Шавкат Мирзиёев Беруний туманида шамол электр станцияси қурилишига тамал тошини қўйди

Поділитися
Вставка
  • Опубліковано 23 лют 2022
  • Президент Шавкат Мирзиёев 24 февраль куни Қорақалпоғистон Республикаси Беруний туманига ташриф буюрди.
    Бу ерда Саудия Арабистонининг “ACWA Power” компанияси билан ҳамкорликда шамол электр станцияси қурилиши режалаштирилган. Шу муносабат билан, ушбу мажмуага тамал тоши қўйиш маросими бўлди.
    - Қорақалпоғистоннинг инсонлари меҳнаткаш, ери бой. Энди шамоллариям иқтисодиётга манфаат келтиради. Агар биз катта-катта корхоналар қурамиз, десак, ҳамкорларимиз авваламбор «энергетиканг борми, йўлинг борми, инфратузилманг борми» деб сўрайди. Бу ерда қуввати 100 мегаватт бўлган шамол электр станцияси барпо этилиши ҳудуд иқтисодиётига қўшимча куч, замин бўлади, - Шавкат Мирзиёев.
    Қорақалпоғистонда ягона бўлган Тахиатош иссиқлик электр станцияси бундан 65 йил аввал қурилган бўлиб, ҳудуд эҳтиёжини қондириш учун етарли эмас эди. Шунинг учун ушбу станция 680 миллион доллар эвазига модернизация қилиниб, 560 мегаватт қувватлар ишга туширилди.
    Мана энди янги йўналишда, экологик тоза яна бир электр станцияси қурилиши бошланмоқда. Йиллик қуввати 360 миллион киловатт-соат бўлган ушбу лойиҳа 108 миллион доллар тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ҳисобига амалга оширилади.
    Бу лойиҳа ишга тушгач, 110 минг хонадонни қўшимча электр энергияси билан таъминлаш мумкин бўлади. Йилига 106 миллион куб метр табиий газимиз тежалади.
    - Инсон қадри учун, деган бош тамойил асосида Қорақалпоғистонни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича ҳам катта марралар олганмиз.
    Келгуси беш йилда 2 минг 500 та янги корхоналар ташкил этиб, саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмини қарийб 2 баробарга ошириш режалаштирилган. Қайта тикланувчи энергия манбалари бу ишларга кучли туртки беради. Бундан фарзандларимиз, келажак авлодлар ҳам манфаат кўради, - деди давлат раҳбари.
    Лойиҳа бўйича Европа тикланиш ва тараққиёт банкининг техник кўмагида эълон қилинган халқаро тендерда Саудия Арабистонининг “ACWA Power” компанияси 20 га яқин талабгорлар ўртасида ғолиб бўлган. Ушбу компания томонидан давлат-хусусий шериклик асосида ишлаб чиқариладиган шамол энергияси учун энг паст тариф - 1 киловатт-соат электр учун 2,56 цент таклиф қилинган.
    Яна бир муҳим томони, станция қурилишида минг нафар қорақалпоқ ёшлари ҳам қатнашади. У ишга тушгач эса, 100 нафар малакали муҳандис ва техник ходимлар юқори даромадли доимий иш билан таъминланади.
    Лойиҳа доирасида 25 та шамол турбинаси ўрнатилади, 20 километр бўлган 220 киловатт кучланишли электр узатиш ҳаво линияси қурилиб, бу қувватлар мамлакат ягона энергетика тизими билан тўлиқ уланади.
    Президентимиз лойиҳа учун зарур нарсаларни маҳаллийлаштиришга алоҳида эътибор қаратиш кераклигини таъкидлади. Масалан, “Тахиатош металл конструкция” заводида таянч устунлар, “Нукус электр аппарат” корхонасида трансформатор ва электр техника жиҳозлари, бошқа корхоналарда эса - кабель ва ўнлаб турли маҳсулотлар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш мумкин.
    Қорақалпоғистонда шамол энергияси ишлаб чиқариш имкониятлари чексиз экани қайд этилди.
    - Экологик инновациялар ва технологиялар ҳудуди, деб эълон қилинган Оролбўйи минтақасида бошланган бу лойиҳа “яшил энергия” ишлаб чиқариш бўйича “биринчи қалдирғоч”. Келгуси беш йилда бу ҳудудда қуввати қарийб 1 минг 800 мегаватт бўлган 3 та шамол станцияси ишга туширилади, - деди давлатимиз раҳбари.
    Шундан сўнг Президент Шавкат Мирзиёев шамол электр станцияси пойдеворига капсула қўйди.
    Маросимда “ACWA Power” компанияси раҳбари Муҳаммад Абдулла Абунаян, соҳа мутахассислари, жамоатчилик вакиллари сўзга чиқди.
    Мамлакатимизда электр энергияси ишлаб чиқаришни кўпайтириш бўйича кўплаб лойиҳалар амалга оширилмоқда. Ўтган йили Навоий вилояти Кармана туманида илк қуёш фотоэлектр станцияси ишга туширилган эди. Сурхондарё вилояти Шеробод туманида шундай яна бир станция қурилиши бошланган.
    Умуман, бу соҳада 3 миллиард доллар миқдоридаги хорижий инвестициялар ҳисобига, жами 2 минг 900 мегаваттли 10 та қуёш ва шамол электр станциялари барпо этилмоқда.

