КЛИП Яна баҳор қайтармикан YANA BAHOR QAYTARMIKAN ЖОНЛИ ИЖРО
Вставка
- Опубліковано 10 лют 2025
- «Баҳор қайтармикин?..» - бу суйган кўнгил фарёди.
Маромига етказиб куйланган «Баҳор қайтармикин?..» қўшиғи ижрочисини барча яхши билса-да, аммо шеър муаллифи ҳақида жуда кам киши билади. Дарҳақиқат, мен бу қўшиқни ҳар гал эшитганимда беихтиёр талабалик йилларим - Тошкент Давлат Университети журналистика факультетида ўқиб юрган кезларим - «олтин давр»им ёдимга тушади.
Студентлик ҳаётимиз қайнарди! Бир гуруҳ энди бошловчи ёш шоирлар, ёзувчилар: Мурод Муҳаммад Дўст, Абдулла Матёқубов, Шукур Қурбон, Саъдулла Ҳаким, Йўлдош Эшбек, Рустам Ғаниев, Нусрат Карим, Абдулла Турдиев, Бахтиёр Бобоновлар қаерда «адабий давра» бўлса, ўша ерда ҳозиру нозир эдик. Ўзимиз ётоқхоналарда ва ёки бўлмаса бирортамизнинг «кулбаи вайрона»мизга йиғилиб олиб, «қўлбола мушоира» кечалари ўтказар эдик, баъзан тонггача суҳбатлашардик, «ёқавайрон» баҳслар қурардик…
Шундай «Мушоира» кечаларимизнинг бирига кимдир ўрта бўйли, сочлари қалин, тик ўсган, қарашларида қандайдир мунг яширинган йигитни бошлаб келди. «Шоир эмасману шеър ёзаман. Сизларнинг давраларингизга ҳавас қилиб келдим…» деб айтган гаплари ҳамон эсимда. Танишдик. Бу йигит Маҳмуд Тожибоев эди. Маҳмуд Андижон вилоятининг Асакасида 1948 йилда туғилган. ТошДУнинг математика факультетида сабоқ оларди. Хуллас, у барчамизнинг қадрдон дўстимизга, даврамизнинг фаол қатнашчисига айланди.
Маҳмуднинг бир оёғи оқсоқ эди, ҳассага таяниб юрарди. У жуда одамшаванда, дўстларига ўта меҳрибон, ҳеч кимдан холис хизматини аямас эди. Кейин унинг кўп сифатларини «кашф» қилдик. Маҳмуд шеърлар, ҳикоялар машқ қилиши билан бирга яхшигина расм чизарди. Фотограф - суратгир эди. Айниқса, тор чертиб, қўшиқ айтганда барчани «сел» қиларди. У ўзи ёзган қўшиқларга куй ҳам басталарди.
Маҳмуд, чамамда, моддий жиҳатдан жуда қийналиб яшарди. Уйдан ёрдам олмасди… Кейинчалик унга дорилфунун маъмурияти 85-ётоқхонада сартарошхона очиб берди. У бўш вақтларида сартарошлик қилиб, кун кечирарди.
Маҳмуд сўнгги пайтларда давраларга кам қўшиладиган бўлиб қолди. У бир қизни севарди… Биз «ошиқона»ликка йўйдик. Қиз аввалига унга розилик бергандай юрди, лекин кейинчалик Маҳмуднинг ногиронлигидан «ор» қилдими, узил-кесил рад жавобини берди. Маҳмуд унга кўп шеърлар бағишлади, жумладан, «Баҳор қайтармикин?..» шеърини ҳам. Бу шеърига куй ҳам басталади, ўзи бўзлаб куйлади…
Мен, нафақат мен, барча «даврадош»лар бугун Маҳмудни тушунамиз. Бироқ у пайтлар «тушунмас» эдик. Фақат ўқиш, ижод завқ-шавқи билан ёнардик. Дўстларимиз ҳаётида, кўнглида нима гап борлигига кўп ҳам эътибор беравермас эдик. Студентлик «касали» - ҳеч нарсага тан бермаслик, кўр-кўроналик ўй- хаёлларимизни ўз домига тортган эди. Афсус… дўстлар юрагига қулоқ тутиш керак экан, моддий, маънавий, керак бўлса, шахсий ҳаётларига ҳам аралашиш керак экан! Бир тонгда Маҳмуд жасадини сартарошхонасидан топдик. У ўзини осиб қўйган эди.
Ўша пайтда дўстлар Маҳмудни «ожизлик»да, «бардошсизлик»да айбладик. Аммо бугун биз ўзни лоқайдликда, бепарволикда айблаймиз!
Маҳмуд Тожибоевдан «Баҳор қайтармикин?..» қўшиғи ёднома бўлиб қолди. Бу қўшиққа Шерали Жўраев муносиб, маромига етказиб қайта куй басталади, куйлади, Маҳмуд номини эл ичига ёйди. Унинг бу қўшиғини бошқа бир қанча санъаткорлар ҳам ижро этди.
