Президент Шавкат Мирзиёевнинг ўтган ҳафтадаги иш дастури таҳлили. 19 август 2023 йил | Menimcha

Поділитися
Вставка
  • Опубліковано 10 вер 2024
  • "Менимча" кўрсатуви.
    "Ўзбекистон 24" телеканали
    Юртимиз қуёшли, буюк тарихий инсонлар яшаган, Буюк Ипак Йўли ўтган ажойиб, бетакрор, минг асрлик анъаналар ва маданиятига эга ўлка.
    Бетакрор, сўлим гўшаларга эга Ўзбекистонимиз, кўнгли очиқ халқимиз, ўтиб кетган бобо-калонларимиз, ҳозирда мустақилликка эришгандан кейинги ютуқларимиз ҳақида қанча гапирсак ҳам оздир.
    Бугунги кунда бизнинг қуёшли ўлкамизга дунё халқларининг қизиқиши тобара ошиб келмоқда. Юртимиздаги тарихий обидалар, анъаналаримизга, маданиятимизга, матоларимизга, архитектурамизга, ҳунармандлар томонидан қилинган ишларига, сайёҳлар эътибори кун сайин ортиб бормоқда.
    Мутахассисларнинг фикрича, дунё тарихида илк Шарқ Уйғониш даври - Мусулмон Ренессанси, деб ном олган ўрта асрлар ва ундан кейинги замонларда бугунги Ўзбекистон заминидан етишиб чиққан аллома ва мутафаккирларнинг жаҳон илм-фани ва маданияти, муқаддас ислом дини ривожига қўшган ҳиссаси дунё илмий жамоатчилиги томонидан ҳақли равишда тан олинган. Бу мерос яна шуниси билан қадрлики, у тарихнинг ўта мураккаб, зиддиятларга, синовларга тўлиб тошган оғир даврларида алломаларимизнинг минг заҳмати, маънавий жасорати, фидойилиги, беназир ақлий заковати билан бунёд этилган.
    Шу билан бирга, жаҳон тарихида «Амир Темур ва темурийлар ренессанси», деган ном билан алоҳида ўрин эгаллайдиган даврда яратилган илм-фан, маданият ва меъморлик дурдоналарини ислом маданиятининг наинки юртимиздаги, балки бутун мусулмон оламидаги юксалиш даври сифатида кўрсатиш муҳимлигини давлатимиз раҳбари кўп бора айтмоқда. Буларнинг бари табаррук заминимиз Ислом маърифати, илм-фан, нурли тараққиётнинг ростмана, ҳақиқий маркази бўлганини англатмоқда, деб минг бор айтиш, фахрланиш, бу меросга муносиб бўлиш қанчалар шукуҳли, ҳам масъулиятли.

КОМЕНТАРІ • 8

  • @jamshidtursunov7729
    @jamshidtursunov7729 Рік тому +1

    Eeee Xayrulla aka bormisiz nega tvda ko'rinmay qoldingiz sizni davr xafta ichida ko'rsatuvizdi sog'indim yoshligimdi eslatadi zo'r oborardiz charchamang OMAD

  • @demirabdulgaffarov9721
    @demirabdulgaffarov9721 Рік тому +1

    Юртимиз гулаб яшнайверсин 👍👍👍

  • @user-pf2ie9mv8j
    @user-pf2ie9mv8j Рік тому +1

    👏👏👏 Яшанг Шавкат Миромонович 👏👏👏

  • @dilnozalolaeva1427
    @dilnozalolaeva1427 Рік тому +1

    Ассалому алейкум Хайрулла ака сог омонмисиз сизни канча кутгандим сизга омад рахмат яна купрок телга чикишингизни кутаман сизнинг давр хафта ичида куратувингиз зур

  • @SamsungA--gt2dt
    @SamsungA--gt2dt Рік тому +1

    Шавкат Мирзиёев ёшлар сизни қўллаб-қувватлайди.

  • @demirabdulgaffarov9721
    @demirabdulgaffarov9721 Рік тому +1

    Менинг президентим 👍👍👍

  • @user-pf2ie9mv8j
    @user-pf2ie9mv8j Рік тому

    Шавкат Миромонович ўз ватани камолоти йўлида, ўз халқига муҳаббати туфайли эзгуликлари тугул, жонини ҳам аямайдиган инсон.

  • @bahodirazizov6753
    @bahodirazizov6753 Рік тому

    O'tgan hafta juda samarali va siyosiy tadbirlarga boy ravishda o'tdi