📮 Rasululloh sollallohu alayhi vasallam aytdilar: ✅ - Kim odamlarni hidoyatga (yaxshi amal va sunnatga) da'vat qilsa, unga ergashganlarning ajriga ko'ra ajr beriladi, bu ajr ularning ajrlaridan hech narsani kamaytirmaydi. 🚫 - Shuningdek, kimdir odamlarni zalolatga chorlasa, unga ergashganlarning gunohiga yarasha jazolanadi, bu gunoh ularning gunohini kamaytirmaydi.📚 (Sahih Muslim #6980)
Хасад ва кибр: Хидоят йўлига ғов бўлувчи омиллардан бири кибр ва манманликдир. Росулуллоҳ ﷺ ўз ҳадиси шарифларидан бирида бу сифатни: Кибр ҳақни инкор қилиш ва одамларни ҳақир санашдир, деб таърифлаганлар. Кибрнинг зидди эса тавозедир. Тавозенинг маъноси: Хақиқатни кимдан бўлсада қабул қилиш, ўзгаларга хуш муъомалада бўлишдир. Мутакаббир кимса ўзини ҳақ деб билади, ўз сўзига ва қилаётган ишига мутаассиб бўлади, яъни меники ҳақ деб туриб олади. Мана шу мутакаббирлик ва манманлик Иблисни саждага буюрилган вақтда, буйруққа бўйсунмасликка ундади. Аллоҳ таоло айтади: وَإِذۡ قُلۡنَا لِلۡمَلَٰٓئِكَةِ ٱسۡجُدُواْ لِأٓدَمَ فَسَجَدُوٓاْ إِلَّآ إِبۡلِيسَ أَبَىٰ وَٱسۡتَكۡبَرَ وَكَانَ مِنَ ٱلۡكَٰفِرِينَ (Эй Муҳаммад ﷺ ), эсланг, Биз фаришталарга Одамга таъзим қилинг дейишимиз билан улар саждага эгилдилар. Фақат Иблис кибр ва ор қилиб кофирлардан бўлди. (Бақара сураси, 34-оят). Яхудийлар такаббур ва хасад қилганлари учун Росулуллоҳ ﷺ га иймон келтиришдан бош тортдилар, ваҳоланки улар у зотни яхши танишар, хақиқий пайғамбар эканликларини билишар эди. Аллоҳ таоло айтади: ٱلَّذِينَ ءَاتَيۡنَٰهُمُ ٱلۡكِتَٰبَ يَعۡرِفُونَهُۥ كَمَا يَعۡرِفُونَ أَبۡنَآءَهُمۡۖ وَإِنَّ فَرِيقٗا مِّنۡهُمۡ لَيَكۡتُمُونَ ٱلۡحَقَّ وَهُمۡ يَعۡلَمُونَ Биз Китоб ато этган кимсалар (яхудий ва насронийлар) уни (Муҳаммад алайҳиссалом) ўз фарзандларини таниган каби танийдилар. (Яъни, ўзларининг Илоҳий Китобларида у зот хақида ўқиганлар). Ва албатта улардан бир гурухи билганлари ҳолда хақиқатни яширадилар. (Бақара сураси, 146-оят). Кибр ва хасад туфайли Абу Жаҳл ҳам иймондан бош тортди. Ундан сўрашганда: Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ростгўй ҳақ эканликларини била туриб нима учун бош тортасан. Абу Жаҳл: Бизни қабила ва бани Хошим доимо шараф устида мусобақа қилар эдик, пойгадаги икки чавандоз каби, улар "биздан пайғамбар чиқди" дейишмоқда, биз энди уларга қандай қилиб ета оламиз, Аллоҳга қасамки, унга асло иймон келтирмаймиз, деб жавоб берган эди. Абдуллоҳ ибн Убай ибн Салул (мунофиқ)ни ҳам иймондан тўсган нарса, мана шу кибр ва хасад касаллиги бўлди. Банда учун Аллоҳ таолонинг неъматлари ичида иймон ва маърифатдан улуғи йўқдир. Унга эриши учун бағрикенглик ва қалб кўзи ўткирлигидан бошқа васийла йўқдир. Куфр ва маъсиятдан каттароқ бало офат йўқдир. Маскур икки нарсага чақиришда қалб кўрлиги ва жаҳолат зулматидан бошқа нарса йўқдир. Хулоса шуки, кимки ҳақ аҳлини даъватини кибр ва манманлик билан қарши олар экан билсинки, юқоридаги мутакаббирларни касали билан балоланибди, уларга келган бало офатлар унга ҳам келади... Аллоҳ таоло айтади: سَأَصۡرِفُ عَنۡ ءَايَٰتِيَ ٱلَّذِينَ يَتَكَبَّرُونَ فِي ٱلۡأَرۡضِ بِغَيۡرِ ٱلۡحَقِّ وَإِن يَرَوۡاْ كُلَّ ءَايَةٖ لَّا يُؤۡمِنُواْ بِهَا وَإِن يَرَوۡاْ سَبِيلَ ٱلرُّشۡدِ لَا يَتَّخِذُوهُ سَبِيلٗا وَإِن يَرَوۡاْ سَبِيلَ ٱلۡغَيِّ يَتَّخِذُوهُ سَبِيلٗاۚ ذَٰلِكَ بِأَنَّهُمۡ كَذَّبُواْ بِـَٔايَٰتِنَا وَكَانُواْ عَنۡهَا غَٰفِلِينَ Мен ерда ноҳақ кибру ҳаво қилиб юрадиган, агар барча оят мўъжизаларни кўрсалар ҳам, уларга иймон келтирмайдиган, тўғри йўлни кўрсалар уни (ўзлари учун) йўл қилиб олмайдиган, агар залолат нотўғри йўлни кўрсалар, уни йўл қилиб оладиган кимсаларни Ўз оят мўъжизаларимдан буриб юборурман яъни, англаб етмайдиган қилиб қўюрман. (Аъроф сураси, 146-оят). Яъни, такаббур кимсаларни оятларимни фаҳмлаш, у ҳақда фикр юритиб, тадаббур қилишдан маҳрум қиламан ва кибру - ҳаво қилганларига жазо сифатида қалбларини муҳрлаб қўяман. Аллоҳ таоло қалбимизни ва амалларимизни ислоҳ қилсин. Амийн!