Маҳмуд Тожибоевнинг кўпгина шеърлари, ҳикояла- ри кимда, қаерда, билмадим, аммо унинг бир ён дафтарчасини унинг яқин дўст-укаларидан бири Анвар Саидмуродов яқинда менга олиб келиб берди. Унда йигирмага яқин катта-кичик машқлари бор экан. Улар эндигина бошловчи шоирнинг қаламидан тўкилган сайқалталаб, оҳорталаб, таҳрирталаб силсилалардир… ва лекин ёш юрак ҳарорати бор!
Биз шулардан уч-тўрттасини танлаб, уларни ўз ҳолича ўқувчи ҳукмига ҳавола этиб, «Баҳор қайтармикин?..» муаллифини - орамиздан бевақт кетган чин инсонни бир бор ёд этиб, руҳини шод этишни жоиз деб топдик.
…Мақолани тугатиб, кўча сайрига отланаман. Баҳор! Баҳор! Гўзал пойтахтимизга ҳам баҳор ўз тароватини ёйди, хушбўй насимларини таратди. Юнусобод томонларда - ариқлар ёқасида ялпизлар-ҳулволар бўй кўрсатди, олчалар, ўриклар қийғос гуллади, толлар «яшил тил»ларини чиқарди…
Ё фалак! Тасодифми… бир тўда ёшлар қўлидаги магнитафонида «Баҳор қайтармикин?..» қўшиғи - мунаввар андуҳ-армон қўшиғи юракларни зириллатиб, ўқ еган қийғирдек чарх урарди:
Яна баҳор қайтармикин, сен қайтмасанг,
Қушлар қўшиқ айтармикин, сен айтмасанг…
«Баҳор қайтармикин?..» - шивирлайман ўзимга ўзим. Лекин жавобини ўйламайман… қўшиққа кўнгил тутаман.
Азим СУЮН
Манба: «Ўзбекистон адабиёти ва санъати», 1987 йил 15 май
Xurshid Davron
Омадингни берсин Оллохим болажон ота онанга устозинга Рахмат. Улкан парвозлар тилайман. Умринг узок булсин.
Рахмат, тарихий хофиз охирати обод бўлсин, болалигимни эсладим.
Бу кушикни хар доим эшитганимда калбимда маъюслик пайдо булади,илк мухаббатимизни ёдга солади. Бу инсоннинг аянчли кисматини эшитиб,факат йигладим. Кушикни такрор эшитаман,калбидаги пинхона севгисини шеър оркали юзага чикарибди. Махмуджон аканинг охиратини обод,маконини жаннат килсин,Илохим.
@@xushnudbekxushnud6169
Аллоҳ афв қилсин
РАХМАТ АДМИН ШЕР УЗ НОМИ БИЛАН ШЕР ОХИРАТИ ОБОД БУЛСИН ИККИСИНИ
Раҳмат соғ бўлинг
Шу кушикни пластинкада кайта кайта эшитар эдим хозир хам пластинкани саклаб куйганман.Кушик ешлигимизни эслатади.Яхши даврлар эди.😢😢😢🎉
Ҳа. Менда ҳам бор. Янги
Ёшлигимизда студентлик давримизда шу ашулани уз севгимиз огушида мазза килиб эшитардик лекин бу шеьрнинг аянчли такдиридан бехабар эканман хозир йиглаб эшитдим Оллохим Махмуджон аканинг охиратларини обод жойлари жаннатларда булсин 😢😢😢😢😢
Омин
Кушик экан деб эшитиб юраверган эканмиз ешим 63 бориб кушик тарихини тушиндим бунинг учин рахмат ДИЛ САДОСИ
@@radion20
Раҳмат. Соғ бўлинг
Эй ,ду́ст бу ку́шикларни сехри бор экан ,тинглаганинг сари ёшарасан ......
@@BekAka-r4x
Соғ бўлинг
Ок
Эссиз ёшлик чогларимиз биз хам хиргойи килиб юрган Эдик хотираларимиз кайта ёдга тушди....умрбокий кушиклар хали хам мусикаю шерлари юракни залвори Билан босади
ШералиЖураев хожи акани жойлари жаннатда булсин охиратлари обод булсин оллохим рухларини шод айласин Мана яна бахор якинда келади Лекин бизни йошлигимиз кайтмайди Сиз хам эшитинг бу кушигни Сиз ушанда ушанда осмондаги юлдуз эдингиз мен йета олмадим Хозир хам сиздан кунгил узолмаяпман. Мени уша армон булиб колганим Мен сизни хеч ким севмагандек севгандим. Сог саломатмисиз. Яхши юрибсизми Оллохим сизни умрингизни узок килсин. Кузларингиз хеч качон гам гусса йошларга тулмасин. Доимо хурсанд булиб яхши кайфиятда юринг Оллохим сизни уз панохида асрасин🎉🎉🎉🎉🎉🎉😊❤❤❤❤❤😊
Ох ох қандай ажойиб қўшиқ эшитиб яна минг марта эшитгинг келади. Шер акамни жойлари жаннатдан бўлсин.
