"Эрк" демократик партияси раиси Муҳаммад Солиҳ Озодлик студияси меҳмони бўлди

Поділитися
Вставка
  • Опубліковано 5 лис 2024
  • Чехиядаги “бахмал инқилоби”нинг 30 йиллигига бағишланган тадбирда қатнашиш учун Прагага келган Эрк демократик партияси раиси¸ таниқли шоир Муҳаммад Солиҳ Озодлик студияси меҳмони бўлди.
    Каримов режимининг ашаддий танқидчиси бўлган Муҳаммад Солиҳ Шавкат Мирзиëев ҳокимиятга келгандан сўнг янги ҳукуматни танқид қилишга ошиқмагани¸ аммо мамлакатда туб сиëсий ислоҳотлар ўтказилмаëтгани ўзини Мирзиëев ҳокимиятининг ҳам танқидчисига айлантирганини айтади.
    Сиëсий ислоҳотлар ўтказилмаганининг энг ëрқин намунаси эса¸ Муҳаммад Солиҳ таъкидича¸ 22 декабрь кунги сайловларнинг ҳақиқий мухолифатсиз ўтказилаëтганидир.
    “Яна айни Каримов тузган чўнтак партиялари¸ яна айнан тепадан тасдиқланган рўйхатлар. Бунинг нимаси янги Ўзбекистон¸ бунинг нимаси янги сайловлар?” деди Озодлик билан суҳбатда 27 йилдан бери сургунда яшаëтган Эрк демократик партияси лидери.
    Муҳаммад Солиҳ билан тўлиқ суҳбатни Тошкнт вақти билан 21:00 да кўришингиз мумкин.

КОМЕНТАРІ •