КОМЕНТАРІ • 60

  • @saidahon9451
    @saidahon9451 2 роки тому +15

    ЯХШИ ЯНГИЛИК ХАЛКИМИЗ УЧУН ЭЛЕКТР ЭНЕРГИЯСИ ЖУДАЯМ ЗАРУР ПРЕЗИДЕНТИМИЗГА РАХМАТ КОТТАКОН

  • @user-su3bp4rf7w
    @user-su3bp4rf7w 2 роки тому +8

    100 Миллиард, хар бир ТУМАНГА...🙄.
    Кошкий УША Пуллар бир тийинига хам ХИЁНАТ КИЛМАСДАН МАНФААТЛИ Йуналтирилсаа...
    КАНИИЙдииия....!!!

  • @maratmanabekov9741
    @maratmanabekov9741 2 роки тому +7

    Большой привет городу моего прекрасного, благополучного детства - г. Беруни (моим одноклассникам 1977 года выпуска отдельный привет) мои наилучшие пожелания всем горожанам процветания в экономике, улучшении благосостояния граждан, мира, добра и доброго пути в претворении фантастических инвестпроектов.🙌👍Привет из Казахстана (г. Караганда)! 🇰🇿🤝🇺🇿

  • @turtkuluz9563
    @turtkuluz9563 2 роки тому +7

    Бутун Коракалпогистон туманларига копрок етибор каратинг хурматли Президент чунки шароит жуда огир хамма туманларда Хокимларни хам бир силкиб койинг илтимос сиздан

  • @samadbektj9414
    @samadbektj9414 2 роки тому +7

    Токни шамол ва қуёшдан олишни бундан 20 йил олдин олишни бошлаш керак эди,

  • @_beruniy_1876
    @_beruniy_1876 2 роки тому +9

    BERUNIY OLG'A 👍👍

  • @samadbektj9414
    @samadbektj9414 2 роки тому +8

    Серқуёш Ўзбекистон албата шамолдан,қуёшдан олиш керак электир энергияни.Бу табий ва зарарсиздир.

  • @user-hn5so2is4k
    @user-hn5so2is4k 2 роки тому +10

    Ва нихоят келибдику берунийга

  • @user-id4pz9ib3f
    @user-id4pz9ib3f 2 роки тому +9

    барчаси яхши факат порахурларга жазони кучайтиринг Сингапур Малайзия Хитой сингари

  • @yuldashboykushanov1911
    @yuldashboykushanov1911 2 роки тому +9

    Беруний оллохим назари тушган жой

  • @user-oq8pv7kp6f
    @user-oq8pv7kp6f 2 роки тому +7

    Суу суу суу керек Каракалпакстанга

  • @boysunmas254
    @boysunmas254 2 роки тому +9

    Катта рахмат сизга мухтарам призедентим Шавкат Мирзиёв

  • @miyassaryuldasheva872
    @miyassaryuldasheva872 2 роки тому +3

    Рахмат катта оллох панахида булинг Прездентимиз юртимиз бунданда гиллаб яшнасин куз тегмасин

  • @user258Ma
    @user258Ma 2 роки тому +4

    Beruniyga Gurlandan salom ✌️

  • @diyorbekbekimbetov9034
    @diyorbekbekimbetov9034 Рік тому +2

    Shavkat Mirzayev juda rivojlantirdi ozbekistonni olloh rozi bolsin

  • @ulugbeksaidjonov9225
    @ulugbeksaidjonov9225 2 роки тому +6

    Гап йук молодец

  • @user-fk2qc5vw8e
    @user-fk2qc5vw8e 2 роки тому +6

    1 лайк.1корм менен

  • @user-qz6op4ud9c
    @user-qz6op4ud9c 2 роки тому +3

    Газ муомоси ни хам куриб чикиш керак эди бозор нарх наволарни

  • @user-vg3hp2gw9p
    @user-vg3hp2gw9p 2 роки тому +10

    Каракалпокга бунака шамол станциясидан 10 та курса хам булади Хоразим Бухорода Навои вилоятларда хам куриш керак

