Мулк сураси гўзал қироат, Насир ал-Қатамий | 67- Mulk surasi go'zal qiroat Nasser Al Qatami

Поділитися
Вставка
  • Опубліковано 3 вер 2020
  • Тиловати: Насир ал-Қатамий
    Таржима: Шайх Муҳаммадсодиқ Муҳаммад Юсуф
    Ушбу сураи карима ўзининг биринчи оятида келган «Мулк» - «подшоҳлик» сўзи билан номланган. Кўпчилик уни ўзининг биринчи сўзи билан номлаб, Таборак сураси деб ҳам атайдилар.
    Маккада нозил бўлган бошқа суралар каби, бу сура ҳам ақийда масаласини муолажа қилади. Мулк сураси учта бош мақсадни ўз ичига олган:
    1. Аллоҳнинг азамати, тирилтириш ва ўлдиришга қодирлигини баён қилиш;
    2. Аллоҳнинг ягоналигига далил ва ҳужжатлар келтириш;
    3. Қиёматга ва ўлгандан сўнг қайта тирилишга ишонмайдиганларнинг оқибати нима бўлишидан хабар бериш.
    Сура биринчи мақсадни тушунтириш билан бошланади. Бутун мулк ва ҳукмронлик Аллоҳ таолонинг қўлидалиги, Аллоҳ таоло бутун борлиқнинг Бошқарувчиси экани, барча нарса Унга бўйин эгиши, Аллоҳ ҳамма нарсани Ўзи яратиши - йўқдан бор қилиши, жон ато этиши ва ўлдириши ҳақида сўз кетади.
    Сўнг етти осмоннинг яратилиши, Аллоҳ таоло бу дунё осмонини юлдузлар билан зийнатлаб қўйгани ва буларнинг барчаси Унинг ягоналиги ва қудратига далил эканига ишора қилинади.
    Шундан кейин Аллоҳ таоло сиз билан бизга ўрнак тарзида гуноҳкорлар ҳақида батафсил хабар беради. «Улар ғазабидан ёрилиб кетай деб қайнаб турган жаҳаннамни кўрадилар», - дейди Ҳақ субҳанаҳу ва таоло. Сурада кофирлар билан мўминларнинг борадиган жойлари таққосланади.
    Аллоҳ таоло Ўз улуғлиги ва қудратига далил ҳамда ҳужжатлар келтирганидан сўнг, ғазаби ва азобидан эҳтиёт бўлишга даъват қилади.
    Сураи кариманинг охирида Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг пайғамбарликларини ёлғонга чиқармоқчи бўлганларга Аллоҳ таолонинг азоби тушишидан огоҳлантирилади.
    Шунинг учун бу сура «Сақловчи» ва «Нажот берувчи» деб ҳам аталади, чунки у бандаларни катта азобдан сақлайди. Имом Термизий ривоят қилган ҳадиси шарифда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «У ман қилувчи ва нажот берувчидир, қабр азобидан нажот беради», - деганлар. Келинг энди, азизлар, Аллоҳнинг иродаси билан сураи каримани тафсир қилишга киришайлик.
    Манба: islom.uz.