Шер акамни жойлари жаннатда булсин иллохим
Иккалалариниям охиратлари Обод булсинннн.
Охунжоннинг жавобига гап йук. Жуда маъноли жавоб берган.
Оллох рамат килсин.
Амийн. 🤲🤲🤲🤲
кушикни эшитар эканман юрагимдан мунгли йиги ич ичимдан мени накадар шу дамларда ожиз эканлигимни баралла намоён этади.ёшим 70 дан ошган булсада хаётимни утган ширин дамларию аром булиб колган тарих яна уз огушига тортади.болаларим вафоли булинг.
@@КучкорАбдиримов
Соғ бўлинг
Ассалому алайкум. Ажойиб шер ва мусика, зур ижро. Бахор ва севги, согинч ва хижрон. Накадар мунг бор бу кушик да. Яна бир бора РАХМАТ.
Раҳмат, соғ бўлинг
Ш Е Р - бу хайвонга айтилади.
Ш Е Ъ Р - ÿpтада айриш белгиси бÿлади.
@ГулиАбусеитова ха мсайли
Мен🥰 бу кушикни матнини ва тарихини алла неччи йиллар олдин Совет Узбекстони газетасида укиган эдим. Махмуд Тожибоевни курсдошими тенгдошими бирга укиган дусти газетага езган эди бу тугрисида. Худди шу гаплар Айтилган. Адашмасам шоир Азим Суюн Езганиди.Мен у газетани халигача саклайман. Чунки шоирнинг аянчли кисмати менга жуда таъсир килган эди ва шеър жуда еккан эди. Энди уша болани нодон дегим келябти. У киз булмаса бошкаси бор эдику бировни деб хает лаззатидан махрум булган гумрох дегим келябти. Оллох рахматига олсин хар икки суюкли инсоннинг. Жаннат богларида жавлон уришсин. Хает шу. Икки эшик орасида яшаймиз хаммамиз хам. Лекин оллох берган умрни кискаришига узимиз сабабчи булмайлик узи шусиз хам инсон умри жудаг киска. Тожикстон. Конибодом 67 еш.
Ķaндай фожиа эканини ёзгандуру, сиз бизга баён ķилмадиз. Иложи бÿлса ёзинг. Инсон истаса, истамаса ÿтмиш билан яшайди. Чунки, келажак ёлгиз Аллохимга аён!
Studentlar yotogida sartarashxonA ochib berishgan ekan uzini osib qoygan ekan
Бари бир киз севмаган уша бевафо ун килиш кк эмас
Турқини. Қора. Натуралний. Наркаман.!.
Пешонасига. Ёзилгани. Шу.!.
Махмуд ака Асакалик, Олақнот қишлоғидан хар иккисини Аллох рахматига олган бўлсин! Иллохим.
Ҳа. Асаканинг Қипчоғидан
Дарли инсондан мана шундай дил изхори езилади . Оллох рахматига олсин иккаласини хам
@@NasibaTojiboyeva-hw1xj
Омин
@ Nasiba Tajiboebaeva. Фамилиянгиз бир экан. Махмуд Тожибоевга хишмисиз
Бу кушикни хар куни эшитаман лекин тарихини Энди билдим , росаям йигладим
Манга шу кушикди жуда хам яахши кураман хиргоий килиб юураман Рахмат
Тарихини билмас эканман
Раҳмат
Қанча бахор қанча йиллар ўтса хамки барибир қайтмадингиз кута кута орзуларим армонларга саробларга айланди 😢😢😢😢😢❤❤❤❤❤❤😢😢😢😢
😢😢😢😢😢😢😮😢😢😢😢😢😢😢😢
Шахло Ижобий баҳолаган инглиз учун рахмат саломат болинг
Дил садосибардавом болсин саломат бўлинглар,
Шер акани мухлиси булиб яшаяпман ёшликдан.хар бир кушикиклари ЗУР.лекин бу кушик бошкача.ешлигимиз утди бу кушик билан.
Рахмат админ. Бу кушиклар биз карияларга е булиб кетган, лекин тарихини билмас эканман. Хожиакани рухлари шод булсин. Сизлардан янги янги клиплар кутиб коломиз. ОЛЛОХИМ рози булсин сизлардан.
