6-40RCHu7qphF_TFpeMo.html
    ➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖
    901-1000 gacha boʻlgan savol javoblar boʻlimi
    ua-cam.com/play/PLffbT3xQTmDcQvoWL-UgFygWj2VjopEHy.html
    ➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖
    𝗦𝗵𝗮𝘆𝘅 𝗔𝗯𝗱𝘂𝗹𝗹𝗼𝗵 𝗭𝘂𝗳𝗮𝗿𝗻𝗶𝗻𝗴 𝗯𝗮𝗿𝗰𝗵𝗮 𝘀𝗮𝘃𝗼𝗹 𝗷𝗮𝘃𝗼𝗯𝗹𝗮𝗿 𝗯𝗼'𝗹𝗶𝗺𝗶.
    1001-1100 gacha boʻlgan savol javoblar boʻlimi
    ua-cam.com/play/PLffbT3xQTmDf7aMSDvdGP6y2UjdOSrQZp.html
    ➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖
    1101- 1200 gacha boʻlgan savol javoblar boʻlimi
    ua-cam.com/play/PLffbT3xQTmDcg7IsPPrzY5Q3UxrNXyxK4.html
    ➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖
    1201-1300 gacha boʻlgan savol javoblar boʻlimi
    ua-cam.com/play/PLffbT3xQTmDfedNFXw3aE4ls2V4dlRD2b.html
    ➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖
    1301-1400 gacha boʻlgan savol javoblar boʻlimi
    ua-cam.com/play/PLffbT3xQTmDcDqwZtlcBSEQ7WZcLtxoXJ.html
    ➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖
    1401-1500 gacha boʻlgan savol javoblar boʻlimi
    ua-cam.com/play/PLffbT3xQTmDezPMyPeYER5V-SrMtK491g.html
    ➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖
    1501-1600 gacha boʻlgan savol javoblar boʻlimi
    ua-cam.com/play/PLffbT3xQTmDehbJyrPdy2Au0vvBC3-OVi.html
    ➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖
    1601-1700 gacha boʻlgan savol javoblar boʻlimi
    ua-cam.com/play/PLbDJ26xWKSuO-NiicTirnl_EyMMUC8Phx.html
    ➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖
    1701-1800 gacha boʻlgan savol javoblar boʻlimi
    ua-cam.com/play/PLbDJ26xWKSuMFUX8k5nEAVQ8yE9sULloH.html
    ➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖
    1801-1900 gacha boʻlgan savol javoblar boʻlimi
    ua-cam.com/play/PLfGYZfcrXLe7Z1LiP0cpsJPrSoXJBM7VQ.html
    ➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖
    1901-2000 gacha boʻlgan savol javoblar boʻlimi "AZ Media"
    ua-cam.com/play/PLZqPK-c1r9pUEPGrnS41u3xlNgGN9KkFD.html
    ➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖
    𝗦𝗵𝗮𝘆𝘅 𝗔𝗯𝗱𝘂𝗹𝗹𝗼𝗵 𝗭𝘂𝗳𝗮𝗿𝗻𝗶𝗻𝗴 𝗯𝗮𝗿𝗰𝗵𝗮 𝘀𝗮𝘃𝗼𝗹 𝗷𝗮𝘃𝗼𝗯𝗹𝗮𝗿 𝗯𝗼'𝗹𝗶𝗺𝗶.
    2001-2100 gacha boʻlgan savol javoblar boʻlimi "Iymon Media"
    ua-cam.com/play/PL0mbHaNfaCAI1WZFWdL5ndp0Vizsgt1_i.html
    ➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖
    2101-2200 gacha boʻlgan savol javoblar boʻlimi "HidoyatSari"
    ua-cam.com/play/PL_4I19XPcs1IwWqyc90ejrHEPct_W0enH.html
    ➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖
    2200-2300 gacha boʻlgan savol javoblar boʻlimi
    ua-cam.com/play/PLbDJ26xWKSuObwAPemuXNTutbYx9V-CEn.html
    ➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖
    2301-2400 gacha boʻlgan savol javoblar boʻlimi "Al-Fatx tv"
    ua-cam.com/play/PL0Bfr0n96veQimTEE2vRH1get29NXmU8E.html
    ➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖
    2401-2500 gacha boʻlgan savol javoblar boʻlimi "AZ Media"
    ua-cam.com/play/PLZqPK-c1r9pWHq2tmRPFfelS3yktRPW2b.html
    ➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖
    2600-2700 gacha boʻlgan savol javoblar boʻlimi
    ua-cam.com/play/PL8e-pUHBIfhlyJXHIagIhrAKX4xIMFiwZ.html
    ➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖
    2701-2800 gacha boʻlgan savol javoblar boʻlimi
    ua-cam.com/play/PL8e-pUHBIfhkwVci3OBE073ICXxRBLVMi.html
    ➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖
    2801-2900 gacha boʻlgan savol javoblar boʻlimi
    ua-cam.com/play/PLmMdV--SK_mq-lbqXT1vPAHnBibXhkLGJ.html
    ➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖
    2900-3000 gacha boʻlgan savol javoblar boʻlimi
    ua-cam.com/play/PLbDJ26xWKSuMb1KZD7ox8MyIbjCis2AP8.html
    ➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖
    3001-3100 gacha boʻlgan savol javoblar boʻlimi "HidoyatSari"
    ua-cam.com/play/PL_4I19XPcs1LW5SZE-1_3IcCcrr59z_I2.html
    ➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖
    3101-3200 gacha boʻlgan savol javoblar boʻlimi "HidoyatSari"
    ua-cam.com/play/PL_4I19XPcs1L5jVWn_iBW_OEv7gO9424H.html
    ➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖

    • @user-ld5te6yo6p
      @user-ld5te6yo6p Рік тому

      Админ Абдуллох Зуфар билан кандай куришсак булади?

  • @tomraider4762
    @tomraider4762 3 роки тому +1

    Assalomu alaykum va rahmatullohi va barokatuh

    • @Allohdan_Rohmatini_sorang
      @Allohdan_Rohmatini_sorang  3 роки тому +1

      Ва алайкум ассалом ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ

  • @user-he1yg3us8p
    @user-he1yg3us8p Рік тому

    Астагфируллах ва атубу илайх

  • @user-fs8zv5lc2s
    @user-fs8zv5lc2s 3 роки тому +2

    Манга ёкди марузангиз ташаккур!

  • @user-he2rj4nr3p
    @user-he2rj4nr3p 2 роки тому +1

    👍👍👍👍👍👍👍

  • @user-he1yg3us8p
    @user-he1yg3us8p Рік тому

    Альхамдулиллах

  • @umar.arabi.5000
    @umar.arabi.5000 3 роки тому +1

    АССАЛАМУ АЛЕКУМ

  • @tomraider4762
    @tomraider4762 3 роки тому +1

    Assalomu alaykum

  • @user-he2rj4nr3p
    @user-he2rj4nr3p 2 роки тому +1

    Ассалому алейкум

  • @abuumar7525
    @abuumar7525 3 роки тому +3

    Сизлардан Аллоҳ ҳаққи сўрайман, ўша даъват соҳибларидан лоақал биргинасини бўлса ҳам тиббиёт оламида жарроҳлик амалиётлари ўтказилишини ҳаром қилганини ва эски услубда қон олдиришни вожиб деб фатво берганини эшитганмисиз?!!
    Ўша даъват соҳибларидан лоақал биргинасини бўлса ҳам лазер нурларидан фойдаланишни ҳаром санаганини ва қадимий услубда куйдириш воситасида даволаш вожиблиги ҳақида фатво берганини эшитганмисиз?!!
    Ўша даъват соҳибларидан лоақал биргинасини бўлса ҳам кўпқаватли, осмонўпар биноларда яшашни ҳаром санаганини ва саҳроларда чодир тикиб яшаш вожиб деб фатво берганини эшитганмисиз?!!
    Ўша даъват соҳибларидан лоақал биргинасини бўлса ҳам замонавий автоуловлар, тайёралар ва кемалар хизматидан фойдаланишни ҳаром санаганини ва туялар ва эшакларни ишлатиш вожиблиги ҳақида фатво берганини эшитганмисиз?!!
    Ўша даъват соҳибларидан лоақал биргинасини бўлса ҳам уммат душманларига қарши урушда бомбалар ва ракеталардан фойдаланишини ҳаром санаганини ва фақат қилич ва найзалар билан жанг қилиш вожиб деб фатво берганини эшитганмисиз?!!
    Ўша даъват соҳибларидан лоақал биргинасини бўлса ҳам замонавий алоқа воситаларидан фойдаланишни ҳаром санаганини эшитганмисиз?!!
    Бир оз инсоф қилайлик, азизлар!!
    Анавилардан бирови содиқ даъватчилар ва уларнинг шогирдлари хусусида: «Янги чиққан соқоллиларнинг баъзи бир кўринишлари саҳобаларни эслатса, баъзи кўринишлари Қурайш мушрикларини эслатади», деб айтибди.
    Бошқа бирови: «Янги чиққан соқоллилар шахсияти заиф кимсалар бўлиб, баҳс-мунозара қилолмайдилар, чунки билим-маърифатлари чекланган», деб айтибди.
    Яна бирови: «Беш вақт намозни жамоатда ўқийдиган, кейин зино қилиб, масжид ҳаммомида ғусл қиладиган кимсалардан эҳтиёт бўлинглар!», дебди.
    Бу нима, сўзлашувми ё оловга мой сепишми?!!
    Биз мафкурачиларга, адибларга, умуман оқил кишиларга хитоб қиламизки, бу сўзлашувми ё оловга мой сепишми?!! Фикрлашув, одоб билан ёндошув ва мунозаранинг гўзал услубими ё ҳақоратлаш ва туҳмат қилишми?!!
    Бирозгина инсоф билан ёндошайлик, шунда ҳақиқий экстремистлар кимлигини билиб оламиз.. Бирозгина адолат қилайлик, шунда мамлакат ва уммат манфаати учун ҳақиқий хизмат қилаётган кишилар кимлиги ва аксинча, мамлакатни вайрон, умматни хароб қилишни истаётганлар кимлиги маълум бўлади.
    Бирозгина инсоф билан ёндошайлик, буларни экстремистлар деб, уларни эса оқиллар ва аср кишилари деб аташ ўта адолатсиз мезон бўлур эди!!
    Суҳбатимиз давоми шу мавзуда боради.

