Баҳор ва садоқат куйчиси - 2-қисм

Поділитися
Вставка
  • Опубліковано 2 жов 2024
  • Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур туманидаги 186-сонли умумий ўрта таълим мактабида Ўзбекистон халқ шоири, Меҳнат Қаҳрамони, журналист, таржимон ва жамоат арбоби - Зулфия Исроилова (1915 йил - 1996 йил) таваллудига бағишланган ижодий учрашув бўлиб ўтди.
    «Ёшлар - Янги Ўзбекистон бунёдкори» шиори остида «Баҳор ва садоқат куйчиси» мавзусида бўлиб ўтган мазкур тадбирда:
    - “Умуминсоний қадриятлар маркази” директори, шифокор ва олима - Шоира Орипова;
    - Театр ва кино актрисаси, хонанда, шоира - Сулҳида Парпиева (Сулҳида Ёлғиз);
    - "Ҳуқуқ ва истеъмолчи" газетасининг Бош муҳаррири, "Ўзбекистон" радиосининг катта муҳаррири, "Бекажон" газетаси махсус мухбири, "Турон" фанлар академиясининг фахрий академиги - Гулруҳ Ёрматова;
    - Навоийшунос ижодкор - Зулхумор Кенжаева азиз меҳмонимиз бўлишди ва улар ҳам Зулфияхонимни хотирлаб, ҳам ўзларининг ижод йўллари ҳақида сўзлашди.
    Тадбирда мактаб раҳбари Шакархон Хасанова, ММИБДЎ - Ҳидоятхон Нурмуҳамедова, мактабнинг ижодий - маданий масалалар бўйича тарғиботчиси - Музаффар Муҳаммадназар, рус тили ва адабиёти фани ўқитувчиси - Мавлуда Мирова, она-тили ва рус адабиёти фани ўқитувчилари, синф раҳбарлар, ота-оналар, ўқувчилар (жами 107 нафар) иштирок этишди.

КОМЕНТАРІ • 3

  • @МукаддасФахриддинова

    Койил! Жонли ижро ижродаааа!!!

  • @МукаддасФахриддинова

    Омад, Омад, Омад!!! Зур тадбир чикибди.

  • @МукаддасФахриддинова

    Мана шундай тадбирларни мактабда тез тез утказиб туриш керак. Ёзувчи ва шоиралар бн учрашувдан укувчилар купгина маълумотларга эга булишади, китобларга, шеъриятга кизикиш кучаяди. Мактаб жамоаси ва рахбарларига Рахмат. Чарчаменглар!!!