КОМЕНТАРІ • 8

  • @mavsumaergasheva8090
    @mavsumaergasheva8090 2 роки тому +1

    Biz eshitsak bumaydimi ollohni uzi kechirsin bilmay buni tinglapman😥

  • @fazliddinismoilov1024
    @fazliddinismoilov1024 3 роки тому +7

    Ҳадиси шарифда ривоят қилинганки, сафарга чиққан бир одам билмасдан қабр устига капа тикиб олади. Кейин қабр ичидаги инсон Таборак сурасини охиригача қироат қилганини эшитади ва бу Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга зикр қилинганида у зот:
    «У («Мулк» сураси) ман қилувчидир. У нажот берувчидир. Унга қабр азобидан нажот беради», деганлар.
    Эътибор беринг, “Мулк” сураси қабр ичидан эшитилмоқда! Бу қандай сураки, уни ўқиш жонсиз инсонга ҳам насиб этиб турибди! Келинг, бу сураи карима фазилатлари ҳақида келган бошқа ривоятлар билан ҳам танишиб чиқайлик.
    Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
    «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
    «Аллоҳнинг Китобида бир сура бор. Унинг оятлари ўттизта. У соҳибини то мағфират қилингунича шафоат қилади. «Табарокаллази биядиҳил Мулк», дедилар».
    Абу Довуд ва Термизий ривоят қилганлар.
    Маккада нозил бўлган бошқа суралар каби бу сура ҳам ақида мавзусининг аслини муолажа қилади.
    «Мулк» сураси учта асосий мақсадни ўз ичига олган:
    1. Аллоҳнинг азамати, У Зотнинг тирилтириш ва ўлдиришга қодирлиги.
    2. Тангрининг ягоналигига далил ва ҳужжатлар келтириш.
    3. Қиёматга ва ўлгандан сўнг қайта тирилишга ишонмайдиганларнинг оқибати нима бўлиши.
    Шунинг учун ҳам бу суранинг фазли улуғ бўлган. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам уни мақтаганлар ва уни қироат қиладиганларга ушбу ҳадисдаги каби кўп нарсаларни ваъда қилганлар.
    Бу сураи карима ўз соҳибини то у мағфират қилингунича шафоат қилгани учун «Шафоатчи» деб аталади. Шунинг учун ҳам бизнинг диёрларимизда уни дафндан кейин қабр устида ўқиш одатга айланган.
    Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
    «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам «Алиф, Лаам, Мийм. Танзийл…» ва «Табарокаллази биядиҳил Мулк»ни қироат қилмасдан ухламас эдилар».
    Термизий ривоят қилган.
    Ҳозирда ҳам кўпчилик мусулмонлар «Мулк» сурасини ўқимасдан ухламаслик ҳақидаги ҳадиси шарифга оғишмай амал қилиб келадилар.
    Имом Ҳоким келтирган ривоятда Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу қуйидагиларни айтадилар:
    «Кишининг қабрига унинг оёқлари томонидан келинади. Шунда уларга:
    «Сизларга бу тарафдан йўл йўқ! У сураи «Мулк»ни қироат қилар эди», дейилади.
    Сўнгра унинг кўкраги ёки қорни томонидан келинади. Бас, уларга:
    «Сизларга бу тарафдан йўл йўқ! У сураи «Мулк»ни қироат қилар эди», дейилади.
    Сўнгра унинг боши томонидан келинади. Бас, уларга:
    «Сизларга бу тарафдан йўл йўқ! У сураи «Мулк»ни қироат қилар эди», дейилади.
    Имом Насаий келтирган ривоятда эса:
    «Ким «Таборакаллазии биядиҳил мулк»ни ҳар кеча қироат қилса, Аллоҳ азза ва жалла унинг сабабидан уни қабр азобидан ман қилади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг даврларида уни «Ман қилувчи» деб номлар эдик», дейилган.
    Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам:
    «Мулк» сураси ҳар бир мўминнинг қалбида бўлишини хоҳлардим», деганлар.
    Кўриниб турибдики, бу сурани давомли равишда ўқиб боришимиз саодатимизни таъминлар экан. Ҳозиргидек қиш кечаларида ҳам, бошқа фаслларнинг тунларида ҳам “Мулк” сурасини ўқишни доимий одатга айлантиришимиз зарур.
    “Ҳадис ва ҳаёт” китоби асосида тайёрланди
    манба: islom.uz

  • @najimnizomov449
    @najimnizomov449 Рік тому +1

    Курон

  • @sarvarrakhmanov8792
    @sarvarrakhmanov8792 3 роки тому +4

    Good job

  • @operanet2075
    @operanet2075 3 роки тому +1

    Mawa Alloh

  • @sarvarrakhmanov9383
    @sarvarrakhmanov9383 3 роки тому +4

    Хўш, аслида танқид қандай бўлиши керак?
    Келинг, маърифатпарвар бобомиз Маҳмудхўжа Беҳбудийнинг ёзганларига қулоқ тутайлик: “Мажалла (ойнома) ва жаридалар (рўзнома)нинг катта бир хосияти танқид, яъни сараламоқдур. Саррофлар ақчани, тужжорлар матўни саралаганидек, муҳаррирлар ҳам умумий ҳол ва маишатға тааллуқ нимарсаларни саралайдурки, бошқа сўз ила «танқид» аталур”. («Ойна» журнали, 1914 йил 32-сон).

  • @diediedie3358
    @diediedie3358 3 роки тому +3

    Although alcohol is considered haram (prohibited or sinful) by the majority of Muslims, a significant minority drinks, and those who do often outdrink their Western counterparts. Among drinkers, Chad and a number of other Muslim-majority countries top the global ranking for alcohol consumption