“Эҳтиёжманд инсонларнинг хоҳиши,имкониятини қўллаб-қувватлаб, жамиятга олиб кириш зарур” - президент

Поділитися
Вставка
  • Опубліковано 10 вер 2024
  • Президент Шавкат Мирзиёев 14 август куни камбағалликни қисқартириш ва ижтимоий ҳимоя тизимини такомиллаштириш чора-тадбирларига оид тақдимот билан танишди.
    Ҳар бир мамлакат ривожланиш жараёнида камбағалликни қисқартириш босқичидан ўтади. Ўзбекистон ҳам 2020 йилда аҳолининг муайян қисми камбағал эканини тан олиб, уларга мадад беришга киришди. Молиявий-ташкилий чоралар кўрилиб, тизим жорий қилинди. Бу ўз самарасини бериб, узоқ йиллар оғир вазиятда бўлган 3 миллиондан зиёд одамларнинг шароити яхшиланди. Камбағаллик даражаси 17 фоиздан 11 фоизга тушди.
    Келгуси уч йилда камбағаллик даражасини 11 фоиздан 7 фоизга қисқартириш мақсад қилинган. Ҳозиргача бўлган тизим билан натижадорликни ошириш қийин. Камбағал оилани танлашда аниқлик, уларни бу ҳолатдан олиб чиқиш ва маблағ ажратишда яхлитлик етишмайди.
    Шу йил 12 июль куни Фарғона вилоятида ўтган йиғилишда давлатимиз раҳбари бу борада янгича ёндашувлар кераклиги, энди камбағалликни қисқартириш ва ижтимоий ҳимоя бир тизимда бўлишини айтган эди.
    Тақдимотда ушбу икки соҳани мутаносиб ривожлантириш бўйича таклифлар кўриб чиқилди.
    Унга кўра, таҳлиллардан келиб чиқиб, камбағалликни аниқлаш мезонлари ва манзилли рўйхати шакллантирилади. Жумладан, унга “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”даги ҳамда камбағалликка тушиш хавфи юқори бўлганлар киритилади. Бундай оилалар “маҳалла еттилиги” ва фаоллари томонидан овоз бериш йўли билан тасдиқланади. Камбағалликдан чиқаришга қаратилган барча ижтимоий хизмат ва ёрдамлар “Инсон” марказлари томонидан амалга оширилади.
    Камбағаллик омилларини ўрганиш учун ижтимоий ҳимоя ва бандлик масалаларида 8 та йўналишда ягона саволнома ишлаб чиқилади. Шу асосида оилаларнинг имкониятлари баҳоланиб, 3 та тоифага ажратилади. Ҳар бир оилага индивидуал ёндашилиб, “оёққа туриши”га кўмаклашилади.
    Шу тахлит, камбағаллик даражаси юқори бўлган маҳаллалар рўйхати ҳам шакллантирилади. Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ва ҳокимликлар томонидан ҳар йили 50 та маҳалла танлаб олиниб, улар камбағаллик ва ишсизликдан холи ҳудудга айлантириб борилади.
    Бугунги кунда ҳоким ёрдамчиларига 20 дан ортиқ вазифалар юклатилган. Шу сабабли камбағалликни қисқартириш масаласи иккиламчи даражага тушиб қолган. Энди ҳоким ёрдамчиларининг фаолиятини қайта кўриб чиқилиб, асосий эътибор камбағалликни қисқартириш ва улар бандлигини таъминлашга қаратилади.
    Ҳар йили камбағалликни қисқартиришга 14 триллион сўм йўналтирилмоқда. Лекин бу маблағ 40 турдаги молиявий воситалар орқали, 10 га яқин идора томонидан берилмоқда, ягона ёндашув йўқ. Шу боис бу тизим ҳам ўзгартирилади. Маблағлар ҳудуд, туман ва маҳаллалар кесимида камбағал оилалар сонидан келиб чиқиб, мос равишда Агентлик ва ҳокимликлар томонидан тақсимланади. Бунда маблағлар, биринчи навбатда, оилани камбағалликдан чиқаришга йўналтирилади.
    Камбағалликни қисқартиришга қаратилган дастурлар ижроси бўйича 3 босқичда - маҳалла ва туман, вилоят ҳамда республика даражасида мониторинг ташкил қилинади. Бу борада жамоатчилик назорати кучайтирилади.
    Иш ўринларини захиралаш амалиёти ўрнига эҳтиёжманд кишиларни ишга олган тадбиркорлар учун солиқ имтиёзлари жорий қилинади. Бўш иш ўринлари тўлиқ рақамлаштирилади. Буюртмачини касаначи ва фрилансерга боғлайдиган онлайн платформа ташкил қилинади. “Ишга марҳамат” мономарказларида камбағал фуқароларни хизматлар соҳасида замонавий касбларга ўргатиш йўлга қўйилади.
    - Охирги йилларда тўпланган тажриба ва одамларнинг эҳтиёжидан хулоса қилиб, камбағалликни қисқартиришни янги босқичга олиб чиқиш керак. Эҳтиёжманд инсонларнинг хоҳиши ва имкониятини қўллаб-қувватлаб, ҳаётга, жамиятга олиб кириш зарур. Умуман, ҳар қандай ижтимоий ёрдам пировардида бандликка боғланиши шарт, - деди Шавкат Мирзиёев.
    Мутасаддиларга ижтимоий кўмакларнинг манзиллилиги ва шаффофлигини таъминлаш, бандлик ва кичик тадбиркорликни ривожлантириш бўйича кўрсатмалар берилди.