БИЛИМСИЗЛИК: "Аллоҳни, пайғамбарларини, дин шариатни билмаслик. Илмсизлик ёки илмга эргашмаслик маъносидаги "жаҳл" сўзидан олинган. Шунинг учун илмсиз кимсага "жоҳил" сўзи ишлатилади. Мана шу билимсизлик жуда кўп қавм ва ҳалқларни Исломни қабул қилишларидан манъ қилди. Башарият ҳаётидаги ҳақ йўлдан оғиш, биринчи бўлиб Нуҳ алайҳиссалом қавмида содир бўлди. Улар солиҳ кишилари вафот этгач, уларни суратларини чиздилар, сўнгра хайкалларини ясадилар, йиллар ўтгач (солиҳ кишиларга) сиғиниб юборишди. Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло Нуҳ алайҳиссаломни пайғамбар қилиб юборди. Пайғамбарлар юборилишининг сабаби - ҳалқларни аввалда ўзлари амал қилиб келган ҳақ динга, тавҳид ақидасига қайтариш эди. Қачонки, Нуҳ алайҳиссалом (қавмини) Аллоҳнинг тавҳидига даъват қилганда, қавми кайсарлик, кибрланиш, зўравонлик билан қарши чиқдилар. Бу ўша "жоҳиллик"ни меваси эди... чунки улар динини асл таълимотини унутишган эди. Барча пайғамбарлар сийратига назар ташласак гувоҳ бўламизки, пайғамбарларга ва уларни даъватига қарши чиққан кимсалар жоҳил, қайсар ва мутакаббирлар бўлган. Улар пайғамбарларни инкор қилишиб, ёлғончиликда айблашган, ўзларини эса хидоятда деб билишган... Худди шунга ўхшаш, араблар ҳам Иброҳим алайҳиссаломнинг динида бўлган эдилар. Бир давр келиб, Амр ибн Луҳай номли кимса уларни динларини ўзгартириб, араб ерларига, хусусан Ҳижозга бут санамларни олиб кирди, шундан сўнг Аллоҳдан ўзгага сиғинишлар бошланди. Ушбу муқаддас диёрда ва унинг атрофларида ширк кенг ёйилди, шундан сўнг Аллоҳ таоло Муҳаммад алайҳиссаломни пайғамбар қилиб юборди ва у зот одамларни тавҳидга даъват қилдилар. У Зот ﷺ ҳам кўплаб қаршилик ва тайзиқларга рўбару бўлди. Абу Жаҳл, Абу Лаҳаб ва шу каби жоҳил кимсаларни жоҳиллиги ва кибри ҳақ йўлига ғов бўлди, ( бу бадбаҳтлар) ўзлари ҳам хидоятдан маҳрум бўлдилар, (ўзларига) эргашган кўплаб одамларни ҳам адаштирдилар. Росулуллоҳ ﷺ Аллоҳ йўлида ҳақиқий курашдилар, охир оқибат тавҳид ақидаси ва Иброҳим миллати қайтиб келиб, бутлар синдирилди. Афсуски, бугунки кунда ҳам аксарият мусулмонлар Ислом дини ҳақиқатидан бехабардирлар. Динини асл моҳияти ва мақсадларини билишмайди. Шунинг учун кўпларини дини комил бўлмайди. Бандани камолотга икки нарса етказади: 1) Ҳақни билишлик: Илмни Қуръон ва Суннат асосида хосил қилишлик, соф ва саҳиҳ манбалардан ўрганишлик ва илмига амал қилишлик. Ҳақ аҳлига эргашишлик ва кибрни тарк қилишлик. 2) Ботилни билишлик: Яъни, ҳар бир нарсани зидди бўлиб, Ҳақни зидди Ботилдир. Ҳақ бу Ислом маъносида таърифланади. Ботил эса Куфр ва беҳуда асоссиз нарса маъносида таърифланади. Аллоҳ таоло айтади: وَقُلۡ جَآءَ ٱلۡحَقُّ وَزَهَقَ ٱلۡبَٰطِلُۚ إِنَّ ٱلۡبَٰطِلَ كَانَ زَهُوقٗا "Ҳақиқат (яъни Ислом) келди ва ботил (куфр) йўқолди. Чунки ботил нарса йўқолувчидир." (Исро сураси, 81-оят). Баъзи бир одамлар ҳақни билади, лекин ҳақни ботилдан ажратмайди, ҳақни ботилдан устун қўймайди. Баъзи одамлар Исломни яхши кўришади, лекин куфрни ҳам яхши кўради. Намоз ўқиб, рамазон рўзаларини тутишади, ҳаж ва умралар қиладилар, лекин ханузгача совет даҳрий тузумини кумсашади, мақташади ва муҳаббат қилишади. Ёки насроний ва яхудийларни дин ва дунёга таълуқли маросимларини яхши кўришади. Уларни мусулмонлардан афзал кўришади. Уларни байрамларини нишонлашиб хурсандчилигига "шерик" бўлишади. Мажусийлар байрамларида шоду ҳуррам бўлишади, икки ҳайит байрамларини эса аза мотам билан ўтказишади... Аксар мусулмонлар ширк ва бидъат ҳурофотларни "дин" деб маҳкам ушлашади, уларни насихат қилган даъватчиларни адашганликда айблаб, турли "лақаблар" қўйишади... Уларни холати юқоридаги оятга мувофиқ эмас, аксинча "Ҳақ келган, ботил ҳали ҳам кетмаган"... Аллоҳ таоло ҳалқларига пайғамбарлар юборди, ким Аллоҳнинг элчиларига итоат қилиб, уларга эргашса тўла бахтли бўлишди, ким уларга осий бўлиб, улардан бош тортса азоб уқубатга дучор бўлишди. Хулоса шуки, жоҳиллик ва қайсарлик инсонни хидоятдан тўсиб қўядиган омиллардан экан, уни тарк қилиб илм маърифатга қараб юрайлик.
