19 аср охири ва 20 аср бошида Ўзбекистонда илм фан | Tarix va yangi talqin

Поділитися
Вставка
  • Опубліковано 3 січ 2022
  • "Тарих ва янги талқин" кўрсатуви
    "Ўзбекистон тарихи" телеканали
    ХХ аср бошларида Туркистонда подшо Россиясининг мустаҳкам ўрнашиб олиши кузатилди. У ўз сиёсий агентлари (вакиллари) ёрдамида Бухоро амири ва Хива хони ваколатларини чеклабгина қолмай, уларни қўғирчоққа айлантириб рус ва ғарб сармоядорларининг ишлаши ва яшаши учун шароит яратади, турли компаниялар, акциядорлик жамиятлари манфаатини кўзлайди. Айни чоғда маҳаллий аҳолининг талаби ва эҳтиёжлари назарга олинмай қўйилди, диний эътиқодлари, урф-одатлари билан ҳисоблашмаслик, уларни менсимаслик кучайди. Ҳаётий, илмий савияси юқори бўлган қозилар тажрибасиз кишилар билан алмаштирилди, порахўрлик, ижтимоий-сиёсий адолатсизлик авж олдирилди. Мадрасалар ва мактаблар фаолиятини чеклаш маҳаллий жой номларини русча атамалар билан алмаштириш, маҳалла жараёнида қозилар бўйнига хоч тақтиришгача борилдики, ерли аҳолини бу хилда таққирлаш ҳоллари мустамлакачиларнинг бедодлигини яққол кўрсатарди. Ўша давр аҳволини Муҳаммадали Холфа Собир ўғли (у Дукчи Эшон номи билан машҳур бўлган) 1898 йил май ойида халққа қарата ўз «Хитобномаси»да яхши баён қилган эди.
    Меҳнат истиқболини ўйловчи тараққийпарвар кучлар халқнинг деярли барча табақалари - ҳунарманд, деҳқон, савдогар, мулкдор, уламолар орасида мавжуд эди. Зиёлилар дастлаб чоризмга қарши курашни халқни асрий қолоқликдан уйғотиш - сиёсий-маърифий жабҳадан бошлашга қарор қилдилар. Миллий сиёсий ҳаракатлар, жумладан, жадидчилик ҳаракати ана шундай тарихий бир шароитда Туркистон минтақасида ривожланиш учун ўзига қулай замин топди.
    Туркистон минтақаси ХХ аср бошларида учта сиёсий бирлик: Туркистон генерал-губернаторлиги, Бухоро амирлиги, Хива хонлиги ҳудудларидан иборат эди. Туркистон генерал-губернаторлиги ёҳуд Туркистон ўлкаси Россия империяси таркибига кирган бўлса, Бухоро амирлиги ва Хива хонлиги Россияга қарам бўлган ярим мустақил давлатлар эди.
    Туркистон генерал-губернаторлигининг умумий майдони ХХ аср бошларида 1.738.918 км2 ни ташкил этган. Аҳоли сони 1897 йилга биринчи Бутунроссия аҳолини рўйхатга олишнинг тўла бўлмаган маълумотларига кўра, 5.280.983 кишидан иборат бўлган. Россия статистик бошқармасининг 1914 йилда тўлмаган маълумотларига кўра бу кўрсаткич 6.492.692 кишига етган.
    Туркистон аҳолисининг умумий миқдорида ўзбеклар, қозоқлар, қирғизлар, тожиклар, туркманлар, қорақолпоқлар, кўпчиликни ташкил этганлар. Уларнинг миқдори 1897 йилда-4.986.324, 1914 йилда-5.941.604 кишидан иборат бўлган. Славян аҳолиси (руслар, украинлар, белоруслар) нинг сони 1897 йилда - 197.240, 1914 йилда-406.607 кишини ташкил этган. Бундан ташқари Туркистон аҳолисининг этник таркибида бошқа халқлар ҳам мавжуд бўлган.

КОМЕНТАРІ •