КОМЕНТАРІ • 26

  • @OhunovNurillo
    @OhunovNurillo 27 днів тому +4

    Конун ишламаса бу давлатда хокимлар угри булса кандай ривожланиш булади

  • @yyyh2824
    @yyyh2824 27 днів тому +5

    Оиласида Россияда мигрантликда ишловчилар бўлмаган оилаларни барчаси камбағал ва қашшоқ оилалар дейилса ҳам бўлаверади, яхшиям бахтимизга Россия бор экан бўлмаса оддий ўзбеклар қирилиб кетган ва GM аллақачон банкрот бўлиб энасини кўрган бўларди. Ўзбек ҳукумати халқи учун кўраётган чоралар итни кўтига.

  • @jasurbekabduraufov9544
    @jasurbekabduraufov9544 27 днів тому +3

    Купол килиб бир суз билан айтганда халк онасиникига кетаяпти. 200 кв лимит куйиб яна халкни уйлар эмуш. Якинда туалетда утиришга хам лимит куймаса булди.

  • @mukammalbol9867
    @mukammalbol9867 27 днів тому +1

    Бугунги кундаги олиб борилаётган ишлар ўз самарасини беради деб ишонаман!

  • @Vatandosh1
    @Vatandosh1 27 днів тому +1

    Бу масалада ҳар бир оила ва жамиятни фикрларни инобатга олиш лозим.

  • @user-tr3gl3nb9m
    @user-tr3gl3nb9m 27 днів тому +1

    Айтаётган гапларингиз хавоий ва қоғозда қолиб кетади, коррупцияни ривожлантиради халос. Аҳолига буларнинг барчаси тескари таъсир қилади.

  • @user-we6ch2nf2i
    @user-we6ch2nf2i 27 днів тому +5

    yirtimiz tinch shunga sevinaman Ozbekiston butun duyoda bitta

    • @Elzara-f6n
      @Elzara-f6n 27 днів тому

      👍

    • @Vatandosh1
      @Vatandosh1 27 днів тому

      хайрли ишлар бардавом болсин!

  • @ZaynabRisayeva
    @ZaynabRisayeva 27 днів тому +1

    Ут балоси сув балоси ва тухмат балосидан асрасин

  • @user-ei5cr3wj2f
    @user-ei5cr3wj2f 27 днів тому

    бу тизимга катта эътибор берилмоқда

  • @Elzara-f6n
    @Elzara-f6n 27 днів тому

    tori gap

  • @user-ei5cr3wj2f
    @user-ei5cr3wj2f 27 днів тому

    Шавкат Мирзиёев камбағалларни қўллаб-қувватлайди

  • @user-ep8jr5pn5u
    @user-ep8jr5pn5u 26 днів тому

    Тилда бор амалда йук халкни йулини тусмаса халк узи ривожланади сал кондиционер,холадилник,електро батареялар олиш купайди бирдан ток нархи ошиб кетди оганлар куйди пулга хаммаси халкни буйнига иш урин паст нарх наво баланд халк чарчади натижани кутиб

  • @user-xz6fv6yb9b
    @user-xz6fv6yb9b 26 днів тому

    Да бедный такими темпами становится нишем. Скоро зима , что будет с нишем народом.

  • @usss128
    @usss128 27 днів тому

    Эртак айтадими узларинг алдаманглар Мусофирлар узбек иктисоди бой килиб турибди $... €жунатиб 99%халк давлатдан иш хаки олмайди мусофирларга омад дарамод

  • @user_arbuzer29292
    @user_arbuzer29292 26 днів тому

    Карангга, шундаймикан ёки тескарисими

  • @feruzochelov3306
    @feruzochelov3306 27 днів тому

    14 trillon bulamiz 1mln kambagalga 14 mlndan quliga berizlar har yili tezlik bilan kambagallar uzini tiklab oladi prezdent keyin ularni nazorat qilib borish kk oson yichim ,14 trn pul kambagalga ajratilyapti deyilyapti hozir lekin bizga yitib kelmayapti

  • @user-ws4yq9uy1j
    @user-ws4yq9uy1j 27 днів тому

    Хечканака булгани юук уша тониш билиш тонишинг булса ишга кирасан ва кутариласан танишинг булмаса хеч кимсан

  • @muqaddamxonqadirova2215
    @muqaddamxonqadirova2215 27 днів тому

    Fargʻona viloyatida utgan yigʻilishida bu sizlar sizligicha qolmoqda bandlik tanish bilish men murojat qilib kurdm umuman ishonmayman holatni qogʻozda toʻgʻrilab quyadi tomo m bizni hohish bir tiyinga qimmat

  • @user-ht7lu6mn7z
    @user-ht7lu6mn7z 26 днів тому

    Хамма нарса 100%ошди пенси маош 15%ошди шу камбогаликни кискартиришми

  • @feruzochelov3306
    @feruzochelov3306 27 днів тому

    Bu tizimni uzgartirish kk 14 trillion sumni kambagal oilalarga tugri quliga taqsimlab chiqish kk 3 yilda 90%kambagal odam uzini ancha unglaydi har yili pul berilib turilsa uzb da kambagal qolmaydi hisob

  • @UmidBadalov-gx3ki
    @UmidBadalov-gx3ki 23 дні тому

    😂😂😂

  • @Faruhbozorov-es7lw
    @Faruhbozorov-es7lw 27 днів тому +1

    Xaxaxaxa😂😂😂 jurnalist uzingni osss kambagalik qisqarmaydi qachonki narxlar tushib svet gazni tuliq arzon bersa oyliklarni 7 8 millon qilsa nafaqa xurlarni soliqdan ozod qilsa keyin zur buladi.

  • @mukarramabdurakhmanova7446
    @mukarramabdurakhmanova7446 27 днів тому

    Инвалидларга ёрдам килилар бу яхши амал нафакасини оширилар колаб кувватлелар