БОЛАЛАР УЧУН СЎЗЛАШУВ УСЛУБИ БИЛАН ТАВҲИДНИ ЎРГАНИШ Савол ва жавоблар: Менга айтчи эй ўғилчам, маҳлуқотларни ким яратган? Аллоҳ азза ва жалла. У Аллоҳ ким? У яратувчи, ризқ берувчи, бошқарувчи, барча нарсада тасарруф қилувчи, ҳақ билан ибодат қилинувчи зотдир. Аллоҳ қаерда? Осмонда, аршнинг устида. Аллоҳ таоло бизни нима учун яратди? Уни сифатлари билан танишлигимиз, ўзигагина ибодат қилишимиз ва унга ширк келтирмаслигимиз учун яратди. Уни ёлғизлашликнинг маъноси нима? Унинг маъноси: У учун ибодатни холис қиламиз, Унинг сифатлари, феъллари ва рубубиятида унга бирон нарсани шерик қилмаймиз. Тавҳиднинг қисмлари борми? Ҳа, у уч қисмдир. Улар қайсилар, айтинг? Рубубият тавҳиди, улуҳият тавҳиди, исм ва сифатлар тавҳиди. Уни рубубиятда қандай ёлғизлаймиз? Ёлғиз Аллоҳ яратгувчи, ризқ берувчи, барча нарсада тасарруф қилувчи ва унинг эгаси, деб иймон келтириш билан, ҳамда унинг феълларида ёлғизлаймиз. Улуҳиятда Уни қандай ёлғизлаймиз? Ибодат, мухаббат, бўйсуниш ва барча ибодат турларини Унга холис қилиб, ёлғизлашлик билан. Уни исм ва сифатларда қандай ёлғизлаймиз? Уни Ўзи ва Росули, ҳамда саҳобалар сифатлаган нарсалар билан тахрифсиз (ўзгартирмай), таътилсиз (йўққа чиқармай), такйифсиз (кайфият бермай), тамсилсиз (ўхшатмай) сифатлашлик билан. Бу нарсаларда хилоф қилган кимсанинг ҳукми нима? У мушрик, кофир, муртаддир. У учун ширкида узр борми? Йўқ, мушрик учун ширкида ҳеч қандай узр йўқ. Нима учун? Чунки Аллоҳ таоло бандаларга ширкда ўз хужжатини қойим қилган. Нима билан хужжатни қойим қилган? Аҳду-мийсоқ билан, фитрат билан, кавний оятлар билан, ақл билан, китоблар билан, Росуллар билан, оят-далиллар билан, огоҳлантирувчилар билан. Буларнинг барчаси бандаларга етук хужжатдир. Ширк нима? Қисқача айтганда Аллоҳ билан бирга бошқа илоҳ қилмоқлигинг. Муваҳҳид бўлишлигим учун қандай қиламан? Тавҳид шаҳодатини лозим тутиб, шунинг устида ўлмоқлигинг лозим. Шаҳодат нима? У Ла илаҳа иллаллоҳ деган сўзингиздир. Унинг маъноси нима? Аллоҳдан ўзга ҳақ маъбуд йўқ. Шаҳодат учун бошқа исмлар борми? Ҳа бор. Улар қуйидагилар: Тавҳид калимаси, ихлос калимаси, мустаҳкам тутқич ва бундан бошқа кўп исмлари бор. Чунки бу оғир ва буюк калимадир. Уни қабул бўлиши учун шартлари борми? Албатта. Улар: Ихлос, илм, сидқ (ростгўйлик), ишонч, қабул, бўйсуниш, мухаббат. Буларнинг барчаси фақат амал билан мақбул бўлади. Нима учун амал шарт? Чунки шаҳодат, у иймондир. Иймон эса сўз ва амалдир. Буларнинг бири бирисиз дуруст бўлмайди. Мен айтишлигим учун, юқоридагиларни барчасини жамлайдиган бирон сўз борми? Ҳа: Аллоҳга иймон келтирдим ва тоғутга кофир бўлдим, дегин. Нима у тоғут? У шайтондир, ҳамда сеҳргар, коҳин, шариат-қонун чиқарувчилардан иборат бўлган шайтондан шоҳланган нарсалардир. Шариат-қонун чиқарадиган ким? Шариат қилувчи (шореъ) у Аллоҳдир. Кимда-ким ҳалол қилса ёки харом қилса ва Аллоҳни қўйиб шаръий ҳукмларни жорий қилса, бас у мушрик, тоғутдир. Нима учун фақат ушбуларгина тоғутдир? Чунки улар ширк ва куфрда туғёнга кетишди. Нима у куфр? Луғатда ўрамоқ, дегани. У сўз, амал ва эътиқодда воқеъ бўлади. Иймон асллари нима? Улар олтидадир: Аллоҳга, фаришталарига, китобларига, Росулларига, охират кунига, қадарнинг яхшисию-ёмонига иймон келтирмоғингдир. Ислом ҳақида хабар беринг? У Аллоҳдан ўзга ҳақ маъбуд йўқ, Муҳаммад унинг элчисидир, деб гувоҳлик бермоқлигинг, намозни барпо қилмоқлигинг, закотни ўтамоқлигинг, рўза тутмоқлигинг, агар қодир бўлсанг Аллоҳнинг байтига ҳаж қилмоқлигингдир. Бу барча маълумотларни қаердан олдингиз? Қуръондан, Набавий суннатдан, саҳоба ва тобеинлар асарларидан.
БИДЪАТНИНГ ТУРЛАРИ: Имом Заҳабий раҳимаҳуллоҳ шундай деди: «Агарда фитнага йўлиқсанг: 1). Суннатни маҳкам тут. 2). Сукутни лозим бил. 3). Зинхор ўзинга дахилсиз нарсага киришма. 4). Сенга шубҳа ёки ихтилоф уйғотган ишни Аллоҳнинг Китоби ва Расулуллоҳ ﷺ нинг суннатига қайтар ва ана шу жойда тўхта ва: «Аллоҳ таоло билувчироқдир», деб айт». «Сияр», 20/141. 1). Шаръий далилга зид бўлган ҳар қандай эътиқод бидъатдир. 2). Қуръон ва суннатда келмаган ёки саҳобалардан нақл қилинмаган ҳар қандай эътиқод бидъатдир. 3). Шаръий далилга суянмаган ҳар қандай ибодат бидъатдир. 4). Мавзу (тўқима) ҳадисга суянган ҳар қандай ибодат бидъатдир. 5). Одат бўлган бирор амални, Аллоҳ ва расули ﷺ эътиборга олмаган йўсинда бажариш орқали, Аллоҳга яқинлашишга уруниш бидъатдир. 6). Шариат қайтарган ҳар қандай амал билан ибодат қилиш бидъат ҳисобланади. 7). Шариат чеклаб қўйган ибодатларни, чекловларга риоя қилмаган ҳолда бажариш бидъатдир. 8). Шариатда умумий тарзда келган ибодатларни чеклаб қўйиш бидъатдир. 9). Ибодатларни адо этишда ғулувга йўл қўйиш (ҳаддан ошиш) бидъатдир. 10). Расулуллоҳ ﷺ ва саҳобалар сабаби топилган, тўсқинлик бўлмаган ҳолда тарк этган ибодатни бажариш бидъатдир.
