Шайх Хованди Тоҳур (Шайхонтоҳур) мажмуаси тарихи | Toshkent tilsimlari

Поділитися
Вставка
  • Опубліковано 5 лют 2025
  • "Тошкент тилсимлари" кўрсатуви
    "Ўзбекистон тарихи" телеканали
    ШАЙХ ХОВАНДИ ТОҲУР МАЖМУАСИ (Навоий кўчаси, Шайхонтоҳур тор кўчаси) - меъморий ёдгорлик (15-19-асрлар). Шайх Хованди Тоҳур мақбараси, зиёратхона ва гўрхонадан иборат. Мавжуд ёдгорлик 15-асрга оид кўҳна мақбара пойдевори устига 18-19-асрларда қурилган; бунда Мовароуннаҳр­да 14-аср охиридан ривожланган икки хонали бўйлама мақбара-мажмуа тарҳлари сақлаб қолинган. Мақбаранинг бино юзасидан сал чиқиб турувчи кичик пештоғи бор, ички деворлари чуқур равоқли. Хоналар гумбазлар б-н ёпилган; гўрхона гумбази қўшқават бўлиб, 12 қиррали асосга ўрнатилган. Зиёратхона меъморлиги ўзига хос хонақоҳ бўлиб, саккиз равоқдан иборат. Дарчалардаги кошинкори панжаралар сақланиб қолган. Мақбара юпқа чорси (25х26х5-6 см) пишиқ ғиштдан терилган. Мақбаранинг ўлчамлари 16,2х8 м, хоналари 6х6 ва 4,2х4,1 м, зиёратхона гумбазининг баландлиги 12,8 м. Ке­йинроқ атрофига чиллахона, Юнусхон мақбараси (15-аср) қурилган. Уч масжид биноси, минора, Эшонқулидодҳоҳ мадрасаси сақланмаган. Ўтмишда мажмуа Тошкент аҳолисининг зиёратгоҳ қадамжоларидан бири бўлган. Турли байрамларда бу ер сайилгоҳга айланган.

КОМЕНТАРІ •

  • @akromabduraxmonov3929
    @akromabduraxmonov3929 3 роки тому +1

    Аллох,им Шайх Хувонду
    Тахур х,азратларини рах,матинг ва фазлинг Билан дойимий чулґагин !!!

  • @irodanina7780
    @irodanina7780 Рік тому +1

    Жойлари жаннатдан булсин

  • @universalmavzu
    @universalmavzu 3 роки тому +1

    Rasmim ustiga bosib sahifamga kiring podpisatsiyani bosing. Eng zoʻr videoglar koʻrib dam olasiz 34

  • @raxatsaparov
    @raxatsaparov 11 місяців тому +1

    Ассолому алейкум достар

  • @ХакимовВазоб
    @ХакимовВазоб Рік тому

    Чахоркент ахолис кадимда точиклардан булгани афсона эмас хакикатдур