Раҳмат,
Эътибор учун миннатдорман
Худо хоҳласа яна давом этамиз
Охиратлари обод булсин 🤲
Ота онадан,жигарлардан айрилиш,мана бу катта фожеа!Аллохни иродаси,чидаб сабр киламиз.😢Лекин бир каёкдаги бевафо кизни деб уз жонига касд килиш,кечирасизу нодонлик. Уни устига бу огир гунох!
@@habibhagji3126
Гапингиз тўғри
Узр билмабман охиратлари обод булсин.!!!
Рохмат роса йиглаб эшиттим😢😢😢
Устозни хам шоирни хам охиратлари обод булсин. Кушик учун катта рахмат.
@@ПахриддинАхмедов-н2л
Омин. Саломат бўлинг
Санъатимиз қироли Шерали Жўраевга Ўзбекистон қахрамони ордери берилсин. Бундай инсон яна юз, минг йилда бир келади. Ашаддий мухлисиман.
Майли. Мен қарши эмасман
Салатник кироли который пушти камаридан булган боласини бахридан утворган артистами 😂😂😂😂😂
@ сан маскарабозми.ЮзБуз
Махмут Тожибоевни кайдан танисиз мен укаси буламан.акам хакида тайёрлаган лавхангизни укиб хурсанд булдим .у кизни исми Оппогой Эди.Афсус биз ёш бола эдик.охирати обод булсин.
@@AdhamjonTojiboyev-u8p
Танишганимдан хурсандман
@@AdhamjonTojiboyev-u8p
Ленин йўли газетасида ўқиган эдим
Биз кипчок кишлогиданмиз. Сиз каердан.
Акангиз хакида купрок маьлумот езинг. Бу купчиликга кизик. Кайси кипчокдансизлар. Шеьр кандай ва качон езилган ва Шер акани кулига кандай тушиб колган. Шу хакида хам езинг. Акангизни угил кизлари борми шулар хакида хам езинг.
@@Мирзаабдулло Акам 25 ёшида оламдан утган, хали уйланмаган эди.дадам помидор кучат тайёрлар эди,Шеракани дусти Тохирака бизникига кучат олгани келганда дадам Билан танишиб колган,дадам Кул ёзмани курсатганда,Тохирака бунт китоб килиб чикарса булар экран деб узи Билан олиб кетган.у Кул ёзмада Абдулла Ориповни 28 ёшига атаб ёзган хазил Шери озрок ёдимда. Биров сени демас шалпонг кулоксан, Жамият мулкида гари булоксан, Яна йигирма саккиз йил оркага боксанг,Хали Уша Уша эрка думбоксан.шерлари куп эди.биз уч угил уч Киз Эдик катта опам хам оламдан утган.хуллас Шеракани Энг Якин дусти Тохирака эди.у акага хам Рахмат атаман.
Yoshligimni eslatdi bu qoʻshiq.Talaba edim plastinkadan eshitar edik.Ovozini balandlatib birga qoʻshilib aytardim..Qayta,qayta har kuni eshitsam ham koʻnglimga urmasdi.Juda zoʻr damlar edi.Hofizning oxiratlari obod boʻlsin.Admin sizga rahmat,omadingizni bersin
Админни эслаганлар барака топсин
Биз ҳам шу қўшиқлар билан катта бўлдик.
Бегубор ешлик давримизни эслатиб юборди. Илк
мухаббат, илк армонларни едга туширди. Рахмат.
Bahorlar kaytaveradi afsuzlar bulsin ki siz kaytmaysiz SHER HOJI BOBO KALBIMIZDA siz joyingiz jannat bogchalarida bulsin 🎉🎉🎉
@@robiyarahmatova
Омин
ДИЛ САДОСИ га катта рахмат. Бу мархум икки инсоннинг дардли ва машаккатли мехнат махсули,улмас кушик бб яралган. Хайрли ишларингизда омад ёр булсин. Хамиша ОЛЛОХ нинг панохида булинг,Омииин.
Раҳмат, соғ бўлинг
Зор. Онамрахмат. Шер. Акамни. Углим. Дерди. Тутинган. Угли. Эдилар. Охиратлари. Обод. Булсин. Омин. Кунгил. Номер. Один😢😢😢😢😢😢😢😮❤❤❤❤❤
@@СаидаДжураева1965
Раҳмат
@Dil_sadosi оллох сиздан Рози булсин омин хожи
@UzUz-m4t
Раҳмат 👍. Соғ саломат бўлиб юриш насиб қилсин
Шунчалар сермахсул ижод килган эканларки койил колмасдан илож йук.Эшитмаган ижроларимиз хам анча экан марок бн тинглаяпмиз.Хофизимизнинг охиротлари обод рухлари шод булсин.
Омин
Махмуд Тожибоевга ýхшаб севиш хаммага эмас, ОЛЛОХ рахматига олган бýлсин, мархум Шерали акани хам жойлари жаннатда бýлсин, бунака хофизлар 1000-йилда битта тугилади.