КУФР СЎЗИНИ АЙТИБ ЁКИ АМАЛИНИ ҚИЛИБ ЮРГАНЛАРГА УЗР ЙЎҚ! Аллоҳ таоло айтади: قُلْ هَلْ نُنَبِّئُكُم بِالْأَخْسَرِينَ أَعْمَالًا الَّذِينَ ضَلَّ سَعْيُهُمْ فِي الْحَيَاةِ الدُّنْيَا وَهُمْ يَحْسَبُونَ أَنَّهُمْ يُحْسِنُونَ صُنْعًا Сен: Сизга амаллари юзасидан энг зиёнкорларнинг хабарини берайми? Улар бу дунё ҳаётидаёқ сайъи-ҳаракатлари ботил бўлган, ўзлари эса, гўзал иш қиляпман, деб ҳисоблайдиганлардир, дегин. (Қаҳф сураси, 103-104 оятлар). Тобарий роҳимаҳуллоҳ айтади: Бу оят Аллоҳга фақатгина қасд ила куфр келтириш мумкин, деб даъво қилувчиларнинг гаплари хато эканлигига энг кучли далилдир! Зеро, Аллоҳ таоло ўзини ҳақ узра деб ўйлаб юрганлар, Унинг наздида залолатда эканликларини баён қилган. Агар киши фақат билиб турган нарсасида кофир бўлиши ҳақиқат бўлганида эди, бу оят маъносиз бўлиб қолар ва ўша бандалар яхши иш қиляпмиз, деган ниятлари эвазига ажр олишлари лозим бўларди. Ваҳоланки, Аллоҳ уларнинг кофир бўлганликлари ва амаллари ҳабата бўлгани ҳақида хабар берган. (Тафсири Тобарий, 15/428).
НАСИҲАТ Бази инсонларга насиҳат, қилиб Аллоҳдан қўрқ Тавҳидни ўрган, Аллоҳ ва росулига итоат қил. Гуноҳ қилма, бидъат амалларни қилма, ҳаромга қарама, деб ислом гўзалликларига чақирилса… Хоҳлаганидек яшаб юрган инсонларни аксари шундай жавоб беради: «Сизлар яшашни билмайсизлар, ақл ишлатмайсизлар, дунёдан орқада қолган қолоқсизлар, менга бунақа нарсалардан гапирма, бор кет» деб айтади. Ёки базилари ўзини ақлли кўрсатиб: «Иймон қалбда бўлади» деб жавоб беради. Аммо шу гапларни гапираётган инсонларни озгина фурсат ўтгандан кейинги сўзлари қандай бўлишини Аллоҳ таоло хабар беради: وَقَالُواْ لَوۡ كُنَّا نَسۡمَعُ أَوۡ نَعۡقِلُ مَا كُنَّا فِيٓ أَصۡحَٰبِ ٱلسَّعِيرِ Ва улар: «Агар эътибор қулоғи билан эшитганимизда ёки ақлни ишлатганимизда эди, дўзахийлар орасида бўлмаган бўлар эдик», дерлар. (Мулк сураси, 10-оят). Насиҳат олувчилардан бўлайлик, афсус қилинадиган кун келмасидан олдин.
#TILI_OLIM_MUNOFIQ... Umar ibn Xattob roziallohu anhudan, Rasululloh sollallohu alayhi va sallam aytdilar: “Ummatimga eng qoʻrqadigan qoʻrqinchim: har bir tili olim boʻlgan munofiqdir”. (Ahmad). • Hadisdagi munofiqning uch sifati: - Birinchidan: U munofiqdir. - Ikkinchidan: Uning ilmi tilida faqat. - Uchinchidan: Uning asosiy quroli tili boʻladi. • Bunday munofiq ummatga oʻzidagi nifoq va charchamas til bilan emas, tilidagi ilm bilan oddiy munofiqdan xatarliroq boʻladi, lekin baribir undan nifoq bilan suyaksiz tili ajralmaydi. • Munofiqning tili olim boʻlishining illati shuki: Haqqa qarshiligini bor kuchi bilan kurashishi uchun tilini olim qilib olgan, chunki u nifoqi bilan toʻgʻridan-toʻgʻri kurasholmaydi-da! Chunki kitobi sunnatda va asarlarda nifoqlari fosh qilinib boʻlgan; - Endi unday munofiq ummatga nasihatgoʻy, haqparvar boʻlib koʻrinadi, lekin ularga botilni haqqa oʻrab yetkazayotgan boʻladi, boʻlib ham eng goʻzal taʼbirlar, chiroyli soʻzlar bilan haqni botilga botilni haqqa qorishtirib turadi, shu tarzda odamlarni gangitib turadi; - Ummatdan shijoatni yechib olishga urinadi, ularga xoinlarga, zolimlarga muhabbat qilishni oʻrgatadi; Qachonki haq ahlini koʻrsa ularni faqat qora otliqqa chiqarishni boshlaydi, toki odamlar koʻziga uni adashgan qilib koʻrsatishga urinadi. Bilmaydiki azizlikni Alloh beradi! Yetmaganiday sodiq moʻminlarni, xolisolillah amal qiluvchilarni turli laqablar bilan: terrorchi, ummatga xoin, johillar, takfirchi, havorij va hakazolar bilan laqablaydi. Bilmaydiki Alloh uni haq ahli uchun nishon qilib qoʻygan! Ummatning manfaatini arzimagan foniy dunyoga sotib yuboradi. Oʻz manfaati va togʻutlari uchun tili bilan toʻxtamay kurashadi, qayerda haq ahlining nuri koʻrinsa ogʻzi bilan oʻchirishga urinadi; Tili bilan, nifoq bosgan aqiydasi bilan zolimlarga sodiq boʻlib ularning taxtiga suyanib olib oʻz jonini haq ahlining nurli hujjatlaridan va keskir dalillaridan, shiddatli bandalaridan saqlashga urinadi; Nima boʻlsa ham unday munofiq Iblisga oʻxshaydi, u ummat zaiflashganda odamlarni vas-vasa qilib botil bilan oʻrashga kirishadi.
Илм Фахм Заковат да етуклик Макоми га етказдирган Аллох га Хамд лар булсин. Амиииин.
Аллох таолло роззи болсин Устоз
Jazakumullahi hayran Abdullah axi
Alloh taolo rozi boʻlsin
МашаАллах ☝️
Сиздака олимларимизни янада купайтирсин илойим Аллох рахмат
Allah ilmizga umrizga va farasotizga barakotlar yogdirsin ukam Abdullah Allahumma Amiyn
Илм билан Сийлаган Аллохга Хамд лар булсин. Амииин.
Аллаху Акбар ☝️
СубханАллах ☝️
Togʻutdan, unga ibodat qilishdan chetda boʻlganlarga va Allohga qaytganlarga xushxabar bor. Bas, bir bandalarimga xushxabar ber.
Zumar surasi 17- oyat
🤲🤲🤲🤲🤲🤲🤲
❤
📮 Rasululloh sollallohu alayhi vasallam aytdilar: ✅ - Kim odamlarni hidoyatga (yaxshi amal va sunnatga) da'vat qilsa, unga ergashganlarning ajriga ko'ra ajr beriladi, bu ajr ularning ajrlaridan hech narsani kamaytirmaydi.
🚫 - Shuningdek, kimdir odamlarni zalolatga chorlasa, unga ergashganlarning gunohiga yarasha jazolanadi, bu gunoh ularning gunohini kamaytirmaydi.📚
(Sahih Muslim #6980)
..20:50 haqiqatdan ham haq gaplar aytibdi, ustoz. Men ham shunga hayron qolganman. Odamlarga nima bo'lgan deb hayron qolasan...