  • @user-fs8zv5lc2s
    @user-fs8zv5lc2s 3 роки тому +1

    Ман бир нарсани тушунмайман нега УЗБ да муфтилар шариатни олдинга суришмайди ва хукумат нега шариатга карши

    • @Allohdan_Rohmatini_sorang
      @Allohdan_Rohmatini_sorang  3 роки тому +1

      Шариатни ҳоҳлашмайди шунинг учун қаршилик қиладилар

    • @user-fs8zv5lc2s
      @user-fs8zv5lc2s 3 роки тому

      @@Allohdan_Rohmatini_sorang Унакада улар ким?

  • @jorabeksidiqov3035
    @jorabeksidiqov3035 2 роки тому

    Сапсата хаммаси хойинсан кароччи

  • @user-hb2zr1gs4n
    @user-hb2zr1gs4n 3 роки тому

    Сен машник Сан ватан пуриш дозоки

    • @ashgfrtyklacvb
      @ashgfrtyklacvb 2 роки тому

      Вой бечора шунчалик гаранг буласанми хак билан ботилни ажратолмайдиган

  • @mukhammad6612
    @mukhammad6612 3 роки тому

    Админ учириб Ташла бу шайхликга арзимайди каззоб иккиюзламачи

    • @temurjonsamarqand5309
      @temurjonsamarqand5309 2 роки тому

      Йокмаса эшитма шайхликни одамлардан тилаб йоки сураб олмаган мухлис муминлар шундай маком билан сифатлашибди машаоллох

  • @mukhammad6612
    @mukhammad6612 3 роки тому

    Ееей нима енди буни хам шайх деб номлаб олдинглар шайхликга еришиш анча нарса килиш керак ахир. Бу еса факат жарликга итаради. Аллох узи кифоя килсин.