Бу кушикни куп эшитардим. Лекин тарихини эшитиб бе ихтие'р кузимдан е'ш чикиб кетди.
@@Темур-ф2ч
😭
Мен шу кушикни эшитиб улгайдим , лекин хар доим эшитганимда кузимга ёш келади тарихини энди билдим, Махмудакани охиратлари обод босин
"Дил садоси" Сизга чексиз севгилар сайгилар хурматлар.Бор булинг, сог булинг. Бу каби кухна кушикларни излаб,топиб бизларга армугон этганингиз ун ташаккурлар Бу кушикни ман купдан излардим,тополмагандим. Аввал Аллох сунгра сизнинг соянгизда бу гузал, ешлигимизни эслатувчи кушикни тингладим. Ва сиздан куп миннатдор булдим Рахматлар. Давом... Аллох куч кувват берсин. Бу каби кушикларни яна кутиб коламиз
@@UlmaskhonDekhkonova
Э, раҳмат 👍. Соғ бўлинг.
Биз бу кушикни эшитиб улгайганмиз. Шоирни Оллох рахматига олган булсин. Фожия хакида кимсан эшитганмиз. Лекин шеьрга, кушик ка гап йук. Маьноли
ЗУР,Рахмат
Шеракадака одам минг йилда бир тугилади агар тугилса.жойлари жаннатдан булсин
Тарифлашга тил ожиз.Иккала ижодкорни охиратлари обод,кабрлари нурга тулсин🤲🤲🤲🤲🤲
@@ОзодаИльясова
Омин
Койил !
Жуда гузал!
Раҳмат, Иброҳимжон, соғ бўлинг
Оллох рози булсин омин
Ортга кайтмас ёшлигимни эслатганингиз учун катта рахмат, сог булинг, чарчаманг
@@МенУзим-е7е
Раҳмат. Эътибор учун миннатдорман
Шундай такдир битилган кушикмиди бу билмаган эдим. Бекорга эмас эканда унитиб булмайдиган сезри бор кушик бу
Қори ака гап йӯқ
Раҳмат
Клипга гап юк
Раҳмат. Ўзиям минглаб кадрлардан танлаб олинади
Админ.сизга.рахмат.ташлаб.туринг
@@FarruxXolbekov-c7m
Хўп бўлади. Худо хоҳласа
Бир катта профессорни аёлидан эса, бу шоирни уйидан олиб чиķиб кетишган, уйига ķaйтиб келмаган, деб ÿттиз йиллар олдин айтганди. Админ, ташаккур!
@@Хон-ж6г
Мен шуни эшитмаган эканман
Рахмат тарихини ёзганингиз учун шеърга гап йук мен ХОРАЗМДАНМАН ШЕРАЛИ АКАЗУР АРТИСТ УНГА ГАП ТОПГАН ГУНОХГА БОТАДИ БОТИР КОДИРОВ УГЛИ УГЛИ ЭМАС ДЕЙИШЯПТИ УНИНГ БОЛАСИ ЙУК ДЕСА ЁМОН БУЛАРДИМ ЧУНКИ ФАРЗАНСИЗЛИК ЁМОН ЭКАНИНИ ЭНАМДА ХОЛАМДА КУРГАНМАН ОДАМЛАР КУЛИШАДИ АХМОКЛАР УЙНАШАДИ СИНФДОШ ЖУРАЛАРИ УЛИМГА ОЛИБ БОРГАНИНИ КУРДИМ МАХМУД АКАНИНГ ЖОЦИ ЖАННАТДА БУЛСИН БИРОВ УЧУН УС ЗИНИ ОСИШ КЕРАК ЭМАС БИРОВНИНГ УСТИДАН КУЛМАСЛИКНИ БОЛАЛАРГП УРГАТИШИМИЗ КЕРАК БОТИР КОДИРОВ УНИНГ УГЛИ БУЛИШИНИ ХОХЛАЙМАН ЧУНКИ ФАРЗАНД КУВОНЧИ УТАЗУР ОНАЛАРИМИЗ СЕНИНГ ОТАНГ ШУ ОДАМ ДЕСА УЛАР ХАК БОТИРГА ХАМ ОНАСИ ОТАНГ ШЕРАЛИ ЖУРАЕВ ДЕСА У ТУГРИСИНИ АЙТГАН КЕЦИН ОНАСИ УЙНАРДИ АРОК ИЧАРДИ БОШКА ИШЛАРНИ КИЛДИ ДЕДИ ХАЛИМ ЖУРАЕВ УНГА ХУРМАТИМ БАЛАНИ ЭДИ КУШИКЛАРИ БИЛАН ЯШАДИМ ЁМОН ГАП АЙТМОКЧИ ЭМАСМАН ЛЕКИН БОТИРНИНГ ОНАСИГА ЧИН ДИЛДАН БИРОВ ПУЛ БЕРСА ЭЪТИБОР БЕРСА УШУ ИШЛАРНИ КИЛМАСМИДИ КУЧАДАГИ АЁЛ КИЗИНИ ВА УГЛИНИ БОКИШ УЧУН БИРОВ БИЛАН АРОК