Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Маҳмуджон Азимовнинг дўстлари даврасида | Do'stlar davrasida
Вставка
- Опубліковано 15 жов 2024
- "Дўстлар даврасида" кўрсатуви
"Маданият ва маърифат" телеканали
Юртимиз қуёшли, буюк тарихий инсонлар яшаган, Буюк Ипак Йўли ўтган ажойиб, бетакрор, минг асрлик анъаналар ва маданиятига эга ўлка.
Бетакрор, сўлим гўшаларга эга Ўзбекистонимиз, кўнгли очиқ халқимиз, ўтиб кетган бобо-калонларимиз, ҳозирда мустақилликка эришгандан кейинги ютуқларимиз ҳақида қанча гапирсак ҳам оздир.
Бугунги кунда бизнинг қуёшли ўлкамизга дунё халқларининг қизиқиши тобара ошиб келмоқда. Юртимиздаги тарихий обидалар, анъаналаримизга, маданиятимизга, матоларимизга, архитектурамизга, ҳунармандлар томонидан қилинган ишларига, сайёҳлар эътибори кун сайин ортиб бормоқда.
Мутахассисларнинг фикрича, дунё тарихида илк Шарқ Уйғониш даври - Мусулмон Ренессанси, деб ном олган ўрта асрлар ва ундан кейинги замонларда бугунги Ўзбекистон заминидан етишиб чиққан аллома ва мутафаккирларнинг жаҳон илм-фани ва маданияти, муқаддас ислом дини ривожига қўшган ҳиссаси дунё илмий жамоатчилиги томонидан ҳақли равишда тан олинган. Бу мерос яна шуниси билан қадрлики, у тарихнинг ўта мураккаб, зиддиятларга, синовларга тўлиб тошган оғир даврларида алломаларимизнинг минг заҳмати, маънавий жасорати, фидойилиги, беназир ақлий заковати билан бунёд этилган.
Шу билан бирга, жаҳон тарихида «Амир Темур ва темурийлар ренессанси», деган ном билан алоҳида ўрин эгаллайдиган даврда яратилган илм-фан, маданият ва меъморлик дурдоналарини ислом маданиятининг наинки юртимиздаги, балки бутун мусулмон оламидаги юксалиш даври сифатида кўрсатиш муҳимлигини давлатимиз раҳбари кўп бора айтмоқда. Буларнинг бари табаррук заминимиз Ислом маърифати, илм-фан, нурли тараққиётнинг ростмана, ҳақиқий маркази бўлганини англатмоқда, деб минг бор айтиш, фахрланиш, бу меросга муносиб бўлиш қанчалар шукуҳли, ҳам масъулиятли.
Курсатувга гап йук маза килиб курдим .Кайфиятим кутарилди зур чикибди.Курсатувни олиб борганлага катта рахмат.Махмуджон Азимов жудаям камтар ,оддий ва самимий инсон эканла .Мартабалари 2 дунёда баланд булсин .Умрлари узок булсин ,Аллох хамиша асрасин омин !
Мазза килдим куриб рахмат!!!
Омад тилаеман
Яшанг Махмуджон ака умрингиз узок булсин
Ассаломуалейкум Нозимахон Махмутжонни ижодларини мухлисасиман Аллох Умрларига ижодларига БАРОКАТЛА ато этсин Сизга хам шу тилакларни раво курдим сог болинг.
Doim sog"bo"ling shunaqa qo'shiqlar koproq yarating
Тани жониз сог булсин махмуджон ака Самаркандага борсам мен агар кушиги жуда мейерида булган
Mohira Asadova ham kelsinlar iltimos
Bu ko'rsatuvlar televedeniyada ko"proq bo'lsa yoshlar tarbiyasini yaxshi bo"lardi
Махмуджон Азимов бир интер вьюсида 12 13йил °запретга° тушганини айтган,ижодни энг °гуллаган°пайти овозингизни бесабаб бугиб куйишса,уз севг касб.четлатишса...афсус афсу с