Chustda katta festival. Abdujalil Qoqonov Chustda.
Вставка
- Опубліковано 15 вер 2024
- "Уч авлод учрашуви" ёшларни меҳр-муҳаббат ва ватанпарварлик руҳида тарбиялашга хизмат қилади
Бугун Чустнинг олис, тоғлик ҳудуди бўлган Ғова қишлоғида мустақиллигимизнинг 30 йиллиги муносабати билан “Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик!” шиори остида "Уч авлод учрашуви" бўлиб ўтди.
Унда маҳаллада яшовчи нуроний отахонлар, онахонлар, устоз мураббийлар ва ижодкорлар, санъаткорлар, давлат мукофоти совриндорлари, жамоат ташкилотлари вакиллари ҳамда фаол етакчи ёшлар иштирок этишди.
Тадбирда туман ҳокими Бекзод Хамдамов сўз олиб, Президентимиз ташаббуси билан ёши улуғ инсонларга эътибор ва ғамхўрлик кўрсатиш, меҳнат фахрийларини эъзозлаш давлат сиёсатининг устувор йўналиши сифтадиа эътироф этилаётганлигини таъкидлаб ўтди.
- Бугун юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо, буни эса албатта қадрлаш керак- дейди Олий Мажлис Сенати аъзоси Икромхон Нажмиддинов. Фарзандларимизга, невараларимизга бу куннинг қадрига етишиши, чуқур билим олган ҳолда ҳалол меҳнат қилиб Ватанимиз тараққиётига ҳисса қўшиш лозимлиги ҳақида насиҳат қиламиз. Доимо яхши кунлар шукронаси учун дуодамиз.
Албатта, бу каби маънавий-маърифий тадбирлар ёшларни маънан етук бўлиб улғайишига, ватанпарварлик туйғуларини янада чуқур сингдиришга, уруш ва меҳнат фахрийларининг ҳаёт мактаби билан яқиндан танишишга хизмат қилади.
Худди консертда иштирок этгандай булдим. Офарин Уткирбек ака.
Яхши зўр синглимизга ҳам қойил яхши тушунтирибди.
Омад👏👏👏👍👍
G‘ovamizga gap yo‘q
Chustimizga gap yőq qolaversa Őzbekistonimizga gap yőq.
Videoni ohirigacha albatta kőringlar va yaqinlarga ulashinglar. Ketgan vaqtingizga va trafigingizga arziydi 100% klasni ayamanglar.