Шайх содик самаркандий. Кӯз зиноси

Поділитися
Вставка
  • Опубліковано 19 лип 2019
  • Аллоҳ таоло: «Ораларингиздан яхшиликка (Исломга) даъват қиладиган, ибодат-итоатга буюрадиган ва исён-гуноҳдан қайтарадиган бир жамоат бўлсин. Ана ўшалар нажот топгувчилардир» (Оли Имрон сураси, 104-оят).Имом Аҳмад ибн Ҳанбал раҳматуллоҳи алайҳи ривоят қилган ҳадисда қуйидагилар айтилади:
    .
    «Расулуллоҳнинг ҳузурларига икки аъробий келди. Улардан бири:«Эй Аллоҳнинг Расули, қайси одам энг яхши одам?» деди.
    Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
    «Кимнинг умри узоқ бўлиб, амали яхши бўлса, ўша», дедилар.
    Иккинчиси эса: «Эй Аллоҳнинг Расули, Исломнинг таклифлари кўпайди. Менга бир ишни амр қилингки, уни маҳкам тутай», деди.
    Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
    «Доимо тилинг Аллоҳнинг зикри ила ҳўл бўлсин», дедилар.
    Ҳа, Аллоҳнинг зикрини кўп қилиш мўмин бандани олиймақомларга эриштиради.
    Имом Бухорий ривоят қилган
    ҳадисда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам:
    «Роббингиз: «Модомики, бандам мени зикр этиб, лаблари қимирлар экан, мен у билан биргаман»,
    дейди», деганлар..
    \\○○○\\\○○○\\\○○○\\\○○○\\\○○○\\\
    Аллох Таоло деди (Ахзоб сураси)
    41. Эй, имон келтирганлар! Аллоҳни кўп зикр қилинглар.
    Аллоҳни зикр қилиш - қалбни Унга боғлашдир,
    У мени кузатиб турибди, деган доимий эътиборда туришдир. Аллоҳнинг буйрукларини бир лаҳза ҳам эсдан чиқармай, амалга оширишдир. Ҳа, мӱминлар Аллоҳни кўп зикр қилишлари матлубдир. Аллоҳ кўп зикр қилингандагина турли ёлғон, бўҳтон, иғво, ғийбат, чақимчилик каби гуноҳ гап-сӱзлар узоқлашади. Аллоҳни кўп зикр қилган одамнинг қалбида беҳуда гапларга, сўкишишларга, кишига обрӯ келтирмайдиган ҳолатларга жой қолмайди. Аллоҳни кўп зикр қилган
    одамнинг қалбида дунёнинг, унинг матоҳларининг зикрига жой қолмайди. Аллоҳни кўп зикр қилган одамнинг қалбида турли кўнгилхушликларга, инсон зеҳнини чалғитувчи маишатларга жой колмайди. Аллохни кўп зикр килган одамнинг қалбига Аллоҳнинг муҳаббатидан бошқа муҳаббат
    сиғмайди. Аллоҳни кўп зикр қилган одамнинг, аввало, тилида Аллоҳнинг исми жо бўлади. сӱнгра бу муборак исм аста-секин ҳалқумига, кўксига ва қалбига етиб боради. Гарчи бундай инсон тили билан Аллоҳнинг исмини айтмаса ҳам, қалби «Аллоҳ, Аллоҳ» деб туради. Ниҳоят, бутун вужуди шу ҳолатга етади. Ана шунда зокирлик мақомига эришади.
    Тафсири ҳилолдан...

КОМЕНТАРІ • 3

  • @user-yk6ge4pp1h
    @user-yk6ge4pp1h 4 роки тому +1

    маша оллох 🇹🇯🇹🇯🇹🇯

  • @albertdanil5592
    @albertdanil5592 5 років тому +1

    Жазакаллох устоз.Аллох асрасин , бароккаллох админ жуда куп щундай мавзуларни кутаринг