ИЧГАН КУНГЛИНИ ОЛГАН НИМАГА ДЕГАНДА БОЛАСИНИ ОЧ КУЙГИСИ КЕЛМАГАН МАЖБУР БУЛАЁТГАНДИР УЛАРНИ АЙЛЛАБ БУЛМАЙДИ УЗЛАРИМИЗНИ АЙЛАШИМИЗ КЕРАК ЧУНКИ МАШИНА УЙ КИЙИМ ТУРЛИ ХИЛ ОВКАТ КАЙВУ САВО БОЛСАЛАК ТУХТАП ОЛМАСДИК ХОЗИР ХАМ КУП ИШЛАР КИЛИШИМИЗ МУМКИН ЛЕКИН ФАКАТ ОЛДИН УЗИМИЗ ЯХШИ БУЛИБ ОЛИШИМ КЕРАК ДЕЙМИЗ ЧУНКИ ОДАММИЗ ФАРИШТАМАСМИЗ БИТТА ТОПИСМОКНИ ХАЛИГАЧА ЕЧОЛМАДИМ ЭРКАК БУ ОДАМ ТУГРИ АЁЛ ЭРКАК ЭМАС ШУНДА У КИМ МЕН 40 ЙИЛДАН БУЁН ТОПОЛМАЙ ОХИРИ АЁЛ ЭРКАК ЭМАС ЯЪНИ ОДАМ ЭМАС УЛАР ФАРИШТА
Зур.хофизлар.дунядан.утдилар.барчаларининг.охирати.обод.булсин.-яна.элимиздан.булбуллар.етишиб.чикишини.оллохдан.сураймиз.амин.
Омин
,,Дил Садоси" - ,,Асака Садоси"
Жуда гўзал!
Махмудака тўғрисида эшит-
гандим, лекин ...😮
Эътибор учун раҳмат
Клип яхши ишланибди Махмуд Тожибоевни Шерали Жураевни жойлари жаннатда булсин.Шоирни хаётини укиб тасирландим
@@donoxonturgunova3937
Раҳмат
Утган Иш утиб булган, лекин колган йошлар эхтийот булинглар, жонига касд килган одам хеч качон Жаннат юзини курмайди
Meni yoshim 65 da xozirgacha yiglab eshitsman bu qo'shiqni xudo raxmatiga olgan bo'lsin ikkalasini xam
@@BexruzTursunov-o4d
Омин
Шерали Жураевни ашулаларини эшитиб ёшлигим эсимга тушади. Лекин бу кушикни хам уз тарихи бор экан, жуда таьсирли.
Бахор.кайтади.лейкин.сиз.яни.шерали.ж..кайтмейди.а.д.м.рахмат.сизга.омат.ёр.булсин..
Саломат бўлинг
Броток Саломалайкум Яхшимисиз Зур Кушик Чехов👍👍👍👍👍
@@ИсмаилЮлдашов-й3ь
Соғ бўлинг
Ищу. Кушикни. Эшитсам
Ешлигим .едимга. Тушади
1982. Чи .йиллар
@@MaxbubaKarimova-of8po
Айнан ўша йиллар шу қўшиқ ёзилган пластинка чиққан эди, адашмасам
Мен Фарғона Университетини Мусиқа факулътетири тамомлаган эдим... Шер ака қаерга тўйга келса, биз албатта етиб борар эдик. Эҳ, умр, ёшлик бизни ташлаб кетади...
Yoshligimni eslatdingiz raxmat
@@АвазбекХайиткулов
Соғ бўлинг
бу юрак деганларига шунча куп севги сигган экан зулхумор хам муштдек ун олти еш булган эх эсиз зулхумор жойинг жаннатдан булсин кавлайверинг кавлаб жаззойиглар жазоланадиган жойга етасилар
Балким бу кушик Ботиржонди онасига аталгандир
Хожи ака охирати обод булсин админ сизга хамкатта Рахмат эшитиб мазза килдик классик кушикларидан куйинг илтимос
@@freefireuzb9595
Хўп бўлади. Худо хохласа
Студентларни битирув кечаларига таклификилинар Эди Шер Ака студентлигим йодимга тушади мирикиб эшитдим
Соғ бўлинг
Авало Аваз аками жойлари Жанна да булсин Мирзо Ака
Омин
Ох ох тарифлашга суз ожиз упкам тулиб кетти
Кузда йошим во дариг тутолмасдан йигларман чукур экан ишк гори утолмасдан йигларман у киргокда жайроним бу киргокда сукир жоним суйиб куйдим нетайким йетолмасдан йиглайман
Шер ака шеьрларга ЖОН багишлаган.