    • @Allohdan_Rohmatini_sorang
      @Allohdan_Rohmatini_sorang  3 роки тому +2

      Ushbu ro'yxatda shu vaqtga qadar internet tarmoqlarida tarqatilgan barcha darslar ro'yxati va manzilini topishingiz mumkin .
      1. Mustalah hadis :
      26 dars.
      ⬇️⬇️⬇️
      @mustalahlar
      2. Sahih buxoriy va muslimda bo'lmagan barcha sahih hadislar musnad to'plami
      (Jumladan , termiziy abu davud , nasaiy , ibn mojah, musnadi ahmad , va hokazolar )
      103 dars .
      ⬇️⬇️⬇️
      @Musnadlar
      3. Usul e'tiqodi ahli sunna val-jamoa (lalikaiy)
      145 dars .
      ⬇️⬇️⬇️
      @etiqodlar
      4.Usulul-fiqh.
      73 dars .
      ⬇️⬇️⬇️
      @usuldarsi
      5. Al-uzru biljahl :
      60 dars .
      ⬇️⬇️⬇️
      @aqiydadarslari
      6. Hukm :
      45 dars
      ⬇️⬇️⬇️
      @aqiydadarslari
      7. Namoz hukmi :
      39 dars .
      ⬇️⬇️⬇️
      @Nomozkitobi
      8. Talbisi iblis :
      54 dars .
      ⬇️⬇️⬇️
      @Talbisiiblis
      9. Rof'ul-malam :
      12 dars .
      ⬇️⬇️⬇️
      @islomnibuzuvchilar
      10. Islomni buzuvchilar :
      35 dars .
      ⬇️⬇️⬇️
      @islomnibuzuvchilar
      11. Tavhid darsi :
      93 dars .
      ⬇️⬇️⬇️
      @Tavhid_1
      12. Ayollar darslari :
      33 dars .
      ⬇️⬇️⬇️
      @AYOLLARDARSLARI
      13. Aqiydatul vositiyya :
      40 dars .
      ⬇️⬇️⬇️
      @vositiyya
      14. Foyda va qoidalar
      ⬇️⬇️⬇️
      @foida
      @foidamp3
      15. Addurus fil kitman
      10 dars
      ⬇️⬇️⬇️
      @Maxfiylik
      16. Tafsir darslari:
      23,24,25, 27,29,30-juzlar ( davom )
      ⬇️⬇️⬇️
      @Tafsirlar
      17. Fiqhul AVLAVIYYAT :
      63 dars
      ⬇️⬇️⬇️
      @avlaviyyat
      18. Nusrat va Tamkin:
      83 dars
      ⬇️⬇️⬇️
      @At_tamkin
      19. Adabul mufrod :
      216 dars
      ⬇️⬇️⬇️
      @Al_adabulmufrod
      20. Uhdud qissasi:
      27 dars
      ⬇️⬇️⬇️
      @Uhdud
      21. Qiyomat alomatlari
      46 dars
      ⬇️⬇️⬇️
      @Fitnalar
      22. Usulut tafsir:
      66 dars
      ⬇️⬇️⬇️
      @Usultafsir
      23. Ahkom hadislari:
      200 dars
      ⬇️⬇️⬇️
      @fiqhhh
      24. Dard va davo :
      78 dars
      ⬇️⬇️⬇️
      @Davokitob
      25. Qurʼon qissalari:
      187 dars
      ⬇️⬇️⬇️
      @QURONQISSA
      26. Muslima ayol ahkomlari:
      60 dars.
      ⬇️⬇️⬇️
      @AYOLLARDARSLARI
      27. Himmat
      9 dars.
      ⬇️⬇️⬇️
      @ilmgahimmat
      28. Ibn Moja
      330 dars (davomi bor)
      ⬇️⬇️⬇️
      @IBNMOJAH
      29. Latoif
      52 dars
      ⬇️⬇️⬇️
      @oylarvazifasi
      30. Olim Va Mutaʼallim
      31 dars
      ⬇️⬇️⬇️
      @ilmgahimmat
      31. Soydul Xotir
      102 dars
      ⬇️⬇️⬇️
      @SOYDULXOTIR
      32. Ibn Javziy Ayollar kitobi
      37 dars
      ⬇️⬇️⬇️
      @AYOLLARDARSLARI
      33. Suhbat va Majlis odoblari:
      24 dars.
      ⬇️⬇️⬇️
      @Muhodasa
      34. Nafs fiqhi 92 dars
      ⬇️⬇️⬇️
      @NAFSFIQHI
      35. Fiqhi qoidalar 58 dars
      ⬇️⬇️⬇️
      @Qovaid
      36.Xalifalar siyrati.(63 dars)
      ⬇️⬇️⬇️
      @xalifalar
      37.Umaviylar siyrati (navbatda) 31 dars
      38.Abbosiylar siyrati (navbatda) 86 dars.
      39. Mamluklar va mug'ullar siyrati (navbatda)
      40.Ayollar ahkomlari (navbatda) 151 dars.
      41. Din va dunyo odobi (navbatda) 77 dars.
      Ro‘za bo'limi
      ⬇️⬇️⬇️
      @Rozabolimi
      Kun hikmati :
      ⬇️⬇️⬇️
      @kunhikmat
      @Kunhikmatimp3
      Zaytun android dasturi :
      ⬇️⬇️⬇️
      play.google.com/store/apps/details?id=ua.dp.lvldev.alfatx
      Zaytun AppStore'da (IPhone)
      ⬇️⬇️⬇️
      apps.apple.com/us/app/zaytun/id1569001172
      Va 3254 savol javoblar .
      ⬇️⬇️⬇️
      @Z130804008

    • @Allohdan_Rohmatini_sorang
      @Allohdan_Rohmatini_sorang  3 роки тому +2

      Телеграмма манзиллар кириб текширинг нималар қилганин

    • @Allohdan_Rohmatini_sorang
      @Allohdan_Rohmatini_sorang  3 роки тому +2

      Кимнидир сўзини кўтариб юрмасдан ўз фикрингизга эга бўлинг, Бир олимни ҳақорат қилиш ва туҳмат қилишдан огоҳ бўлинг

    • @mukhammad6612
      @mukhammad6612 3 роки тому

      @@Allohdan_Rohmatini_sorang ехх аттанг кузларинг кур еканда барибир аллохим узи хидоятта килсин

    • @Allohdan_Rohmatini_sorang
      @Allohdan_Rohmatini_sorang  3 роки тому +3

      Ушбу дарсликни тингланг асли кўр сиз эканингизни топасиз Аллоҳ қалбларимизни Мўмин мўминаларга муҳаббатли бенамоз кофир мушрикларга нафратли қилсин Аллоҳумма амийн