Хасад ва кибр: Хидоят йўлига ғов бўлувчи омиллардан бири кибр ва манманликдир.
Росулуллоҳ ﷺ ўз ҳадиси шарифларидан бирида бу сифатни: Кибр ҳақни инкор қилиш ва одамларни ҳақир санашдир, деб таърифлаганлар.
Кибрнинг зидди эса тавозедир.
Тавозенинг маъноси: Хақиқатни кимдан бўлсада қабул қилиш, ўзгаларга хуш муъомалада бўлишдир.
Мутакаббир кимса ўзини ҳақ деб билади, ўз сўзига ва қилаётган ишига мутаассиб бўлади, яъни меники ҳақ деб туриб олади.
Мана шу мутакаббирлик ва манманлик Иблисни саждага буюрилган вақтда, буйруққа бўйсунмасликка ундади.
Аллоҳ таоло айтади:
وَإِذۡ قُلۡنَا لِلۡمَلَٰٓئِكَةِ ٱسۡجُدُواْ لِأٓدَمَ فَسَجَدُوٓاْ إِلَّآ إِبۡلِيسَ أَبَىٰ وَٱسۡتَكۡبَرَ وَكَانَ مِنَ ٱلۡكَٰفِرِينَ
(Эй Муҳаммад ﷺ ), эсланг, Биз фаришталарга Одамга таъзим қилинг дейишимиз билан улар саждага эгилдилар. Фақат Иблис кибр ва ор қилиб кофирлардан бўлди.
(Бақара сураси, 34-оят).
Яхудийлар такаббур ва хасад қилганлари учун Росулуллоҳ ﷺ га иймон келтиришдан бош тортдилар, ваҳоланки улар у зотни яхши танишар, хақиқий пайғамбар эканликларини билишар эди.
Аллоҳ таоло айтади:
ٱلَّذِينَ ءَاتَيۡنَٰهُمُ ٱلۡكِتَٰبَ يَعۡرِفُونَهُۥ كَمَا يَعۡرِفُونَ أَبۡنَآءَهُمۡۖ وَإِنَّ فَرِيقٗا مِّنۡهُمۡ لَيَكۡتُمُونَ ٱلۡحَقَّ وَهُمۡ يَعۡلَمُونَ
Биз Китоб ато этган кимсалар (яхудий ва насронийлар) уни (Муҳаммад алайҳиссалом) ўз фарзандларини таниган каби танийдилар. (Яъни, ўзларининг Илоҳий Китобларида у зот хақида ўқиганлар). Ва албатта улардан бир гурухи билганлари ҳолда хақиқатни яширадилар.
(Бақара сураси, 146-оят).
Кибр ва хасад туфайли Абу Жаҳл ҳам иймондан бош тортди.
Ундан сўрашганда:
Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ростгўй ҳақ эканликларини била туриб нима учун бош тортасан.
Абу Жаҳл: Бизни қабила ва бани Хошим доимо шараф устида мусобақа қилар эдик, пойгадаги икки чавандоз каби, улар "биздан пайғамбар чиқди" дейишмоқда, биз энди уларга қандай қилиб ета оламиз, Аллоҳга қасамки, унга асло иймон келтирмаймиз, деб жавоб берган эди.
Абдуллоҳ ибн Убай ибн Салул (мунофиқ)ни ҳам иймондан тўсган нарса, мана шу кибр ва хасад касаллиги бўлди.
Банда учун Аллоҳ таолонинг неъматлари ичида иймон ва маърифатдан улуғи йўқдир. Унга эриши учун бағрикенглик ва қалб кўзи ўткирлигидан бошқа васийла йўқдир.
Куфр ва маъсиятдан каттароқ бало офат йўқдир. Маскур икки нарсага чақиришда қалб кўрлиги ва жаҳолат зулматидан бошқа нарса йўқдир.
Хулоса шуки, кимки ҳақ аҳлини даъватини кибр ва манманлик билан қарши олар экан билсинки, юқоридаги мутакаббирларни касали билан балоланибди, уларга келган бало офатлар унга ҳам келади...
Аллоҳ таоло айтади:
سَأَصۡرِفُ عَنۡ ءَايَٰتِيَ ٱلَّذِينَ يَتَكَبَّرُونَ فِي ٱلۡأَرۡضِ بِغَيۡرِ ٱلۡحَقِّ وَإِن يَرَوۡاْ كُلَّ ءَايَةٖ لَّا يُؤۡمِنُواْ بِهَا وَإِن يَرَوۡاْ سَبِيلَ ٱلرُّشۡدِ لَا يَتَّخِذُوهُ سَبِيلٗا وَإِن يَرَوۡاْ سَبِيلَ ٱلۡغَيِّ يَتَّخِذُوهُ سَبِيلٗاۚ ذَٰلِكَ بِأَنَّهُمۡ كَذَّبُواْ بِـَٔايَٰتِنَا وَكَانُواْ عَنۡهَا غَٰفِلِينَ
Мен ерда ноҳақ кибру ҳаво қилиб юрадиган, агар барча оят мўъжизаларни кўрсалар ҳам, уларга иймон келтирмайдиган, тўғри йўлни кўрсалар уни (ўзлари учун) йўл қилиб олмайдиган, агар залолат нотўғри йўлни кўрсалар, уни йўл қилиб оладиган кимсаларни Ўз оят мўъжизаларимдан буриб юборурман яъни, англаб етмайдиган қилиб қўюрман.
(Аъроф сураси, 146-оят).
Яъни, такаббур кимсаларни оятларимни фаҳмлаш, у ҳақда фикр юритиб, тадаббур қилишдан маҳрум қиламан ва кибру - ҳаво қилганларига жазо сифатида қалбларини муҳрлаб қўяман.
Аллоҳ таоло қалбимизни ва амалларимизни ислоҳ қилсин. Амийн!
БИЛИМСИЗЛИК:
"Аллоҳни, пайғамбарларини, дин шариатни билмаслик.
Илмсизлик ёки илмга эргашмаслик маъносидаги "жаҳл" сўзидан олинган. Шунинг учун илмсиз кимсага "жоҳил" сўзи ишлатилади.
Мана шу билимсизлик жуда кўп қавм ва ҳалқларни Исломни қабул қилишларидан манъ қилди.
Башарият ҳаётидаги ҳақ йўлдан оғиш, биринчи бўлиб Нуҳ алайҳиссалом қавмида содир бўлди. Улар солиҳ кишилари вафот этгач, уларни суратларини чиздилар, сўнгра хайкалларини ясадилар, йиллар ўтгач (солиҳ кишиларга) сиғиниб юборишди.
Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло Нуҳ алайҳиссаломни пайғамбар қилиб юборди. Пайғамбарлар юборилишининг сабаби - ҳалқларни аввалда ўзлари амал қилиб келган ҳақ динга, тавҳид ақидасига қайтариш эди.
Қачонки, Нуҳ алайҳиссалом (қавмини) Аллоҳнинг тавҳидига даъват қилганда, қавми кайсарлик, кибрланиш, зўравонлик билан қарши чиқдилар. Бу ўша "жоҳиллик"ни меваси эди... чунки улар динини асл таълимотини унутишган эди. Барча пайғамбарлар сийратига назар ташласак гувоҳ бўламизки, пайғамбарларга ва уларни даъватига қарши чиққан кимсалар жоҳил, қайсар ва мутакаббирлар бўлган. Улар пайғамбарларни инкор қилишиб, ёлғончиликда айблашган, ўзларини эса хидоятда деб билишган...
Худди шунга ўхшаш, араблар ҳам Иброҳим алайҳиссаломнинг динида бўлган эдилар. Бир давр келиб, Амр ибн Луҳай номли кимса уларни динларини ўзгартириб, араб ерларига, хусусан Ҳижозга бут санамларни олиб кирди, шундан сўнг Аллоҳдан ўзгага сиғинишлар бошланди. Ушбу муқаддас диёрда ва унинг атрофларида ширк кенг ёйилди, шундан сўнг Аллоҳ таоло Муҳаммад алайҳиссаломни пайғамбар қилиб юборди ва у зот одамларни тавҳидга даъват қилдилар. У Зот ﷺ ҳам кўплаб қаршилик ва тайзиқларга рўбару бўлди. Абу Жаҳл, Абу Лаҳаб ва шу каби жоҳил кимсаларни жоҳиллиги ва кибри ҳақ йўлига ғов бўлди, ( бу бадбаҳтлар) ўзлари ҳам хидоятдан маҳрум бўлдилар, (ўзларига) эргашган кўплаб одамларни ҳам адаштирдилар.
Росулуллоҳ ﷺ Аллоҳ йўлида ҳақиқий курашдилар, охир оқибат тавҳид ақидаси ва Иброҳим миллати қайтиб келиб, бутлар синдирилди.
Афсуски, бугунки кунда ҳам аксарият мусулмонлар Ислом дини ҳақиқатидан бехабардирлар. Динини асл моҳияти ва мақсадларини билишмайди. Шунинг учун кўпларини дини комил бўлмайди. Бандани камолотга икки нарса етказади:
1) Ҳақни билишлик:
Илмни Қуръон ва Суннат асосида хосил қилишлик, соф ва саҳиҳ манбалардан ўрганишлик ва илмига амал қилишлик. Ҳақ аҳлига эргашишлик ва кибрни тарк қилишлик.
2) Ботилни билишлик:
Яъни, ҳар бир нарсани зидди бўлиб, Ҳақни зидди Ботилдир.
Ҳақ бу Ислом маъносида таърифланади.
Ботил эса Куфр ва беҳуда асоссиз нарса маъносида таърифланади.
Аллоҳ таоло айтади:
وَقُلۡ جَآءَ ٱلۡحَقُّ وَزَهَقَ ٱلۡبَٰطِلُۚ إِنَّ ٱلۡبَٰطِلَ كَانَ زَهُوقٗا
"Ҳақиқат (яъни Ислом) келди ва ботил (куфр) йўқолди. Чунки ботил нарса йўқолувчидир."
(Исро сураси, 81-оят).
Баъзи бир одамлар ҳақни билади, лекин ҳақни ботилдан ажратмайди, ҳақни ботилдан устун қўймайди.
Баъзи одамлар Исломни яхши кўришади, лекин куфрни ҳам яхши кўради.
Намоз ўқиб, рамазон рўзаларини тутишади, ҳаж ва умралар қиладилар, лекин ханузгача совет даҳрий тузумини кумсашади, мақташади ва муҳаббат қилишади. Ёки насроний ва яхудийларни дин ва дунёга таълуқли маросимларини яхши кўришади. Уларни мусулмонлардан афзал кўришади. Уларни байрамларини нишонлашиб хурсандчилигига "шерик" бўлишади. Мажусийлар байрамларида шоду ҳуррам бўлишади, икки ҳайит байрамларини эса аза мотам билан ўтказишади...
Аксар мусулмонлар ширк ва бидъат ҳурофотларни "дин" деб маҳкам ушлашади, уларни насихат қилган даъватчиларни адашганликда айблаб, турли "лақаблар" қўйишади...
Уларни холати юқоридаги оятга мувофиқ эмас, аксинча "Ҳақ келган, ботил ҳали ҳам кетмаган"...
Аллоҳ таоло ҳалқларига пайғамбарлар юборди, ким Аллоҳнинг элчиларига итоат қилиб, уларга эргашса тўла бахтли бўлишди, ким уларга осий бўлиб, улардан бош тортса азоб уқубатга дучор бўлишди.
Хулоса шуки, жоҳиллик ва қайсарлик инсонни хидоятдан тўсиб қўядиган омиллардан экан, уни тарк қилиб илм маърифатга қараб юрайлик.
БОЛАЛАР УЧУН СЎЗЛАШУВ УСЛУБИ БИЛАН ТАВҲИДНИ ЎРГАНИШ
Савол ва жавоблар:
Менга айтчи эй ўғилчам, маҳлуқотларни ким яратган?
Аллоҳ азза ва жалла.
У Аллоҳ ким?
У яратувчи, ризқ берувчи, бошқарувчи, барча нарсада тасарруф қилувчи, ҳақ билан ибодат қилинувчи зотдир.
Аллоҳ қаерда?
Осмонда, аршнинг устида.
Аллоҳ таоло бизни нима учун яратди?
Уни сифатлари билан танишлигимиз, ўзигагина ибодат қилишимиз ва унга ширк келтирмаслигимиз учун яратди.
Уни ёлғизлашликнинг маъноси нима?
Унинг маъноси:
У учун ибодатни холис қиламиз, Унинг сифатлари, феъллари ва рубубиятида унга бирон нарсани шерик қилмаймиз.
Тавҳиднинг қисмлари борми?
Ҳа, у уч қисмдир.
Улар қайсилар, айтинг?
Рубубият тавҳиди, улуҳият тавҳиди, исм ва сифатлар тавҳиди.
Уни рубубиятда қандай ёлғизлаймиз?
Ёлғиз Аллоҳ яратгувчи, ризқ берувчи, барча нарсада тасарруф қилувчи ва унинг эгаси, деб иймон келтириш билан, ҳамда унинг феълларида ёлғизлаймиз.
Улуҳиятда Уни қандай ёлғизлаймиз?
Ибодат, мухаббат, бўйсуниш ва барча ибодат турларини Унга холис қилиб, ёлғизлашлик билан.
