012 Yusuf surasi (2014)
Вставка
- Опубліковано 1 гру 2020
- Устоз Абдулбосит қори Қобилов
2014 - йил таровеҳ хатмонаси,
«Хўжа Аламбардор» (Камолон) жоме масжиди
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимизни ҳам кузатиб боринг:
Telegram: t.me/AbdulbositQori
Facebook: / abdulbositqoriofficial
Instagram: / abdulbosit_qori_official
#Taroveh
*Юсуф сураси (سورة يوسف - Пайғамбар Юсуф алайҳиссалом)*
_Маккада нозил бўлган. 111 оятдан иборат._
Уламоларимизнинг таъкидлашларича, бу сураи карима Ҳуд сурасидан кейин нозил бўлган.
Ҳуд сураси қандай оғир вазиятда, Ислом ва мусулмонлар учун нақадар нозик, ҳассос ва қийин пайтда нозил бўлганини кўриб ўтдик. Мушрикларнинг Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга ва у кишига эргашган оз сонли мусулмонларга тазйиқлари ниҳоятда кучайган бир пайт эди. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга энг яқин ва суянчиқ бўлиб турган зотлар Абу Толиб ва Биби Хадича онамиз бирин-кетин вафот этиб, бандалардан келаётган сўнгги кўмаклар ҳам битган, мусибат ортидан мусибат келаверган, ўша йил мусулмонлар учун «хафалик йили»га айланган бир пайт.
Мусулмонларнинг нажот истаб, Аллоҳнинг Ўзига илтижо қилишдан бошқа чораси қолмаган пайт. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам, қийноқда сиқилиб қолган мусулмонлар ҳам бир оғиз бўлса-да, далдага муҳтож пайт. Ана шу ҳолатда ҳақиқий ёрдамчи бўлмиш Аллоҳ таолонинг Ўзидан далда келди. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга ва мўмин-мусулмонларга бундан-да қаттиқроқ мусибатларга йўлиққан, синовларнинг ҳар турлисига учраган бир банданинг-Пайғамбар Юсуф алайҳиссаломнинг қиссалари келди. Бу қисса Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга ҳам, мусулмонларга ҳам улкан тасалли ва буюк дарс эди.
Шу билан бирга, бошқа маккий суралар каби бу сура ҳам ақида масалалари, Аллоҳнинг қудрати, Ислом даъвати ҳақида сўз юритади, иймон йўлида тинмай ҳаракат қилиш, бу йўлдаги турли тўсиқларга бардош бериш лозимлиги ва бошқа масалалар қисса давомида муолажа қилинади.
Юсуф сураси битта қиссани аввалидан охиригача, бошқа нарсаларни аралаштирмай ҳикоя қилган ягона сурадир.
(Islom.uz сайтидан олинди)
Абдулбосит қори акадан Аллоҳ рози бўсин!
hatmonaga boraman inshaAlloh ramazonda ustoz
Оллох Рози бу́лсин илохим сог саломат бу́линг
Rahmat, Alloh rozi bo'lsin!
MashaAlloh
ustozimzdan Alloh rozi bolsin
Masha Allah
Yusuf surasi
104-111 oyatlar - 27:00
Sizdan
Allah
Alaykum
Rozi
Bõlsin
Assalomu