@@Темур-ф2ч
✔️
Минг йилда бир келади бунакаси!!!
Махмуджонни охиратлари обод булсин. Яратганни УЗИ кечирсин. Севги курбони. Эх ешлик. Бебошлик.
@@GHOST-1-GHOST
Раҳмат
Шерали Жураев Охиратлари обод булсин.
Омин
Ассалому алайкум.Менхам Қадим Қипчонданман.Олдин шоир хақида ешитган едим.Бизданхам бундай истедод чиқганидан хурсандман.
@@Mashhurbek-hc9sm
Мен Темирхўжа данман
Рахмат кушигни куйганизга
Соғ бўлинг
Єх єиз шер хожи ака шунчалар жон конимизга етказиб куйлагансиз охх
Абадий колгувчи шеър. Рахмат эй. Сартарошга ачиндим тўғриси...
@@БаходирДев
Шунақа....
@@Dil_sadosi Хақиқий ишқ эгасини кўргим келди да...
Охирги вактда росса эсланяпти 😂😂😂
Бахор кайта кайта келоради факат Уша кетган бахор кайтмайди ш жураевни охиратлари обод булсин
@@umidaxonnematjonova9797
Ҳа. Шунақа
Омин
Мени ешим 67.да
Хофизни.шер.муалифини.охирати.обод.булсин..
Алвидо гур ешлигим
@RealmiMIUI-jl6kg
Омин. Соғ бўлинг
Шу кушикка тан бераман
@@JamilaErgashiva-yk3py
Ўзиям йиғлатадиган қўшиқда
Йошлигим эсимга тушди шерали номер 1
Раҳмат
Бизни хонадонимизни 4 та туйимизга келган дадам 2 марта угил туйга. 1 марта келин олганимизда, 1 марта невара туйига дадам олиб келган эди. Дадам жуда хурмат килар эди. Лекин 1 та туйда болаларидан куркиб гапириб куйган гапи учун дадам хафа булиб сураганда мен Ботирни айтмадим ака Ботир мени тунгич фарзандим буни Оллох ва мени дустларим билади. Оиламда нотинчлик деган бечора Зулхумор опа ушандан кейин касал булиб улиб кетди. Дадамлар фотихага боришган. Лекин Шералига одамлар дустлари гапирган. Дадамларни хам Зулхумор опа улгандан кейин Шералидан хафсаласи соседи. Чунки онани улимига сабабчи булиб колди. Лекин хофиз касал булиб умрини охирги кунлари.деб.эшитиб келишганди хотини уйига киргизмабди. Лекин умрини охирида болалари ва хотини хор килди.
МЕН ЁОШЛИГИМНИ 3 СИНФИГАЧА ЯХШИ КУРАМАН .
КЕЙИНГИЛАРИНИ НИМАГАДУР УНЧА ЭСЛАМАЙМАН .
БУ КУШИКЛАР ХАМ АЙНАН УША ДАВРДА АЙТИЛГАН.
МАЗЗА КИЛИБ ЭШИТДИМ .ВА УША ДАВРИМНИ ЭСЛАБ ЙИГЛАБ УТИРИБМАН
@@Saidjon-k9i
Саломат бўлинг
XOFIZNI. VA. OTA. ONALARINI. OLLOX. RAXMATI. JANNATI. WILSIN.
Omin
Энг яхши курган кушигим
Биз ҳам яхши кўрамиз
ШИРАЛИ ОВОЗИ БИЛАН ХАЛКНИ КАЛБИДАН ЧУКУР ЖОЙ ОЛГАН ШЕРАЛИ ЖУРАЕВ, АФСУС ЛЕКИН УЗИНИХАКИКИЙ ФАРЗАНДИДАН ОЛЛОХНИ УРТАГА КУШИБ ТАН ОЛМАЙ,ЯНА БЕГУНОХ БИР ПОК АЙОЛГА ТУХМАТ ТОШЛАРИНИ ХЕЧ ЭКИЛАНМАЙОТИШИНИ КАНДАЙ ТУШУНИШ МУМКИН.
Бу кушик муаллифи асли Щахрихонни Азамат кишлогидан Аваз ака булади.Кушикни Шеракага совга калган. Авазака санатдан чикиб кетган. Ишонмаганлар бориб сураб курса булади. Бугун кушни кишлокка кушиги хам асли Аваз аканики.
Ķÿшиķ чиkkaн ваķтлари ёш бола эдик. Шоир оķсоķ экан бир ķизни деб, ÿзини томирини кесибди, дейишганди. 50 йилдан ошди. Роса рахмим келган. Аллох рахматига олсин.
Ха. Ленин йўли газетасида чиққан қўшиқ тарихи
@@ulugbekyuldashev7910 Бола эдик, опам айтганди. Демак гапи тÿгри экан-да!? Эътибор учун рахмат!