Уни исм ва сифатларда қандай ёлғизлаймиз?
Уни Ўзи ва Росули, ҳамда саҳобалар сифатлаган нарсалар билан тахрифсиз (ўзгартирмай), таътилсиз (йўққа чиқармай), такйифсиз (кайфият бермай), тамсилсиз (ўхшатмай) сифатлашлик билан.
Бу нарсаларда хилоф қилган кимсанинг ҳукми нима?
У мушрик, кофир, муртаддир.
У учун ширкида узр борми?
Йўқ, мушрик учун ширкида ҳеч қандай узр йўқ.
Нима учун?
Чунки Аллоҳ таоло бандаларга ширкда ўз хужжатини қойим қилган.
Нима билан хужжатни қойим қилган?
Аҳду-мийсоқ билан, фитрат билан, кавний оятлар билан, ақл билан, китоблар билан, Росуллар билан, оят-далиллар билан, огоҳлантирувчилар билан.
Буларнинг барчаси бандаларга етук хужжатдир.
Ширк нима?
Қисқача айтганда Аллоҳ билан бирга бошқа илоҳ қилмоқлигинг.
Муваҳҳид бўлишлигим учун қандай қиламан?
Тавҳид шаҳодатини лозим тутиб, шунинг устида ўлмоқлигинг лозим.
Шаҳодат нима?
У Ла илаҳа иллаллоҳ деган сўзингиздир.
Унинг маъноси нима?
Аллоҳдан ўзга ҳақ маъбуд йўқ.
Шаҳодат учун бошқа исмлар борми?
Ҳа бор. Улар қуйидагилар: Тавҳид калимаси, ихлос калимаси, мустаҳкам тутқич ва бундан бошқа кўп исмлари бор. Чунки бу оғир ва буюк калимадир.
Уни қабул бўлиши учун шартлари борми?
Албатта. Улар: Ихлос, илм, сидқ (ростгўйлик), ишонч, қабул, бўйсуниш, мухаббат. Буларнинг барчаси фақат амал билан мақбул бўлади.
Нима учун амал шарт?
Чунки шаҳодат, у иймондир. Иймон эса сўз ва амалдир. Буларнинг бири бирисиз дуруст бўлмайди.
Мен айтишлигим учун, юқоридагиларни барчасини жамлайдиган бирон сўз борми?
Ҳа: Аллоҳга иймон келтирдим ва тоғутга кофир бўлдим, дегин.
Нима у тоғут?
У шайтондир, ҳамда сеҳргар, коҳин, шариат-қонун чиқарувчилардан иборат бўлган шайтондан шоҳланган нарсалардир.
Шариат-қонун чиқарадиган ким?
Шариат қилувчи (шореъ) у Аллоҳдир. Кимда-ким
ҳалол қилса ёки харом қилса ва Аллоҳни қўйиб шаръий ҳукмларни жорий қилса, бас у мушрик, тоғутдир.
Нима учун фақат ушбуларгина тоғутдир?
Чунки улар ширк ва куфрда туғёнга кетишди.
Нима у куфр?
Луғатда ўрамоқ, дегани. У сўз, амал ва эътиқодда воқеъ бўлади.
Иймон асллари нима?
Улар олтидадир: Аллоҳга, фаришталарига, китобларига, Росулларига, охират кунига, қадарнинг яхшисию-ёмонига иймон келтирмоғингдир.
Ислом ҳақида хабар беринг?
У Аллоҳдан ўзга ҳақ маъбуд йўқ, Муҳаммад унинг элчисидир, деб гувоҳлик бермоқлигинг, намозни барпо қилмоқлигинг, закотни ўтамоқлигинг, рўза тутмоқлигинг, агар қодир бўлсанг Аллоҳнинг байтига ҳаж қилмоқлигингдир.
Бу барча маълумотларни қаердан олдингиз?
Қуръондан, Набавий суннатдан, саҳоба ва тобеинлар асарларидан.
БИДЪАТНИНГ ТУРЛАРИ:
Имом Заҳабий раҳимаҳуллоҳ шундай деди:
«Агарда фитнага йўлиқсанг:
1). Суннатни маҳкам тут.
2). Сукутни лозим бил.
3). Зинхор ўзинга дахилсиз нарсага киришма.
4). Сенга шубҳа ёки ихтилоф уйғотган ишни Аллоҳнинг Китоби ва Расулуллоҳ ﷺ нинг суннатига қайтар ва ана шу жойда тўхта ва: «Аллоҳ таоло билувчироқдир», деб айт».
«Сияр», 20/141.
1). Шаръий далилга зид бўлган ҳар қандай эътиқод бидъатдир.
2). Қуръон ва суннатда келмаган ёки саҳобалардан нақл қилинмаган ҳар қандай эътиқод бидъатдир.
3). Шаръий далилга суянмаган ҳар қандай ибодат бидъатдир.
4). Мавзу (тўқима) ҳадисга суянган ҳар қандай ибодат бидъатдир.
5). Одат бўлган бирор амални, Аллоҳ ва расули ﷺ эътиборга олмаган йўсинда бажариш орқали, Аллоҳга яқинлашишга уруниш бидъатдир.
6). Шариат қайтарган ҳар қандай амал билан ибодат қилиш бидъат ҳисобланади.
7). Шариат чеклаб қўйган ибодатларни, чекловларга риоя қилмаган ҳолда бажариш бидъатдир.
8). Шариатда умумий тарзда келган ибодатларни чеклаб қўйиш бидъатдир.
9). Ибодатларни адо этишда ғулувга йўл қўйиш (ҳаддан ошиш) бидъатдир.
10). Расулуллоҳ ﷺ ва саҳобалар сабаби топилган, тўсқинлик бўлмаган ҳолда тарк этган ибодатни бажариш бидъатдир.
КУФР СЎЗИНИ АЙТИБ ЁКИ АМАЛИНИ ҚИЛИБ ЮРГАНЛАРГА УЗР ЙЎҚ!
Аллоҳ таоло айтади:
قُلْ هَلْ نُنَبِّئُكُم بِالْأَخْسَرِينَ أَعْمَالًا
الَّذِينَ ضَلَّ سَعْيُهُمْ فِي الْحَيَاةِ الدُّنْيَا وَهُمْ يَحْسَبُونَ أَنَّهُمْ يُحْسِنُونَ صُنْعًا
Сен: Сизга амаллари юзасидан энг зиёнкорларнинг хабарини берайми? Улар бу дунё ҳаётидаёқ сайъи-ҳаракатлари ботил бўлган, ўзлари эса, гўзал иш қиляпман, деб ҳисоблайдиганлардир, дегин.
(Қаҳф сураси, 103-104 оятлар).