  • @kamalshams3923
    @kamalshams3923 2 роки тому +3

    Шу Тайор Газимизданг Беринг , Кишда кийинг бизга Утинг йук , Болларимиз Ота Онамизг, кийинг Утинг екиш у хам топилса ; биз ешлар Чет элдамиз Оила бокиш учинг :Шу Газ Масласини куриб чикинг,

  • @user-jj6cf2pv4x
    @user-jj6cf2pv4x 2 роки тому +5

    Су бер оданда

  • @user-tq9mo8ro6c
    @user-tq9mo8ro6c 2 роки тому +2

    Сиз басшымыз болганынызга коп ракмет коп жардем берип атырсыз куаныштымын бирак уи жаи жок сол себеп киналып кеттим сизден баска кимге аитамын сиз гана жардем бере аласыз

  • @user-sx9nc7ej7d
    @user-sx9nc7ej7d 2 роки тому +1

    Куёшдан олиш керак манимча шамол обхаво узгатиришига олибкелмасмикин лекин халк учун харакатлар .хурсандман.

  • @anvartolibov7272
    @anvartolibov7272 2 роки тому +3

    Chetdagi kampaniyalar bilan emas uzimizni kampaniyalar bilan qilish kerak edimi deyman pul xam uzimizga qolgan bulardi

  • @ixlostaxirov9366
    @ixlostaxirov9366 2 роки тому +2

    Asslamu aleykum xurmatli pirizident bizniñ tortgul gayam boriñ ilajy bolsa

  • @user-tq9mo8ro6c
    @user-tq9mo8ro6c 2 роки тому +1

    Караклпакстанда яашаиман ижарада жардем берсениз бир омир умытпаимын катты киналып кеттим мирзаиев атамыз жардем бериниз

  • @user-by9bl9gx5v
    @user-by9bl9gx5v 2 роки тому +3

    Ассалаумағалайкум президент қарақалпақстанда әділлік жоқ

  • @rizonazarov5137
    @rizonazarov5137 2 роки тому +2

    Zo'r

  • @botirbekazimov3231
    @botirbekazimov3231 2 роки тому +2

    Молодец

  • @user-by9bl9gx5v
    @user-by9bl9gx5v 2 роки тому +6

    Сіздің көмегіңіз керек

  • @diyorbekbekimbetov9034
    @diyorbekbekimbetov9034 Рік тому +1

    Yashang

  • @user-tq9mo8ro6c
    @user-tq9mo8ro6c 2 роки тому +1

    Илтимас жардем берсениз улкен сауапка калар единиз

  • @user-ix4lx9nz9s
    @user-ix4lx9nz9s 2 роки тому +3

    Киеш куб

  • @botirbekazimov3231
    @botirbekazimov3231 2 роки тому +1

    Bo'lar ekanu

  • @user-ix4lx9nz9s
    @user-ix4lx9nz9s 2 роки тому +1

    Домла ни кришасига солнечные батареикойсак чи🤔

  • @yulduznurinbetova2303
    @yulduznurinbetova2303 2 роки тому

    О

  • @user-tq9mo8ro6c
    @user-tq9mo8ro6c 2 роки тому

    Менин жазганымды окып жардем береди деп кудаидан жалынып сураимын

    • @user-tq9mo8ro6c
      @user-tq9mo8ro6c 2 роки тому

      Кун тун кудаидан жалынып сураимын жардем берунизди

  • @user-wt8bl8nx6w
    @user-wt8bl8nx6w 2 роки тому

    СССР булади уруш бошланди Ленин и Путин 2 чи Ленин

    • @user-go1lj4gw7w
      @user-go1lj4gw7w 2 роки тому +2

      Дал.ебмисан? Э Путинингни онасини сен билан кушиб эшик киссин.

  • @nonameno1008
    @nonameno1008 2 роки тому +4

    Бары өзбек дийсин неге мойнакка я коныратка курмйды өзбекке апарып курип атыр

    • @user-dm1ce6yd1x
      @user-dm1ce6yd1x 2 роки тому +1

      Алынған энергияны Хорезмге бериу ушын шығар.

    • @user-go1lj4gw7w
      @user-go1lj4gw7w 2 роки тому +3

      Сенларга курса хам жаман, курмаса хам жаман.

    • @urgench007
      @urgench007 2 роки тому

      Хаммага етади тортишманглар

    • @Fra3r
      @Fra3r 2 роки тому +1

      Даун в 50 кале, беруный, амударя,турткуле половина Каракалпакстан живет в этих местах там много безработных вот почему там строить заводе

    • @user-dm1ce6yd1x
      @user-dm1ce6yd1x 2 роки тому +1

      @@user-go1lj4gw7w Сенсиреме!!! Мадениятлы сөйлеуди ата анаң уйретпедиме ?.