Президент ўзбекистонлик ҳожилар ҳоли билан қизиқди

Поділитися
Вставка
  • Опубліковано 4 чер 2024
  • Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Мусулмонлар идораси раиси, муфтий шайх Нуриддин Холиқназар билан телефон орқали мулоқот қилди.
    Давлатимиз раҳбари муборак Ҳаж зиёратига тайёргарлик жараёнлари, юртдошларимиз учун яратилган шароитлар, уларнинг саломатлиги ва кайфияти ҳақида сўради.
    Шайх Нуриддин Холиқназар Шавкат Мирзиёевга, аввало, муборак жойларда ибодат файзи билан юрган ҳожиларимизнинг саломи ва дуоларини етказди.
    Бу йил ҳам Ҳаж тадбирлари юқори савияда, тартибли ташкил этилгани таъкидланди. Ҳудудлардаги Ҳаж марказлари орқали ишлар уюшқоқлик билан олиб борилди. Вазирлар Маҳкамаси бошчилигида Дин ишлари бўйича қўмита, Ташқи ишлар вазирлиги, Транспорт вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва бошқа тузилмалар ҳамкорлигида зиёратчилар учун барча шароит яратилди.
    Айни пайтда қарийб 12 минг нафар юртдошимиз Саудия Арабистонида бўлиб турибди. Жами 15 минг 130 нафар фуқаро Ҳаж ибодатига муяссар бўлади. Уларга 300 нафар гуруҳ раҳбари, 50 нафар олий тоифали шифокор, ошпазлар, таржимонлар ва бошқа кўмакчилар ҳамроҳлик қилади.
    Бу каби эътибор ва шароитларни арабистонлик мутасаддилар ҳам юқори баҳолаб, Ўзбекистон Президентига ҳурмат ва дуоларини изҳор этмоқдалар.
    Бу йилдан бошлаб бир янгилик - Саудия Арабистонида бўлиб турган диний соҳа ходимлари ҳамда қори зиёратчилар томонидан Қуръони каримни хатм қилиш йўлга қўйилди. Ҳозиргача 1 минг 515 та хатм ўқилиб, юртимизга тинчлик, халқимизга фаровонлик тилаб дуолар қилинган.
    Давлат раҳбари юртдошларимиз муқаддас Ҳаж ибодатини мукаммал адо этиб, соғ-омон келишларини тилади. Ўзбекистонга қайтгач, ҳожилар жамиятимиздаги меҳр-оқибат муҳитини мустаҳкамлаш, жаҳолатга қарши маърифат билан курашиш, ёшлар тарбияси ва оилалар тотувлигида ибрат бўлишларига умид билдирди.
    Суҳбат самимий ва кўтаринки руҳда ўтди.
    Xabar.uz 2024
    Telegram: t.me/xabaruzofficial
    Twitter: / xabaruzofficial
    Facebook: / xabar.uz
    Instagram: / xabar.uz

КОМЕНТАРІ • 6

  • @Killora.
    @Killora. Місяць тому

    _Азиз ва муҳтарам ватандошлар қалбларимиз қувончга тўлган манашу мўтабар айёмда._
    _Сизларни муборак кириб келаётган қурбон хайити билан чин юракдан қутлаб, барчангизга сиҳат саломатлик бахту саодат хонадонларингизга файзу барака тилайман._
    _Илҳом барча эзгу ниятларимиз амалга ошсин._
    _Яратган Ўзи эл юртимизни панохида асрасин амин 🤲😔._

  • @asadbeksalimov4793
    @asadbeksalimov4793 Місяць тому +1

    ШУНДАЙ. ПРИЗДЕНТНИ. БЕРГАН. ОЛЛОХГА. ХАМДЛАР БУЛСИН

  • @user-zr4yx9qs4h
    @user-zr4yx9qs4h Місяць тому

    Бахтимизга придент сог бусилар

  • @user-zr4yx9qs4h
    @user-zr4yx9qs4h Місяць тому

    Бизим мусофирликта куриб кувондик

  • @user-zr4yx9qs4h
    @user-zr4yx9qs4h Місяць тому

    Муфти хазратимизга рахмат

  • @abduqodir6406
    @abduqodir6406 Місяць тому

    🇸🇦🇺🇿🇰🇬🇹🇲🇰🇿🇮🇷🇮🇶🇦🇫🇵🇰🚝🛳️🚆🚢🤲🤲🕋🤲🤲🤲🤲 Авганстон Узбекистан Кргиз Тожик Хитой Козокстон Авганстон Ерон Бондробос Форс Араб Жидда Мадина Макка тез йрар Пойезд Темир йоли