@@ulugbekyuldashev7910 Улугбек, шоирни фожиали ÿлимини ÿша ваķтлар эшитганмидингиз? 1970 йиллар атрофи бÿлса керак.
Нима учун Махмуд?. ким Махмуд ?, қушиқга Махмуднинг нима алоқаси бор деб уйлаб юрар эдим.Мана энди тушундим Махмуд ким эканлигини. Жойи жаннатда булсин. Энди бу қушиқ таъсирли, Махмудни билган инсонлар учун бу қушиқ Махмудни эслатади. Ачинарли қисмат. Тушунча берганларинг учун катта рахмат.
Bu qushiqni kup marotaba ishitganman menga yoqadi lekin muallifi kimliginini bilmagandim Maxmud aka yozgan ekan uqib uzimga kelolmadim Maxmud akani oxiroblari obod dulsin
Омин
Махмуд акани хам Шерали акани хам жойи Жаннатдан булсин охирати обод булсин навоийдан
Ассалому алайкум
Устоз клип зур чикибди.
Шундай кушикларни тарихи билан бизга етказиб чарчаманг.
Хўп бўлади. Меҳнатимнинг самараси билиняпти
Шеър муаллифи расминиямкўйинг ерда колмасин.@@Dil_sadosi Илтимос Хоразм...
АЙНИКСА ИБРОХИМ ТОТЛИСНИ КАНСЕРТИДА ОРКА УРИНДИКДА УТИРИБ АДАСИ УКАЛАРИ ТОМОНГА АРМОНЛИ КАРАШИНИ КУРИБ УКСИ УКСИБ ЙИГЛАДИМ. МАНИ ШУНЧАЛИК ДИЛИМ ОГРИДИКИ ЧИДОЛМАДИМ, УГЛИ БОТРЖОН КАНДАЙ ЧИДАДИ ЭКАН. ОЛЛОХИМ. АХИР ОЙИЛАРИ ЗУЛХУМОР ОПВНИ ХАММА , ИФФАТЛИ АЬЛО ХУЛКЛИ,АКИЛЛИ АЙОЛ ЭДИ РАХМАТЛИ ДИБ ЭТИШВОТИКУ. НАХОТКИ ШЕРАЛИ ЖУРАЕВ ОЛЛОХДАН КУРКМАДИ. КИМИДИР ЗУГУМИ ОРКАЛИ МАЖБУРЛАНИБ ЭТГАНДА КАЛБИ ОГРИБ ОЛЛОХДАН ИСТИХОЛА КИЛИБ ТИРЖАЙМАСДАН ОДДИЙГИНА КИСКАГИНА КИЛИБ ЭТСАЛА БУЛАРДИКУ. БУ КАНДАЙ СУРБЕТЛИК. ОЛЛОХИММИ ОЛДИДА РАХМАТЛИ МАШХУР ХОФИЗ АЛБАТТА ЖАЗОЛАРИНИ ОЛГАНДИР.
шерали жураев айитганлар жойлари жанатдан булсин
@@Raxmonrustamov9284
Омин
АЙРИМ МУХЛИСЛАРИ ХОТИНИ ВА БОЛЛАРИНИ ЗУГУМИ ОРКАЛИ МАЬЖБУР БУЛИБ ЭТГАН ДЕЙИШАДИ.
Aka rahmat qóshiģni sail manosini end tushundin 😢😢😢
Соғ бўлинг
5:
Узбекистан бул були жойлари Жаната бусин кушик ута маноли йозилган кайта кайта эшитгинг келади
Бу кушик ҳар кандай кишини ёшлигини эсга солади.
Оллох рахматига олсин.Ажойиб халк хофизи эди бу киши 6:28
Раҳмат
ХЕЧ НИМА ЁЗОЛМАДИМ ФАКАТ ЙИГЛАБ ЭШИТДИМ 😢😢😢😢😢😢😢😢😢😢😢😢😢😢
.................................
УСТОЗЛАРНИ ОХИРАТЛАРИ ОБОД ,ЖОЙЛАРИ ЖАННАТДАН БУЛСИН!!!!
Омин
Шерали Жураев энг щур кушикчи эдилар
@@GulbaxorIshmuradova-vt6mb
Ҳа. Шунақа
😂оллох рахматига олган бу́лсин. Регар
Омин.Андижон
Бу кушикни талабалик давримизда росса хам мирикиб эшитганмиз.Айникса,Сирдарега пахта тергани борганда етокхонада эшитар эдик.
Биз ҳам шу қўшиқлар билан улғайдик
❤
Раҳматли Шерали Жўраев га Маккада туриб, йиғлаб дуо қилдик.
Yana bahor qaytadi lekin usha bahor qaytmaydi
Мен канцерта бир кампир ашулага этибор бермай утирибти шунакаларга у ерда нима бор