Тобарий роҳимаҳуллоҳ айтади:
Бу оят Аллоҳга фақатгина қасд ила куфр келтириш мумкин, деб даъво қилувчиларнинг гаплари хато эканлигига энг кучли далилдир! Зеро, Аллоҳ таоло ўзини ҳақ узра деб ўйлаб юрганлар, Унинг наздида залолатда эканликларини баён қилган. Агар киши фақат билиб турган нарсасида кофир бўлиши ҳақиқат бўлганида эди, бу оят маъносиз бўлиб қолар ва ўша бандалар яхши иш қиляпмиз, деган ниятлари эвазига ажр олишлари лозим бўларди. Ваҳоланки, Аллоҳ уларнинг кофир бўлганликлари ва амаллари ҳабата бўлгани ҳақида хабар берган.
(Тафсири Тобарий, 15/428).
НАСИҲАТ
Бази инсонларга насиҳат, қилиб Аллоҳдан қўрқ Тавҳидни ўрган, Аллоҳ ва росулига итоат қил.
Гуноҳ қилма, бидъат амалларни қилма, ҳаромга қарама, деб ислом гўзалликларига чақирилса…
Хоҳлаганидек яшаб юрган инсонларни аксари шундай жавоб беради: «Сизлар яшашни билмайсизлар, ақл ишлатмайсизлар, дунёдан орқада қолган қолоқсизлар, менга бунақа нарсалардан гапирма, бор кет» деб айтади. Ёки базилари ўзини ақлли кўрсатиб: «Иймон қалбда бўлади» деб жавоб беради.
Аммо шу гапларни гапираётган инсонларни озгина фурсат ўтгандан кейинги сўзлари қандай бўлишини
Аллоҳ таоло хабар беради:
وَقَالُواْ لَوۡ كُنَّا نَسۡمَعُ أَوۡ نَعۡقِلُ مَا كُنَّا فِيٓ أَصۡحَٰبِ ٱلسَّعِيرِ
Ва улар: «Агар эътибор қулоғи билан эшитганимизда ёки ақлни ишлатганимизда эди, дўзахийлар орасида бўлмаган бўлар эдик», дерлар.
(Мулк сураси, 10-оят).
Насиҳат олувчилардан бўлайлик, афсус қилинадиган кун келмасидан олдин.
#TILI_OLIM_MUNOFIQ...
Umar ibn Xattob roziallohu anhudan, Rasululloh sollallohu alayhi va sallam aytdilar: “Ummatimga eng qoʻrqadigan qoʻrqinchim: har bir tili olim boʻlgan munofiqdir”. (Ahmad).
• Hadisdagi munofiqning uch sifati:
- Birinchidan: U munofiqdir.
- Ikkinchidan: Uning ilmi tilida faqat.
- Uchinchidan: Uning asosiy quroli tili boʻladi.
• Bunday munofiq ummatga oʻzidagi nifoq va charchamas til bilan emas, tilidagi ilm bilan oddiy munofiqdan xatarliroq boʻladi, lekin baribir undan nifoq bilan suyaksiz tili ajralmaydi.
• Munofiqning tili olim boʻlishining illati shuki: Haqqa qarshiligini bor kuchi bilan kurashishi uchun tilini olim qilib olgan, chunki u nifoqi bilan toʻgʻridan-toʻgʻri kurasholmaydi-da! Chunki kitobi sunnatda va asarlarda nifoqlari fosh qilinib boʻlgan;
- Endi unday munofiq ummatga nasihatgoʻy, haqparvar boʻlib koʻrinadi, lekin ularga botilni haqqa oʻrab yetkazayotgan boʻladi, boʻlib ham eng goʻzal taʼbirlar, chiroyli soʻzlar bilan haqni botilga botilni haqqa qorishtirib turadi, shu tarzda odamlarni gangitib turadi;
- Ummatdan shijoatni yechib olishga urinadi, ularga xoinlarga, zolimlarga muhabbat qilishni oʻrgatadi;
Qachonki haq ahlini koʻrsa ularni faqat qora otliqqa chiqarishni boshlaydi, toki odamlar koʻziga uni adashgan qilib koʻrsatishga urinadi. Bilmaydiki azizlikni Alloh beradi!
Yetmaganiday sodiq moʻminlarni, xolisolillah amal qiluvchilarni turli laqablar bilan: terrorchi, ummatga xoin, johillar, takfirchi, havorij va hakazolar bilan laqablaydi. Bilmaydiki Alloh uni haq ahli uchun nishon qilib qoʻygan!
Ummatning manfaatini arzimagan foniy dunyoga sotib yuboradi. Oʻz manfaati va togʻutlari uchun tili bilan toʻxtamay kurashadi, qayerda haq ahlining nuri koʻrinsa ogʻzi bilan oʻchirishga urinadi;
Tili bilan, nifoq bosgan aqiydasi bilan zolimlarga sodiq boʻlib ularning taxtiga suyanib olib oʻz jonini haq ahlining nurli hujjatlaridan va keskir dalillaridan, shiddatli bandalaridan saqlashga urinadi;
Nima boʻlsa ham unday munofiq Iblisga oʻxshaydi, u ummat zaiflashganda odamlarni vas-vasa qilib botil bilan oʻrashga kirishadi.
ЎЛИК ҚАЛБНИНГ ЎНТА СИФАТИ.
Бир куни Иброҳим ибн Адҳам Басранинг бозорларидан ўтиб қолди, бирдан одамлар у кишини кўриб олдига тўпланиб келишди ва сўрашди:
Эй Абу Исҳоқ! Биз дуо қиламиз-у, ижобат бўлмаяпти, нега?
Айтдики:
Чунки қалбларингиз ўнта сабаб билан ўлиб бўлган.
Улар:
Нима улар? - деди.
Айтди:
1. Аллоҳни таниб туриб, ҳаққини адо қилмадингиз.
2. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг севамиз, деб даъво қиласизлар, бироқ суннатини тарк қиласизлар.
3. Қуръонни роса ўқийсизлар, лекин амал қилмайсизлар.
4. Аллоҳнинг неъматларини еб туриб, шукрини адо қилмайсизлар.
5. Шайтонни душман дейсизлар-у, у билан келишиб кетаверасизлар.
6. Жаннат ҳақ, дейсизлар, аммо унга яраша амал қилмайсизлар.
7. Дўзах ҳақ, дейсизлар, лекин ундан қўрқмайсизлар.
8. Ўлимни ҳақ, дейсизлар, лекин унга ҳам тайёргарлик кўрмайсизлар.
9. Уйқудан турубоқ одамларнинг айби билан машғул бўласизлар-у, ўз айбингизга боқмайсизлар ҳам.
10. Ўлик кўмасизлар, бироқ ибрат олмайсизлар.
(Ибн Абдулбарр, Жомеъу баёнил иълм ва фазлиҳи, 2/122).