Дунё олимлари Термизда халқаро илмий конференцияда мехмон

Поділитися
Вставка
  • Опубліковано 10 вер 2024
  • Термиз шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 29 июлдаги ПҚ-338-сонли “Туркий давлатлар билан туризм соҳасидаги ҳамкорликни жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорининг 2-иловаси билан 2023 йил 22-23 ноябрь кунлари Термиз шаҳрида Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги, Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази, Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳамда бошқа тегишли вазирлик ва ташкилотлар ҳамкорлигида “Имом Бухорий, Доримий ва Термизий: муҳаддисликнинг Мовароуннаҳр мактаби” мавзусида халқаро илмий конференция ташкил этилмоқда. Конференцияга ташриф буюрган хорижлик олимлар даставвал Ал-Ҳаким ат-Термизий мақбарасини зиёрат қилиб, Қуръон тиловат этиб, дуо ўқишди.Навбатдаги манзилда иштирокчилар Термиз яқинидаги Султон Саодат мақбарасини зиёрат қилишди. Саййидлар хотирасига Қуръон тиловат этишди.Тушдан сўнг мехмонлар Шеробод туманидаги Имом Абу Исо ат-Термизий мақбараси томон йўл олишди.

КОМЕНТАРІ • 2